09.09.2021 йилдаги ПФ-6309-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 10.09.2021 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган, илмий-тадқиқот фаолияти билан шуғулланаётган иқтидорли ёшларни янада қўллаб-қувватлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Талаба ёшларни ўз устида мунтазам ишлаш ва илмий-тадқиқот фаолияти билан шуғулланишга ундаш, уларнинг истеъдодларини намоён этиш ва ижодий қобилиятларини ривожлантириш, билимли ва иқтидорли ёшларни янада қўллаб-қувватлаш, шунингдек, 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат стипендияси квотаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таянч докторантурада таҳсил олаётган докторантлар ва магистратура босқичи талабалари учун икки баробарга оширилиб, тегишлича 10 та ва 22 та этиб;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бакалавриат босқичи талабалари учун эса ҳар бир олий таълим муассасасига 1 тадан этиб белгилансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Қорақалпоғистон Республикасидаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган иқтидорли талабаларни рағбатлантириш мақсадида Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ ёзувчиси Тўлепберген Қаипбергенов ҳамда Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ шоири Ибройим Юсупов номли давлат стипендиялари жорий этилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва номли давлат стипендиялари давлат олий таълим муассасаларининг қўшма таълим дастурлари асосида таҳсил олаётган ҳамда республикада фаолият юритувчи хорижий олий таълим ташкилотларининг филиаллари ва нодавлат олий таълим ташкилотлари бакалавриат босқичи талабалари учун ҳам татбиқ этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва номли давлат стипендиялари танловларининг дастлабки босқичи олий таълим муассасаси томонидан ўтказилади ва танловнинг навбатдаги босқичига тавсия этиладиган талабгорлар тегишли олий таълим муассасасининг профессор-ўқитувчилари ва талабалари иштирокида аниқланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва номли давлат стипендиялари танловлари Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган тартибга мувофиқ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида ташкил этиладиган комиссиялар томонидан ўтказилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўшма таълим дастури асосида давлат олий таълим муассасасини, республикада фаолият юритувчи хорижий олий таълим ташкилотининг филиалини ёки нодавлат олий таълим ташкилотини тамомлаган Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки номли давлат стипендияси соҳиби бўлган талабалар ҳам давлат олий таълим муассасаси магистратурасига бакалавриатнинг таълим йўналишига мос ва турдош мутахассислик бўйича кириш имтиҳонларисиз қўшимча давлат гранти асосида қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар ихтисосликлари рўйхати ҳамда Олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификаторига мувофиқ таълим соҳаларини инобатга олган ҳолда таянч докторантурада таҳсил олаётган докторантлар ва магистратура босқичи талабалари учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда бакалавриат босқичи талабалари учун номли давлат стипендияларининг танлов йўналишлари рўйхатини тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар йили бакалавриат босқичи талабалари учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ва номли давлат стипендиялари квоталари бўйича таклифларни олий таълим муассасалари кесимида Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритиб борсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тизимида олий таълим муассасаси мавжуд вазирлик ва идоралар билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Президенти ва номли давлат стипендиялари танловларининг дастлабки босқичи олий таълим муассасалари томонидан шаффоф, адолатли ва юқори савияда ўтказилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур Фармонда белгиланган чора-тадбирларни амалга ошириш учун зарур маблағлар 2021 йилда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида тегишли вазирлик ва идораларга ажратилган маблағлар доирасида молиялаштирилади, 2022 йилдан бошлаб эса Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1993 йил 5 февралдаги «Ўзбекистоннинг ўқувчи ёшларини рағбатлантириш чоралари тўғрисида»ги ПФ-555-сон Фармонига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига мазкур Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур Фармон ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Х. Тошкулов ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директори М.М. Каримов белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармон ижросини назорат қилиш, масъул вазирлик ва идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш Бош вазир ўринбосари Б.А. Мусаев ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси А.А. Абдувахитов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 9 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-6309
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 сентябрдаги ПФ-6309-сон Фармонига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1993 йил 5 февралдаги «Ўзбекистоннинг ўқувчи ёшларини рағбатлантириш чоралари тўғрисида»ги ПФ-555-сон Фармонига киритилаётган ўзгартиришлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«1. Тадқиқотчилик фаолиятини муваффақиятли амалга ошираётган ва бутун ўқиш даврида аъло баҳоларга ўқиган охирги ўқув йили талабалари учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендияси таъсис этилсин. Унинг сони магистратура мутахассисликлари бўйича жами 22 та, бакалавриат таълим йўналишлари бўйича ҳар бир олий таълим муассасаси учун биттадан этиб белгилансин».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«2. Барча фанлардан ўзлаштириш кўрсаткичлари «аъло» (кўпи билан 25 фоизи «яхши») бўлган ҳамда ижодий ишда қатнашадиган бакалавриат таълим йўналишида ўқиётган охирги икки курс (кейинги ўринларда — юқори курс) талабалари учун қуйидаги номли давлат стипендиялари таъсис этилсин: техника йўналишларида — Беруний, тиббиёт йўналишларида — Ибн Сино, гуманитар йўналишларда — Навоий, тасвирий ва амалий санъат ҳамда дизайн йўналишларида — Камолиддин Беҳзод, табиий йўналишларда — Улуғбек, кинематография йўналишида — Худойберган Девонов, Ўзбекистон халқаро ислом академиясида — Имом ал-Бухорий, Қорақалпоғистон Республикасидаги олий таълим муассасаларида — Тўлепберген Қаипбергенов ва Ибройим Юсупов, шунингдек, барча йўналишларда — Ислом Каримов номли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Беруний, Ибн Сино, Навоий, Камолиддин Беҳзод ва Улуғбек номли давлат стипендиялари бакалавриат таълим йўналишлари бўйича юқори курсларнинг ҳар минг нафар талабасига биттадан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Имом ал-Бухорий номли давлат стипендияси Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг уч нафар юқори курс талабасига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Худойберган Девонов номли давлат стипендияси кинематография соҳаси учун кадрлар тайёрловчи ҳар бир олий таълим муассасасининг бир нафар юқори курс талабасига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўлепберген Қаипбергенов ва Ибройим Юсупов номли давлат стипендиялари Қорақалпоғистон Республикасидаги ҳар бир олий таълим муассасасининг бир нафар юқори курс талабасига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ислом Каримов номли давлат стипендияси ҳар бир олий таълим муассасасининг бир нафар юқори курс талабасига тайинланади».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.09.2021 й., 06/21/6309/0858-сон; 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)