14.04.2005 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1469
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитасининг қарори, 14.04.2005 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1469
Кучга кириш санаси
24.04.2005
Ҳужжат кучини йўқотган 24.01.2019
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси «Банкротлик тўғрисидаги» Қонунига асосан, Иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитаси қарор қилади:
2. Иқтисодий ночор корхоналар ишлари Қўмитаси томонидан 1999 йил 27 июлда 12-сон билан тасдиқланган «Корхоналарнинг иқтисодий ночорлигини аниқлаш бўйича мезонлар тизими» ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин (1999 йил 25 август, рўйхат рақами 803 — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 1999 й., 10-сон).
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси «Банкротлик тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 11-сон, 81-модда) мувофиқ ишлаб чиқилган ва иқтисодий ночор корхоналарга нисбатан судгача санация ёки банкротлик таомилини қўллаш таклифларини ишлаб чиқиш мақсадида, мулкида давлат улуши мавжуд бўлган ҳамда йирик корхоналарнинг молиявий ҳолатини ташҳис қилиш орқали иқтисодий таваккалчилик ва иқтисодий ночорлик аломатларини аниқлаш учун корхоналарнинг молиявий-иқтисодий аҳволини мониторинг ва таҳлил қилиш мезонларини белгилайди.
Муддати уч ойдан ортиқ ўтган қарз ҳақидаги маълумотлар Молия вазирлигининг 2002 йил 27 декабрда 140-сон буйруғи билан тасдиқланган (АВ, 2003 йил 24 январда 1209-сон билан рўйхатга олинган) Бухгалтерия баланси 1-сонли шаклининг 602-сатр 4-устунидан ёки Бухгалтерия балансига илова «Муддати ўтган дебиторлик ва кредиторлик қарзлари расшифровкаси»нинг 4-сатр 3-устунидан олинади (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 1-2-сон).
12. «Иқтисодий таваккалчилик» гуруҳига кирувчи корхоналар III бўлимнинг 5-бандида кўрсатилган тўлов қобилиятига эга эмаслик белгилари ёки III бўлимнинг 7-8-бандларида кўрсатилган паст рентабеллик ва молиявий таваккалчилик белгилари мавжудлигига қараб аниқланади.
энг кам ойлик иш ҳақининг беш юз борабаридан кам бўлмаган муддати ўтган кредиторлик қарздорлиги мавжуд корхона — юридик шахс тўлов қобилиятига эга эмаслик, паст рентабеллик (зарар) ва III бўлимнинг 6-бандида кўрсатилган ўз айланма маблағлари билан таъминланмаганлик белгилари мавжуд бўлса, у корхона «тўлов қобилиятини тиклаш имкониятига эга эмас» кичик гуруҳига мансуб бўлади.