Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЙЎЛ ҲАРАКАТИ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Йўл ҳаракати хавфсизлигини кучайтириш, фуқаролар ҳаёти ва соғлиғини сақлаш борасида қўшимча чоралар кўриш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги автотранспорт воситалари кимга тегишли бўлишидан ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, руль бошқаруви ўнг томонда жойлашган бўлса, 1993 йилнинг 1 мартидан рўйхатга олинишига, 1993 йилнинг 1 июлидан эса улардан фойдаланилишига йўл қўймасин.
2. Ўзбекистон автомобиль транспорти давлат-акционерлик корпорацияси руль бошқаруви ўнг томонда жойлашган автотранспорт воситаларини республиканинг автомобиль таъмирлаш корхоналарида кейинчалик қайта жиҳозлаш учун 2 ой муддат ичида техникавий топшириқни ишлаб чиқсин ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан келишиб олсин.
3. Белгилаб қўйилсинки, импорт автомашиналар ҳисобдан чиқарилганлиги тўғрисидаги тегишли ҳужжатлари мавжуд бўлган тақдирдагина уларни олиб келиш ва рўйхатдан ўтказишга йўл қўйилади.
4. Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ажнабий фуқароларнинг руль бошқаруви ўнг томонда жойлашган автотранспорт воситаларининг транзит ўтишига, шунингдек, улардан 1 ой муддатгача фойдаланилишига рухсат берилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон давлат стандартлаш, метрология ва сертификация маркази Ўзбекистон Республикасида ўнг томондан ҳаракат қилиш қабул этилганига асосланиб, 1993 йилнинг 1 июлигача автотранспорт воситаларининг руль бошқаруви жойлашишини тартибга солувчи стандартни ишлаб чиқсин.
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Молия вазирлиги билан биргаликда жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасига олиб келинаётган хорижий маркадаги транспорт воситаларига вақтинчалик божларнинг ставкаларини мувофиқ равишда кўпайтиришни қайта кўриб чиқсин.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А. Муталов
Тошкент ш.,
1993 йил 17 февраль,
90-сон
Юридик шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасига олиб келинаётган транспорт воситаларини импорт қилишга вақтинчалик божларнинг
СТАВКАЛАРИ
|
Товарнинг номи |
Товар коди |
Автотранспорт бирлигининг шартномавий қийматига | |
|
Энг оз |
Энг кўп | ||
| I. Транспорт воситалари жамоат, пассажир ташувчи, моторли (шу жумладан дизель ва ярим дизель моторли) цилиндрининг иш ҳажми 2500 куб. сантиметрдан ошмайдиган | 870210910 | 20 | 40 |
| 2500 куб. сантиметрдан ошадиган | 870210110 | 20 | 40 |
| 2800 куб. сантиметрдан ошмайдиган | 870290310 | 20 | 40 |
| II. Енгил автомобиллар, одамларни ташиш учун мўлжалланган бошқа моторли воситалар, шу жумладан пассажир фургон автомобиллари ва пойга автомобиллари | 870300000 | 20 | 40 |
Кейинги таҳрирга қаранг.