Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг
буйруғи
«Баҳоловчининг малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2021 йил 6 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3153-1]
Ўзбекистон Республикасининг «Баҳолаш фаолияти тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 декабрдаги 805-сон «Баҳоловчилар ва риэлторларнинг малака имтиҳонини ўтказиш ва уларга малака сертификатини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг 2019 йил 5 мартдаги 01/10-12/49-сон «Баҳоловчининг малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 3153, 2019 йил 15 апрель) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2019 й., 10/19/3153/2939-сон) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур буйруқ «Ўзбекистон баҳоловчилар жамияти» жамоат бирлашмаси ва Баҳоловчи ташкилотлар ассоциацияси билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Директор А. ОРТИКОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 27 август,
01/11-14/11-сон
Келишилди:
Баҳоловчи ташкилотлар ассоциацияси раиси А. ИСЛАМОВ
2021 йил 25 август
«Ўзбекистон баҳоловчилар Жамияти» ЖБ раиси Н. МИРЗАРАХИМОВА
2021 йил 27 август
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.09.2021 й., 10/21/3153-1/0847-сон)