Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг
буйруғи
«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 сентябрдаги 725-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомнинг иловасига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги буйруқни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2021 йил 27 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3238-1]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сон «Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2020 йил 27 майдаги 18-2020/Б-сон «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 сентябрдаги 725-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг иловасига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 3238, 2020 йил 4 июнь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.06.2020 й., 10/20/3238/0712-сон) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Н. ХУСАНОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 25 август,
40-202/Б-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.08.2021 й., 10/21/3238-1/0838-сон)