Ҳужжат кучини йўқотган 07.05.2026 08.09.2021 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3319
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг буйруғи, 08.09.2021 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3319
Кучга кириш санаси
08.09.2021
Ҳужжат кучини йўқотган 07.05.2026
Ҳужжат 08.09.2021 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буйруғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари фаолияти тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2021 йил 8 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3319]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг 2026 йил 28 мартдаги 84-сонли «Коррупцияга қарши ички назорат бўлинмалари фаолияти тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3829, 06.05.2026 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 июлдаги ПҚ-5177-сон «Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари фаолияти тўғрисидаги намунавий низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Директор А. БУРХАНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 6 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27-сон

Келишилди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси К. РАФИКОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 26 август.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Н. ХУСАНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 25 август.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг 2021 йил 6 сентябрдаги 27-сон буйруғига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари фаолияти тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НАМУНАВИЙ НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Намунавий низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 июлдаги ПҚ-5177-сон «Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Коррупцияга қарши ички назорат тузилмаларининг (бундан буён матнда Назорат тузилмалари деб юритилади) мақсади, вазифалари, функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда уларнинг фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Намунавий низомда давлат органлари ва ташкилотлари деганда — давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат унитар корхоналари ва муассасалари, давлат улуши 50 фоиздан юқори ташкилотлар (бундан буён матнда ташкилот деб юритилади) тушунилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Назорат тузилмалари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, ўзлари фаолият юритаётган давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарининг қарорлари, буйруқлари ва фармойишларига, шунингдек ушбу Намунавий низомга амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Назорат тузилмалари ўз ташкилотларида коррупция ҳолатларини барвақт аниқлаш ва олдини олиш, уларнинг сабаб ва шарт-шароитларини бартараф этиш, манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик ҳамда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш чораларини кўришга масъул ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Давлат органлари ва ташкилотларининг назорат тузилмаларини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Назорат тузилмалари ўз фаолиятида бевосита ташкилотнинг биринчи раҳбарига (кузатув кенгашига) бўйсунади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Назорат тузилмалари раҳбарлари ташкилот томонидан Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (бундан буён матнда Агентлик деб юритилади) билан биргаликда ўтказиладиган очиқ танлов асосида ишга қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Назорат тузилмалари раҳбарларини лавозимидан озод этиш масаласи Агентлик билан келишилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, ташкилот томонидан Агентликка ташкилот раҳбарининг Назорат тузилмаси раҳбарини лавозимидан озод этиш ҳақидаги тақдимномаси берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу тақдимномада ходимни лавозимидан озод этиш сабаблари, мотивлари кўрсатилади. Тақдимномага ходимни лавозимидан озод этиш сабаблари ва мотивларини тасдиқловчи ҳужжатлар (масалан, ходимнинг аризаси, ички меҳнат тартиби қоидаларини бузганлигини кўрсатувчи маълумотлар ва бошқа шу каби ҳужжатлар) илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Агентлик томонидан Назорат тузилмаси раҳбарини лавозимидан озод этиш сабаблари, мотивлари етарли эмас деб ҳисобланса, шу жумладан Назорат тузилмаси раҳбари таъқиб қилинаётганлиги ҳақида маълумотларга эга бўлса, ушбу масалада Назорат тузилмасининг раҳбари билан суҳбат ўтказилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Қуйидагилар Назорат тузилмаси раҳбарини лавозимидан озод этишни келишишни рад этиш учун асос бўлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Назорат тузилмаси раҳбарини лавозимидан озод этиш учун сабаблар етарли эмас деб топилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Назорат тузилмаси раҳбарининг зиммасига юклатилган вазифа ва мажбуриятлар доирасидан ташқари вазифаларни бажармаганлиги ёки ўзига юклатилган вазифа ва мажбуриятларни бажарганлиги учун таъқиб қилинганлиги ҳолати аниқланганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Тақдим этилган ҳужжатлар Агентлик томонидан уч иш куни ичида кўриб чиқилиб, тегишли ташкилотга Назорат тузилмаси раҳбарини лавозимидан озод этишни келишиш ёки келишишнинг рад этилганлиги сабаблари кўрсатилган хат тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Назорат тузилмаларининг асосий мақсади, вазифа ва функциялари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Назорат тузилмаларининг асосий мақсади ташкилотда, шунингдек, унинг ҳудудий ва таркибий бўлинмаларида (бундан буён матнда ташкилот тизими деб юритилади) коррупцияга қарши кураш бўйича ISO37001:2016 халқаро стандарти талабларига жавоб берувчи комплекс тизимни, хусусан, коррупцияга қарши курашиш тизимини жорий этиш ва ривожлантириш, коррупциявий ҳолатларни барвақт аниқлаш ва уларнинг сабаб ва шарт-шароитларини бартараф этиш, коррупциявий хатти-ҳаракатлар содир этилишининг олдини олиш, ташкилот тизими ходимларида коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш мақсадида уларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш, ташкилот тизимида коррупцияга қарши профилактик чора-тадбирларни ташкил этиш, коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ҳужжатлар ижросини таъминлашдан иборат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Қуйидагилар Назорат тузилмаларининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташкилотнинг коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятини такомиллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташкилотда коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш ва уларга қарши курашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташкилотда коррупцияга қарши курашиш тизимининг самарали ишлашини таъминлаш ва назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи ҳамда унда иштирок этувчи бошқа давлат органлари ва ташкилотлари билан ҳамкорликни олиб бориш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Назорат тузилмалари ўзига юклатилган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ташкилотнинг коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятини такомиллаштириш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташкилот тизимида коррупцияга қарши курашиш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишга қаратилган ички идоравий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташкилотнинг коррупцияга қарши курашиш бўйича чора-тадбирларини ишлаб чиқади ва тасдиқлаш учун ташкилот раҳбарига киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташкилотнинг фаолиятига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва ички идоравий ҳужжатларда аниқланган коррупциявий нормаларни бартараф қилиш бўйича таклифларни ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташкилот томонидан ишлаб чиқиладиган коррупцияга қарши курашиш бўйича чора-тадбирлар лойиҳаларини ташкилот тизимида коррупцияга қарши курашиш сиёсатига мослиги, мақбуллиги ва долзарблиги нуқтаи назаридан баҳолайди ва хулосалар беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташкилотда коррупцияга қарши курашиш фаолиятини янада самарали ташкил этиш ва такомиллаштиришга қаратилган аниқ таклифларни Агентликка киритиб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ташкилотда коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш ва уларга қарши курашиш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташкилотда коррупциявий хавф-хатарларни баҳолайди, уларнинг натижалари бўйича аниқланган хавф-хатарларни камайтириш юзасидан чора-тадбирлар режаларини ишлаб чиқади ва ташкилотда коррупциявий хавф-хатари юқори бўлган лавозимлар рўйхатини яратади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташкилот томонидан ўхшаш ҳуқуқбузарликлар содир этилиши эҳтимолини баҳолаш мақсадида давлат ҳокимиятининг бошқа органларида коррупциявий ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг ҳолати ва йўналишлари ҳақида маълумот тўплайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус ахборот алоқа каналлари орқали ташкилот ходимлари томонидан коррупциявий хавф-хатарлар ва ҳуқуқбузарликлар ҳақида келиб тушадиган мурожаатларни таҳлил қилади ва уларни белгиланган тартибда кўриб чиқилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташкилотда юритиладиган хизмат текширувлари реестри ёки ўтказилган хизмат текширувларини рўйхатга оладиган бошқа тегишли ҳужжатда коррупция фактларига доир хизмат текширувлари бўйича маълумотларнинг тўғри ва тўлиқ акс эттириб борилишини назорат қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат харидларини амалга оширишда манфаатлар тўқнашувини таҳлил қилишда ва ташкилот билан шартномавий муносабатларга (меҳнат муносабатлари бундан мустасно) киришган ҳар қандай юридик ёки жисмоний шахсларнинг ишончлилигини текшириш жараёнида иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташкилот ходимларига коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича тушунтириш ва тавсиялар беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
коррупция фактлари ҳақида хабар беришга мўлжалланган махсус ахборот алоқа каналларининг фаолият натижаларини таҳлил қилади ва таҳлилий материалларни ташкилот ходимларига етказади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташкилот фаолиятидаги коррупциявий ҳолатларни ва хавф-хатарларни аниқлаш мақсадида аҳоли ва ходимлар орасида сўровлар ўтказади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
коррупцияга қарши курашишга оид талаб ва нормаларнинг бузилиши масалалари бўйича интизомий жавобгарликка тортилаётган шахсларга жазо чораларининг мутаносиблиги ва етарлилигини назорат қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида ташкилотда коррупция фактлари юзасидан ўтказилган хизмат текширувлари натижалари ҳақидаги маълумотларни таҳлил қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар чоракда ва ташкилот раҳбари талабига кўра ташкилотда коррупцияга қарши курашиш бўйича амалга оширилган ишлар ҳамда улардаги коррупциявий ҳолат ҳақида ташкилот биринчи раҳбарига маълумот киритиб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) ташкилотда коррупцияга қарши курашиш тизимини самарали ишлашини таъминлаш ва назорат қилиш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
коррупцияга қарши курашиш бўйича давлат дастурларида ташкилотга юклатилган вазифалар ижросини мониторинг қилади ва назоратини амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташкилот тизимида коррупцияга қарши курашиш тизимининг ISO37001:2016 Коррупцияга қарши халқаро стандарти талабларига мослигини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташкилот ходимларининг малакасини ошириш бўйича ўқув режаларининг коррупцияга қарши нормаларга оид қисмини ишлаб чиқишда иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташкилот ходимлари, шу жумладан коррупциявий хавф-хатари юқори бўлган лавозимлардаги ходимлар учун коррупцияни олдини олиш бўйича ўқув материалларини ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқув режага мувофиқ ташкилотнинг барча ходимлари учун коррупцияга қарши курашиш бўйича тренингларнинг ўтказилишини ҳамда уларда ходимларнинг иштирок этишини назорат қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташкилот тизими ходимлари ва фуқаролар ўртасида коррупцияга қарши курашиш бўйича тарғибот тадбирларида иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташкилотнинг расмий веб-сайтидаги «Коррупцияга қарши курашиш» бўлими ҳамда ижтимоий тармоқларидаги саҳифаларига жойлаштирилган маълумотларни янгиланиб борилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташкилот тизимидаги ходимлар томонидан коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига ва ташкилотнинг коррупцияни олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича ички ҳужжатларига риоя қилинишини мониторинг ва назорат қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташкилот тизимидаги коррупциявий хатти-ҳаракатлар бўйича хизмат текширувларини ўтказиш ташаббусини илгари суради ва унда иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
одоб-ахлоқ комиссиялари томонидан манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш бўйича қабул қилинган қарорларнинг холислиги ва мақбуллигини текширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амалга оширилган мониторинг, хизмат текширувлари ва назорат тадбирлари натижалари бўйича коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташкилот тизимидаги коррупцияга қарши курашишга масъул тузилма (шахс)лар билан ҳамкорликда коррупцияга қарши курашиш бўйича ишларни ташкил этиш ва ходимларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган конференциялар, учрашувлар, семинарлар, танловлар ва бошқа тадбирларни ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташкилот фаолияти унинг коррупцияга қарши курашиш бўйича ички ҳужжатларига ҳамда халқаро стандартларга мувофиқлиги юзасидан текширувлар ўтказади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи ҳамда унда иштирок этувчи бошқа давлат органлари ва ташкилотлари билан ҳамкорликни олиб бориш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришга доир чора-тадбирларнинг ишлаб чиқилишида иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчилик ҳужжатлари билан ташкилот зиммасига юклатилган коррупцияга қарши курашиш бўйича вазифаларга мувофиқ хорижий давлатларнинг ваколатли органларига зарур ахборотни тақдим этиш тўғрисида сўровлар юборади ва уларнинг сўровларига жавоб беришда иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташкилотнинг коррупцияга қарши курашиш чора-тадбирларини такомиллаштириш юзасидан хорижий мутахассисларни жалб этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
коррупциявий хатти-ҳаракатларни бартараф қилиш ёки коррупциявий жиноятларни тергов қилиш бўйича тадбирларни амалга оширишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорлик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Назорат тузилмаси қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Назорат тузилмаларига ва уларнинг ходимларига ушбу Низом ва бошқа қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилмаган функцияларнинг юклатилишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Назорат тузилмаларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Назорат тузилмалари ўз зиммасига юклатилган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзи фаолият юритаётган ташкилот ходимларидан уларнинг ваколатига кирувчи масалалар юзасидан таҳлилий материалларни, хулосаларни, статистик ва бошқа маълумотларни олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хизмат мажбуриятларини бажариш доирасида ташкилот ходимларидан зарур ёрдам сўраш ва олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташкилот тизими ходимлари фаолиятида аниқланган коррупциявий ҳуқуқбузарликлар юзасидан хизмат текширувларини ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташкилот раҳбариятига коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз фаолияти доирасида ташкилот тизимига ёзма кўрсатмалар, топшириқ хатлари ва тавсиялар бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташкилотнинг коррупцияга оид мажлисларида иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
текширувлар ўтказиш, ҳужжатларни талаб қилиш, ходимлардан ёзма тушунтиришлар олиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Назорат тузилмалари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Назорат тузилмалари ўз зиммасига юклатилган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги мажбуриятларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Низом ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари билан юклатилган функцияларни зарур даражада ва самарали бажариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчилик ҳужжатлари талабларига қатъий риоя қилиш ва ўз ваколат доирасидан четга чиқмаслик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташкилот тизимида жиноят аломатлари, хусусан коррупция ҳолатлари аниқланганлиги тўғрисида зудлик билан тўғридан-тўғри юқори турувчи орган, Агентлик ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташкилотнинг коррупцияга қарши курашиш сиёсати, одоб-ахлоқ қоидаларининг коррупцияга оид қисмининг бузилганлиги факти юзасидан ташкилот раҳбариятига маълумотномалар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар чоракда, кейинги чорак биринчи ойининг биринчи ўн кунлигида коррупцияга қарши курашиш борасида амалга оширилган ишлар ва чора-тадбирлар тўғрисидаги чораклик ҳисоботни Агентликка тақдим этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Назорат тузилмалари ходими қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Назорат тузилмалари ходимлари коррупцияга қарши курашиш соҳасида фаолият юритувчи ходимларга мўлжалланган ўқув курслари ёки махсус семинар-тренингларда иштирок этади. Ўқув курслари ёки махсус семинар-тренинглар ташкилот ёхуд Агентлик томонидан ташкил этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Назорат тузилмаси фаолиятининг натижадорлиги ташкилотда коррупцияга қарши курашиш тизимининг самарадорлик ва мақсадли кўрсаткичларига эришиш натижаларига асосан баҳоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Назорат тузилмалари фаолиятининг мақсадли кўрсаткичлари ташкилотнинг биринчи раҳбари томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Назорат тузилмаси фаолияти самарадорлигининг мақсадли кўрсаткичларига эришиш устидан назорат Агентлик томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Ушбу Низом талабларини бузганликда айбдор деб топилган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши билан келишилган.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.09.2021 й., 10/21/3319/0856-сон; 01.05.2025 й., 10/25/3619/0399-сон)