Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЖУН ВА ҚОРАКЎЛ ТЕРИГА ЭРКИН НАРХЛАР БЕЛГИЛАШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Қишлоқ хўжалиги ва қайта ишлаш корхоналарининг, фермер хўжаликларининг жун ва қоракўл тери етиштириш, тайёрлаш ва сотишдан манфаатдорлигини ошириш, шунингдек қишлоқда бозор муносабатларини янада ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. 1993 йилдан бошлаб жун ва қоракўл терига шартномавий эркин харид ва улгуржи нархлар жорий қилинсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 6 мартдаги 104-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1993 йил 19 февраль,
92-сон