Ҳужжат кучини йўқотган 18.09.2021 30.07.2018 йилдаги 597-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 18.09.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тиббий-ижтимоий муассасалари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2011 йил 23 августдаги 240-сон қарорига қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 575-сонли «Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг тиббий-ижтимоий муассасалари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ички ишлар органларининг муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказларида сақланаётган, тиббий ёрдамга муҳтож бўлган шахсларни соғлиқни сақлаш органлари тизимидаги даволаш-профилактика муассасаларига белгиланган тартибда жойлаштириш ҳамда уларнинг соғлиғини тиклаш чора-тадбирларини амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тиббий-ижтимоий муассасалари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2011 йил 23 августдаги 240-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 8-сон, 71-модда) иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ички ишлар органларининг муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказларида сақланаётган муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларга биометрик паспорт расмийлаштириб бериш ҳамда шахси ва яшаш жойи аниқланган шахсларни доимий яшаш жойларига жўнатиш тартибини такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдуҳакимов ҳамда ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 30 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
597-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 июлдаги 597-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тиббий-ижтимоий муассасалари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2011 йил 23 августдаги 240-сон қарорига киритилаётган қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 1-илова қуйидаги мазмундаги III1-боб билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«III1. Ички ишлар органларининг муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказларида сақланаётганларни «Саховат» интернат уйларига жойлаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
171. Ички ишлар органларининг муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказларида (кейинги ўринларда реабилитация марказлари деб аталади) сақланаётган мазкур Низомнинг 11-бандида кўрсатилган шахслар «Саховат» интернат уйларига жойлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Саховат» интернат уйларига жойлаштириш учун юбориш белгиланган тартибда реабилитация маркази бошлиғининг буйруғи асосида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Махсус комиссияси қарорига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
172. Реабилитация марказларидан «Саховат» интернат уйларига юборилаётганлар мазкур Низомнинг 11 ва 12-бандларида кўрсатилган кўрсаткичлар бўйича тиббий кўрикдан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тиббий кўрик реабилитация марказлари тиббиёт ходимлари ва тегишли мутахассис шифокорлар томонидан амалга оширилади. Тиббий кўрик натижалари бўйича ёзма хулоса расмийлаштирилади.

173. Реабилитация марказларида сақланаётган шахсларни «Саховат» интернат уйларига жойлаштириш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Саховат» интернат уйларига жойлаштириш тўғрисида реабилитация марказида сақланаётган мазкур Низомнинг 11-бандида кўрсатилган шахсларнинг реабилитация маркази бошлиғи номига берилган аризаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Саховат» интернат уйига расмийлаштирилаётганнинг шахси тўғрисидаги маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Саховат» интернат уйларига жойлаштирилаётганнинг соғлиғи ҳолати бўйича тиббий хулоса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудий тиббиёт бошқармасидан олинган руҳий-асаб касалликлари, силга қарши курашиш, онкологик ҳамда тери-таносил касалликлари диспансерларининг хулосалари;

«Саховат» интернат уйига жойлаштирилаётганнинг 2 та (6 см х 4 см ҳажмли) фотосурати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Саховат» интернат уйига расмийлаштирилаётганнинг ногиронлиги аниқланган тақдирда белгиланган тартибда тиббий-меҳнат эксперт комиссияси томонидан берилган ногиронлик тўғрисидаги маълумотноманинг нусхаси ҳам тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур бандда кўрсатилган барча ҳужжатлар реабилитация марказлари томонидан тўпланади.

174. Реабилитация марказларида «Саховат» интернат уйларига жойлаштирилаётган ҳар бир шахс учун икки нусхада шахсий йиғмажилд юритилади, унга ушбу Низомнинг 173-бандида кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар тикиб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Саховат» интернат уйларига жойлаштирилаётганларнинг шахсий йиғмажилдлари бир нусхаси сақлаш учун «Саховат» интернат уйи директорига белгиланган тартибда тақдим этилади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 2-илова қуйидаги мазмундаги III1-боб билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«III1. Реабилитация марказларида сақланаётганларни «Мурувват» интернат уйларига жойлаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
191. Ички ишлар органларининг муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказларида (кейинги ўринларда реабилитация марказлари деб аталади) сақланаётган мазкур Низомнинг 13-бандида кўрсатилган шахслар «Мурувват» интернат уйларига жойлаширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Мурувват» интернат уйларига жойлаштириш учун юбориш белгиланган тартибда реабилитация маркази бошлиғининг буйруғи асосида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Махсус комиссияси қарорига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
192. Реабилитация марказларидан «Мурувват» интернат уйларига юборилаётганлар мазкур Низомнинг 13 ва 14-бандларида белгиланган кўрсаткичлар бўйича тиббий кўрикдан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тиббий кўрик реабилитация марказлари тиббиёт ходимлари ва тегишли мутахассис шифокорлар томонидан амалга оширилади. Тиббий кўрик натижалари бўйича ёзма хулоса расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
193. Реабилитация марказларида сақланаётганларни «Мурувват» интернат уйларига жойлаштириш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Мурувват» интернат уйига расмийлаштирилаётган шахснинг шахси тўғрисидаги маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Мурувват» интернат уйларига жойлаштирилаётган шахснинг соғлиғи ҳолати бўйича тиббий хулоса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудий тиббиёт бошқармасидан олинган руҳий-асаб касалликлари, силга қарши курашиш, онкологик ҳамда тери-таносил касалликлари диспансерларининг хулосалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Мурувват» интернат уйига жойлаштирилаётганнинг 2 та (6 см х 4 см ҳажмли) фотосурати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган тартибда тиббий-меҳнат эксперт комиссияси томонидан берилган ногиронлик тўғрисидаги маълумотноманинг нусхаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур бандда кўрсатилган барча ҳужжатлар реабилитация марказлари томонидан тўпланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
194. Реабилитация марказларида «Мурувват» интернат уйларига жойлаштирилаётган ҳар бир шахс учун икки нусхада шахсий йиғмажилд юритилади, унга ушбу Низомнинг 193-бандида санаб ўтилган ҳужжатлар тикиб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Мурувват» интернат уйларига жойлаштирилаётганларнинг шахсий йиғмажилдлари бир нусхаси сақлаш учун «Мурувват» интернат уйи директорига белгиланган тартибда тақдим этилади».
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.08.2018 й., 09/18/597/1600-сон)