Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий ҳимоя соҳасидаги айрим тиббий-ижтимоий муассасалар фаолиятини тартибга солувчи низомларни тасдиқлаш ҳақида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/665/0942-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, «Саховат» ва «Мурувват» интернат уйлари тизимини янада ривожлантириш тўғрисида» 2021 йил 25 мартдаги ПФ-6195-сон Фармони ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2021 йил 25 мартдаги ПҚ-5038-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи низомлар тасдиқлансин:
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/665/0942-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 316-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.05.2024 й., 09/24/316/0385-сон)
б) «Мурувват» ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат уйлари тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) томонидан «Мурувват» интернат уйларини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан келишган ҳолда ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш тартиби;
(1-банд «б» кичик банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 316-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.05.2024 й., 09/24/316/0385-сон)
«Мурувват» интернат уйларининг асосий вазифалари ва функциялари, «Мурувват» интернат уйларига қабул қилиш, ички ишлар органларининг муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказларида сақланаётганларни «Мурувват» интернат уйларига жойлаштириш тартиби;
васийликка олинганларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш мақсадида «Мурувват» интернат уйларида тиббий-психологик комиссия ташкил этиш, «Мурувват» интернат уйлари фаолиятини ташкил этиш, «Мурувват» интернат уйларини бошқариш тартиби;
Кейинги таҳрирга қаранг.
в) «Мурувват» ногиронлиги бўлган болалар учун интернат уйлари тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ:
Агентлик томонидан «Мурувват» болалар интернат уйларини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан келишган ҳолда ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш тартиби;
«Мурувват» болалар интернат уйларининг асосий вазифалари ва функциялари, «Мурувват» болалар интернат уйларига қабул қилиш, «Мурувват» болалар интернат уйларида таълим-тарбия жараёнини ташкил этиш тартиби;
«Мурувват» болалар интернат уйлари фаолиятини ташкил этиш, «Мурувват» болалар интернат уйларини бошқариш тартиби;
Кейинги таҳрирга қаранг.
г) Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар, уруш ва меҳнат фахрийлари учун санаторийлар тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ:
Агентлик томонидан санаторийларни (республика санаторийларидан ташқари) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан келишган ҳолда ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш тартиби;
санаторийларнинг асосий вазифалари ва функциялари, уларнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги, санаторийлар фаолиятини ташкил этиш, санаторийларни бошқариш, шунингдек санаторийлар фаолиятини молиялаштириш тартиби.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг «д» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 316-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.05.2024 й., 09/24/316/0385-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 665-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/665/0942-сон)
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 7-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Агентлик манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев ва Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги директори А.К. Инаков зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 17 сентябрь,
575-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 316-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.05.2024 й., 09/24/316/0385-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 575-сон қарорига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
«Мурувват» ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат уйлари тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг (кейинги ўринларда — Агентлик) «Мурувват» ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат уйларини (кейинги ўринларда — «Мурувват» интернат уйлари) мақоми, асосий вазифалари ва функциялари, шунингдек, уларнинг фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/665/0942-сон)
2. «Мурувват» интернат уйлари Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган, руҳиятида сезиларли ёки анча сезиларли нуқсонлар бор бўлган, 18 ёшидан бошлаб I ва II гуруҳлар ногиронлиги бўлган шахслари (кейинги ўринларда — васийликка олинувчилар) учун тиббий-ижтимоий хизматларни кўрсатадиган давлат тиббий-ижтимоий муассасалари ҳисобланади.
3. «Мурувват» интернат уйлари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Агентликнинг буйруқларига, бошқа қонунчилик ҳужжатларига, ушбу Низомга, шунингдек ўз уставларига амал қилади.
4. «Мурувват» интернат уйлари Агентлик томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан келишган ҳолда белгиланган тартибда ташкил этилиши, қайта ташкил этилиши ёки тугатилиши мумкин.
5. «Мурувват» интернат уйлари тугатилганда Агентлик томонидан васийликка олинганларнинг белгиланган тартибда бошқа «Мурувват» интернат уйларига ўтказилиши таъминланади.
6. «Мурувват» интернат уйларида васийликка олинганларга тиббий хизмат кўрсатиш сифати, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига риоя қилиш ҳамда ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш юзасидан назорат Агентлик ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати органлари томонидан амалга оширилади.
7. «Мурувват» интернат уйлари уставлари Агентлик томонидан тасдиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. «Мурувват» интернат уйлари фаолияти Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари (кейинги ўринларда — ҳудудий бошқармалар) томонидан мувофиқлаштирилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/665/0942-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. «Мурувват» интернат уйларидаги ўринлар сони Агентлик томонидан санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мажбурий риоя этган ҳолда белгиланади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/665/0942-сон)
10. «Мурувват» интернат уйларида даволаш-меҳнат ва фаоллаштирувчи терапияни амалга ошириш учун даволаш-ишлаб чиқариш (меҳнат) устахоналари, шунингдек, «Мурувват» интернат уйлари қишлоқ жойларда жойлашган ҳолларда зарур анжомларга, асбоб-ускуналарга ва транспортга эга бўлган ёрдамчи хўжалик ташкил этилади.
11. «Мурувват» интернат уйлари тиббий-ижтимоий хизматлар кўрсатадиган давлат тиббий-ижтимоий муассаса сифатида давлат хизматлари марказларида рўйхатдан ўтказилади.
2-боб. «Мурувват» интернат уйларининг асосий вазифалари ва функциялари
12. Қуйидагилар «Мурувват» интернат уйларининг асосий вазифалари ҳисобланади:
ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий хизмат кўрсатиш, уларни соғломлаштириш ва қўллаб-қувватлаш, уларнинг сифатли тиббий-ижтимоий ёрдам олишлари учун қулай шарт-шароитларни яратиш;
ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилинишини таъминлаш;
ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий мослаштириш, уларга ўз қизиқишларидан келиб чиқиб касб-ҳунар ўргатиш;
дастлабки тиббий ёрдам кўрсатиш, соғлиқни сақлаш тизимининг юқори малакали мутахассисларини жалб этган ҳолда, ногиронлиги бўлган шахсларни ҳар йили икки марта тиббий кўрикдан ўтказиш, соғломлаштириш ва ихтисослаштирилган стационарларда даволашни ташкил қилиш;
ногиронлиги бўлган шахсларни протез-ортопедия буюмлари, реабилитациянинг техник воситалари (эшитиш аппаратлари, ногиронлар аравачалари, ҳасса ва қўлтиқтаёқлар, юриш мосламалари), шахсий гигиена воситалари билан таъминлаш;
ногиронлиги бўлган шахсларга кўрсатиладиган тиббий-ижтимоий хизматларни мунтазам такомиллаштириб бориш;
маънавий-маърифий ва маданий тадбирларни, шу жумладан концерт дастурларини ташкил этиш орқали ногиронлиги бўлган шахсларнинг маданий ҳаётда фаол иштирок этишларини таъминлаш.
13. «Мурувват» интернат уйлари уларга юкланган асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажарадилар:
а) ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий хизмат кўрсатиш, уларни соғломлаштириш ва қўллаб-қувватлаш, уларнинг сифатли тиббий-ижтимоий ёрдам олишлари учун қулай шарт-шароитларни яратиш соҳасида:
«Мурувват» интернат уйларида васийликка олинганларнинг тиббий-ижтимоий таъминотини тўлиқ давлат томонидан амалга оширилишини таъминлайди;
васийликка олинганларга малакали мутахассислар томонидан ўз вақтида ва сифатли ижтимоий, маиший ва маданий хизмат кўрсатилишини таъминлайди;
васийликка олинганларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш ва даволанишлари учун зарур шарт-шароитларни яратади;
бириктирилган тиббиёт муассасалари, ўрта, профессионал ва олий таълим муассасалари билан аниқ чора-тадбирлар асосида иш жараёнини ташкил этади;
б) ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилинишини таъминлаш соҳасида:
васийликка олинганларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳуқуқий ҳимоя қилинишини таъминлайди;
ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларининг ижросини таъминлаш соҳасидаги муаммоларни ўз вақтида бартараф қилади ва Агентликка тегишли таклифлар киритиб боради;
в) ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий мослаштириш, уларга ўз қизиқишларидан келиб чиқиб, касб-ҳунар ўргатиш соҳасида:
касбий ва ижтимоий реабилитация қилиш учун зарур шарт-шароитларни яратиш, мавжудларини такомиллаштиришга йўналтирилган тадбирларни амалга оширади;
мунтазам илғор хорижий тажрибаларни жорий этиш юзасидан Агентликка таклифлар киритади;
г) дастлабки тиббий ёрдам кўрсатиш, соғлиқни сақлаш тизимининг юқори малакали мутахассисларини жалб этган ҳолда ногиронлиги бўлган шахсларни бепул ҳар йили икки марта чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш, режали соғломлаштириш ва ихтисослаштирилган стационарларда даволашни ташкил қилиш соҳасида:
дастлабки тиббий ёрдам кўрсатишни таъминлашда муассасани биринчи тиббий ёрдам учун зарур дори воситалари ва малакали тиббиёт ходимлари билан таъминлайди;
васийликка олинганларни ҳар йили икки марта соғлиқни сақлаш тизимидаги бириктирилган муассасалар ва олий тиббий таълим муассасаларининг малакали мутахассисларини жалб қилган ҳолда чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказади;
тиббий кўрсатмага мувофиқ белгиланган тартибда амбулатор, стационар ва ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатиш ва даволаш чораларини кўради;
д) ногиронлиги бўлган шахсларни протез-ортопедия буюмлари, реабилитациянинг техник воситалари (эшитиш аппаратлари, ногиронлар аравачалари, ҳасса ва қўлтиқтаёқлар, юриш мосламалари), шахсий гигиена воситалари билан таъминлаш соҳасида:
васийликка олинганларни тиббий кўрсаткичлар бўйича протез-ортопедия буюмлари, реабилитациянинг техник воситалари билан таъминлайди;
васийликка олинганларни эҳтиёжга мувофиқ шахсий гигиена воситалари билан таъминлайди;
е) ногиронлиги бўлган шахсларга кўрсатиладиган тиббий-ижтимоий хизматларни мунтазам такомиллаштириб бориш соҳасида:
васийликка олинганларга тиббий-ижтимоий хизмат кўрсатиш самарадорлигини ошириш ва такомиллаштиришга қаратилган янги услуб ва ижтимоий технологияларни татбиқ этади ва Агентликка тегишли таклифлар киритади;
ж) маънавий-маърифий ва маданий тадбирларни, шу жумладан концерт дастурлари ташкил этиш орқали ногиронлиги бўлган шахсларнинг маданий ҳаётда фаол иштирок этишларини таъминлаш соҳасида:
«Мурувват» интернат уйларида мунтазам маданий-маърифий тадбирларни ўтказиб боради;
турли кўрик-танловлар ва кўргазмалар ташкил этади ҳамда васийликка олинган шахслар иштироки натижасида келажакка умид, интилишларини орттириш ҳамда вақтларини сермазмун ўтишига шарт-шароит яратади.
14. «Мурувват» интернат уйлари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда пуллик хизматлар кўрсатиш, жумладан, кундузги қатнов ҳамда интернат тизими (ҳафтасига 6 кунгача келиш) шаклида пуллик хизмат кўрсатиши мумкин.
3-боб. «Мурувват» интернат уйларига қабул қилиш
15. «Мурувват» интернат уйларига Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган, руҳиятида сезиларли ёки анча сезиларли нуқсонлар бор бўлган, 18 ёшидан бошлаб I ва II гуруҳлар ногиронлиги бўлган шахслар қабул қилинади.
16. «Мурувват» интернат уйларига қуйидаги ташхислар билан васийликка олинганлар қабул қилинади:
мўътадил даражадаги ақлий заифлик;
оғир даражадаги ақлий заифлик;
чуқур даражадаги ақлий заифлик;
қолдиқ шизофрения;
деменция.
17. Қуйидагилар «Мурувват» интернат уйларига қабул қилишга қарши кўрсатмалар ҳисобланади:
тез-тез, ҳар ойда 5 мартадан кўп тутқаноқ хуружлари содир бўладиган эпилепсия, серияли тутқаноқ хуружларига, эпилептик статусга, намозшомсимон онг хиралашиш ҳолатларига, дисфорияларга мойиллик;
беморнинг ўзи ва атрофдагилар учун хавфли бўлган қўпол ва хулқий бузилишлар сабаб бўладиган руҳий касалликлар;
жараённинг фаол босқичидаги сил касаллиги;
юқумли тери ва соч касалликлари;
ўткир юқумли касалликлар;
салбий жараёндаги, ёмон ҳолатда ўтадиган шиш касалликлари ва рецидивлари;
таносил касалликлари.
«Мурувват» интернат уйларига қабул қилиш чоғида юқори ҳарорат ёки ноаниқ этиологияли тошма аниқланган шахслар ҳудудий даволаш профилактика муассасаларига юборилади.
18. Қабул қилиш бўш ўринлар мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилади.
«Мурувват» интернат уйлари эркаклар ва аёллар учун алоҳида-алоҳида ташкил этилади. Эркаклар ва аёллар учун алоҳида-алоҳида интернат уйлари ташкил этишнинг иложи бўлмаган ҳолларда эркаклар ва аёлларни битта интернат уйда, лекин алоҳида корпусларда жойлаштиришга йўл қўйилади.
19. «Мурувват» интернат уйларига юбориш, шунингдек биридан иккинчисига ўтказиш Агентликнинг Васийликка олинувчиларни тиббий-ижтимоий муассасаларга юбориш, шунингдек биридан иккинчисига ўтказиш (кўчириш) бўйича доимий фаолият юритувчи махсус комиссияси (кейинги ўринларда — Махсус комиссия) қарорига мувофиқ ҳудудий бошқарма бошлиғининг буйруғи асосида амалга оширилади.
Махсус комиссия таркиби камида 5 нафар аъзодан, шу жумладан Махсус комиссия раиси ва котибидан иборат бўлади.
Махсус комиссия ҳудудий бошқармаларнинг васийликка олинувчиларни тиббий-ижтимоий муассасаларга расмийлаштириш масалалари бўйича ишларини мувофиқлаштириб боради.
«Мурувват» интернат уйларига расмийлаштириш учун тақдим этилган ҳужжатларнинг ҳаққонийлиги юзасидан масъулият ҳудудий бошқарма бошлиқларига юкланади.
20. Ҳудудий бошқармаларда бошқарма бошлиғи буйруғи билан тиббий-ижтимоий муассасаларга васийликка олинувчиларни расмийлаштириш учун тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда — ишчи гуруҳ) ташкил этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ота-онанинг, фарзандликка олувчининг, васийлик ва ҳомийлик бўйича давлат органи вакили томонидан тайинланган васий ёки ҳомийнинг васийликка олинаётганни «Мурувват» интернат уйига расмийлаштириш учун доимий яшаш ёки вақтинча турган жойидаги туман (шаҳар) «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази (кейинги ўринларда — Марказ) бошлиғи номига Марказ орқали берилган аризаси асосида Марказ васийликка олинувчилар ҳужжатларининг тўлиқлигини текшириб, уларни ҳар бир васийликка олинувчи бўйича алоҳида жилдларга жойлаштирган ҳолда ҳужжатлар қабул қилиб олинган кундан бошлаб 10 кун ичида ҳудудий бошқармаларга юборади.
(20-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/665/0942-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ишчи гуруҳ камида 5 нафар аъзодан — ҳудудий бошқарма бошлиғи раислигида, шифокор-психиатр ва маҳаллий интернат уйларининг даволаш ишлари бўйича ўринбосарларидан иборат таркибда тузилади.
(20-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 27 февралдаги 126-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.03.2025 й., 09/25/126/0205-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Марказлар томонидан қуйидаги маълумотлар «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграцион платформаси орқали олинади:
(20-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/665/0942-сон)
«Мурувват» интернат уйига расмийлаштирилаётганнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат;
васийликка олинаётган шахсни «Мурувват» интернат уйига расмийлаштириш тўғрисида ариза бераётган ота-она, фарзандликка олувчи, васий ёки ҳомий шахсини тасдиқловчи ҳужжат;
пенсия гувоҳномаси (мавжуд бўлса);
руҳий касаллик билан диспансер ҳисобида туриши ёки турмаслигини тасдиқловчи ҳужжат;
белгиланган тартибда тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси томонидан берилган ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома;
рўйхати Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган шаклда соғлиқнинг ҳолати тўғрисидаги тиббий ҳужжатлар;
«Мурувват» интернат уйига расмийлаштирилаётган шахснинг 2 дона (6 см х 4 см ҳажмли) фотосурати;
белгиланган тартибда тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси томонидан берилган ногиронлиги бўлган шахсни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастури.
21. «Мурувват» интернат уйларига қабул қилинаётган ҳар бир шахс учун шахсий йиғмажилд юритилади, унга ушбу Низомнинг 20-бандида кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар тикиб қўйилади.
Васийликка олинганларнинг шахсий йиғмажилдлари «Мурувват» интернат уйи директорида сақланади.
22. Васийликка олинганларга тиббий хизмат кўрсатишни, уларни парваришлашни яхшилаш ҳамда уларнинг ижтимоий меҳнат реабилитацияси бўйича тадбирларни амалга ошириш мақсадида улар сақлаш режимига (ўрин-тўшаклар, кузатиш, сақлашнинг эркин тартиби), соғлиғи, ёши ва шахсий хоҳишига мувофиқ ҳолда алоҳида бўлимлар ва хоналар бўйича жойлаштирилади.
4-боб. Ички ишлар органлари томонидан муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни ва реабилитация қилиш марказларида сақланаётганларни «Мурувват» интернат уйларига жойлаштириш тартиби
23. Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахслар реабилитация қилиш марказларида (кейинги ўринларда — реабилитация марказлари) сақланаётган, мазкур Низомнинг 15-бандида кўрсатилган шахслар ички ишлар органлари томонидан «Мурувват» интернат уйларига жойлаштирилади.
«Мурувват» интернат уйларига жойлаштириш учун юбориш белгиланган тартибда реабилитация маркази бошлиғининг буйруғи асосида Агентликнинг Васийликка олинувчиларни тиббий-ижтимоий муассасаларга юбориш, шунингдек биридан иккинчисига ўтказиш (кўчириш) бўйича доимий фаолият юритувчи махсус комиссияси қарорига мувофиқ амалга оширилади.
24. Реабилитация марказларидан «Мурувват» интернат уйларига юборилаётганлар мазкур Низомнинг 17-бандида кўрсатилган кўрсатмалар бўйича тиббий кўрикдан ўтказилади.
Тиббий кўрик реабилитация марказлари тиббиёт ходимлари ва тегишли мутахассис шифокорлар томонидан амалга оширилади. Тиббий кўрик натижалари бўйича ёзма хулоса расмийлаштирилади.
25. Реабилитация марказларида сақланаётган шахсларни «Мурувват» интернат уйларига жойлаштириш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
«Мурувват» интернат уйига расмийлаштирилаётган шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат;
«Мурувват» интернат уйига расмийлаштирилаётган шахснинг соғлиғи ҳолати бўйича тиббий хулоса;
руҳий-асаб касалликлари, силга қарши курашиш, онкологик ҳамда тери-таносил касалликлари диспансерларининг хулосалари;
«Мурувват» интернат уйига жойлаштирилаётган шахснинг 2 дона (6 см х 4 см ҳажмли) фотосурати;
белгиланган тартибда тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси томонидан берилган ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома.
Мазкур бандда кўрсатилган барча ҳужжатлар реабилитация марказлари томонидан тўпланади.
26. Реабилитация марказларида «Мурувват» интернат уйларига жойлаштирилаётган ҳар бир шахс учун икки нусхада шахсий йиғмажилд юритилади, унга ушбу Низомнинг 20-бандида кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар тикиб қўйилади.
«Мурувват» интернат уйларига расмийлаштирилаётган шахсларнинг шахсий йиғмажилдлари бир нусхаси сақлаш учун «Мурувват» интернат уйи директорига белгиланган тартибда тақдим этилади.
5-боб. «Мурувват» интернат уйларида васийликка олинганларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
27. «Мурувват» интернат уйларида васийликка олинганларнинг тиббий-ижтимоий таъминоти тўлиқ давлат таъминоти асосида амалга оширилади.
28. «Мурувват» интернат уйларидаги васийликка олинганлар белгиланган тартибда қуйидагилар билан таъминланади:
инсон шаънини ва қадр-қимматини камситмайдиган инсоний муносабатда бўлиш;
қариндошлар, танишлар ва дўстлари билан телефон орқали сўзлашувлар йўли билан алоқа боғлаш, бошқа алоқа воситалари ва учрашувлар орқали мулоқотда бўлиш, жўнатмалар, бандероллар, буюмлар, хат ва телеграммаларни олиш ва жўнатиш;
бепул овқат, кийим-кечак, пойабзал, бошқа буюмлар ва тасдиқланган нормалар бўйича юмшоқ анжомлар билан таъминланиш;
бепул тиббий ёрдам, жумладан ихтисослашган тиббий ёрдам олиш;
интернат уйи томонидан ўтказиладиган маънавий-маърифий ва маданий тадбирлар, шу жумладан концерт дастурларида иштирок этиш;
карантин шароитларида яқинлари билан онлайн мулоқот қилиш;
эҳтиёж бўлганда, васийликка олинганларни протез-ортопедия буюмлари ва реабилитациянинг техник воситалари билан бепул таъминлаш.
29. Васийликка олинганлар Агентлик ва унинг ҳудудий бўлинмалари мансабдор шахсларининг, «Мурувват» интернат уйлари раҳбарлари ва ходимларининг қарорлари ва хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан шикоят билдириш ҳуқуқига эга.
30. Васийликка олинганларга тиббий ёрдам кўрсатиш «Мурувват» интернат уйларининг штатдаги тиббий ходимлари томонидан, тиббий кўрсатмага мувофиқ тегишли соғлиқни сақлаш муассасалари томонидан таъминланади.
Васийликка олинганнинг соғлиғи ёмонлашганда ёки у вафот этганда маъмурият бу ҳақда унинг қариндошлари, танишлари ва дўстларини зудлик билан хабардор қилади.
31. Вафот этган васийликка олинганни дафн этиш билан боғлиқ харажатлар «Мурувват» интернат уйларининг харажатлар сметаларида назарда тутилган маблағлар, шунингдек юридик ва жисмоний шахсларнинг, қариндошларининг ҳомийлик хайриялари ҳисобига амалга оширилади.
32. Васийликка олинганнинг «Мурувват» интернат уйи ҳудудидан ташқарига чиқиши фақат «Мурувват» интернат уйи раҳбариятининг рухсати билан амалга оширилади.
Васийликка олинган ўзбошимчалик билан «Мурувват» интернат уйи ташқарисига чиққан тақдирда маъмурият ушбу ҳолат қайд этилган вақтдан бошлаб зудлик билан бу ҳақда ички ишлар органларига, Агентликнинг ҳудудий бошқармаларига хабар қилади.
33. Васийликка олинганларнинг «Мурувват» интернат уйларидан вақтинчалик кетишига, врачнинг кетиш мумкинлиги тўғрисидаги хулосасини ҳисобга олган ҳолда, кўпи билан 1 ой муддатга рухсат берилиши мумкин. Бунинг учун директорнинг розилиги билан, қариндошлари ва бошқа шахсларнинг ёзма мажбурияти мавжуд бўлиши керак.
34. Васийликка олинганларни озиқ-овқат, кийим-бош, пойабзал, ашёвий таъминотнинг бошқа буюмлари ва юмшоқ анжомлар билан таъминлаш нормалари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Агентлик томонидан белгиланади.
35. Қариндошлар васийликка олинганлар билан бирор-бир чекланишсиз, лекин бошқа васийликка олинганларга зарар етказмасдан кўришиб туриш, шунингдек «Мурувват» интернат уйларининг тиббий-ижтимоий фаолияти, васийликка олинганнинг тиббий-ижтимоий реабилитациясининг бориши билан танишиш ҳуқуқига эга.
36. «Мурувват» интернат уйларида яшовчи васийликка олинганлар маъмурият рухсати билан ўзларига тегишли буюмлардан фойдаланишлари мумкин.
37. Ҳудудий бошқармалар ҳар чоракда «Мурувват» интернат уйларида васийликка олинганлар тўғрисидаги маълумотларни Агентлик томонидан белгиланадиган ҳисобот шаклларига мувофиқ Агентликка тақдим этадилар.
38. Васийликка олинганни «Мурувват» интернат уйларидан чиқариш:
Агентлик ҳудудий бошқармаси бошлиқларининг рухсати билан;
турар жой майдони, яшаш учун маблағлар ва ўзига ўзи хизмат кўрсатиш имконияти мавжуд бўлганда шахснинг шахсий аризасига биноан ёки васийликка олинганни таъминлаш ва зарур даражада парваришлашга қодир бўлган қариндошларининг илтимосига кўра, шунингдек, навбатдаги тиббий кўрикдан ўтказишда III гуруҳ ногиронлиги белгиланганда (меҳнат бўйича тавсиялар мавжуд бўлганда) амалга оширилади.
39. «Мурувват» интернат уйларидан чиқаришда васийликка олинганга қуйидаги ҳужжатлар берилади:
«Мурувват» интернат уйида бўлганлик тўғрисидаги маълумотнома;
соғлиғининг ҳолати тўғрисидаги маълумотнома (тиббий ҳужжатлар);
ногиронлиги бўлган шахсни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастури.
40. «Мурувват» интернат уйидан кетишда васийликка олинганларга мавсум бўйича уларга бириктирилган кийим-бош, ички кийимлар, пойабзаллар берилади, шунингдек унинг «Мурувват» интернат уйида сақланаётган шахсий буюмлари қайтариб берилади.
41. «Мурувват» интернат уйи директори васийликка олинганларни «Мурувват» интернат уйларига қабул қилиш ва улардан чиқариш учун ушбу Низом ва «Мурувват» интернат уйи устави талабларига мувофиқ шахсан жавоб беради.
6-боб. Ижтимоий-психологик кузатувни ташкил этиш
42. Васийликка олинганларга тиббий-ижтимоий ёрдамни кўрсатиш мақсадида «Мурувват» интернат уйларида тиббий-психологик комиссия (кейинги ўринларда — комиссия) ташкил этилади. Комиссия «Мурувват» интернат уйининг мутахассис ходимларидан иборат бўлади. Комиссия таркиби «Мурувват» интернат уйи директорининг буйруғи билан тасдиқланади. Комиссия таркибига мажбурий тартибда комиссияни бошқарадиган «Мурувват» интернат уйининг директори, «Мурувват» интернат уйи директорининг даволаш ишлари бўйича ўринбосарлари, шифокор-психиатр киради.
43. Комиссия васийликка олинганларни доимий ижтимоий-психологик кузатувини «Мурувват» интернат уйи директори томонидан тасдиқланган ижтимоий-психологик кузатув дастури асосида амалга оширади.
Комиссияси қуйидаги вазифаларни бажаради:
васийликка олинганларнинг тиббий абилитация ва реабилитация жараёнларини кузатиш ва зарур коррекцион ишларни ташкил этиш;
васийликка олинганларнинг ижтимоий ҳамда психологик мослашувчанлигини ўрганиш ва тегишли тавсиялар бериш;
комиссия васийликка олинганларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш;
ташхис, психологик-профилактик, коррекция, маслаҳат ва реабилитация ишларини амалга ошириш;
васийликка олинганларнинг ота-онаси (қариндошлари) ёки уларнинг ўрнини босувчилар билан маслаҳат ва реабилитация ишларини бажариш;
тиббий-ижтимоий-психологик муаммоларни аниқлаш;
ногиронлиги бўлган шахсни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастурини амалга ошириш.
7-боб. «Мурувват» интернат уйлари фаолиятини ташкил этиш
44. Ходимларни ишга қабул қилиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
45. Тиббий хизмат кўрсатиш «Мурувват» интернат уйларининг тиббиёт ходимлари томонидан амалга оширилади, улар (маъмурият билан бир қаторда) васийликка олинганларнинг соғлиғи, овқатланиш режими ва сифати, даволаш-профилактика тадбирларининг ўтказилиши ҳамда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига риоя этилиши учун жавоб берадилар. «Мурувват» интернат уйларида даволаш-маслаҳат ёрдами ва ўтказилган даволаш-профилактика тадбирларини таҳлил қилиш тегишли Агентлик билан келишган ҳолда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати органлари томонидан амалга оширилади.
«Мурувват» интернат уйларида яшовчи ногиронлиги бўлган шахсларнинг саломатлик кўрсаткичларини алоҳида дастур асосида мунтазам равишда баҳолаб бориш, уларни ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларига бириктириш, бепул даволаш ва соғломлаштириш йўли билан тиббий ёрдам амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
46. «Мурувват» интернат уйлари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, қурилиш-реконструкция ишлари, тиббий-ижтимоий хизмат ҳамда психологик таъминот Агентлик томонидан белгиланадиган тартибда амалга оширилади.
(46-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/665/0942-сон)
47. «Мурувват» интернат уйларининг маъмурияти «Мурувват» интернат уйлари мутахассис ходимларининг касбий маҳорати доимий такомиллаштириб борилиши учун жавоб беради.
48. «Мурувват» интернат уйларининг ходимлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
«Мурувват» интернат уйини бошқаришда мазкур Низомда белгиланган тартибда қатнашиш;
касб шаънини ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш;
соғлиқни сақлаш тизимидаги тегишли муассасаларда бепул тиббий кўрикдан ўтиш;
тиббиёт ходимлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги таълим муассасалари ва тиббиёт марказларида бепул малака ошириш;
қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ижтимоий имтиёзлар ва кафолатларга эга бўлиш.
49. «Мурувват» интернат уйларининг ходимлари қуйидагиларга мажбур:
мазкур Низом нормаларига ва ички меҳнат тартиб-қоидаларига, касбий ахлоқ-одоб қоидаларига қатъий амал қилиш;
васийликка олинганларга тиббий-ижтимоий ёрдамнинг, ижтимоий-психологик ва тиббий кузатиб боришнинг юқори самарадорлигини таъминлаш;
ўз касб малакасини мунтазам ошириб бориш.
50. «Мурувват» интернат уйлари ходимлари ва раҳбарларининг лавозим мажбуриятлари қонунчилик ҳужжатлари, ушбу Низом, шунингдек «Мурувват» интернат уйлари уставлари билан белгиланади.
8-боб. «Мурувват» интернат уйларини бошқариш
51. «Мурувват» интернат уйларини бошқариш демократия, ошкоралик тамойиллари бўйича ва «Мурувват» интернат уйи жамоасининг жамоатчилик билан ўзаро ҳамкорлиги тамойиллари асосида амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
52. «Мурувват» интернат уйига бевосита раҳбарликни олий маълумотга эга бўлган директор амалга оширади. Директорни лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда Агентлик директори томонидан амалга оширилади.
(52-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/665/0942-сон)
53. Директор «Мурувват» интернат уйида тиббий-ижтимоий ёрдам ҳамда маиший хизматнинг аҳволи учун тўлиқ жавоб беради.
54. «Мурувват» интернат уйи директори:
«Мурувват» интернат уйи номидан иш кўради ва унинг манфаатларини ифодалайди;
«Мурувват» интернат уйи ваколатига кирадиган масалалар бўйича қарорлар қабул қилади ва ўз зиммасига юкланган вазифаларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
қонунчилик ҳужжатларида ва «Мурувват» интернат уйи уставида белгиланган тартибда «Мурувват» интернат уйи мол-мулкини тасарруф этади ва шартномалар тузади;
ўз ўринбосарлари ўртасида вазифаларни тақсимлайди, уларнинг ваколатларини ва жавобгарлик даражасини белгилайди;
ўз ваколатлари доирасида «Мурувват» интернат уйининг барча ходимлари ва васийликка олинганлар учун мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;
тегишли органларга кўриб чиқиш учун «Мурувват» интернат уйининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, тиббий-ижтимоий хизмат кўрсатишни такомиллаштириш, малакали кадрлар билан таъминлаш ва «Мурувват» интернат уйи фаолиятининг бошқа масалалари бўйича таклифлар киритади ҳамда ходимлар билан меҳнат шартномалари тузади;
тегишли буйруқ чиқариш ва қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатлар йўли билан рағбатлантириш ва интизомий танбеҳ бериш чораларини амалга оширади;
мазкур Низомнинг 13-бандидаги «Мурувват» интернат уйининг белгиланган вазифа ва функцияларини ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлайди.
55. «Мурувват» интернат уйларида васийликка олинганларни таъминлашнинг махсус шарт-шароитлари таъминланади, улар қуйидагиларни назарда тутади:
ҳудудни ҳимоя қилиш;
васийликка олинганларни ҳам бир-бирларининг, ҳам атрофдагиларнинг салбий таъсиридан юқори даражада ҳимоя қилиш;
унинг ҳудудидан ташқарига эркин чиқишни чеклаш;
васийликка олинганларни сутка давомида, шу жумладан ухлаш учун ажратилган вақтда ҳам назорат қилиш.
9-боб. Молия-хўжалик фаолияти
56. «Мурувват» интернат уйларининг хоналари техника хавфсизлиги қоидаларига ва санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ жиҳозланади ва улардан фойдаланилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
57. «Мурувват» интернат уйлари фаолиятини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан ажратиладиган маблағлар, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.
(57-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/665/0942-сон)
58. «Мурувват» интернат уйлари белгиланган тартибда ташкилот томонидан тасдиқланган ва тегишли молия органларида рўйхатдан ўтказилган харажатлар сметаси асосида молиялаштирилади.
59. Штатлар жадвали Агентлик томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда қабул белгиланадиган намунавий штатларга мувофиқ тасдиқланади.
60. «Мурувват» интернат уйлари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган молия ва статистика ҳисоботларини юритади.
61. «Мурувват» интернат уйларининг молия-хўжалик фаолиятини назорат қилиш белгиланган тартибда молия органлари томонидан амалга оширилади.
10-боб. Якунловчи қоида
62. «Мурувват» интернат уйларини қайта ташкил этиш ва тугатиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 575-сон қарорига
3-ИЛОВА
3-ИЛОВА
«Мурувват» ногиронлиги бўлган болалар учун интернат уйлари тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг (кейинги ўринларда — Агентлик) «Мурувват» ногиронлиги бўлган болалар учун интернат уйларининг (кейинги ўринларда — «Мурувват» болалар интернат уйлари) мақоми, асосий вазифалари ва функциялари, шунингдек, уларнинг фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/665/0942-сон)
2. «Мурувват» болалар интернат уйлари Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган, руҳиятида сезиларли ёки анча сезиларли нуқсонлар бор бўлган, 4 ёшдан 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болалар (кейинги ўринларда — васийликка олинувчилар) учун тиббий-ижтимоий хизматларни кўрсатадиган давлат тиббий-ижтимоий муассасалари ҳисобланади.
3. «Мурувват» болалар интернат уйлари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Агентликнинг буйруқларига, бошқа қонунчилик ҳужжатларига, ушбу Низомга, шунингдек ўз уставларига амал қилади.
4. «Мурувват» болалар интернат уйлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан келишган ҳолда Агентлик томонидан белгиланган тартибда ташкил этилиши, қайта ташкил этилиши ёки тугатилиши мумкин.
«Мурувват» болалар интернат уйлари тугатилганда васийликка олинганларнинг Агентлик томонидан белгиланган тартибда бошқа «Мурувват» болалар интернат уйларига ўтказилиши таъминланади.
5. «Мурувват» болалар интернат уйларида васийликка олинганларга тиббий хизмат кўрсатиш сифати, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига риоя қилиш ва ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш юзасидан назорат Агентлик ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати органлари томонидан амалга оширилади.
6. «Мурувват» болалар интернат уйлари уставлари Агентлик томонидан тасдиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. «Мурувват» болалар интернат уйлари фаолияти Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари (кейинги ўринларда — ҳудудий бошқармалар) томонидан мувофиқлаштирилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/665/0942-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. «Мурувват» болалар интернат уйларидаги ўринлар сони санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари мажбурий ҳисобга олинган ҳолда, Агентлик томонидан белгиланади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/665/0942-сон)
9. «Мурувват» болалар интернат уйлари тиббий-ижтимоий хизматлар кўрсатадиган давлат тиббий-ижтимоий муассасаси сифатида давлат хизматлари марказларида давлат рўйхатидан ўтказилади.
2-боб. «Мурувват» болалар интернат уйларининг асосий вазифалари ва функциялари
10. Қуйидагилар «Мурувват» болалар интернат уйларининг асосий вазифалари ҳисобланади:
ногиронлиги бўлган болаларга ижтимоий хизмат кўрсатиш, уларни соғломлаштириш ва қўллаб-қувватлаш, уларнинг сифатли тиббий-ижтимоий ёрдам олишлари учун қулай шарт-шароитларни яратиш;
ногиронлиги бўлган болаларнинг ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилинишини таъминлаш;
ногиронлиги бўлган болаларни ижтимоий мослаштириш, уларга ўз қизиқишларидан келиб чиқиб касб-ҳунар ўргатиш;
дастлабки тиббий ёрдам кўрсатиш, соғлиқни сақлаш тизимининг юқори малакали мутахассисларини жалб этган ҳолда ногиронлиги бўлган болаларни бепул ҳар йили икки марта тиббий кўрикдан ўтказиш, соғломлаштириш ва ихтисослаштирилган стационарларда даволашни ташкил қилиш;
ногиронлиги бўлган болаларни протез-ортопедия буюмлари, реабилитациянинг техник воситалари (эшитиш аппаратлари, ногиронлиги бўлган шахслар аравачалари, ҳасса ва қўлтиқтаёқлар, юриш мосламалари), шахсий гигиена воситалари билан таъминлаш;
ногиронлиги бўлган болаларга кўрсатиладиган тиббий-ижтимоий хизматларни мунтазам такомиллаштириб бориш;
маънавий-маърифий ва маданий тадбирларни, шу жумладан концерт дастурларини ташкил этиш орқали ногиронлиги бўлган шахсларнинг маданий ҳаётда фаол иштирок этишларини таъминлаш.
11. «Мурувват» болалар интернат уйлари уларга юклатилган асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажарадилар:
а) ногиронлиги бўлган болаларга ижтимоий хизмат кўрсатиш, уларни соғломлаштириш ва қўллаб-қувватлаш, уларнинг сифатли тиббий-ижтимоий ёрдам олишлари учун қулай шарт-шароитларни яратиш соҳасида:
васийликка олинган болаларга ижтимоий хизмат кўрсатишни такомиллаштиради, тарбия-таълим ишларининг замонавий шакллари ва методларини жорий этади;
васийликка олинган болаларнинг ривожланишида ижтимоий динамикасида ўзгаришлар бўлган тарбияланувчиларни ўқитишда интеграцион ёндашувларни қўллаш мисолида жамиятга интеграция қилиш ҳамда уларни тадбиркорлик субъектларининг иштирокида бўш вақтларини мазмунли ўтказишларида инновацион алтернатив моделларни ишлаб чиқади.
«Мурувват» болалар интернат уйларида васийликка олинганларнинг тиббий-ижтимоий таъминотини тўлиқ давлат томонидан амалга оширилишини таъминлайди;
васийликка олинган болаларга малакали мутахассислар томонидан ўз вақтида ва сифатли ижтимоий, маиший ва маданий хизмат кўрсатилишини таъминлайди;
васийликка олинган болаларга саломатлигини мустаҳкамлаш ва даволанишлари учун зарур шарт-шароитлар яратади;
оилаларда яшайдиган, руҳий бузилиши намоён ёки сезиларли намоён бўлган ногиронлиги бўлган болаларга кундузги парвариш қилиш гуруҳларида комплекс тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш ва улар учун ўқув-тарбия жараёнини ташкил этади;
интернат уйида бириктирилган тиббиёт муассасалари, ўрта, махсус, профессионал ва олий таълим муассасалари билан аниқ чора-тадбирлар асосида иш жараёнини ташкил этади;
б) ногиронлиги бўлган болаларнинг ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилинишини таъминлаш соҳасида:
васийликка олинганларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилинишини таъминлайди;
ногиронлиги бўлган болаларнинг ҳуқуқлари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларининг ижро этилишини таъминлаш соҳасидаги муаммоларни ўз вақтида бартараф қилади ва тегишли таклифларни Агентликка киритиб боради;
в) ногиронлиги бўлган болаларни ижтимоий мослаштириш, уларга ўз қизиқишларидан келиб чиқиб касб-ҳунар ўргатиш соҳасида:
касбий ва ижтимоий реабилитация қилиш учун зарур шарт-шароитларни яратиб, такомиллаштиришга йўналтирилган тадбирларни амалга оширади;
мунтазам илғор хорижий тажрибаларни жорий этиш юзасидан Агентликка таклифлар киритади;
г) дастлабки тиббий ёрдам кўрсатиш, соғлиқни сақлаш тизимининг юқори малакали мутахассисларини жалб этган ҳолда ногиронлиги бўлган болаларни бепул ҳар йили икки марта чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш, режали соғломлаштириш ва ихтисослаштирилган стационарларда даволашни ташкил қилиш соҳасида:
дастлабки тиббий ёрдам кўрсатишни таъминлашда муассасани биринчи тиббий ёрдам учун зарур дори воситалари ва малакали тиббиёт ходимлари билан таъминлайди;
васийликка олинганларни ҳар йили икки марта бириктирилган соғлиқни сақлаш тизимидаги муассасалар ва олий тиббий таълим муассасаларининг малакали мутахассисларини жалб қилган ҳолда чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказади;
тиббий кўрсатмага мувофиқ бепул амбулатор, стационар ва ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатиш ва даволаш чораларини кўради;
д) ногиронлиги бўлган болаларни протез-ортопедия буюмлари, реабилитациянинг техник воситалари (эшитиш аппаратлари, ногиронлиги бўлган шахслар аравачалари, ҳасса ва қўлтиқтаёқлар, юриш мосламалари), шахсий гигиена воситалари билан таъминлаш соҳасида:
васийликка олинганларни тиббий кўрсаткичлар бўйича протез-ортопедия буюмлари, реабилитациянинг техник воситалари билан таъминлайди;
васийликка олинганларни эҳтиёжга мувофиқ шахсий гигиена воситалари билан таъминлайди;
е) ногиронлиги бўлган болаларга кўрсатиладиган тиббий-ижтимоий хизматларни мунтазам такомиллаштириб бориш соҳасида:
васийликка олинганларга тиббий-ижтимоий хизмат кўрсатишни ривожлантиришга оид дастурлар ва чора-тадбирлар ишлаб чиқади;
васийликка олинганларга тиббий-ижтимоий хизмат кўрсатиш самарадорлигини ошириш ва такомиллаштиришга қаратилган янги услуб ва ижтимоий технологияларни татбиқ этади ҳамда тегишли таклифларни Агентликка киритади;
ж) маънавий-маърифий ва маданий тадбирларни, шу жумладан концерт дастурлари, ташкил этиш орқали ногиронлиги бўлган шахсларнинг маданий ҳаётда фаол иштирок этишларини таъминлаш соҳасида:
«Мурувват» болалар интернат уйларида мунтазам маданий-маърифий тадбирларни ташкил қилади;
турли кўрик-танловлар ва кўргазмалар ташкил этади ҳамда васийликка олинган болалар иштироки натижасида келажакка умид, интилишларини орттириш ҳамда вақтларини сермазмун ўтишига шарт-шароит яратади.
12. «Мурувват» болалар интернат уйларида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда пуллик хизматлар кўрсатиш, жумладан, кундузги қатнов ҳамда интернат тизими (ҳафтасига 6 кунгача келиш) шаклида пуллик хизмат кўрсатиши мумкин.
3-боб. «Мурувват» болалар интернат уйларига қабул қилиш
13. «Мурувват» болалар интернат уйларига Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган, руҳиятида сезиларли ёки анча сезиларли нуқсонлар бор бўлган, 4 ёшдан 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болалар қуйидаги ташхислар билан қабул қилинади:
мўътадил даражадаги ақлий заифлик;
оғир даражадаги ақлий заифлик;
чуқур даражадаги ақлий заифлик;
болаларни ихтисослаштирилган мактаб-интернатларга қабул қилишга тўсқинлик қилувчи гемипарез, парапарез ва тетрапарез асоратлари бўлган мўътадил даражадаги ақлий заиф болалар церебрал фалажлиги;
интеллектнинг қўпол бузилишига олиб келган болалар шизофренияси;
деменция.
Қабул қилиш бўш ўринлар мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилади.
14. Қуйидагилар «Мурувват» болалар интернат уйларига қабул қилишга қарши кўрсатмалар ҳисобланади:
тез-тез, ҳар ойда 5 мартадан кўп тутқаноқ хуружлари содир бўладиган эпилепсия, серияли тутқаноқ хуружларига, эпилептик статусга, намозшомсимон онг хиралашиш ҳолатларига, дисфорияларга мойиллик;
беморнинг ўзи ва атрофдагилар учун хавфли бўлган қўпол ва хулқий бузилишлар сабаб бўладиган руҳий касалликлар;
улар билан касалланганда болани умумтаълим ёки ихтисослаштирилган таълим муассасаларида ўқитиш мумкин бўлган ҳар қандай руҳий касалликлар;
жараённинг фаол босқичидаги сил касаллиги;
юқумли тери ва соч касалликлари;
ўткир юқумли касалликлар;
салбий жараёндаги, ёмон ҳолатда ўтадиган шиш касалликлари ва рецидивлари;
таносил касалликлари.
«Мурувват» болалар интернат уйларига қабул қилиш чоғида юқори ҳарорат ёки ноаниқ этиологияли тошма аниқланган шахслар ҳудудий даволаш профилактика муассасаларига юборилади.
15. «Мурувват» болалар интернат уйларига юбориш, шунингдек, биридан иккинчисига ўтказиш Агентликнинг Васийликка олинувчиларни тиббий-ижтимоий муассасаларга юбориш, шунингдек биридан иккинчисига ўтказиш (кўчириш) бўйича доимий фаолият юритувчи махсус комиссияси (кейинги ўринларда — Махсус комиссия) қарорига мувофиқ ҳудудий бошқарма бошлиғининг буйруғи асосида амалга оширилади.
Махсус комиссия таркиби камида 5 нафар аъзодан, шу жумладан Махсус комиссия раиси ва котибидан иборат бўлади.
Махсус комиссия ҳудудий бошқармаларнинг васийликка олинувчиларни тиббий-ижтимоий муассасаларга расмийлаштириш масалалари бўйича ишларини мувофиқлаштириб боради.
«Мурувват» интернат уйларига расмийлаштириш учун тақдим этилган ҳужжатларнинг ҳаққонийлиги юзасидан масъулият ҳудудий бошқарма бошлиқларига юкланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. Ҳудудий бошқармаларда бошқарма бошлиғи буйруғи билан тиббий-ижтимоий муассасаларга васийликка олинувчиларни расмийлаштириш учун тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда — ишчи гуруҳ) ташкил этилади.
Ота-онанинг, фарзандликка олувчининг, васийлик ва ҳомийлик бўйича ваколатли давлат органи томонидан тайинланган васий ёки ҳомий васийликка олинаётганни «Мурувват» болалар интернат уйига, шу жумладан кундузги парваришлаш гуруҳига расмийлаштириш учун доимий яшаш ёки вақтинча турган жойидаги туман (шаҳар) «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази (кейинги ўринларда — Марказ)га мурожаат қилади.
Марказ васийликка олинувчилар ҳужжатларининг тўлиқлигини текшириб, уларни ҳар бир васийликка олинувчи бўйича алоҳида жилдларга жойлаштирган ҳолда ҳужжатлар қабул қилиб олинган кундан бошлаб 10 кун ичида ҳудудий бошқармаларга юборади.
Аризага ушбу Низомга иловага мувофиқ васийликка олинаётганни соғлиғининг ҳолати тўғрисидаги тиббий ҳужжатлар илова қилинади.
Ишчи гуруҳ камида 5 нафар аъзодан — ҳудудий бошқарма бошлиғи раислигида, шифокор-психиатр ва маҳаллий интернат уйларининг даволаш ишлари бўйича ўринбосарларидан иборат таркибда тузилади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 5 октябрдаги 640-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2024 й., 09/24/640/0791-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
161. Ота-онанинг, фарзандликка олувчининг, васий ёки ҳомийнинг мурожаати бўйича қуйидаги ҳужжатлар Марказлар томонидан «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими (кейинги ўринларда — «Ижтимоий ҳимоя» АТ) воситасида «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграцион платформаси орқали олинади:
васийликка олинаётган боланинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси (16 ёшдан катта болалар учун биометрик паспорт ёки идентификацияловчи ID-карта) тўғрисидаги маълумот;
васийликка олинаётганни ота-онаси, фарзандликка олувчи, васий ёки ҳомийсининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат тўғрисидаги маълумот;
пенсия гувоҳномаси (мавжуд бўлса);
руҳий касалликлар бўйича диспансер ҳисобида туриши ёки турмаслигини тасдиқловчи ҳужжат;
ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома;
ҳудудий бошқармалар ҳузуридаги психологик-тиббий-педагогик комиссия хулосаси;
ногиронлиги бўлган шахсни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастури.
Марказ томонидан ушбу бандда назарда тутилган ҳужжатларни ахборот тизимлари орқали олиш имкони бўлмаса, улар ота-она, фарзандликка олувчи, васий ёки ҳомийдан мазкур Низомнинг 162-бандида белгиланган муддат ичида сўраб олиниши мумкин.
162. Ота-онанинг, фарзандликка олувчининг, васий ёки ҳомийнинг васийликка олинаётганни кундузги парваришлаш гуруҳига расмийлаштириш бўйича аризаси Марказ томонидан икки иш куни ичида кўриб чиқилади.
Марказ томонидан ушбу ариза ва мазкур Низомнинг 16 ва 161-бандларида назарда тутилган ҳужжатлар «Ижтимоий ҳимоя» АТда электрон ҳужжатлар мажмуи сифатида тўпланади.
163. Марказ томонидан васийликка олинаётганни кундузги парваришлаш гуруҳига расмийлаштириш бўйича аризани кўриб чиқишда мазкур Низомнинг 16 ва 161-бандларида назарда тутилган ҳужжатларнинг амал қилиш муддатлари ўтганлари аниқланганда, Марказ томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда белгиланган амал қилиш муддати ўтган ҳужжатларни янгилаш учун ваколатли органларга талабнома киритилади.
Амал қилиш муддати ўтган ҳужжатларни янгилаш бўйича талабнома киритилганлиги ҳамда заруратга кўра ваколатли органларга мурожаат қилиш лозимлиги тўғрисида ота-она, фарзандликка олувчи, васий ёки ҳомий мобиль алоқа воситалари орқали хабардор қилинади.
164. Марказ томонидан васийликка олинаётганни кундузги парваришлаш гуруҳига расмийлаштириш бўйича аризани кўриб чиқишда мазкур Низомнинг 16 ва 161-бандларида назарда тутилган ҳужжатларнинг амал қилиш муддати ўтганлари аниқланмаганда, васийликка олинаётганни кундузги парваришлаш гуруҳига расмийлаштириш бўйича «Ижтимоий ҳимоя» АТ орқали йўлланма шакллантирилади.
Йўлланма ва электрон ҳужжатлар мажмуи «Ижтимоий ҳимоя» АТ орқали «Мурувват» болалар интернат уйига юборилади ҳамда бу тўғрисида ота-она, фарзандликка олувчи, васий ёки ҳомий мобиль алоқа воситалари орқали хабардор қилинади.
165. Марказ томонидан юборилган йўлланма «Мурувват» болалар интернат уйининг директори, директорнинг даволаш ишлари бўйича ўринбосари, шифокор-психиатр, психолог, невролог ва педиатрдан иборат таркибдаги Кундузги парваришлаш гуруҳларига қабул қилиш комиссияси (кейинги ўринларда — Қабул комиссияси) томонидан 3 иш кунида кўриб чиқилади.
Қабул комиссияси электрон ҳужжатлар мажмуини кўриб чиқишда васийликка олинаётганнинг ташхиси ушбу Низомнинг 13-бандида назарда тутилган ташхисларга тўғри келиши ва унда мазкур Низомнинг 14-бандида назарда тутилган қарши кўрсатмалар мавжуд эмаслигини аниқлайди.
166. Қабул комиссияси томонидан васийликка олинаётганнинг ташхиси ушбу Низомнинг 13-бандида назарда тутилган ташхисларга тўғри келганда ва унда мазкур Низомнинг 14-бандида назарда тутилган қарши кўрсатмалар аниқланмаганда, васийликка олинаётганни кундузги парваришлаш гуруҳига қабул қилиш бўйича қарор қабул қилинади.
Агарда васийликка олинаётганнинг ташхиси ушбу Низомнинг 13-бандида назарда тутилган ташхисларга тўғри келмаганда ёки унда мазкур Низомнинг 14-бандида назарда тутилган қарши кўрсатмалар аниқланганда, васийликка олинаётганни кундузги парваришлаш гуруҳига қабул қилишни рад этиш бўйича қарор қабул қилинади.
Мазкур бандга мувофиқ қабул қилинган қарорлар тўғрисида ота-она, фарзандликка олувчи, васий ёки ҳомий мобиль алоқа воситалари орқали хабардор қилинади.
(161 — 166-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 5 октябрдаги 640-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2024 й., 09/24/640/0791-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. Ногиронлиги бўлган болаларни ногиронлиги бўлган болалар учун кундузги парваришлаш гуруҳига қабул қилиш Қабул комиссиясининг қарорига мувофиқ ота-оналар (васийлар ёки ҳомийлар, фарзандликка олувчилар) ва «Мурувват» болалар интернат уйи директори ўртасида тузиладиган беғараз шартнома асосида амалга оширилади.
Шартномада қуйидагилар белгиланади:
кўрсатиладиган тиббий-ижтимоий хизматлар рўйхати;
«Мурувват» болалар интернат уйлари мутахассислари томонидан кундузги парваришлаш гуруҳи негизида ўтказиладиган тадбирлар;
ота-оналар, фарзандликка олувчилар, васийлар ёки ҳомийлар томонидан уй шароитларида ўтказиладиган тадбирлар;
томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 5 октябрдаги 640-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2024 й., 09/24/640/0791-сон)
18. «Мурувват» болалар интернат уйларига юборилаётган етим болалар ва ота-она қаровисиз қолган болалар учун мазкур Низом 16-бандида кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари, қуйидаги ҳужжатлар ҳам тақдим этилади:
туман (шаҳар) ҳокимининг ҳомийликни белгилаш тўғрисидаги қарори нусхаси;
ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчилар тўғрисидаги маълумотлар (ота-онаси шахсини тасдиқловчи ҳужжатининг ёки уларнинг вафот этганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар, суднинг ҳукмлари ёки қарорлари, ота-онасининг узоқ давом этган касаллиги тўғрисидаги маълумотнома ва ота-онасининг йўқлигини ёки уларнинг ўз фарзандларини тарбиялашга имконият йўқлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар;
васийликка олинганнинг ота-онасидан кейин қолган мол-мулкининг (агар бор бўлса) рўйхати, рўйхатда унинг қаердалиги, уни сақлаш учун кўрилган чора-тадбирлар ва унинг сақланиши учун жавоб берадиган шахслар тўғрисидаги маълумотлар;
васийликка олинганга бириктирилган уй-жой майдони тўғрисидаги ҳужжатлар (ордер, уй дафтари, уй-жой режаси нусхаси, туман (шаҳар) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиалининг уй-жой эгаси ва унинг хусусийлаштирилганлиги тўғрисидаги маълумотномаси;
васийликка олинганнинг фойдасига алиментлар ундириш тўғрисидаги суд қарорининг нусхаси, агар бор бўлса — омонат дафтарчаси.
19. «Мурувват» болалар интернат уйларидаги васийликка олинганлар уларнинг жинси, жисмоний ҳолати, ақлий заифлик даражаси ҳамда ёши ҳисобга олинган ҳолда, қуйидаги гуруҳларга бўлинади:
ётадиганлар гуруҳлари (ёши ва жинсидан қатъи назар, ҳаракатланиш функцияси кучли бузилган, ўзгалар парваришига муҳтож болалар);
эмакловчилар гуруҳлари (ёши ва жинсидан қатъи назар, ҳаракатланиш функцияси чекланган, ўзгалар парваришига муҳтож болалар);
аралаш гуруҳлар — 10 ёшгача бўлган болалар;
10 ёшдан 14 ёшгача бўлган ва 14 ёшдан 18 ёшгача бўлган ўғил ва қиз болалар учун алоҳида-алоҳида гуруҳлар.
Гуруҳлардагилар сони 5, 6 нафардан бўлиши керак.
20. Бундан ташқари, «Мурувват» болалар интернат уйларидаги барча васийликка олинганлар, меҳнат кўникмаларини эгаллаш имкониятларини ҳисобга олган ҳолда, уларнинг интеллектуал ривожланишига мувофиқ равишда тарбиялаш гуруҳларига бўлинади.
Меҳнатга ўргатиладиган болалар гуруҳига қуйидагилар киради:
меҳнатга ўргатишга тайёрлаш гуруҳи;
меҳнатга ўргатиш гуруҳи.
Меҳнатга ўргатиш гуруҳларидаги болалар сони 5 ёки 6 кишидан бўлиши керак.
21. Якка тартибдаги дастур бўйича гуруҳлардаги васийликка олинганларни ҳар бир боланинг имконияти ва эҳтиёжларига қараб белгилаш фақат халқ таълими органлари ҳузуридаги тиббий-психологик-педагогик комиссия хулосаси асосида амалга оширилади.
4-боб. «Мурувват» болалар интернат уйларида васийликка олинганларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
22. «Мурувват» болалар интернат уйларида васийликка олинганларни тиббий-ижтимоий таъминлаш, тарбиялаш, ўқитиш, меҳнат кўникмаларига ўргатиш тўлиқ давлат таъминоти асосида амалга оширилади.
Кундузги парваришлаш гуруҳига қабул қилинган ногиронлиги бўлган болалар тўлиқ давлат таъминотида бўлмайди, шу сабабли уларга тайинланган пенсия ва нафақалар тўлиқ ҳажмда тўланади.
23. «Мурувват» болалар интернат уйларидаги васийликка олинганлар белгиланган тартибда қуйидагилар билан таъминланади:
инсон шаънини ва қадр-қимматини камситмайдиган инсоний муносабатда бўлиш;
қариндошлар, танишлар ва дўстлари билан телефон орқали сўзлашувлар йўли билан алоқа боғлаш, бошқа алоқа воситалари ва учрашувлар орқали мулоқотда бўлиш, жўнатмалар, бандероллар, буюмлар, хат ва телеграммаларни олиш ва жўнатиш;
бепул овқат, кийим-кечак, пойабзал, бошқа буюмлар ва тасдиқланган нормалар бўйича юмшоқ анжомлар билан;
эҳтиёж бўлганда бепул протез-ортопедия буюмлари ва реабилитациянинг техник воситалари билан таъминланадилар.
24. Ногиронлиги бўлган болаларни кундузи парваришлаш ҳафтасига беш марта (душанба-жума кунлари) соат 9 дан 17 гача амалга оширилади.
Васийликка олинганларнинг кундузги парваришлаш гуруҳида бўлиши «Мурувват» болалар интернат уйи директори томонидан тасдиқланадиган ички тартиб-қоидалар билан тартибга солинади.
25. Васийликка олинганлар ота-оналари, васийлар ёки ҳомийлар Агентлик ва унинг ҳудудий бўлинмалари мансабдор шахсларининг, «Мурувват» болалар интернат уйлари раҳбарлари ва ходимларининг қарорлари ва хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан шикоят билдириш ҳуқуқига эга.
26. Тарбияланувчиларга тиббий ёрдам кўрсатиш «Мурувват» болалар интернат уйларининг штатдаги тиббий ходимлари томонидан, тиббий кўрсатмага мувофиқ тегишли соғлиқни сақлаш муассасалари томонидан таъминланади.
Васийликка олинганнинг соғлиғи ёмонлашганда ёки у вафот этганда маъмурият бу ҳақда унинг ота-онасини ёки ота-онанинг ўрнини босувчи шахсларни, васийларини, қариндошларини, улар бўлмаганда эса васийликка олинганнинг доимий яшаш ёки вақтинча турган жойидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини зудлик билан хабардор қилади.
Ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар вафот этган тақдирда васийликка олинганлар физиологик имкониятларига ва соғлиғининг ҳолатига мувофиқ, уларни дафн этишда қатнашиш, ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчилар оғир касалланганда эса уларни бориб кўриш ҳуқуқига эга. Йўл харажатлари «Мурувват» болалар интернат уйлари маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
27. Вафот этган васийликка олинганни дафн этиш билан боғлиқ харажатлар «Мурувват» болалар интернат уйларининг харажатлар сметаларида назарда тутилган маблағлар, шунингдек юридик ва жисмоний шахсларнинг, қариндошларининг ҳомийлик хайриялари ҳисобига амалга оширилади.
28. Васийликка олинганнинг «Мурувват» болалар интернат уйи ҳудудидан ташқарига чиқиши фақат директорнинг рухсати билан, ходимларнинг ёки ота-онанинг ёхуд уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг ҳамроҳлигида амалга оширилади.
Васийликка олинган ўзбошимчалик билан «Мурувват» болалар интернат уйлари ташқарисига чиққан тақдирда маъмурият зудлик билан бу ҳақда унинг ота-онасига ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга, васийликка олинганнинг яшаш ва борадиган жойидаги ички ишлар органларига, Агентликнинг ҳудудий бошқармаларига ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига хабар қилади ҳамда биргаликда уни топиш ва қайтариб олиб келиш чора-тадбирларини кўради.
29. Васийликка олинганларнинг «Мурувват» болалар интернат уйларидан вақтинчалик кетишига, врачнинг кетиш мумкинлиги тўғрисидаги хулосасини ҳисобга олган ҳолда, кўпи билан 1 ой муддатга рухсат берилиши мумкин. Бунинг учун директорнинг розилиги билан, ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар, қариндошлари ёхуд бошқа шахсларнинг ёзма мажбурияти мавжуд бўлиши керак.
30. Васийликка олинганларни озиқ-овқат, кийим-бош, пойабзал ва ашёвий таъминотнинг бошқа буюмлари ҳамда юмшоқ анжомлар билан таъминлаш нормалари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Агентлик томонидан белгиланади.
Кундузги парваришлаш гуруҳидаги ногиронлиги бўлган болалар «Мурувват» болалар интернат уйлари учун овқатланиш нормаларига мувофиқ уч марта овқатлантириш билан таъминланадилар.
31. Ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар васийликка олинганлар билан бирор-бир чеклашларсиз кўришиб туриш, «Мурувват» болалар интернат уйларининг тиббий-ижтимоий фаолияти, фарзандларининг тиббий-ижтимоий реабилитациясининг бориши билан танишиш ҳуқуқига эга.
32. Ҳудудий бошқармалар ҳар чоракда «Мурувват» болалар интернат уйларининг васийликка олинганлари ва кундузги парваришлаш гуруҳидаги ногиронлиги бўлган болалари тўғрисидаги маълумотларни Агентлик томонидан белгиланадиган ҳисобот шаклларига мувофиқ Агентликка тақдим этадилар.
33. Васийликка олинган 18 ёшга тўлганда Агентлик томонидан белгиланган тартибда бўш жой мавжуд бўлган катталар «Мурувват» интернат уйига ўтказилади.
Меҳнат кўникмаларини эгаллаган васийликка олинганлар тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясининг ногиронликнинг III гуруҳини белгилаш тўғрисидаги хулосаси асосида (меҳнат тавсиялари мавжуд бўлган тақдирда) ота-онаси (васийлари) ҳузурида доимий яшаш учун рўйхатдан чиқарилади, етим болалар ва ота-она қаровисиз қолган болалар эса қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда уй-жойлар билан таъминланадилар.
34. «Мурувват» болалар интернат уйларидан чиқаришда васийликка олинганларга қуйидаги ҳужжатлар берилади:
«Мурувват» болалар интернат уйида бўлганлик тўғрисидаги маълумотнома;
соғлиғининг ҳолати тўғрисидаги маълумотнома (тиббий ҳужжатлар);
боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки ногиронлиги бўлган болага (болалар уйларида тарбияланаётган болалардан ташқари) ижтимоий нафақа тўлаш тўғрисидаги гувоҳнома — мавжуд бўлганда;
халқ таълими органлари ҳузуридаги тиббий-психологик-педагогик комиссия хулосаси;
ногиронлиги бўлган шахсни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастури.
«Мурувват» болалар интернат уйларининг васийликка олинганларини рўйхатдан чиқаришда (мавжуд бўлса) унинг мол-мулкка, пул маблағларига (илгари у ёки унинг ота-онаси эгаллаган) уй-жой майдонига ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар, пенсия ва омонат дафтарчаси ҳамда бошқа ҳужжатлар ҳам берилади.
Бундан ташқари, васийликка олинганларга 2 тўплам ички кийимлар, кийим-бош ва пойабзал берилади.
35. «Мурувват» болалар интернат уйи директори васийликка олинганларни «Мурувват» болалар интернат уйларига қабул қилиш ва улардан чиқариш учун ушбу Низом ва «Мурувват» болалар интернат уйи устави талабларига мувофиқ шахсан жавоб беради.
5-боб. «Мурувват» болалар интернат уйларида тарбия-таълим жараёнини ташкил этиш
36. Васийликка олинганларни таъминлаш, тарбиялаш ва ўқитиш тартиби уларнинг индивидуал хусусиятлари, ёши, жинси, руҳий ва жисмоний ҳолатини ҳисобга олган ҳолда белгиланади.
Маиший шарт-шароитлар реабилитация жараёнига кўмаклашиши, васийликка олингандаги эмоционал зўриқишни йўқотиш учун шароитлар яратиши керак.
37. Васийликка олинганларни ўқитишнинг махсус дастури бўйича ҳаётий кўникмаларга ўргатиш «Мурувват» болалар интернат уйи тарбиячилари томонидан, зарурат бўлганда эса, ихтисослаштирилган таълим муассасалари, шунингдек соғлиқни сақлаш, маданият, спорт муассасалари ва бошқа ташкилотлар педагогларини жалб этган ҳолда амалга оширилади.
38. Таълимнинг ҳар бир босқичида ўқитиш ёши ва давомийлиги тиббий-психологик-педагогик комиссия томонидан белгиланади. Ҳар бир босқичдаги ўқитишнинг давомийлиги тўғрисидаги қарор «Мурувват» болалар интернат уйларининг тиббий-психологик-педагогик комиссияси томонидан қабул қилинади.
39. Васийликка олинганларнинг таълим-тарбия жараёни якка тартибдаги махсус дастурлар бўйича, уларнинг ривожланишидаги нуқсонларни ҳисобга олган ҳолда ташкил этилади.
40. Тиббий-педагогик асослаш билан таъминланган кун тартиб-қоидалари таълим, меҳнат, ҳордиқ ва турли тадбирларни уйғунлаштирган ҳолда амалга оширилади, ногиронлиги бўлган болалар ҳаёт фаолиятини чеклаш даражасини ҳисобга олган ҳолда тузилади.
Васийликка олинганларнинг меҳнат тарбияси ўқитишни меҳнат кўникмаларига эга бўлиш билан уйғунлаштириш асосида ушбу «Мурувват» болалар интернат уйининг тиббий-реабилитация комиссияси томонидан тузилган ногиронлиги бўлган болани ривожлантириш ва реабилитация қилиш якка тартибдаги дастурига мувофиқ, тиббий кўрсаткичлар ва педагогик тавсияларни ҳисобга олган ҳолда, уларнинг интеллектуал, жисмоний ва ижодий қобилиятларини ривожлантириш мақсадида амалга оширилади.
6-боб. Ижтимоий-психологик ва педагогик кузатувни ташкил этиш
41. Васийликка олинганларга тиббий-ижтимоий ва психологик-педагогик ёрдам кўрсатиш мақсадида «Мурувват» болалар интернат уйларида тиббий-психологик-педагогик комиссия (кейинги ўринларда — комиссия) ташкил этилади.
42. Комиссия «Мурувват» болалар интернат уйининг мутахассис ходимларидан иборат бўлади. Комиссия таркиби «Мурувват» болалар интернат уйи директорининг буйруғи билан тасдиқланади. Комиссия таркибига комиссия ишига бошчилик қиладиган «Мурувват» болалар интернат уйининг директори, «Мурувват» болалар интернат уйи директорининг даволаш ишлари бўйича ва ўқув-тарбия ишлари бўйича ўринбосарлари, шифокор-психиатр, шифокор-педиатр киради.
Комиссия қуйидаги вазифаларни бажаради:
васийликка олинганларни доимий ижтимоий-психологик кузатувини интернат уйи директори томонидан тасдиқланган ижтимоий-психологик кузатув дастури асосида амалга оширади;
васийликка олинганларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилади;
ташхис, психологик-профилактик, коррекция, маслаҳат ва реабилитация ишларини амалга оширади;
«Мурувват» болалар интернат уйининг тарбиячилари, педагоглари, маъмурияти ва бошқа ходимлари билан психологик-профилактика, маслаҳат, таълим (семинарлар, тренинглар) ишларини олиб боради;
васийликка олинганларнинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчилар билан маслаҳат ва реабилитация ишларини бажаради.
43. Комиссия аъзолари:
васийликка олинганларнинг «Мурувват» болалар интернат уйидаги ҳаётга мослашиш учун зарур бўладиган имкониятларини аниқлаш ва ривожлантириш чораларини кўради;
васийликка олинганларнинг имкониятларини ривожлантиришнинг тиббий-ижтимоий ва психологик-педагогик муаммоларини ташхислайди;
васийликка олинганларнинг имкониятларини ривожлантириш ва реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастури амалга оширилишини таъминлайди.
7-боб. «Мурувват» болалар интернат уйлари фаолиятини ташкил этиш
44. «Мурувват» болалар интернат уйларига ишга қабул қилиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
45. «Мурувват» болалар интернат уйлари ҳузурида тасдиқланган ётоқ ўринлари фонди доирасидаги бўш ўринлар ҳисобига ногиронлиги бўлган болалар учун кундузги парваришлаш гуруҳлари ташкил этилиши мумкин.
46 «Мурувват» болалар интернат уйларида бўш ўринлар мавжудлиги тўғрисидаги ахборот «Мурувват» болалар интернат уйларининг расмий веб-сайтларида, шунингдек уларнинг маъмурий биносида кўринарли жойлардаги стендларда эълон жойлаштириш йўли билан манфаатдор шахслар, шу жумладан ота-оналар, фарзандликка олувчи, ҳомий ёки васийлар эътиборига етказилади.
47. Тиббий хизмат кўрсатиш «Мурувват» болалар интернат уйларининг тиббиёт ходимлари томонидан амалга оширилади, улар (маъмурият билан бир қаторда) индивидуал ёндашув асосида васийликка олинганларнинг соғлиғи, жисмоний ривожланиши, овқатланиш режими ва сифати, даволаш-профилактика тадбирларининг ўтказилиши ҳамда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига риоя этилиши учун жавоб берадилар.
«Мурувват» болалар интернат уйларида даволаш-маслаҳат ёрдами ва ўтказилган даволаш-профилактика тадбирларини таҳлил қилиш тегишли Агентлик билан келишган ҳолда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати органлари томонидан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
48. «Мурувват» болалар интернат уйлари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, қурилиш-реконструкция ишлари, тиббий-ижтимоий хизмат ҳамда психологик таъминот Агентлик томонидан белгиланадиган тартибда амалга оширилади.
(48-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/665/0942-сон)
49. «Мурувват» болалар интернат уйларининг ходимлари қуйидагиларга мажбур:
ушбу Низом нормаларига ва ички меҳнат тартиб-қоидаларига, касбий ахлоқ-одоб қоидаларига қатъий амал қилиш;
васийликка олинганларга тиббий-ижтимоий ёрдамнинг, ижтимоий-психологик ва тиббий кузатиб боришнинг юқори самарадорлигини таъминлаш;
ўз касб малакасини мунтазам ошириб бориш.
50. «Мурувват» болалар интернат уйларининг маъмурияти «Мурувват» болалар интернат уйлари мутахассис ходимларининг касбий маҳорати доимий такомиллаштириб борилиши учун жавоб беради.
51. «Мурувват» болалар интернат уйларининг ходимлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
«Мурувват» интернат уйларини бошқаришда ушбу Низомда белгиланган тартибда қатнашиш;
касб шаънини ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш;
соғлиқни сақлаш тизимидаги тегишли муассасаларда бепул тиббий кўрикдан ўтиш;
тиббиёт ходимлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги таълим муассасалари ва тиббиёт марказларида бепул малака ошириш;
қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ижтимоий имтиёзлар ва кафолатларга эга бўлиш.
52. «Мурувват» болалар интернат уйлари ходимлари ва раҳбарларининг лавозим мажбуриятлари қонунчилик ҳужжатлари, ушбу Низом, шунингдек «Мурувват» болалар интернат уйи устави билан белгиланади.
8-боб. «Мурувват» болалар интернат уйларини бошқариш
53. «Мурувват» болалар интернат уйларини бошқариш демократия, ошкоралик ва «Мурувват» болалар интернат уйи жамоасининг жамоатчилик билан ўзаро ҳамкорлиги тамойиллари бўйича асосида амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
54. «Мурувват» болалар интернат уйига бевосита раҳбарликни олий маълумотга эга бўлган директор амалга оширади. Директорни лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда Агентлик директори томонидан амалга оширилади.
(54-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 мартдаги 123-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2024 й., 09/24/123/0201-сон)
55. Директор «Мурувват» болалар интернат уйида тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатишнинг аҳволи учун тўлиқ жавоб беради.
56. «Мурувват» болалар интернат уйи директори:
«Мурувват» болалар интернат уйи номидан фаолият кўрсатади ва унинг манфаатларини ифодалайди;
«Мурувват» болалар интернат уйи ваколатига кирадиган масалалар бўйича қарорлар қабул қилади ва ўз зиммасига юкланган вазифаларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
қонунчилик ҳужжатларида ва «Мурувват» болалар интернат уйи уставида белгиланган тартибда «Мурувват» болалар интернат уйи мол-мулкини тасарруф этади ва шартномалар тузади;
ўз ўринбосарлари ўртасида вазифаларни тақсимлайди, уларнинг ваколатларини ва жавобгарлик даражасини белгилайди;
ўз ваколатлари доирасида «Мурувват» болалар интернат уйининг барча ходимлари ва васийликка олинганлари учун бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;
тегишли органларга кўриб чиқиш учун «Мурувват» болалар интернат уйининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, тиббий-ижтимоий хизмат кўрсатишни, тарбия ва таълим ишларини такомиллаштириш, малакали кадрлар билан таъминлаш ва «Мурувват» болалар интернат уйи фаолиятининг бошқа масалалари бўйича таклифлар киритади ҳамда ходимлар билан меҳнат шартномалари тузади;
тегишли буйруқ чиқариш ва қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатлар йўли билан рағбатлантириш ва интизомий танбеҳ бериш чораларини амалга оширади.
57. «Мурувват» болалар интернат уйларида васийликка олинганларни таъминлашнинг махсус шарт-шароитлари таъминланади, улар қуйидагиларни назарда тутади:
ҳудудни ҳимоя қилиш;
васийликка олинганларни ҳам бир-бирларининг, ҳам атрофдагиларнинг салбий таъсиридан юқори даражада ҳимоя қилиш;
интернат уйи ҳудудидан ташқарига эркин чиқишни чеклаш;
васийликка олинганларни сутка давомида, шу жумладан ухлаш учун ажратилган вақтда ҳам назорат қилиш.
9-боб. Молия-хўжалик фаолияти
58. «Мурувват» болалар интернат уйларининг хоналари техника хавфсизлиги қоидаларига ва санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ жиҳозланади ва улардан фойдаланилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
59. «Мурувват» болалар интернат уйлари фаолиятини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан ажратиладиган маблағлар, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.
(59-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/665/0942-сон)
60. «Мурувват» болалар интернат уйлари белгиланган тартибда ташкилот томонидан тасдиқланган ва тегишли молия органларида рўйхатдан ўтказилган харажатлар сметаси асосида молиялаштирилади.
61. Бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларни сарфлаш қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
62. Штатлар жадвали Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Агентлик томонидан белгиланадиган намунавий штатларга мувофиқ тасдиқланади.
63. «Мурувват» болалар интернат уйлари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган молия ва статистика ҳисоботларини юритади.
64. «Мурувват» болалар интернат уйларининг молия-хўжалик фаолиятини назорат қилиш белгиланган тартибда тегишли молия органлари томонидан амалга оширилади.
10-боб. Якунловчи қоида
65. «Мурувват» болалар уйларини қайта ташкил этиш ва тугатиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Мурувват» ногиронлиги бўлган болалар учун интернат уйлари тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
ИЛОВА
Васийликка олинувчиларни «Мурувват» ногиронлиги бўлган болалар учун интернат уйларига расмийлаштириш учун талаб этиладиган васийликка олинувчиларнинг соғлиғининг ҳолати тўғрисидаги тиббий ҳужжатлар
РЎЙХАТИ
1. Амбулатор картадан ёки касаллик тарихидан кўчирма (қон ва сийдик таҳлили, қоннинг Австралия антигенига таҳлили, кўкрак қафаси флюорографияси).
2. Руҳий-асаб касалликлари диспансери Тиббий-маслаҳат комиссияси хулосаси.
3. Силга қарши курашиш диспансери хулосаси.
4. Онкологик диспансер хулосаси.
5. Тери-таносил касалликлари диспансери хулосаси.
6. ОИТС марказининг хулосаси.
Изоҳ: Ушбу рўйхатда кўрсатилган ҳужжатларнинг амал қилиш муддати 3 ойни ташкил этади.
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 5 октябрдаги 640-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2024 й., 09/24/640/0791-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 575-сон қарорига
4-ИЛОВА
4-ИЛОВА
Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар, уруш ва меҳнат фахрийлари учун санаторийлар тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг (кейинги ўринларда — Агентлик) кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар, уруш ва меҳнат фахрийлари учун санаторийларининг (кейинги ўринларда — санаторийлар) мақоми, асосий вазифалари ва функциялари, шунингдек, уларнинг фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/665/0942-сон)
2. Санаторийлар кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар, уруш ва меҳнат фахрийларини (кейинги ўринларда — дам олувчилар) соғломлаштириш ва уларнинг дам олиши учун мўлжалланган давлат муассасалари ҳисобланади.
3. Санаторийлар ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Агентликнинг буйруқларига, бошқа қонунчилик ҳужжатларига, ушбу Низомга, шунингдек ўз уставларига амал қиладилар.
4. Санаторийлар, республика аҳамиятидаги санаторийлардан ташқари, Агентлик томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан келишган ҳолда белгиланган тартибда ташкил этилиши, қайта ташкил этилиши ёки тугатилиши мумкин.
Республика санаторийлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда ташкил этилади, қайта ташкил этилади ёки тугатилади.
Санаторийларнинг, шу жумладан республика санаторийларининг уставлари Агентлик томонидан тасдиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Санаторийлар фаолияти Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари (кейинги ўринларда — ҳудудий бошқармалар) томонидан мувофиқлаштирилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/665/0942-сон)
6. Ногиронлиги бўлган шахслар ва кексаларни бепул санаторий-курорт йўлланмалари билан таъминлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
7. Санаторийлар давлат тиббий-ижтимоий муассасаси сифатида Давлат хизматлари марказларида давлат рўйхатидан ўтказилади.
2-боб. Санаторийларнинг асосий вазифалари ва функциялари
8. Қуйидагилар санаторийларнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
даволаш-реабилитация хизматлари кўрсатишга замонавий ёндашувларни жорий этиш ва уларнинг халқаро даражасини таъминлаш йўли билан тиббиёт фани ва амалиётининг замонавий талабларини ҳисобга олган ҳолда дам олувчиларни тўлақонли санаторий-курорт шароитида даволаш, соғломлаштириш ва уларнинг дам олишини ташкил этиш;
дам олувчиларни соғломлаштиришда табиий даволаш омилларидан энг юқори даражада фойдаланиш;
санаторий фаолиятини ташкил этиш доирасида бозор механизмларини қўллаш;
дам олувчиларга кўрсатиладиган санаторий-курорт хизматлари рўйхатини кенгайтириш;
моддий ва молиявий ресурслардан оқилона ва самарали фойдаланиш, дам олувчилар учун энг юқори даражада соғломлаштирувчи натижани таъминлаш имконини берадиган санаторийлар фаолият кўрсатиши даражасига эришиш.
9. Санаторийлар уларга юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажарадилар:
а) даволаш-реабилитация хизматлари кўрсатишга замонавий ёндашувларни жорий этиш ва уларнинг халқаро даражасини таъминлаш йўли билан тиббиёт фани ва амалиётининг замонавий талабларини ҳисобга олган ҳолда дам олувчиларни тўлақонли санаторий-курорт шароитда даволаш, соғломлаштириш ва уларнинг дам олишини ташкил этиш соҳасида:
дам олувчиларни шинам, яшаш учун қулай турли тоифалардаги хоналарга жойлаштиришни ташкил этади;
дам олувчиларнинг ўз соғлиғи ҳолатидан хабардорлигини, касалликлар юзага келиши таваккалчилиги омиллари мавжудлигини, уларни бартараф этиш усулларини ва организмнинг физиологик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда тикловчи тиббиётнинг замонавий даволаш технологияларига асосланадиган касалликлар профилактикасини амалга ошириш учун шарт-шароитларни таъминлайди, дам олувчилар учун ўзини ўзи назорат қилиш усуллари бўйича ўқиш ташкил этади;
дам олувчиларга замонавий тиббиёт аппаратлари, асбоб-ускуналар ва анжомлар билан жиҳозланган даволаш, диагностика, физиотерапевтик, муолажа хоналари ва бошқа хоналари хизматларини тақдим этади;
соғлиқни тузатишнинг комплекс автоматлаштирилган усуллари негизида замонавий тикловчи тиббиёт технологияларини ишлаб чиқади ва жорий этади;
б) дам олувчиларни соғломлаштиришда табиий даволаш омилларидан энг юқори даражада фойдаланиш соҳасида:
дам олувчиларни оқилона ва мувозанатли овқат билан таъминлайди, дам олувчиларнинг тиббий кўрсаткичлар бўйича парҳезли овқатланишини ташкил этади;
жисмоний тарбия ва спорт билан физиологик асосланган машғулот олиб бориш, дам олувчиларда жисмоний юкламага мойиллик ва мослашиш даражасини босқичма-босқич ошириш учун шарт-шароитлар яратади, мақбул ҳаракатланиш фаоллиги кўникмаларини сингдиради;
зарарли одатлардан воз кечишни ҳамда бехатар хулқ-атвор ҳақидаги билимлар, кўникмалар ва андозалар шакллантирилишини тақозо этадиган муҳит, соғлом турмуш тарзининг руҳий доминанталари яратилишини таъминлайди;
в) санаторий фаолиятини ташкил этишнинг бозор механизмларини қўллаш соҳасида:
киши соғлом турмуш тарзига риоя қилганда организмнинг функционал резервлари кўрсаткичлари динамикасини акс эттириш мақсадида дам олувчининг соғлиғи «паспорти»ни шакллантириш ва юритишни ташкил этади;
дам олувчиларнинг ижодий салоҳиятини намоён қилишга, уларни эстетик камолга етказишга йўналтирилган турли маданий-кўнгилочар тадбирлар тизимини ишлаб чиқади;
мусиқий, рақсли, кўнгилочар дастурлар ўтказилишини, томоша тадбирларига боришни, Ўзбекистон Республикасидаги тарихий объектларга ва бошқа объектларга экскурсияларни ташкил этади;
г) дам олувчиларга кўрсатиладиган санаторий-курорт хизматлари рўйхатини кенгайтириш соҳасида:
ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастурига ўзгартиришлар киритади, санаторийлар шароитида соғломлаштириш бўйича тадбирлар турлари, шакллари, муддатлари ва ҳажмини белгилайди;
дам олувчилар орасида касалланиш ҳолати ва сабабларини ўрганади, даволаш-профилактика муассасалари билан биргаликда кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар касалликлари профилактикаси ва уларни соғломлаштириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқишда қатнашади, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда соғлиқни сақлаш органларига соғломлаштириш ва касалликлар профилактикасининг долзарб масалалари бўйича ахборот тақдим этади;
режали асосда санитария-эпидемияга қарши тадбирларни ўтказади;
даволаш-профилактика муассасалари, тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлимлари билан биргаликда семинарлар, конференциялар ҳамда бошқа тадбирларни ташкил этади ва ўтказади;
д) моддий ва молиявий ресурслардан оқилона ва самарали фойдаланиш, дам олувчилар учун энг юқори даражада соғломлаштирувчи натижани таъминлаш имконини берадиган санаторийлар фаолият кўрсатиши даражасига эришиш соҳасида:
қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ва сметада назарда тутилган маблағлар доирасида хўжалик фаолиятини, санаторийларнинг капитал қўйилмалари бўйича жорий сарфлар ва харажатларни амалга оширади;
бинолар, иншоотлар, муҳандислик тармоқлари ва коммуникацияларини, асбоб-ускуналар ва анжомларга эга бўлган бошқа объектларни жорий сақлаш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлашни, шунингдек ходимлар томонидан санитария-гигиена талабларига, меҳнатни муҳофаза қилиш ва ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилинишини, бухгалтерия ҳисоби тўғри юритилишини ва қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳисоботнинг ўз вақтида тақдим этилишини таъминлайди;
дам олувчилар ва санаторийларга келувчиларга телефон алоқаси хизматлари, маиший хизматлар кўрсатади;
йилнинг ҳар чорагида Агентликка санаторийларнинг фаолияти, соғломлаштиришнинг моддий-техника базаси тўғрисидаги ҳисоботни тақдим этади;
қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни бажаради.
10. Тиббиёт ходимлари таркибини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тиббиёт ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизими талабларига мувофиқ амалга оширилади.
Малака тоифаларини бериш (тасдиқлаш) белгиланган тартибда амалга оширилади.
11. Санаторийларнинг асосий фондларини қуриш, реконструкция қилиш, шунингдек мукаммал ва жорий таъмирлаш белгиланган тартибда амалга оширилади.
12. Дам олувчиларни озиқ-овқат ва юмшоқ анжомлар билан таъминлаш нормалари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Агентлик билан келишган ҳолда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади.
3-боб. Санаторийларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
13. Санаторийлар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
даволаш-профилактика муассасалари, соғлиқни сақлаш органларидан санаторийларнинг фаолияти учун зарур бўлган, шу жумладан дам олувчиларнинг касалликлари хусусияти ва кечиши тўғрисидаги маълумотларни олиш;
даволаш-профилактика муассасаларига ва бошқа манфаатдор ташкилотларга дам олувчиларнинг касалликлари профилактикаси ва уларни соғломлаштириш масалалари бўйича тавсиялар бериш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Агентликнинг ҳудудий бошқармаларига санаторийларнинг ишини яхшилаш, дам олувчиларнинг касалликлари профилактикаси ва уларни соғломлаштириш юзасидан таклифлар киритиш;
(13-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/665/0942-сон)
санаторийлар ходимларининг қонуний манфаатларини белгиланган тартибда ҳимоя қилиш.
14. Санаторийлар ходимлари ўзларига юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши, шу жумладан амалга ошириладиган даволаш-соғломлаштириш тадбирлари сифати учун жавоб беради.
15. Даволаш-соғломлаштириш муолажаларини ташкил этиш, амалга ошириладиган даволаш ва соғломлаштириш тадбирларининг сифати ва асосланганлиги юзасидан назорат қилиш санаторийларнинг бош врачлари томонидан амалга оширилади.
4-боб. Санаторийлар фаолиятини ташкил этиш
16. Санаторийга ишга қабул қилиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда бош врач томонидан амалга оширилади.
17. Тиббий хизмат кўрсатиш ва соғломлаштириш санаторийларнинг тиббиёт ходимлари томонидан амалга оширилади, улар (маъмурият билан биргаликда) дам олувчиларнинг соғлиғи, овқатланиш режими ва сифати, даволаш-профилактика тадбирлари ўтказилиши ва санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига риоя қилиниши учун жавоб берадилар.
18. Санаторийлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда пуллик хизматлар кўрсатиши мумкин.
Санаторийлар томонидан кўрсатилган жами пуллик хизматлар учун тушумларнинг 2 фоизи миқдоридаги маблағлар Агентликнинг бюджетдан ташқари ҳисобварағига йўналтирилади.
19. Санаторийлар маъмуриятлари ўз ходимларининг билими ва касб маҳорати доимий равишда такомиллаштириб борилиши учун жавоб берадилар.
20. Санаторийлар ходимлари:
ушбу Низом талабларига ва ички меҳнат тартибига риоя қилишга, касб одоб-ахлоқ қоидаларига қатъий амал қилишга;
дам олувчиларга тиббий-соғломлаштириш ёрдамининг, ижтимоий-психологик ва тиббий кузатувнинг юқори самарадорлигини таъминлашга;
ўз касбий билим-малакасини мунтазам равишда ошириб боришга мажбур.
Санаторийлар ходимлари:
ушбу Низомда ва санаторий уставида белгиланадиган тартибда санаторийни бошқаришда қатнашиш;
касб шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш;
қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ижтимоий имтиёзлар ва кафолатлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга.
21. Санаторийлар ходимлари ва раҳбарларининг лавозим ҳуқуқ ва мажбуриятлари қонунчилик ҳужжатларида, мазкур Низом, шунингдек санаторий уставида белгиланади.
5-боб. Санаторийларни бошқариш
22. Бош врач санаторийга бевосита раҳбарлик қилади. Бош врачни лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда Агентлик директори томонидан амалга оширилади.
23. Санаторийнинг бош врачи лавозимига олий тиббий маълумотга, ўз мутахассислиги бўйича ёки раҳбарлик лавозимларида камида 5 йил иш стажига эга бўлган врач тайинланади.
24. Бош врач санаторий фаолиятини ташкил этади ва унга юкланган вазифалар бажарилиши учун жавоб беради.
25. Санаторийнинг бош врачи:
санаторийнинг бутун фаолиятига раҳбарлик қилади ва санаторийга юкланган вазифалар ва функциялар бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш, уларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш ишларини ташкил этади;
санаторий фаолияти масалалари бўйича санаторийнинг барча ходимлари учун мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради, ходимларни ишга қабул қилади ва эгаллаб турган лавозимларидан озод қилади, ходимларни рағбатлантириш чораларини қўллайди;
санаторий иш тартиби ва режимини, ходимларнинг лавозим мажбуриятларини белгилайди ва мажбуриятлар муваффақиятли бажарилиши учун зарур шарт-шароитлар яратади;
ходимлар томонидан молия ва меҳнат интизомига, ички меҳнат тартиби, ижро интизоми, меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги қоидаларига риоя этилишини таъминлайди;
санаторийнинг мулкий комплекси, моддий ва молиявий ресурслари, асбоб-ускуналари, анжомлари, бошқа моддий бойликларидан оқилона ва самарали фойдаланишни, уларнинг сақланишини таъминлайди;
дам олувчиларнинг мурожаатлари жадал ва ҳар томонлама кўриб чиқилишини, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ муносабат билдиришнинг зарур чоралари кўрилишини ва ариза берувчиларнинг улардан ўз вақтида хабардор қилинишини таъминлайди;
санаторийлар фаолиятининг иқтисодий самарадорлиги ва унинг ишлари рентабелли бўлишига эришиш учун шахсан жавоб беради.
6-боб. Молия-хўжалик фаолияти
Олдинги таҳрирга қаранг.
26. Санаторийлар фаолиятини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан ажратиладиган маблағлар, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/665/0942-сон)
27. Санаторийлар белгиланган тартибда ташкилот томонидан тасдиқланган ва тегишли молия органларида рўйхатдан ўтказилган харажатлар сметаси асосида молиялаштирилади.
28. Бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларни сарфлаш қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
29. Штатлар жадвали Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Агентлик томонидан белгиланадиган намунавий штатларга мувофиқ тасдиқланади.
30. Санаторийлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган молия ва статистика ҳисоботларини юритади.
31. Санаторийларнинг молия-хўжалик фаолиятини назорат қилиш белгиланган тартибда тегишли молия органлари томонидан амалга оширилади.
7-боб. Якунловчи қоида
32. Санаторийларни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 316-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.05.2024 й., 09/24/316/0385-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 575-сон қарорига
6-ИЛОВА
6-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг «Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш бўйича республика реабилитация марказини ташкил этиш тўғрисида» 2008 йил 5 ноябрдаги 240-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар
1. 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2. Қуйидагилар Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш бўйича республика реабилитация марказининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
одам савдосидан жабрланганлар, одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётганларни қулай яшаш ва шахсий гигиена шарт-шароитлари, шунингдек, озиқ-овқат, дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш;
одам савдосидан жабрланганларни, одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётганларни ижтимоий мослаштириш соҳасида хорижий мамлакатларнинг илғор методикаларини ўрганиш ҳамда амалиётга татбиқ этиш;
одам савдосидан жабрланганларга, одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётганларга ўз қизиқишларидан келиб чиқиб касб-ҳунар ўргатиш, уларнинг бандлигини таъминлашга кўмаклашиш;
нодавлат нотижорат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари билан биргаликда кенг миқёсда олдини олиш-профилактика ишларини ташкил қилиш;
одам савдосидан жабрланганларни, одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётганларни ижтимоий реабилитация қилишда кўмаклашиш».
2. 3-банднинг тўртинчи хатбошида «Соғлиқни сақлаш вазирига» сўзлари «Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги директорига» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. 4-бандда «Соғлиқни сақлаш вазири» сўзлари «Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги директори» сўзлари билан алмаштирилсин.
4. 5-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. 2-илова (Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш бўйича республика реабилитация маркази тўғрисидаги низом)нинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш бўйича республика реабилитация маркази тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш бўйича республика реабилитация марказининг (кейинги ўринларда — Марказ) мақоми, фаолиятининг асосий тамойиллари, вазифалари ва функциялари, шунингдек, унинг фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
2. Марказ Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) тизимида одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш бўйича реабилитация ташкилоти ҳисобланади.
3. Марказ давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади.
4. Марказ ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Агентликнинг буйруқларига, бошқа қонунчилик ҳужжатларига, ушбу Низомга, шунингдек ўз Уставига амал қилади.
5. Марказ Агентлик билан келишган ҳолда ўз фаолиятини давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
6. Одам савдосидан жабрланганлар, одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётганлар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар бўлиши мумкин ҳамда улар Марказ хизматларидан фойдаланувчилар ҳисобланади.
7. Марказ ўз фаолиятини қуйидаги асосий тамойиллар асосида амалга оширади:
одам савдосидан жабрланганларнинг, одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётганларнинг камситилишига йўл қўймаслик;
одам савдосидан жабрланганларнинг, одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётганларнинг шахси ва шахсий ҳаёти махфийлигига риоя қилиш;
одам савдосидан жабрланганларни, одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётганларни ижтимоий, психологик ва ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ҳамда якка тартибда парвариш қилиш.
2-боб. Марказнинг асосий вазифалари ва функциялари
8. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
одам савдосидан жабрланганларни, одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётганларни қулай яшаш ва шахсий гигиена шарт-шароитлари, шунингдек, озиқ-овқат, дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш;
одам савдосидан жабрланганларни, одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётганларни ижтимоий мослаштириш соҳасида хорижий мамлакатларнинг илғор методикаларини ўрганиш ҳамда амалиётга татбиқ этиш;
одам савдосидан жабрланганларга, одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётганларга уларнинг қизиқишларидан келиб чиқиб касб-ҳунар ўргатиш, уларнинг бандлигини таъминлашга кўмаклашиш;
нодавлат нотижорат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари билан биргаликда кенг миқёсда олдини олиш-профилактика ишларини ташкил қилиш;
одам савдосидан жабрланганларни, одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётганларни ижтимоий реабилитация қилишда кўмаклашиш.
9. Марказ зиммасига юкланган асосий вазифаларига мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:
а) одам савдосидан жабрланганларни, одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётганларни қулай яшаш ва шахсий гигиена шарт-шароитлари, шунингдек, озиқ-овқат, дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш соҳасида:
яшаш учун бошпана билан таъминлайди;
белгиланган тартибда ва меъёрларга мувофиқ озиқ-овқат билан таъминлайди;
белгиланган тартибда тиббий ёрдам ва тиббий буюмлар билан таъминлайди;
б) одам савдосидан жабрланганларни, одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётганларни ижтимоий мослаштириш соҳасида хорижий мамлакатларнинг илғор методикаларини ўрганиш ҳамда амалиётга татбиқ этиш соҳасида:
тиббий, ижтимоий реабилитация қилишнинг янги услуб ва механизмларини ишлаб чиқади ва татбиқ қилади;
ишлаб чиқилган услуб ва механизмларини хорижий мамлакатларнинг илғор методикалари асосида доимий равишда янгилайди;
в) одам савдосидан жабрланганларга, одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётганларга уларнинг қизиқишларидан келиб чиқиб касб-ҳунар ўргатиш, бандлигини таъминлашга кўмаклашиш соҳасида:
одам савдосидан жабрланганларнинг, одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётганларнинг ижтимоий реабилитациясига ва мослашувига кўмаклашади;
касбга ўргатиш ва уларнинг бандлигини таъминлашни ташкиллаштиради;
г) нодавлат нотижорат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари билан биргаликда кенг миқёсда олдини олиш-профилактика ишларини ташкил қилиш соҳасида:
оммавий ахборот воситалари билан биргаликда кенг миқёсда олдини олиш-профилактика ишларини ташкил қилади;
нодавлат нотижорат ташкилотлари билан биргаликда одам савдосидан жабрланганларни, одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётганларни тиббий-ижтимоий реабилитация қилиш тадбирларини ишлаб чиқади ва амалга оширади;
д) одам савдосидан жабрланганларни, одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётганларни ижтимоий реабилитация қилишда кўмаклашиш соҳасида:
одам савдосидан жабрланганларнинг, одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётганларнинг хавфсизлигини таъминлайди;
одам савдосидан жабрланганларнинг, одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётганларнинг қариндошлари билан мулоқот ўрнатишига кўмаклашади;
одам савдосидан жабрланганларга, одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётганларга уларнинг қариндошларига ва васийларига одам савдосидан жабрланганларнинг, одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётганларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари тўғрисида ахборот беради.
3-боб. Марказ фаолиятини ташкил этиш
10. Марказ одам савдосидан жабрланганларга, одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётганларга комплекс хизматлар кўрсатади.
11. Марказ қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда пуллик хизматлар кўрсатиши мумкин.
Марказ томонидан кўрсатилган жами пуллик хизматлар учун тушумларнинг 2 фоизи миқдоридаги маблағлар Агентликнинг бюджетдан ташқари ҳисобварағига йўналтирилади.
12. Одам савдосидан жабрланганларни, одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётганларни Марказга жойлаштириш одам савдосидан жабрланганларнинг, одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётганларнинг ўз хоҳиши ҳамда Марказ директори, ички ишлар органлари ҳамда васийлик ва ҳомийлик органлари вакиллари томонидан қабул қилинган қўшма қарор асосида амалга оширилади.
13. Одам савдосидан жабрланганлар, одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётганлар Марказда ўттиз кунгача муддатга жойлаштирилади. Тиббий, ижтимоий ва касбий реабилитация жараёнлари давом эттирилиши талаб этилган ҳолларда одам савдосидан жабрланганларнинг, одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётганларнинг Марказда бўлиши муддати уч ойгача муддатга узайтирилиши мумкин. Агар одам савдосидан жабрланганларнинг, одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётганларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф туғилса, яшаш муддати кўрсатиб ўтилган жабрдийдаларни ҳимоя қилиш учун зарур деб ҳисобланган даврга узайтирилади.
14. Одам савдосидан жабрланганлар, одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётганлар Марказни уларнинг шахсан ёзма мурожаатларига мувофиқ ўз хоҳиши билан тарк этиш ҳуқуқига эга.
15. Марказда одам савдосидан жабрланганлари, одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётганлари бўлган эркаклар ва аёллар, шунингдек болалар алоҳида-алоҳида жойлаштирилади.
16. Марказ одам савдосидан жабрланганларга, одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётганларга:
самарали ижтимоий реабилитация қилинишига кўмаклашади;
ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари тўғрисида ахборот тақдим этади;
хавфсизлигини таъминлайди;
овқатланиш, дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлайди;
қулай яшаш шароитлари ва шахсий гигиена воситалари билан таъминлайди;
қариндошлари билан алоқа ўрнатишга кўмаклашади;
одам савдоси жабрдийдалари ижтимоий реабилитация қилинишига кўмаклашади.
17. Одам савдосининг ҳар бир жабрдийдасига унинг соғлиғи ҳолатини комплекс текшириб чиқиш ва баҳолаш натижалари, ижтимоий, психологик, юридик ва бошқа ёрдам зарурлиги юзасидан ишлаб чиқиладиган шахсий реабилитация қилиш режаси асосида ёрдам кўрсатилади. Ҳар бир одам савдосидан жабрланганларнинг, одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётганларнинг шахсий реабилитация қилиш режасининг намунавий шакли Марказ томонидан ишлаб чиқилади ҳамда Агентлик томонидан тасдиқланади.
18. Марказ ёки реабилитация қилишда қатнашувчи бошқа ташкилотларнинг мутахассислари, Марказ директори, ички ишлар органлари ҳамда васийлик ва ҳомийлик органлари вакиллари томонидан қабул қилинган қўшма қарор асосида реабилитация жараёнида одам савдосидан жабрланганларга, одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётганларга тиббий, ижтимоий, психологик, юридик ва бошқа ёрдам кўрсатиш юзасидан реабилитация жараёнига тузатиш киритиш мақсадида ҳар бир шахсни реабилитация қилиш режасига тегишли ўзгартиришлар киритиши мумкин.
Реабилитация чора-тадбирлари бажарилгандан кейин Марказ раҳбарияти томонидан мутасадди врач билан биргаликда ҳар бир шахсни реабилитация қилиш режасига мувофиқ амалга оширилган реабилитация натижалари баҳоланади.
19. Тиббий кўрсатмага мувофиқ Марказ одам савдосидан жабрланганларни, одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётганларни даволаш-профилактика муассасаларига, шу жумладан ихтисослаштирилган тиббиёт муассасаларига белгиланган тартибда диагностика, даволаш-маслаҳат ёрдами кўрсатиш, шунингдек (атрофдагилар учун хавф туғдирадиган наркология, психиатрия, дерматовенерология, сил, юқумли касалликлар ва бошқалар бўйича) стационар тиббий ёрдам кўрсатиш учун юборади.
Марказ раҳбарияти даволаш-профилактика муассасаларига одам савдосидан жабрланганларни, одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётганларни асосланган равишда юборилиши учун шахсан жавоб беради.
20. Одам савдосидан жабрланганлар, одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётганлар реабилитация марказида бўлган даврда уларга, агар бу одам савдосидан жабрланганлар, одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётганлар манфаатларига зид бўлмаса, яқин қариндошлари, қонуний вакиллари билан муносабатлар ўрнатиш ва уларни сақлаб туриш учун зарур шарт-шароитлари таъминланади.
21. Одам савдосидан жабрланганларни, одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётганларни Марказдан чиқаришга тайёрлаш ички ишлар органлари, васийлик ва ҳомийлик органлари билан ҳамкорликда Марказнинг масъул ходими кузатуви остида амалга оширилади.
22. Одам савдосидан жабрланганлар, одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётганлар Марказдан чиқарилгандан кейин нормал турмуш тарзига тўлиқ қайтгунларига қадар юридик маслаҳат олиш, тиббий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш бўйича Марказ хизматларидан фойдаланишлари мумкин.
23. Одам савдосидан жабрланганларни, одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётганларни ижтимоий реабилитация қилиш ички ишлар органлари, васийлик ва ҳомийлик органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги бўлинмалари билан ҳамкорликда Марказ томонидан таъминланади.
24. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Агентликнинг ҳудудий органлари ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари Марказнинг буюртманомалари бўйича одам савдосидан жабрланганларга, одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётганларга:
ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилувчи мавжуд суд тартиб-қоидалари ва маъмурий тартиб-қоидалар тўғрисида мақбул шаклдаги ахборотни тақдим этадилар ва бошқа зарур юридик ёрдамни кўрсатадилар;
унинг фарзандлари таълим муассасаларига қатнаши учун зарур шароитларни таъминлайдилар;
тиббий кўрикдан ўтиш ва мутахассис томонидан кўрик ўтказилиб, маслаҳат олиш орқали малакали психологик ва тиббий ёрдам берадилар;
профессионал жиҳатдан реабилитация қилинишда ва ишга жойлашишда кўмаклашадилар.
25. Одам савдосидан жабрланганлар, одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётганлар қайтарилган оила устидан, уларга нисбатан одам савдоси такроран содир этилишининг олдини олиш мақсадида, бир йил мобайнида мониторинг олиб борилиши керак. Мониторинг доирасида Марказ ички ишлар органлари ҳамда васийлик ва ҳомийлик органлари мутахассислари томонидан шахс қайтгандан кейин унинг оиладаги ҳолати баҳоланади.
4-боб. Марказни бошқариш
26. Марказ директори Агентлик директори томонидан Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссияси (кейинги ўринларда — Комиссия) билан келишилган ҳолда лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.
27. Марказ директори:
Марказнинг фаолиятига умумий раҳбарлик қилади ва Марказга юкланган вазифаларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
харажатлар сметасида назарда тутилган маблағлар доирасида белгиланган тартибда ходимларнинг штат жадвалини, уларни моддий рағбатлантириш ва тақдирлаш миқдори ва шаклларини тасдиқлайди, таклиф этиладиган мутахассисларга ҳақ тўлаш миқдорларини белгилайди;
Марказ ходимларини лавозимга тайинлайди ва лавозимидан озод қилади;
қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ Марказ ходимларининг узлуксиз билимларини ошириб бориши ва мунтазам равишда тиббий кўрикдан ўтишини таъминлайди;
ҳар йил якунлари бўйича Комиссияга Марказнинг фаолияти тўғрисида ҳисобот тақдим этади;
Марказнинг жорий фаолияти билан боғлиқ бошқа масалаларни ҳал этади.
28. Агентлик директори Марказнинг тасдиқланган тузилмасига ходимларнинг белгиланган умумий чекланган сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқига эга.
5-боб. Молия-хўжалик фаолияти
29. Қуйидагилар Марказ фаолиятини молиялаштириш манбалари ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари;
жисмоний ва юридик шахсларнинг хайрия маблағлари;
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
30. Марказнинг мол-мулкини асосий фондлар (бинолар, иншоотлар, асбоб-ускуналар, транспорт воситалари ва бошқалар), айланма маблағлар, шунингдек қиймати Марказнинг мустақил балансида акс эттириладиган бошқа мол-мулк ташкил этади.
31. Марказ белгиланган тартибда бухгалтерия ҳисобини юритади ҳамда бухгалтерия ва статистика ҳисоботларини тегишли органларга тақдим этади.
32. Марказнинг молия-хўжалик фаолиятини тафтиш қилиш белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан амалга оширилади.
6-боб. Якунловчи қоидалар
33. Марказнинг ходимлари одам савдоси жабрдийдалари тўғрисидаги маълумотлар ошкор қилинганлиги учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
34. Марказни қайта ташкил этиш ва тугатиш белгиланган тартибда амалга оширилади.»
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 575-сон қарорига
7-ИЛОВА
7-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тиббий-ижтимоий муассасалари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2011 йил 23 августдаги 240-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2011 й., 34-35-сон, 348-модда).
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ерларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш борасида назоратни кучайтириш, геодезия ва картография фаолиятини такомиллаштириш, давлат кадастрлари юритишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 31 майдаги ПФ-5065-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора -тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 31 майдаги ПҚ-3024-сон қарори)» 2017 йил 29 августдаги 679-сон қарорига илованинг 16-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 35-сон, 931-модда).
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Бандлик соҳасида давлат сиёсатини янада такомиллаштириш ва меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 24 майдаги ПФ-5052-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 24 майдаги ПҚ-3001-сон қарори)» 2017 йил 8 сентябрдаги 703-сон қарори 3-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 990-модда).
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш ва уларни ҳимоя қилиш бўйича республика реабилитация маркази фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 24 октябрдаги ПҚ-3352-сон қарори)» 2018 йил 22 январдаги 39-сон қарори.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тиббий-ижтимоий муассасалари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2011 йил 23 августдаги 240-сон қарорига қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2018 йил 30 июлдаги 597-сон қарори.
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тиббий-ижтимоий муассасалари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2011 йил 23 августдаги 240-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2019 йил 4 сентябрдаги 729-сон қарори.
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2019 йил 21 майдаги ПФ-5723-сон Фармони)» 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сон қарорига илованинг 107-банди.
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Бюрократик тўсиқларни янада қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 9 декабрдаги ПҚ-4546-сон қарори)» 2020 йил 7 июлдаги 429-сон қарорига 1-илованинг 10-банди.
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни рўйхатга олиш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 28 сентябрдаги 593-сон қарорига 4-илованинг 11-банди.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.09.2021 й., 09/21/575/0882-сон; 18.12.2023 й., 09/23/665/0942-сон; 12.03.2024 й., 09/24/123/0201-сон, 31.05.2024 й., 09/24/316/0385-сон; 08.10.2024 й., 09/24/640/0791-сон; 01.03.2025 й., 09/25/126/0205-сон; 22.05.2026 й., 09/26/271/0529-сон)