10.09.2021 йилдаги ПФ-6310-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш ва давлат божхона хизмати органлари ташкилий тузилмасини янада такомиллаштириш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 июндаги «Божхона маъмуриятчилигини ислоҳ этиш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги ПФ-6005-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек, божхона тартиб-таомилларини соддалаштиришда илғор рақамли технологияларни кенг жорий этиш орқали фаолият самарадорлигини янада ошириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Давлат божхона қўмитасининг божхона органларининг умумий чекланган штатлар сони доирасида тоифадан ташқари мақомга эга бўлган «Масофавий электрон декларациялаш» божхона постларини:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 1 октябрдан бошлаб Давлат божхона қўмитасининг Тошкент, Сирдарё, Қашқадарё ва Хоразм вилоятлари бўйича бошқармаларида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 1 апрелдан бошлаб Давлат божхона қўмитасининг бошқа ҳудудий бошқармаларида босқичма-босқич ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 2021 йил 1 октябрдан бошлаб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Масофавий электрон декларациялаш» божхона постлари ташқи иқтисодий фаолият (кейинги ўринларда — ТИФ) иштирокчилари томонидан тақдим этилган электрон божхона юк декларацияларининг масофавий божхона расмийлаштирувини амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Масофавий электрон декларациялаш» божхона постлари ташкил этилган ҳудудлардаги ТИФ божхона постларининг фаолияти божхона назорати шаклларини амалга оширишга ихтисослаштирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Масофавий электрон декларациялаш», ТИФ ва чегара божхона постлари фаолиятини ташкил этиш тартиби Давлат божхона қўмитаси томонидан белгиланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чегара божхона постларидаги инспекцион кўрик мажмуалари (рентген) билан ишлаш гуруҳлари ходимларига зарарли меҳнат шароитлари учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан лавозим маошининг 40 фоизи миқдорида ҳар ойлик устама берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 2021 йил 1 декабрдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси орқали автомобиль ўтказиш пунктларида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ветеринария ва фитосанитария органларининг товарларга тегишли ҳужжатларни текшириш ва расмийлаштириш вазифалари «Ягона дарча» божхона ахборот тизими ёки унга интеграциялашган ахборот тизимлари орқали амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ветеринария ва фитосанитария органлари томонидан товар-транспорт ҳужжатларига муҳр босиш ва уларни рўйхатга олиш амалиёти бекор қилинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўланадиган барча йиғимларни транспорт воситалари чегара пунктига киргунга қадар ягона ҳисобварақ асосида олдиндан тўлаш амалиёти жорий этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) 2022 йил 1 январдан бошлаб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ортиқча тўланган ёки ундирилган божхона тўловларини божхона органлари томонидан қайтариш тўғрисидаги қарор қабул қилингандан сўнг ушбу маблағлар ТИФ иштирокчисига уч иш куни давомида қайтарилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона тўловларини кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлашнинг энг кам муддати 14 кун этиб белгиланади ва ушбу муддатда фоизлар ундирилмайди, бунда кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлашнинг энг кам муддатидан ортганда тўлиқ давр учун фоизлар ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўшимча ҳисобланган божхона тўловларининг ундирилмайдиган ва қайтарилмайдиган миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизигача этиб белгиланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарларнинг ТИФ товарлар номенклатураси бўйича кодини аниқлаш юзасидан божхона органи томонидан тайинланган экспертиза якунлангунга қадар товарларни божхона тўловлари тўланишини таъминлаш орқали шартли чиқариб юбориш амалиёти жорий этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТИФ иштирокчисининг бир нечта божхона операциялари доирасидаги мажбуриятларини таъминлаш учун ягона таъминот тақдим этиш имконияти яратилади, бундай таъминот божхона тўловлари бўйича барча мажбуриятларни бажариш учун етарли бўлиши лозим;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона органлари товарлар бўйича тўланиши лозим бўлган божхона тўловлари миқдорини аниқлаш учун ТИФ қатнашчисининг аризасига асосан дастлабки қарорни қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Давлат божхона қўмитасининг божхона органларининг умумий чекланган штатлар сони доирасида Давлат божхона қўмитаси тизимида алоҳида юридик шахс мақомига эга Марказий божхона лабораториясини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат божхона қўмитаси (М.Б. Азимов) икки ой муддатда Марказий божхона лабораторияси фаолиятини ташкил этиш, шу жумладан Жаҳон божхона ташкилотининг «Минтақавий божхона лабораторияси» мақомини олиш, у томонидан никотин сақловчи маҳсулотлар ва спиртли ичимликлар таркибини аниқлаш, товарларни экспертизадан ўтказиш ва сертификациялаш билан боғлиқ бўлган бошқа хизматларни кўрсатиш, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва бошқа турдаги криминалистик суд экспертизаларини амалга ошириш бўйича чора-тадбирларни назарда тутувчи қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилансинки, мазкур Фармон билан божхона органларининг ташкилий тузилмаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шу жумладан «Масофавий электрон декларациялаш» божхона постлари фаолиятини ташкил этишда ходимларнинг иш ҳақини тўлаш билан боғлиқ қўшимча харажатлар 2022 йил 1 январга қадар Давлат божхона қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, божхона органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси маблағлари ҳисобидан, 2022 йил 1 январдан бошлаб эса Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Давлат божхона қўмитасининг фаолияти тугатилаётган божхона постлари рўйхати 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Давлат божхона қўмитаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) бир ой муддатда «Масофавий электрон декларациялаш», ТИФ ва чегара божхона постлари фаолиятини ташкил этиш тартибини ишлаб чиқсин ва қабул қилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси орқали автомобиль ўтказиш пунктларидаги назорат органларига ягона ҳисобварақ асосида тўланадиган йиғимлар ҳамда кириш ва транзит йиғимларини транспорт воситалари чегара пунктига киргунга қадар олдиндан тўлаш тизимини жорий қилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарлар бўйича тўланиши лозим бўлган божхона тўловларини аниқлашда божхона органлари томонидан дастлабки қарор бериш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур Фармоннинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Давлат божхона қўмитаси раиси М.Б. Азимов белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармон ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 10 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-6310-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 сентябрдаги ПФ-6310-сон Фармонига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат божхона қўмитасининг фаолияти тугатилаётган божхона постлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Божхона постларининг номи

Штат бирлиги

Қорақалпоғистон Республикаси

1.

«Найманкўл» темир йўл чегара божхона пости

5

Қашқадарё вилояти

2.

«Қарши тола» ТИФ божхона пости

4

3.

«Қарши» темир йўл чегара божхона пости

14

Сурхондарё вилояти

4.

«Амузанг» темир йўл чегара божхона пости

18

Фарғона вилояти

5.

«Бешариқ» темир йўл чегара божхона пости

12

6.

«Ўқчи» чегара божхона пости

10

Жами

63

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ. Тугатилаётган постлар бошқа божхона постларига пункт этиб бириктирилади, шунингдек, бўшаётган штат бирликлари иш ҳажми кўп бўлган бошқа постларга берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 сентябрдаги ПФ-6310-сон Фармонига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 мартдаги ПФ-57-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.04.2025 й., 06/25/57/0291-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 мартдаги ПФ-57-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.04.2025 й., 06/25/57/0291-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 мартдаги ПФ-57-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.04.2025 й., 06/25/57/0291-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 мартдаги ПФ-57-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.04.2025 й., 06/25/57/0291-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 мартдаги ПФ-57-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.04.2025 й., 06/25/57/0291-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикаси божхона органлари кадрларини тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3995-сон қарорида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Институтда олий таълимдан кейинги таълим асосида илмий даражага эга илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрланади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи — саккизинчи хатбошилар тегишинча тўртинчи — тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўққизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Институтнинг офицерлар ва сержантлар таркибига, курсантларига, шунингдек, докторантларига (докторантларнинг охирги эгаллаб турган лавозими сақланган ҳолда) Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ходимларининг тегишли тоифалари учун кўзда тутилган пул таъминоти, имтиёзлар, буюмлар ва озиқ-овқат таъминоти ҳамда бошқа зарур нормалар, шунингдек, хизматни ўташ тартиби татбиқ этилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 10-банддаги «Махсус жамғарма» сўзлари «Давлат бюджети» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) 1-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 ноябрдаги ПҚ-3995-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТУЗИЛМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Бошлиқ

Институт кенгаши

Бошлиқнинг ўқув ва илмий ишлар бўйича биринчи ўринбосари

Тарбиявий ишлар ва ҳарбий тайёргарлик бўйича бошлиқ ўринбосари

Молия-иқтисод ва хўжалик ишлари бўйича бошлиқ ўринбосари

Шахсий хавфсизлик бўлими

1

Ахборот технологиялари

ва моделлаштириш маркази

5

Илмий-тадқиқот ва илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш бўлими

2

Маънавият ва ёшлар тарбияси маркази

3

Молия-иқтисод бўлими

4

Бош юрисконсульт

1

Ўқув батальони

9

Моддий-техник таъминот ва капитал таъмирлаш бўлими

7

Ташкилий-назорат, хизмат фаолиятини таҳлил қилиш ва баҳолаш бўлими

3

Ўқув-услубий бўлим

5

Ахборот-ресурс маркази

1

Қайта тайёрлаш ва малака ошириш факультети

2

Тиббий хизмат

4

Божхона иши факультети

3

Махсус фанлар кафедраси

Кадрлар бўлими

4

Таҳририй-нашриёт хизмати

1

Кафедралар:

Ихтисослаштирилган

Божхона назорати

Божхона тартибга солиниши ва божхона тўловлари

Махсус-ҳуқуқий фанлар

Божхона экспертизаси ва товарларни таснифлаш

Умумҳуқуқий фанлар

Умумтаълим

Ахборот технологиялари ва математика

Ўзбек ва хорижий тиллар

Ҳарбий ва жисмоний

тайёргарлик

Иқтисодий ва ижтимоий фанлар

Тил ва психологик тайёргарликни ривожлантириш маркази

Биринчи бўлим

1

 

Босмахона

Навбатчилик қисми

4

Халқаро алоқалар хизмати

1

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқарув ходимларининг жами чекланган сони (мутахассис, ёрдамчи ва хизмат кўрсатувчи ходимларни ҳисобга олмаган ҳолда) — 134 нафар, шу жумладан профессор-ўқитувчилар таркиби — 69 нафар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: мутахассис, ёрдамчи ва хизмат кўрсатувчи ходимлар сони олий таълим муассасалари учун ўрнатилган нормативларга мувофиқ аниқланади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) 2-илованинг «Мутахассислик шифри» графасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бакалавриат бўлимининг 1 ва 2-позицияларидаги «5230500» ҳамда «5240100» рақамлари тегишинча «60410300» ва «60420100» рақамлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
магистратура бўлимининг 1 ва 2-позицияларидаги «5А230501» ҳамда «5А240109» рақамлари тегишинча «70410301» ва «70420107» рақамлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) 3-илова қуйидаги мазмундаги 121-позиция билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

«

121.

Институтда олий таълимдан кейинги таълимни ташкил этиш тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2021 йил 1 декабрь

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат

ДБҚ (М. Азимов),

Инновацион ривожланиш вазирлиги

(А. Иброхимов),

Молия вазирлиги

(Т. Ишметов)

».

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ. Мазкур иловада:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-банднинг «в» кичик банди ва 5-банд «е» кичик бандининг иккинчи хатбошиси ҳамда 6-банднинг «б» кичик банди 2022 йил 1 январдан бошлаб кучга киради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-банд «е» кичик бандининг йигирманчи — йигирма еттинчи ҳамда қирқ олтинчи хатбошиларида назарда тутилган харажатлар 2022 йил 1 январдан бошлаб тўлиқ Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.09.2021 й., 06/21/6310/0866-сон; 01.04.2025 й., 06/25/57/0291-сон)