17.02.1993 йилдаги 90-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЙЎЛ ҲАРАКАТИ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Йўл ҳаракати хавфсизлигини кучайтириш, фуқаролар ҳаёти ва соғлиғини сақлаш борасида қўшимча чоралар кўриш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги автотранспорт воситалари кимга тегишли бўлишидан ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, руль бошқаруви ўнг томонда жойлашган бўлса, 1993 йилнинг 1 мартидан рўйхатга олинишига, 1993 йилнинг 1 июлидан эса улардан фойдаланилишига йўл қўймасин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон автомобиль транспорти давлат-акционерлик корпорацияси руль бошқаруви ўнг томонда жойлашган автотранспорт воситаларини республиканинг автомобиль таъмирлаш корхоналарида кейинчалик қайта жиҳозлаш учун 2 ой муддат ичида техникавий топшириқни ишлаб чиқсин ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан келишиб олсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилаб қўйилсинки, импорт автомашиналар ҳисобдан чиқарилганлиги тўғрисидаги тегишли ҳужжатлари мавжуд бўлган тақдирдагина уларни олиб келиш ва рўйхатдан ўтказишга йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ажнабий фуқароларнинг руль бошқаруви ўнг томонда жойлашган автотранспорт воситаларининг транзит ўтишига, шунингдек, улардан 1 ой муддатгача фойдаланилишига рухсат берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон давлат стандартлаш, метрология ва сертификация маркази Ўзбекистон Республикасида ўнг томондан ҳаракат қилиш қабул этилганига асосланиб, 1993 йилнинг 1 июлигача автотранспорт воситаларининг руль бошқаруви жойлашишини тартибга солувчи стандартни ишлаб чиқсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 21 октябрдаги 485-сон қарорида (2-илова) кўзда тутилган транспорт воситаларини импорт қилишга вақтинчалик божларнинг ставкаларига иловага мувофиқ ўзгариш ва қўшимча киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Молия вазирлиги билан биргаликда жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасига олиб келинаётган хорижий маркадаги транспорт воситаларига вақтинчалик божларнинг ставкаларини мувофиқ равишда кўпайтиришни қайта кўриб чиқсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А. Муталов
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1993 йил 17 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
90-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 1 декабрдаги 584-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)