ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
қарори
ЖУН ВА ҚОРАКЎЛ ТЕРИНИНГ ХАРИД НАРХЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил19 февралдаги 92-сонли «Жун ва қоракўл терига эркин нархлар белгилаш тўғрисида»ги қарори билан ўз кучини йўқотган.
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. 1992 йил 1 мартдан бошлаб қоракўл терининг харид нархи 1 донаси учун ўртача 600 сўм, жунники — 1 килограмми учун ўртача 120 сўм қилиб белгилансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бир ҳафта муддат ичида қоракўл тери ва жуннинг янги харид нархлари прейскурантларини аниқлаштирсин ҳамда уларни ишлаб чиқарувчилар ва тайёрлов ташкилотларига маълум қилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1992 йил 6 март,
104-сон