Ҳужжат кучини йўқотган 06.09.2021 15.04.2019 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3153
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг буйруғи, 15.04.2019 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3153
Кучга кириш санаси
15.04.2019
Ҳужжат кучини йўқотган 06.09.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буйруғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баҳоловчининг малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 15 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3153]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг 2021 йил 27 августдаги 01/11-14/11-сонли ««Баҳоловчининг малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3153-1, 06.09.2021 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Баҳолаш фаолияти тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 июндаги ПҚ-3764-сон «Баҳолаш хизматлари бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Баҳоловчининг малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директорининг 2018 йил 7 августдаги 230-сон «Баҳоловчи малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 3063, 2018 йил 29 август) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.08.2018 й., 10/18/3063/1811-сон) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Директор Н. ЖЎРАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 5 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
01/10-12/49-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг 2019 йил 5 мартдаги 01/10-12/49-сон буйруғига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баҳоловчининг малака сертификатини бериш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Баҳолаш фаолияти тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 январдаги ПФ-5624-сон «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони, 2008 йил 24 апрелдаги ПҚ-843-сон «Баҳоловчи ташкилотлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва кўрсатилаётган хизматлар сифати учун уларнинг масъулиятини ошириш тўғрисида»ги ва 2018 йил 1 июндаги ПҚ-3764-сон «Баҳолаш хизматлари бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ малака имтиҳонини ўтказиш, баҳоловчининг малака сертификатини бериш, муддатини узайтириш, амал қилишини тўхтатиб қўйиш ва бекор қилиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
баҳоловчининг малака сертификати (бундан буён матнда малака сертификати деб юритилади) — жисмоний шахсга, агарда у баҳоловчи ташкилотнинг штатида турса ёки баҳоловчи ташкилот томонидан у билан фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома тузилган бўлса, мулкни баҳолашни амалга ошириш ҳуқуқини берадиган сертификат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
малака имтиҳони — талабгорнинг баҳолаш фаолияти соҳасидаги касбий билимларини текшириш шакли;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
баҳоловчи — малака сертификатига эга бўлган жисмоний шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабгор — малака сертификатини олишга талабгор бўлган жисмоний шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус ўқувдан ўтганлик ҳақида сертификат — баҳоловчи ташкилотлар ва баҳоловчиларнинг профессионал бирлашмалари таклифларини ҳисобга олган ҳолда, ваколатли орган томонидан тасдиқланадиган дастур бўйича баҳоловчиларни тайёрлаш марказларида махсус ўқувдан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
баҳолаш фаолиятини тартибга солувчи ваколатли орган (бундан буён матнда ваколатли орган деб юритилади) — Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Талабгорларга қўйиладиган талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Малака имтиҳонидан ўтиш учун талабгор:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) олий иқтисодий, юридик ёки техник маълумотга, баҳоловчи ёки баҳоловчининг ёрдамчиси лавозимида сўнгги беш йилда камида бир йил иш стажига эга бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёхуд олий маълумотга, сўнгги беш йилда мол-мулкни баҳолашда баҳоловчи ёки баҳоловчининг ёрдамчиси лавозимида камида икки йил иш стажига эга бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда хорижий давлатларда олинган олий маълумот ёки илмий даража белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасидаги маълумотга эквивалент деб топилган тақдирда эътиборга олинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) махсус ўқувдан ўтганлик ҳақида сертификатга эга бўлиши, бунда ўқиш тугаган пайтдан бошлаб имтиҳон топшириш учун ҳужжатлар топширилгунгача ўтган вақт ўн икки ойдан ошмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Баҳолаш иши: баҳолаш фаолияти ва риэлторлик (объектлар бўйича) (5А231501)» ёки «Кўчмас мулкни экспертиза қилиш ва бошқариш: Баҳолаш ва кўчмас мулкни бошқариш (5А340901)» мутахассислиги бўйича олий маълумотга эга бўлган ёки баҳоловчининг халқаро сертификатига эга бўлган талабгор махсус ўқувдан ўтмасдан малака имтиҳонини топширишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Малака имтиҳонини топшириш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Талабгор ваколатли органга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ малака имтиҳонини топширишга рухсат бериш тўғрисидаги ариза;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ тўлдирилган сўровнома;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) паспорт нусхаси (яшаш учун гувоҳнома — хорижий фуқаролар ва фуқаролиги йўқ шахслар учун);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) олий маълумот тўғрисидаги дипломнинг ёхуд хорижий таълим муассасасида олинган олий маълумот тўғрисидаги ҳужжатнинг нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) тўғрисидаги гувоҳномасининг нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) меҳнат дафтарчасининг нусхаси (баҳоловчи ёки баҳоловчининг ёрдамчиси сифатида иш стажининг борлигини тасдиқлайдиган «Электрон меҳнат дафтарчаси» тизимидан кўчирма);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) 3,5 х 4,5 ҳажмдаги 2 дона фотосурат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) махсус ўқувдан ўтганлик ҳақида сертификатнинг нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) баҳоловчининг халқаро сертификати нусхаси — халқаро баҳоловчи сертификатига эга талабгорлар учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
и) малака имтиҳонидан ўтиш ва малака сертификати берилиши учун энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдоридаги йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Талабгордан мазкур бандда назарда тутилмаган ҳужжатларнинг тақдим этилишини талаб қилишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур Низомнинг 4-бандида кўрсатилган ҳужжатлар талабгор томонидан ваколатли органга шахсан, почта ёки электрон алоқаси орқали уларни олинганлигини тасдиқловчи хабарнома билан бирга топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ваколатли орган ариза тушган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида талабгорнинг малака имтиҳонига қўйилиши ёки қўйилмаслиги ҳақида қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қуйидагилар талабгорнинг малака имтиҳонига қўйилмаслигига асос бўлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) талабгор мазкур Низомнинг 2-бандида назарда тутилган талабларга жавоб бермаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) мазкур Низомнинг 4-бандида кўрсатилган ҳужжатларни тўлиқ бўлмаган ҳолда тақдим этганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) суд тартибида молия-хўжалик муносабатлари соҳасида муайян лавозимни эгаллаш ёки ушбу соҳада муайян фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум этилганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқа асосларга кўра малака имтиҳонига қўйишни рад этишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Талабгорни малака имтиҳонига қўйишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинганда, ваколатли орган рад этиш асосларини кўрсатган ҳолда талабгорни ёзма равишда қабул қилинган қарор ҳақида хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Малака имтиҳонига қўйилиши рад этилган талабгор рад этишга сабаб бўлган камчиликларни бартараф этгандан кейингина қайта ариза бериши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Малака имтиҳонига қўйилган талабгор малака имтиҳонини ўтказиш санаси, вақти ва жойи ҳақида имтиҳон ўтказиладиган кундан камида ўн кун олдин почта ёки электрон алоқаси орқали хабардор қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Малака имтиҳонига қўйилган талабгорлар рўйхати ваколатли органнинг расмий веб-сайтида жойлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Талабгорни малака имтиҳонига қўйиш юзасидан қарор қабул қилинганда имтиҳонга қўйилганлар рўйхати имтиҳон комиссиясига топширилади. Бунда малака имтиҳони гуруҳлар шаклланишига қараб, лекин икки ойда камида бир маротаба ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Имтиҳон комиссияси таркиби ва тест саволлари ваколатли орган томонидан тасдиқланади. Имтиҳон комиссияси таркибига ваколатли орган ходимлари, шунингдек баҳоловчи ташкилотлар ва баҳоловчиларнинг профессионал бирлашмалари вакиллари киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Малака имтиҳонини топширишда талабгор паспорти ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатнинг аслини тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Паспорт ёки унинг шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатга эга бўлмаган ёхуд малака имтиҳонига кечиккан талабгорлар келмаган ҳисобланади ва навбатдаги малака имтиҳонидан ўтадиган талабгорлар рўйхатига киритилади, бу ҳақда шахсан, почта ёки электрон алоқаси орқали уч иш кунидан кечиктирмай хабардор қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Агарда талабгор тегишли тарзда хабардор қилинганидан кейин икки маротаба малака имтиҳонини топшириш учун келмаса, тақдим этилган ҳужжатлар талабгорга қайтарилади. Бунда малака имтиҳонидан ўтиш учун тўланган йиғим суммаси қайтариб берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатларни қайта топшириш мазкур Низомнинг 4-бандида кўрсатилган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Малака имтиҳони компьютерда топшириладиган тест синовлари орқали талабгорнинг танловига кўра ўзбек ёки рус тилида ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Тест саволлар вариантлари ва уларнинг жавоблари баҳоловчи ташкилотлар ва баҳоловчиларнинг профессионал бирлашмалари, шунингдек баҳоловчиларни тайёрлаш марказлари таклифларини ҳисобга олган ҳолда ваколатли орган томонидан тасдиқланган баҳоловчиларнинг ўқув дастури асосида ишлаб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тест саволлари қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни ҳисобга олган ҳолда янгилаб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Тест синови 40 дақиқа ичида ўтказилади ва ўқув дастурининг барча бўлимларини акс эттирувчи 75 та саволдан иборат бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Саволларининг 70 фоизидан кам бўлмаган саволларга тўғри жавоб берган талабгор малака имтиҳонидан ўтган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Малака имтиҳонини топшириш жараёнида талабгорга қуйидагилар тақиқланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) қонун ҳужжатлари ва йўриқнома материаллари, ахборотномалар ва махсус адабиётлардан фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) мобил алоқа воситаси ва бошқа алоқа воситаларидан фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) бошқа талабгорлар билан суҳбатлашиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу талабларни бузган талабгорлар аудиториядан чиқариб юборилади ва малака имтиҳонидан ўтмаган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бегона шахсларга малака имтиҳонида иштирок этишга рухсат берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Малака имтиҳонидан ўта олмаган талабгорга беш иш куни ичида тақдим этилган ҳужжатлари шахсан ёки буюртма хати орқали қайтариб юборилади. Бунда тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Малака имтиҳонидан ўтмаган талабгор малака имтиҳонини такроран топшириш учун мазкур Низомнинг 4-бандида назарда тутилган ҳужжатларни тақдим этишга ҳақли, бунда малака имтиҳони ўтказилган кундан бошлаб камида бир ой вақт ўтган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Малака имтиҳонининг натижалари малака имтиҳони ўтказилган кундан сўнг уч кунлик муддатда имтиҳон комиссиясининг баённомаси билан расмийлаштирилади ва ваколатли орган буйруғи билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Талабгорларнинг тест жавоблари ҳамда имтиҳон комиссиясининг баённомалари ваколатли органда сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Малака имтиҳонининг шаффофлиги ва холислигини таъминлаш мақсадида малака имтиҳонини ўтказиш жараёни узлуксиз равишда видеоёзувга (овозли) туширилади, видеотасвир ваколатли органда уч йил мобайнида сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Малака сертификатини расмийлаштириш ва бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Малака сертификати талабгорнинг фотосурати ёпиштирилган махсус бланкада мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда расмийлаштирилади ва Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудларида юридик кучга эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Малака сертификатининг бланкалари қатъий ҳисобда турадиган ҳужжатлар ҳисобланади ҳамда ҳисобга олиш серияси, тартиб рақами ва ҳимояланганлик даражасига эга бўлади. Малака сертификатининг бланкалари ваколатли орган буюртманомасига асосан «Давлат белгиси» давлат ишлаб чиқариш бирлашмасида босмахона усулида тайёрланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Малака сертификати ваколатли орган томонидан имтиҳон комиссиясининг баённомаси олинганидан кейин ўн кун муддатда расмийлаштирилади ва малака сертификатининг эгасига ёки ишончнома асосида унинг вакилига баҳоловчилар реестрига имзоси қўйилганидан сўнг берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Малака сертификатини биринчи марта олган талабгорга «сертификатланган баҳоловчи» тоифаси берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Агар талабгор малака сертификатини расмийлаштириш кунидан бошлаб уч ой ичида уни олишга келмаса ёки уни олишдан ёзма равишда ихтиёрий бош тортса ваколатли орган мазкур сертификатни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли. Бунда талабгорларга тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Малака сертификати беш йил муддатга берилади ва унинг амал қилиш муддати беш йиллик муддатларга узайтирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Малака сертификатига эга бўлган ҳар бир баҳоловчи малака сертификати олинган йилдан кейинги йилдан бошлаб ҳар йили баҳоловчи ташкилотлар ва баҳоловчиларнинг профессионал бирлашмаларининг таклифлари ҳисобга олинган ҳолда ваколатли орган томонидан тасдиқланган малака ошириш дастурлари бўйича камида 40 соатлик малака ошириш курсларидан ўтиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Малака сертификатини олган баҳоловчи малака ошириш курсларидан ўтмаган тақдирда, у махсус ўқув курсларидан ўтиши керак. Бундай баҳоловчиларнинг малака сертификати амал қилиш муддати фақат махсус ўқув курсларидан ўтганидан кейин узайтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Апелляцияни кўриб чиқиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Малака имтиҳонидан ўта олмаган талабгор малака имтиҳони ўтказилган кундан бошлаб ўттиз календарь куни ичида ваколатли органга апелляция бериш ҳуқуқига эга. Апелляция ёзма равишда тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Ваколатли орган бир ҳафталик муддатда киритилган апелляцияни кўриб чиқади ва талабгорга қабул қилинган қарор ҳақида ёзма равишда хабар беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34 Апелляцияни кўриб чиқиш натижалари юзасидан ваколатли орган томонидан қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) имтиҳон натижаларини ўзгаришсиз қолдириш ва апелляцияни қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) апелляция берган шахс учун такроран малака имтиҳонини ўтказиш тўғрисида.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Малака имтиҳони натижаларини ўзгаришсиз қолдириш ва апелляцияни қаноатлантиришни рад этиш тўғрисидаги қарор қуйидаги ҳолларда қабул қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) апелляция мазкур Низом талабларини бузган ҳолда тақдим этилган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) апелляцияда кўрсатилган важлар ўз тасдиғини топмаса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Малака имтиҳонини такроран ўтказиш тўғрисидаги қарор апелляция берган талабгорнинг малака имтиҳони мазкур Низом талабларига зид равишда ўтказилганлиги ҳолатлари аниқланган тақдирда қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Ваколатли орган томонидан апелляция берган талабгор учун малака имтиҳонини такроран ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, такрорий малака имтиҳони мазкур Низомда белгиланган тартибда ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Талабгор такроран апелляция бериши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Ваколатли органнинг қарори устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибга мувофиқ судга шикоят қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Малака сертификатини амал қилиш муддатини узайтириш, қайта расмийлаштириш ва дубликат бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Баҳоловчи ваколатли органга малака сертификати муддатини узайтириш учун малака имтиҳонини топшириш тўғрисидаги мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклдаги ариза билан мурожаат қилади. Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилиниши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда тўлдирилган сўровнома;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) малака сертификатининг асл нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) малака сертификати олинган йилдан кейинги йилдан бошлаб ҳар йили малака ошириш курсидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар йили малака ошириш курсидан ўтганлиги ҳақидаги ҳужжатлар бўлмаган тақдирда баҳоловчи махсус ўқувдан ўтганлик ҳақидаги сертификатнинг нусхасини илова қилиши лозим;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) малака имтиҳонидан ўтиш ва малака сертификатининг амал қилиш муддатини узайтириш учун энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдоридаги йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Малака сертификатининг муддати баҳоловчи малака имтиҳонини муваффақиятли топширган тақдирда узайтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Малака сертификатининг амал қилиш муддатини узайтириш учун малака имтиҳонидан ўта олмаган тақдирда, малака сертификатини қайтадан бериш мазкур Низом асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Малака сертификатининг амал қилиш муддатининг узайтирилиши белгиланган тартибда мазкур сертификатнинг бланкасида махсус белгини (ёзув) қайд этиш орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Малака сертификати бланкасида унинг муддатини узайтиришга тааллуқли тўлдирилмаган қаторлар мавжуд бўлмаган тақдирда, баҳоловчига аввалги рўйхатга олиш рақами қўйилган янги малака сертификати берилади. Илгари берилган малака сертификати бланкаси ваколатли орган томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда йўқ қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Баҳоловчининг фамилияси (исми, шарифи) ёки паспорт маълумотлари ўзгарган тақдирда, у ваколатли органга малака сертификатини қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт, бунда аризага қайта расмийлаштирилиши лозим бўлган малака сертификатининг асл нусхаси билан бирга тегишли ўзгаришларни тасдиқловчи ҳужжатларнинг асл нусхалари илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Малака сертификатининг қайта расмийлаштирилиши баҳоловчи томонидан ариза берилган пайтдан бошлаб ўн кун мобайнида амалга оширилади, бунда малака сертификатининг аввалги рақам ва илгари белгиланган амал қилиш муддати янги бланкада берилади. Илгари берилган малака сертификати бланки ваколатли органга топширилиши лозим. Топширилган бланк ваколатли орган томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда йўқ қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. Йўқотилган ёки яроқсиз ҳолга келган малака сертификатининг ўрнига баҳоловчининг аризасига кўра сертификат дубликати берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баҳоловчи малака сертификатининг йўқолганлиги ва уни ҳақиқий эмас деб тан олинганлиги ҳақида матбуотда эълон бериши ва эълон нусхасини ваколатли органга тақдим этиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47. Малака сертификати дубликатида унинг аввалги қайд этилган рақами ва илгари белгиланган амал қилиш муддати ёзилади, янги бланканинг юқоридаги ўнг бурчагига «Дубликат» ёзуви кўрсатилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Яроқсиз ҳолга келган малака сертификати ваколатли органга қайтарилади ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда йўқ қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48. Малака сертификатининг дубликатини беришда ёки уни қайта расмийлаштиришда баҳоловчидан энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг эллик фоизи миқдорида йиғим ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-боб. Малака сертификатининг амал қилишини тўхтатиш ва уни бекор қилиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49. Қуйидагилар малака сертификатининг амал қилишини тўхтатиш учун асос ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) баҳоловчининг аризаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) баҳолаш фаолиятини амалга оширишда қонун ҳужжатлари талабларини мунтазам ёки бир марта қўпол равишда бузиш. Малака сертификатини амал қилинишини тўхтатишга асос бўлиши мумкин бўлган қонун ҳужжатлари талабларини бир марта қўпол равишда бузишга қуйидагилар киради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
баҳолаш фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда баҳолаш фаолиятини амалга оширишда мустақилликни таъминламаслик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботни ва (ёки) эксперт хулосасини нотўғри тузиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
баҳолаш ишларини ўтказишда олинган махфий ахборотни мулкдор ёки баҳолаш буюртмачисининг рухсатисиз ошкор қилиш, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
баҳоловчининг назорат ёки ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан ўтказиладиган текширувларда ва бошқа тадбирларда ўзи штатида турадиган ёки фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома тузган баҳоловчи ташкилотнинг тегишли рухсатномасисиз (буйруғисиз) мутахассис сифатида қатнашиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) молия-хўжалик муносабатлари соҳасида муайян лавозимни эгаллаш ёки муайян фаолият тури билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш жазосини назарда тутувчи қонуний кучга кирган суд ҳукми;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) фуқарони белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомалага лаёқати чекланган деб эътироф этиш тўғрисидаги суд қарори.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50. Малака сертификати унинг амал қилиш муддатини тўхтатиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган санадан бошлаб тўхтатилади. Малака сертификатининг амал қилишини тўхтатиш тўғрисидаги қарор ваколатли орган томонидан баҳоловчи ташкилотлар ва баҳоловчиларнинг профессионал бирлашмалари фикрини инобатга олган ҳолда қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баҳоловчи ташкилот лицензиясининг амал қилиши қонун ҳужжатларида назарда тутилган қоидабузарликлар учун тўхтатилган тақдирда, лицензия амал қилишини тўхтатиш ҳақида қарор қабул қилинган санадан баҳоловчи ташкилот лицензиясининг амал қилиниши тўхтатилишига олиб келган қоидабузарликларга йўл қўйган баҳоловчи ва раҳбарнинг малака сертификатлари амал қилиши тўхтайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51. Малака сертификати қуйидаги ҳолларда ваколатли органнинг қарорига биноан бекор қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатли органнинг малака сертификатини бериш тўғрисидаги қарорининг ноқонунийлиги суд томонидан эътироф этилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сертификат қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда олинганлиги аниқланганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52. Ваколатли органнинг малака сертификатини бекор қилиш тўғрисидаги қарори малака сертификати берилган санадан бошлаб амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
53. Қонун ҳужжатларини бузганлик учун малака сертификатлари бекор қилинган ёки амал қилиши тўхтатилган баҳоловчилар, малака сертификатлари бекор қилинган ёхуд амал қилиши тўхтатилган санадан бошлаб уч йил мобайнида малака сертификатини такроран олиш учун имтиҳонга қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
54. Малака сертификатининг амал қилишини тўхтатиш ёки бекор қилиш тўғрисидаги қарор оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
55. Малака сертификатининг амал қилишини тўхтатиш ёки уни бекор қилиш тўғрисидаги қарор беш кунлик муддатда баҳоловчи ва ушбу баҳоловчи мулкни баҳолашда номидан иш юритаётган баҳолаш ташкилотига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
56. Баҳоловчи унинг малака сертификатини тўхтатиш ёки амал қилишини бекор қилиш тўғрисидаги қарорни олган кундан бошлаб ўн кун мобайнида мазкур сертификатни ваколатли органга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда йўқ қилиш учун қайтариши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
57. Малака сертификатининг амал қилишини тўхтатиш ёки уни бекор қилиш тўғрисидаги қарор устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-боб. Баҳоловчиларнинг реестри
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
58. Ваколатли орган томонидан баҳоловчиларнинг потенциал мижозларини хабардор қилиш мақсадида баҳоловчиларнинг реестри юритилади ва унда қуйидаги маълумотлар қайд этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
малака сертификати олинган сана, уни олган шахснинг фамилияси, исми, шарифи ва имзоси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
паспорт маълумотлари ва турар жойи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иш жойи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
малака сертификатининг ҳисобга олиш серияси, рақами ва берилган санаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
малака сертификатининг амал қилиш муддати узайтирилганлиги, амал қилиши тўхтатилганлиги, бекор қилинганлиги, қайта расмийлаштирилганлиги ҳамда дубликат берилганлиги тўғрисида маълумотлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
59. Баҳоловчиларнинг реестри қоғоз ва электрон шаклда юритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Реестр шакли ваколатли орган томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
60. Баҳоловчилар реестрига киритилган маълумотлар танишиш учун оммабоп бўлиб, ваколатли органнинг расмий веб-сайтида чоп этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-боб. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
61. Мазкур Низомни бажариш жараёнида келиб чиқадиган низолар қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳал этилади
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
62. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
63. Мазкур Низом «Ўзбекистон баҳоловчилар жамияти» Жамоат бирлашмаси ва Баҳоловчи ташкилотлар ассоциацияси билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон баҳоловчилар жамиятининг раиси Н. МИРЗАРАХИМОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 5 март

Баҳоловчи ташкилотлар ассоциациясининг раиси А. ИСЛАМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 5 март
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баҳоловчининг малака сертификатини бериш тартиби тўғрисида низомга
1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ‎‎

Кимдан _______________________
‎______________________________
‎______________________________

‎Малака имтиҳонини топширишга рухсат бериш тўғрисида
‎‎АРИЗА

‎‎Менга баҳоловчи малака сертификатини олиш учун / амал қилиш муддатини узайтириш учун* малака имтиҳонини топширишга рухсат беришингизни сўрайман.
‎‎Аризага қуйидагилар илова қилинади:
‎‎1. ________________________________________________________________________________
2. ________________________________________________________________________________‎‎
‎‎3. ________________________________________________________________________________
‎‎4. ________________________________________________________________________________
‎‎5. ________________________________________________________________________________
‎‎20__ йил «____» ______________
‎‎Шахсий имзо _______________
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Керакли сўзларни тагига чизинг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баҳоловчининг малака сертификатини бериш тартиби тўғрисида низомга
2-ИЛОВА

‎‎
‎СЎРОВНОМА

‎‎Фотосурат ўрни

1. Фамилияси
‎Исми
‎Отасини исми ‎‎
‎2. Туғилган санаси
‎‎

‎‎________________________________________________
‎________________________________________________

‎________________________________________________‎
‎(йили, куни, ойи рақамлар билан ёзилади)

‎‎3. Паспорт серияси ________________ рақами _______________________________________
‎‎4. Маълумоти:

‎‎_____________________________________________________________________________
‎(ўқув юрти номи)

‎‎_____________________________________________________________________________
‎(факультети)

‎‎Тамомлаган йили _________________ диплом рақами _________________________________
‎‎Диплом бўйича мутахассислиги ___________________________________________________
‎‎Илмий даражаси, илмий унвони (агар мавжуд бўлса) ______________________‎___________
‎‎5. Меҳнат дафтарчасидан иш стажи ҳақидаги маълумотлар:

Т/р‎‏‎

Давр‎‎‎

Иш жойи‎‎‏

‎‎‏Лавозими‎‎

Ишга кириш даври ‎‎

Ишдан кетиш даври‎‎

1.‎

‎‎

‎‎

‎‎

‎‎

2.‎

‎‎

‎‎

‎‎

‎‎

3.‎

‎‎

‎‎

‎‎

‎‎

...

‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎
‎‎6. Уй манзили: __________________________________________________________
‎‎‎7. Иш телефони:___________________ Мобиль телефони: ______________________

‎‎(код, рақам)

‎‎(код, рақам)

‎‎8. Электрон почта манзили (e-mail): _________________________________________
‎‎9. Сўровнома тўлдирилган сана: 20____ йил «_____» ______________________
‎‎Шахсий имзо ____________________________________
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баҳоловчининг малака сертификатини бериш тартиби тўғрисида низомга
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

‎‎

O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI DAVLAT AKTIVLARINI BOSНQARISН
‎AGENTLIGI

‎BAНOLOVCНINING MALAKA
‎SERTIFIKATI

‎_____________-sonli

Fotosurat
‎o`rni

‎‎Toshkent sh.

‎‎‎20____ yil «____» ___________

‎‎‎‎O`zbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligi tomonidan ‎‎‎‎‎

_______________________________________________________________

‎‎(kimga — baholovchining F.I.O.)

_______________________________________________________________‎‎‎‎‎

‎‎(pasport seriyasi, raqami, qachon va kim tomonidan berilgan)

‎‎_____________________________________________________________
‎(amal qilish muddati)

‎‎
‎O`zbekiston Respublikasi hududida ro`yhatga olingan baholash tashkiloti nomidan mulkni baholashga ruxsat beriladi va sertifikatlanagan baholovchi toifasi berildi.
‎‎
‎O`zbekiston Respublikasi Davlat aktivlarini boshqarish agentligi (vakolatli shaxs)

____________________ ‎‎М.O`.

‎‎Baholovchi malaka sertifikatining amal qilish muddati:
‎‎20___ yil «___» ____________ dan 20___ yil «___» ____________ gacha uzaytirilgan.

‎Imzo‎‎‎

‎‎
‎‎________________
М.O`.‎
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2019 й., 10/19/3153/2939-сон)