27.08.2021 йилдаги CҚ-369-IV-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директорининг соҳага оид қонунчилик ҳужжатлари ижро этилиши ҳолати тўғрисидаги ахбороти ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги (бундан буён матнда Кадастр агентлиги деб юритилади) директорининг соҳага оид қонунчилик ҳужжатлари ижро этилиши ҳолати тўғрисидаги ахборотини эшитиб ва муҳокама қилиб, бу борада муайян ишлар амалга оширилганини қайд этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 сентябрдаги ПФ-6061-сонли Фармони билан Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси негизида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги ташкил этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кадастр агентлиги томонидан ўзаро интеграция қилинмаган «Давреестр», «Кўчмас мулк», «Кўчмас мулк-3» ахборот тизимлари ўрнига Жаҳон банки билан ҳамкорликда «Кадастр ва рўйхатдан ўтказиш интеграциялашган ахборот тизими» яратилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Натижада кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш, ер ва ердан фойдаланувчилар, ер участкасининг чизмаси, чегараси тўғрисидаги маълумотларни олиш ягона ахборот тизимида амалга ошириш йўлга қўйилган. Ушбу тизимида қишлоқ хўжалиги ерларини электрон шаклда давлат рўйхатидан ўтказиш амалиёти ҳам йўлга қўйилиб, 90 мингдан ортиқ фермер хўжалигининг аниқ жойи, чизмаси ва чегараси электрон харитага киритилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кадастр агентлиги ташкил этилгандан буён 354 мингта қўшимча объект аниқланган ва кадастр базасидаги объектлар сони 7,9 млнтага етказилиб, бюджетга 468 млрд сўм қўшимча маблағ туширилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жойлардаги 403 мингта кўчмас мулк объектида қўшимча қурилмалар аниқланган ва кадастр баҳоси қайта кўриб чиқилиб, бюджетга мол-мулк солиғи бўйича қўшимча 99,9 млрд сўмлик манба яратилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, таҳлил ва ўрганишлар Кадастр агентлиги фаолиятида тизимли камчилик ва ўз ечимини кутаётган муаммо ҳамда тўлиқ фойдаланилмаётган имкониятлар мавжудлигини кўрсатди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жумладан, қонунчилик ҳужжатлари билан Кадастр агентлиги томонидан ўз зиммасига юклатилган вазифаларнинг ижроси етарли даражада таъминланмаганлиги оқибатида қатор муаммолар вужудга келган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчидан, қонунчиликда уй-жойга эгалик қилиш ва уни қуришнинг механизмлари мавжуд бўлишига қарамасдан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларида якка тартибда уй-жойларни ноқонуний барпо этиш ҳолатлари ҳали ҳам кузатилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биргина, 2020 йилда республика бўйича 50 мингга яқин ҳолатда 11 200 гектар ер ўзбошимчалик билан эгалланган, шундан 3 200 гектарда ноқонуний уй-жой қурилган. Уларнинг 99 фоизи суғориладиган, унумдор қишлоқ хўжалиги ерлари ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, 2021 йилнинг ўтган етти ойи мобайнида 11 214 та ҳолатда 2 минг гектардан ортиқ ер майдонлари ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган. Масалан, бундай ҳолатлар Наманган вилоятида 1 800 тани, Тошкент шаҳрида 1 661 тани, Тошкент вилоятида 1 464 тани, Қорақалпоғистон Республикасида 874 тани ташкил этиб, бу бошқа ҳудудларга нисбатан анча юқоридир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мутасадди идоралар томонидан эса, ушбу қонун бузилиши ҳолатларининг бор йўғи 1 188 таси ёки 10,5 фоизи бартараф этилган холос.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 апрелдаги ПФ-5421-сонли Фармони билан Жўқорғи Кенгес Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, бошқа ваколатли органларнинг мансабдор шахслари кейинчалик ўзбошимчалик билан қурилган иморатларга йўл қўйганликлари учун шахсан жавобгар ҳисобланиши белгиланган эди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иккинчидан, Кадастр базасида давлат рўйхатидан ўтмаган 2 млн 746 мингдан ортиқ кўчмас мулк объектларининг эгалик ҳуқуқи белгиланмаган. Шундай салбий ҳолатларнинг асосий қисми Қашқадарё вилоятига (517 792 та), Самарқанд вилоятига (462 558 та), Сурхондарё вилоятига (339 393 та) ва Наманган вилоятига (315 452 та) тўғри келади. Шунингдек, мутасадди идоралар томонидан географик объектларни номларини давлат реестрига киритиш ишлари охирига етказилмаганлиги оқибатида республика бўйича 1 123 та кўча номсиз қолган. Бу эса ўз навбатида турли ташкилотлар, хусусан тез тиббий ёрдам кўрсатиш муассасалари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан фуқароларнинг яшаш манзилларини аниқлашда қийинчиликларни вужудга келтирмоқда, натижада аҳолининг ҳақли эътирозлари юзага келмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Учинчидан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 апрелдаги ПФ-5421-сонли Фармони билан ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича ўтказилган бир марталик умумдавлат акцияси 2019 йил 1 май куни якунланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бироқ белгиланган муддатда кўчмас мулкка нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича 18 545 нафар фуқаро томонидан бир марталик қарийб 2 млрд 677 млн сўм миқдоридаги йиғим тўланган бўлса-да, шу кунга қадар уларнинг уй-жойларга бўлган мулк ҳуқуқи белгиланмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижобий деб топилиб, йиғим тўланмасдан қолган 112,7 мингта мурожаат якунига етказилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Масалан, ҳозирги кунда Қашқадарё вилоятида жами 438 294 нафар фуқаронинг турар жойга эгалик ҳуқуқи мавжуд бўлмасдан, 86 988 нафар фуқаро белгиланганидан ортиқча майдонга эгалик қилаётганлиги оқибатида солиқ ставкалари уч баравар миқдорда ҳисобланмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай ҳолатлар республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам кузатилиб, фуқароларнинг кўплаб мурожаатларига сабаб бўлмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўртинчидан, Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 30 октябрдаги 476-сонли қарори билан тасдиқланган Ер участкаларини фермер хўжаликларига узоқ муддатли ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низом талаблари туман ҳокимликлари ва кадастр бўлимлари томонидан тўлиқ бажарилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, республика бўйича 2021 йил 5 август ҳолатига кўра, 90 690 та фермер хўжалигидан 2 916 таси билан ижара шартномаси тўлиқ расмийлаштирилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бу эса, ўз навбатида фермер хўжаликлари ва туман ҳокимликлари ўртасида ер билан боғлиқ турли низолар келиб чиқишига сабаб бўлмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бешинчидан, Кадастр агентлиги тизимида кадрлар билан ишлаш ўз ҳолига ташлаб қўйилганлиги оқибатида, 2020 йилда 67 нафар ва 2021 йилнинг олти ойида 48 нафар мансабдор шахс ва ходимлар томонидан 70 та жиноят содир этилган. Давлат ва жамият манфаатларига 1,8 млрд сўм миқдорида моддий зарар етказилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олтинчидан, Кадастр агентлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 сентябрдаги ПҚ-4819-сонли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат ер кадастрини юритиш, бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш ҳамда давлат ер назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳалари Вазирлар Маҳкамасига белгиланган тартибда киритилган бўлса-да, ушбу ҳужжатларни қабул қилиш ва амалиётга татбиқ этиш ишлари тўхтаб қолган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Еттинчидан, Кадастр агентлиги томонидан ўз фаолияти очиқлиги ва шаффофлигини таъминлашда, шу жумладан «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги Қонун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 16 июндаги «Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-6247-сонли Фармони ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари ижросини таъминлашда ҳам қатор камчиликларга йўл қўйилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жумладан, ушбу ҳужжатларга кўра Кадастр агентлиги очиқ маълумотлар порталида ва ўзининг расмий веб-сайтида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат харидлари ва инвестиция лойиҳалари доирасида ҳамда рухсат бериш бўйича ташкил этиладиган харид комиссияларининг таркиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
харид комиссияси аъзолари (фамилияси, исми ва отасининг исми, иш жойи ва эгаллаб турган лавозими);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармалари ҳамда бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисобига харид қилиниши режалаштирилган товарлар (ишлар, хизматлар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автотранспорт воситаларини сақлаш харажатлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат дастурлари ижросининг бажарилганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бўш иш ўринлари, ишга қабул қилиш шартлари ва бўш иш ўринларини эгаллаш учун номзодларга қўйиладиган талаблар ва ишга қабул қилиш жараёнлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
очиқ ҳайъат мажлисларини ўтказиш режалари, шу жумладан мажлисларнинг кун тартиби лойиҳалари, улар ўтказиладиган сана, жойи ва вақти, мажлисларда ҳозир бўлиш тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамоатчилик кенгашининг белгиланган йиғилишлари ва кун тартибидаги масалалар тўғрисидаги маълумотлар эълон қилиб борилиши белгиланган бўлса-да, бу борада тизимли ишлар амалга оширилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Очиқ маълумотлар (data.gov.uz) базасида жойлаштирилиши лозим бўлган умумий маълумотларнинг 55,5 фоизи ўз вақтида жойлаштирилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқорида баён этилганларни инобатга олиб, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 321-моддасига ҳамда «Парламент назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 10-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директори Ф. Умаровнинг соҳага оид қонунчилик ҳужжатлари ижро этилиши ҳолати тўғрисидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Кадастр агентлиги директори Ф. Умаров ҳамда тегишли раҳбарлар томонидан ер тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари ижросини таъминлашда қатор камчиликларга йўл қўйилганлиги қайд этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда соҳага доир қонунчилик ҳужжатларини ижросини таъминлашда камчиликларга йўл қўйган раҳбарларнинг фаолиятини танқидий кўриб чиқсин ва уларнинг масъулиятини оширсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ой муддатда Давлат ер кадастрини юритиш, бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш ҳамда давлат ер назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом қабул қилинишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уч ой муддатда мутасадди идоралар билан биргаликда кўчмас мулкка нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акцияси доирасида ижобий деб топилган, бироқ ўз муддатида йиғим тўланмаган 112,7 минг мурожаат ҳамда давлат божи белгиланган муддатда амалга оширилган, туман (шаҳар) ҳокимининг қарори ўз муддатида қабул қилинмасдан қолган 18,5 мингта мурожаатни ҳал қилиш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уч ой муддатда «Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини белгиланган тартибда Қонунчилик палатасига киритиш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кадастр базасида давлат рўйхатидан ўтмаган 2 746 382 та кўчмас мулк объектининг эгалик ҳуқуқини белгилаш борасидаги ишлар самарадорлигини оширсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Қарорнинг 3 ва 4-бандлари ижроси тўғрисидаги умумлаштирилган маълумотни жорий йилнинг 1 декабрига қадар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига тақдим қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги (Ф. Умаров):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда қуйидагиларни назарда тутувчи чора-тадбирларни амалга оширсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«kadastr.uz» веб-сайтини тубдан такомиллаштириш ва ўзгартириш, интерактив хизматларни кўпайтирган ҳолда, веб-сайтга соҳага оид янгиликларни доимий жойлаштириш ва янгилаб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бўш иш ўринлари, ишга қабул қилиш шартлари ва бўш иш ўринларини эгаллаш учун номзодларга қўйиладиган талаблар ва ишга қабул қилиш жараёнлари тўғрисидаги маълумотларни янгилаш, жамоатчилик ва фуқаролар учун очиқлигини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
очиқ ҳайъат мажлисларини ўтказиш режалари, шу жумладан, мажлисларнинг кун тартиби лойиҳалари, улар ўтказиладиган сана, жой ва вақти, мажлисларда ҳозир бўлиш тартиби тўғрисида маълумотларни жойлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ой муддатда якка тартибдаги уй-жой қуриш ва уй-жойга хизмат кўрсатиш объектлари билан банд бўлган ер участкаларининг кадастр (бозор) қийматини аниқлаш тартибини ишлаб чиқсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жорий йилнинг якунига қадар ер ва кадастрга оид қонун бузилиши ҳолатларини аниқлашдан тортиб бартараф этишгача бўлган ҳолатларни кузатиб бориш имконига эга бўлган «Е-YER NAZORAT» автоматлаштирилган ахборот тизимини ишга туширсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кадастр агентлиги тизимида коррупциоген омилларни бартараф этиш ва коррупция ҳолатларининг олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни кучайтирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда бўш ер майдонларини танлашдан тортиб аукционга чиқаришгача бўлган жараёнларни ўз ичига олган ягона комплекс ахборот тизими ва унинг мобил иловасини яратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси (Н. Йўлдошев) Кадастр агентлиги (Ф. Умаров), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уч ой муддатда ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган 2000 гектардан ортиқ ер майдонлари бўйича қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этиш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда фермер хўжаликлари билан тузиладиган узоқ муддатли ер участкаларини ижарага бериш тўғрисидаги шартномаларни тўлиқ расмийлаштирилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари нормаларининг бузилишига, шу жумладан ер участкаларини бериш ва олиб қўйиш билан боғлиқ ҳужжатларни қалбакилаштириш ҳолатларига йўл қўймаслик юзасидан прокурорлик назоратини кучайтирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ноқонуний ер ажратиш, кадастр соҳасида коррупция ҳолатлари, аниқланган ҳуқуқбузарликлар ва қонун бузилишлар тўғрисида аҳоли ва жамоатчиликни хабардор этиш мақсадида матбуот анжуманларини ташкил этиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига Кадастр агентлиги ҳудудий бошқармалари бошлиқларининг соҳага оид қонунчилик ҳужжатлари ижро этилиши ҳолати тўғрисидаги ахборотларини ўз сессияларида муҳокама қилиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ушбу Қарорнинг 5-банди ижроси бўйича жорий йил 1 декабрга қадар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига ахборот киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ушбу Қарорнинг ижросини назорат қилиш Сенатнинг Ахборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари қўмитаси (Ф. Боқиев) зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 27 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СҚ-369-IV-сон