Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг
буйруғи
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 сентябрдаги 725-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомнинг иловасига ўзгартириш киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 4 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3238]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2021 йил 25 августдаги 40-202/Б-сонли ««Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 сентябрдаги 725-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомнинг иловасига ўзгартириш киритиш хақида»ги буйруқни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3238-1, 27.08.2021 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 сентябрдаги 725-сон «Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда уюшган ҳолда ишга жойлаштириш тизимини янада такомиллаштириш ва тубдан қайта кўриб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 сентябрдаги 725-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга илованинг 1-позицияси «Назарда тутиладиган чоралар» устуни 2-бандидаги «3» рақами «30» рақами билан алмаштирилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Н.Б. ХУСАНОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 27 май,
18-2020/Б-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.06.2020 й., 10/20/3238/0712-сон)