27.08.2021 йилдаги ПФ-6300-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 28.08.2021 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат молиявий назорати тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат молиявий ресурсларини самарали бошқариш ҳамда бюджет маблағларидан мақсадли ва оқилона фойдаланиш устидан давлат молиявий назорати тизимини такомиллаштириш, шунингдек, 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Белгилансинки, 2022 йил 1 январдан бошлаб «Ўзбекистон Республикасининг Ҳисоб палатаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Ҳисоб палатаси томонидан амалга ошириладиган назорат шакллари ва турларига қўшимча қуйидагилар амалиётга жорий этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бухгалтерия (бюджет) ҳисоби юритилишини, молиявий ҳисоботларнинг ҳаққонийлигини, молиявий ресурслардан мақсадли ва қонуний фойдаланилганлигини ҳамда даромадларнинг тўлиқлигини, шунингдек, молиявий операцияларнинг қонунийлигини баҳолашни назарда тутувчи молиявий аудит;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
консолидациялашган ва жалб қилинган бюджет маблағларидан фойдаланишда, давлат харидларини амалга оширишда, шунингдек, даромадларнинг тўлиқлигини таъминлаш ва бизнес жараёнларида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилинганлигини ва уларнинг давлат дастурларига мувофиқлигини текшириш ва баҳолашни назарда тутувчи мувофиқлик аудити;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
назорат объектида харажатлар, субсидиялар, имтиёзлар ва преференцияларнинг самарадорлиги ва натижадорлигини, ажратилган маблағлардан фойдаланишнинг тежамкорлигини, белгиланган мақсадли кўрсаткичларнинг бажарилишини, консолидациялашган бюджет ва жалб қилинган маблағлар ҳисобидан амалга оширилаётган лойиҳаларнинг мақсадга мувофиқлиги ва натижадорлигини, шунингдек, давлат ва ҳудудий дастурларнинг молиялаштириш манбалари билан таъминланганлигини баҳолаш ва таҳлил қилишни назарда тутувчи самарадорлик аудити.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳисоб палатасининг мазкур Фармоннинг 1-бандида назарда тутилган молиявий, самарадорлик ва мувофиқлик аудитларини дастлабки босқичда 2022 йилнинг I чорагида 1-иловада кўрсатилган вазирликларда ташқи аудит стандартлари ҳамда қўлланмалари асосида ўтказиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ҳисоб палатаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 1 январга қадар Олий аудит органларининг халқаро стандартлари (ISSAI) асосида ташқи аудит тадбирларини режалаштириш ва ўтказишни ташкил этиш, улар доирасида молиявий, самарадорлик ва мувофиқлик аудитларини ўтказиш, шунингдек, давлат молиявий назоратида хавф-таҳлилни амалга ошириш стандартларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 1 октябрга қадар Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда Олий аудит органларининг халқаро стандартларини (ISSAI) жорий этиш, ходимлар малакасини ошириш, тажриба алмашиш ва илғор тажрибаларни амалиётда қўллаш учун Олий аудит органларининг халқаро ташкилоти (INTOSAI)га аъзо бўлишни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Ҳисоб палатаси ва ички аудит хизматлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар бир назорат тадбирини ташкилий, асосий ва якуний босқичларни ўз ичига олувчи уч босқичли тизим асосида ҳамда аудит тадбирининг турларини аниқ белгилаган ҳолда амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аудит тадбирлари натижалари тўғрисидаги хулосада, шу жумладан қонунбузарликларга имконият яратувчи шарт-шароит ва омилларни, шунингдек, уларни бартараф этиш бўйича тавсияларни ва тизимли муаммоларни ҳал қилиш бўйича таклифларни акс эттиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 2021 йил 1 октябрдан бошлаб Ҳисоб палатаси, Молия вазирлиги ва ички аудит хизматлари ҳар чоракда камида бир маротаба оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида ўз фаолиятига оид ҳисоботларни жамоатчиликка эълон қилиб боради;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) 2022 йил 1 январдан бошлаб молиявий назорат тадбирлари фақатгина назорат ишларининг йиллик дастурига киритилган субъектларда амалга оширилади, камерал назорат ва қонунчиликда кўзда тутилган бошқа ҳолатлар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ҳисоб палатаси Молия вазирлиги ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда 2022 йил 1 январга қадар «Давлат аудити» дастурий комплексининг (кейинги ўринларда — «Давлат аудити» дастури) ишга туширилишини таъминласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бюджет ташкилотлари, давлат мақсадли жамғармалари ва белгиланган тартибда ташкил этилган бошқа жамғармаларда ўтказилган барча давлат молиявий назорати тадбирлари, шу жумладан ички аудит хизматларининг аудит тадбирлари «Давлат аудити» дастурида рўйхатга олинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар бир назорат тадбири учун ўрганиладиган саволлар, тадбирнинг предмети, маълумотларни жамлаш ва таҳлил ўтказиш тартибини ўз ичига олган назорат тадбирини ўтказиш режаси тузилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Давлат аудити» дастурида рўйхатга олинмаган назорат тадбирлари ноқонуний ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
барча давлат молиявий назорати тадбирлари, шу жумладан ички аудит хизматларининг аудит тадбирлари натижаларига доир барча турдаги ҳужжатлар (давлат сири ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотлар бундан мустасно) «Давлат аудити» дастурида жамланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат молиявий назорати тадбирларида аниқланган ҳолатлар бўйича назорат тадбири ўтказилган ташкилотнинг ёзма фикри назорат тадбири тамомлангандан кейин беш кун муддатда «Давлат аудити» дастурига жойлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, «Давлат аудити» дастурини ишлаб чиқиш, техник қўллаб-қувватлаш, шунингдек, унинг функционал имкониятларини мунтазам такомиллаштириш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан молиялаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Молия вазирлиги Ҳисоб палатаси билан биргаликда:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йилдан бошлаб Молия вазирлиги ва ҳар бир ички аудит хизмати томонидан ҳар чоракда фуқаролар иштирокидаги аудит тизими орқали аниқланган камида 2 тадан объектда назорат тадбирини ўтказишни назарда тутувчи фуқаролар иштирокидаги аудит тизимини жорий этсин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ой муддатда фуқаролар иштирокидаги аудит ўтказиладиган объектни аниқлаш ва давлат молиявий назорати органлари фаолияти самарадорлигини жамоатчилик томонидан баҳолаб бориш тартибини ишлаб чиқсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисоб палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари лойиҳалари ва уларнинг ижросини ташқи аудитдан ўтказади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисоб палатасининг масъул ходимлари Ҳисоб палатасининг раиси томонидан лавозимга тайинланади ҳамда лавозимидан озод қилинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисоб палатаси бошқарув, ёрдамчи ва техник ходимлари мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий хизмат ва транспорт таъминоти шароитлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли ходимларига тенглаштирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисоб палатаси ёрдамчи ва техник ходимларининг умумий чекланган сони Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари бошқарув, хизмат кўрсатувчи ва техник ходимлари сони нисбатининг нормативларини аниқлаш методикаси асосида Ҳисоб палатасининг раиси томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ҳисоб палатаси бошқарув ходимлари чекланган сони 110 та штат бирлиги этиб белгилансин ҳамда Ҳисоб палатасининг янгиланган тузилмаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисоб палатаси раисига, зарур ҳолларда Ҳисоб палатасининг тасдиқланган тузилмасига ходимларнинг белгиланган умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ҳисоб палатаси Ҳайъати (кейинги ўринларда — Ҳайъат) ташкил этилсин ҳамда унинг таркиби 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Белгилансинки, Ҳайъат йиғилишларига бошқа вазирлик, идора, корхона ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари мансабдор шахслари ҳамда жамоатчилик вакиллари ҳам таклиф этилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ҳайъатга қуйидаги вазифалар юклатилсин:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат молиявий назорати тадбирлари натижалари бўйича бюджет қонунчилигини бузиш ҳолатларининг олдини олиш ва уларнинг профилактикаси юзасидан вазирлик ва идоралар томонидан амалга оширилган ишларни муҳокама қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат молиявий назорати ва ички аудит фаолиятини ташкиллаштириш ҳамда амалга оширишнинг халқаро тан олинган услублари ва воситаларини жорий қилиш бўйича таклифларни кўриб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардаги зиддиятларни бартараф этиш, уларни такомиллаштириш, эскирган ҳамда ўз аҳамиятини йўқотган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш киритиш бўйича вазирлик ва идораларга таклифлар бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
молиявий ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси ва уларнинг олдини олишни назарда тутадиган истиқболли йўналишларни белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички аудит хизматлари фаолияти натижаларини муҳокама қилиш ҳамда ички аудиторлар масъулияти ва жавобгарлигини ошириш юзасидан таклифларни кўриб чиқиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ҳисоб палатаси (Б. Турабов) 2021 йил якунига қадар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат молиявий назорати тизими бўйича маълумотлар базаси ҳамда камерал назоратни амалга оширувчи автоматлаштирилган дастурий таъминот яратилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда бюджет назорати ва аудитга ихтисослашган таълим йўналишида кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш жараёнига олий таълим муассасаларини жалб қилиш чораларини кўрсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ҳисоб палатасига юридик шахс мақоми берилсин ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Молия-хўжалик департаменти:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисоб палатасининг Тошкент шаҳри, Ислом Каримов кўчаси, 43-уй манзилида жойлашган бинога текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисоб палатасига бириктирилган офис жиҳозлари (компьютер, принтер ва алоқа жамламалари, мебель ва бошқа керакли инвентарь ва ускуналар) унинг балансига беғараз ўтказиб берилишини таъминлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ҳисоб палатаси фаолияти Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилиши белгилансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Ҳисоб палатасининг буюртманомаси бўйича белгиланган тартибда:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисоб палатаси алоқанинг зарур турлари, шу жумладан Ҳукумат алоқаси билан жиҳозланишини, шунингдек, кенг полосали Интернет тармоғидан фойдаланишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисоб палатасининг фаолиятида фойдаланиладиган дастурий таъминотлар узлуксиз ишлашининг қўллаб-қувватланишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазирлиги Ҳисоб палатасини сақлаш, ахборот тизимларини жорий этиш, ходимларнинг малакасини ошириш ҳамда зарур компьютер техникалари, мебель, алоқа воситалари билан жиҳозлаш учун зарур маблағлар ажратилишини таъминласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. 2021-2022 йилларда давлат молиявий назорати тизимини такомиллаштириш бўйича «Йўл харитаси» 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига 5-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Ҳисоб палатаси Молия вазирлиги ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Мазкур Фармон ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари Б.Т. Турабов ҳамда молия вазири Т.А. Ишметов белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармон ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентига 2022 йил 1 январга қадар ахборот берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 27 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-6300-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 27 августдаги ПФ-6300-сон Фармонига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молиявий, самарадорлик ва мувофиқлик аудитлари ташқи аудит стандартлари ҳамда қўлланмалари асосида ўтказиладиган вазирликлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Аудит тадбири ўтказиладиган вазирлик

Ўтказиладиган аудит тури

1.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

молиявий аудит

2.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

самарадорлик аудити

3.

Сув хўжалиги вазирлиги

самарадорлик аудити

4.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

мувофиқлик аудити

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 27 августдаги ПФ-6300-сон Фармонига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТУЗИЛМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Раис

Раиснинг биринчи ўринбосари

Раис ўринбосари

Раис ўринбосари

Ижтимоий соҳа ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш харажатларини аудит қилиш шўъбаси

8

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқларини бажаришда ижро интизомига риоя этилишини назорат қилиш шўъбаси

9

Давлат молиявий назорати органлари ва ички аудит хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда ташқи аудит методологияси шўъбаси

8

Ташкилий-назорат ва ахборот-таҳлил шўъбаси

8

Ҳуқуқий таъминот ва халқаро алоқалар шўъбаси

4

Иқтисодиёт, давлат инвестиция дастурлари ва жамоат ташкилотларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш харажатларини аудит қилиш шўъбаси

7

Давлат қарзи маблағлари ҳисобидан амалга оширилаётган лойиҳаларнинг мақсадга мувофиқлиги ҳамда асослилигини баҳолаш, лойиҳаларга ажратилган маблағларнинг сарфланиши ва уларнинг натижадорлигини аудит қилиш шўъбаси

7

Коррупцияга қарши курашиш тизимларини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш шўъбаси

3

Кадрлар билан ишлаш шўъбаси

2

Бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлаш тартибига риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш шўъбаси

3

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, адлия, прокуратура, судлар ва бошқа харажатларни аудит қилиш шўъбаси

7

Режим хизмати шўъбаси

1

Пул-кредит ва валюта сиёсатини, олтин-валюта захираларининг бошқарилишини, шунингдек қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан амалга оширилаётган операцияларни ташқи аудитдан ўтказиш шўъбаси

4

Масофавий назоратни амалга ошириш ва хавфларни баҳолаш ахборот-таҳлил шўъбаси

6

Моддий таъминот ва бухгалтерия шўъбаси

2

Давлат харидлари қонунийлигини назорат қилиш шўъбаси

5

Ахборот тизимлари мутахассиси

2

Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг шакллантирилиши ва ижро этилишини назорат қилиш шўъбаси

8

Матбуот котиби

1

Давлат активларини самарали бошқарилишини назорат қилиш шўъбаси

4

Иқтисодиётда яширин айланмани қисқартириш ва бюджет даромадларининг қўшимча манбаларини аниқлаш шўъбаси

7

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси бошқарув ходимларининг умумий сони 110 штат бирлигини ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёрдамчи ва техник ходимлар сони белгиланган меъёрларга мувофиқ аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисоб палатасининг штат жадвали Ҳисоб палатаси раиси томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 27 августдаги ПФ-6300-сон Фармонига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисоб палатаси Ҳайъатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

1.

Лавозими бўйича

Ҳисоб палатаси раиси, Ҳайъат раиси

2.

Т.А. Ишметов

молия вазири, Ҳайъат раиси ўринбосари

3.

Лавозими бўйича

Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари

4.

М.П. Оллоёров

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаменти раҳбарининг ўринбосари

5.

А.Э. Бурханов

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори

6.

А.М. Мавлонов

Бош прокурор ўринбосари

7.

Р.Қ. Давлетов

адлия вазири

8.

М.М. Тулаходжаева

Ўзбекистон бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциацияси Кенгаши раиси

9.

Н.Ф. Каримов

Ўзбекистон аудиторлар палатаси Кенгаши раиси

10.

Б.Т. Турабов

Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари

11.

С.С. Саидкаримов

Ҳисоб палатаси раиси ўринбосари

12.

Лавозими бўйича

Ҳисоб палатаси раиси ўринбосари, Ҳайъат котиби

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ. Ҳайъат аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юклатилган шахслар киритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 27 августдаги ПФ-6300-сон Фармонига
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021-2022 йилларда давлат молиявий назорати тизимини такомиллаштириш бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш шакли

Ижро муддатлари

Масъул ижрочилар

I. Давлат молиявий назорати соҳасида норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш

1.

Ҳисоб палатасига юридик шахс мақоми берилаётганлиги муносабати билан Ҳисоб палатаси фаолиятини тартибга солиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.

Қонун лойиҳаси

2021 йил декабрь

Ҳисоб палатаси

(Турабов)

2.

Ташқи аудит фаолиятида масофавий назорат ва риск таҳлилини амалга ошириш ҳамда баҳолашнинг қуйидагиларни назарда тутувчи тартибини ишлаб чиқиш:

ташқи аудит фаолиятида масофавий назоратлар ўтказиш;

давлат молиявий назоратида риск таҳлилини амалга ошириш;

ташқи манба маълумотларини кенгайтириш, вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларидан фойдаланиш кўламини ошириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2021 йил декабрь

Ҳисоб палатаси

(Турабов)

3.

Давлат молиявий назорати органлари томонидан шакллантириладиган назорат ишларининг йиллик дастурларини навбатдаги йил учун назорат объектлари ва шакллари кесимида ҳамда келгуси икки йилга назорат тадбирларининг мўлжаллари асосида тузиш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. Бунда мавзули назорат ўтказиладиган объектлар ҳам назарда тутилади.

Қўшма қарор лойиҳаси

2021 йил декабрь

Ҳисоб палатаси

(Турабов),

Молия вазирлиги

(Ишметов),

Адлия вазирлиги

(Давлетов)

4.

Бюджет интизоми бузилиши ҳолатларининг таҳлилини амалга ошириш ҳамда уларни содир этиш шарт-шароитларини бартараф этиш бўйича таклифлар тайёрлаш мақсадида ушбу соҳадаги ҳуқуқбузарлик турларининг таснифини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Қўшма қарор лойиҳаси

2022 йил апрель

Ҳисоб палатаси

(Турабов),

Молия вазирлиги

(Ишметов),

Адлия вазирлиги

(Давлетов)

5.

Ҳисоб палатасига биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи мақомини бериш.

Бунда Давлат бюджетини шакллантиришда Ҳисоб палатасига ажратиладиган бюджет маблағларининг чекланган миқдорлари Ҳисоб палатаси тақдим этган таклифда кўрсатилган миқдордан кам бўлишига йўл қўйилмайди.

Ташкилий чора-тадбирлар

Доимий равишда

Молия вазирлиги

(Ишметов),

Ҳисоб палатаси

(Турабов)

II. Давлат молиявий назоратида ахборот технологияларидан фойдаланишни кенгайтириш

6.

Қуйидаги техник имкониятларга эга бўлган «Давлат аудити» дастурини ишга тушириш:

барча давлат молиявий назорати тадбирлари, шу жумладан ички аудит хизматларининг аудит тадбирларини рўйхатга олиш;

давлат молиявий назорати органлари назорат ишларининг йиллик дастури, ҳар бир назорат тадбирини ўтказиш режаси ва уларнинг натижалари тўғрисидаги маълумотларни (давлат сири ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотлар бундан мустасно) жойлаштириш;

давлат дастурлари ва бюджет харажатларининг самарадорлик индикаторлари ҳамда «натижага йўналтирилган бюджет» тизимида белгиланган мақсадли кўрсаткичлар бажарилиши тўғрисидаги ахборотларни эълон қилиб бориш;

давлат молиявий назорати органлари фаолиятининг самарадорлигини жамоатчилик томонидан баҳолаш;

фуқаролар иштирокидаги аудит тизимида амалга ошириладиган назорат тадбирларини шакллантириш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2022 йил 1 январь

Ҳисоб палатаси

(Турабов),

Молия вазирлиги

(Ишметов),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

(Садиков)

7.

Бюджет тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилиши содир этилганлиги хавфи мавжудлигини аниқлашга қаратилган масофавий назорат ўтказиш учун ягона дастурий мажмуа яратиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2022 йил январь

Ҳисоб палатаси

(Турабов),

Молия вазирлиги (Ишметов),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

(Садиков)

8.

Бюджет ташкилотлари ходимларига ҳар ойда уларнинг иш ҳақи тўғрисида СМС хабарнома юбориш тизимини жорий этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2021 йил октябрь

Молия вазирлиги

(Ишметов)

Бунда:

Молия вазирлигининг ахборот тизимида ходимларнинг мобил телефон рақами киритганлиги хатловдан ўтказилади;

2021 йил сентябрь

СМС хабарнома жўнатиш харажатлари Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети ҳисобидан молиялаштирилади.

Доимий равишда

9.

Қурилиш объектлари ва бажарилган қурилиш ишлари ҳажми тўғрисидаги қуйидаги ҳужжатларни (маълумотларни) «Шаффоф қурилиш» ахборот тизимида шакллантириш ва юритиш тартибини жорий этиш:

объектларнинг манзилли рўйхатини электрон тарзда шакллантириш ва тасдиқлаш модулини яратиш;

объектда бажарилган ишлар, шунингдек, материаллар сарфи тўғрисидаги смета ва унинг ижроси ҳисобини юритиш;

бажарилган ишлар ҳажми тўғрисидаги маълумотларни техник аудиторлар томонидан киритиб борилишини йўлга қўйиш;

инвестиция дастурларига ҳамда ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурларига киритиладиган объектлар рўйхатини шакллантириш (ҳар бир лойиҳага алоҳида идентификация рақами берилади);

Вазирлар Маҳкамаси қарори

2021 йил сентябрь

Қурилиш вазирлиги

(Зокиров),

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

(Бобоев),

Молия вазирлиги

(Ишметов),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

(Садиков)

объектлар қурилишини «Шаффоф қурилиш» ахборот тизимидан олинган маълумотлар асосида молиялаштириш тизимини йўлга қўйиш мақсадида, уни Молия вазирлигининг ахборот тизими билан интеграция қилиш.

Дастурий таъминотни такомиллаш-тириш

2022 йил январь

10.

Молия вазирлигининг ахборот тизимини қуйидагилар орқали такомиллаштириш:

Молия вазирлиги

(Ишметов),

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

(Хусанов),

Ички ишлар вазирлиги

(Бобожонов),

Адлия вазирлиги

(Давлетов),

Давлат солиқ қўмитаси

(Кудбиев),

Давлат божхона қўмитаси

(Азимов),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(Тошқулов),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

(Садиков)

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги («Ягона миллий меҳнат тизими»), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги («Олий таълим» ахборот тизими), Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва бошқа давлат органларининг ахборот тизимлари билан «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали интеграция қилиш;

Дастурий таъминотни такомиллаш-тириш

2021 йил октябрь

рақамли маркировкалаш ахборот тизимлари билан интеграция қилиш орқали дори воситалари, тиббий буюмлар ва маиший техникаларнинг ҳисобини юритиш;

Дастурий таъминотни такомиллаш-тириш

2022 йил апрель

Молия вазирлигининг ахборот тизимида бухгалтерия ҳисобига оид қоғоз шаклда расмийлаштириладиган барча турдаги ҳужжатларнинг нусхаларини сканерланган ҳолда киритиш ва улардан масофавий назорат тадбирларида фойдаланиш;

Дастурий таъминотни такомиллаш-тириш

2021 йил октябрь

барча бюджет ташкилотлари учун йиллик харажатлар сметаларини электрон тарификация ва штатлар жадвали асосида шакллантириш, шунингдек, уларни иш ҳақи тўлаш модулига боғлаш;

Дастурий таъминотни такомиллаш-тириш

2021 йил октябрь

бюджет ташкилотининг ходимлар билан ишлаш бўлинмаси (ёки унинг вазифаси юклатилган ходим) томонидан барча ходимларнинг фойдаланилган иш вақти ҳисоби ва иш ҳақи ҳисоблаш табеллари, ишга қабул қилиш ва бўшатиш тўғрисидаги буйруқлардан кўчирма ҳамда бошқа (ЖШШИР, жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағи, паспорт маълумотлари ва бошқалар) маълумотларни «UzASBO» дастурий мажмуасига киритиш ва доимий янгилаб бориш тизимини жорий этиш.

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2021 йил сентябрь

III. Давлат молиявий назорати ва ички аудит таълим йўналишларида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ва олий таълим сифатини ошириш

11.

Хорижий ҳамда халқаро эксперт ва мутахассислар иштирокида давлат молиявий назорати соҳасида маҳорат дарслари, тренинглар ва малака ошириш курслари, шунингдек, илмий-амалий конференциялар ва семинарлар ўтказиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

Ҳар йили

Ҳисоб палатаси

(Турабов),

Молия вазирлиги

(Ишметов)

12.

Назорат объектларида ўрганиладиган саволлар, тадбирнинг предмети, маълумотларни жамлаш, таҳлил ўтказиш ва хулосаларни тузиш тартибларини ишлаб чиқиш, шунингдек, ходимларнинг ушбу соҳадаги билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида молиявий, самарадорлик ва мувофиқлик аудитларини дастлабки босқичини ўтказиш учун хорижий етакчи аудиторлик ташкилотларининг эксперт ва мутахассисларини жалб этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2022 йил I чорак

Ҳисоб палатаси

(Турабов),

Молия вазирлиги

(Ишметов)

13.

Ҳисоб палатаси ходимларини халқаро малака сертификатини олиш учун махсус ўқув курсларида ўқитиш ҳамда Ҳисоб палатасига келгусида халқаро малака сертификатига эга бўлган ходимларни ишга жалб қилиш чораларини кўриш.

Ташкилий чора-тадбирлар

Доимий равишда

Ҳисоб палатаси

(Турабов)

14.

Олий таълим муассасаларида давлат молиявий назорати органларининг мансабдор шахслари томонидан бюджет назорати ва аудитга ихтисослашган йўналишларда таҳсил олаётган талабалар учун амалий дарслар ўтиш амалиётини йўлга қўйиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2021/2022 ўқув йилдан бошлаб

Ҳисоб палатаси

(Турабов),

Молия вазирлиги

(Ишметов),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(Тошқулов)

15.

Бюджет назорати ва аудитга ихтисослашган йўналишларда фаолият кўрсатаётган профессор-ўқитувчилар таркибини ушбу соҳадаги етакчи халқаро таълим муассасаларида тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича режа-график тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чораларини кўриш.

Ташкилий чора-тадбирлар

Ҳар йили

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(Тошқулов),

Ҳисоб палатаси

(Турабов),

Молия вазирлиги

(Ишметов)

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 27 августдаги ПФ-6300-сон Фармонига
5-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартиришлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 августдаги «Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5147-сон Фармонида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3 ва 4-бандлар ҳамда Фармонга 1 ва 1а-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги мазмундаги 52-банд билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«52. Белгилансинки, Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган разрядларига асосан Ҳисоб палатаси ходимларининг лавозим маошини аниқлашда тариф коэффициентлари 2 баравар оширилган миқдорда қўлланилади. Бунда, мазкур Фармонда ҳамда илгари қабул қилинган қонунчилик ҳужжатларида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш разрядларининг оширилган тариф коэффициентларини бир вақтда қўллашга рухсат этилмайди ҳамда уларнинг энг юқориси қўлланилади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 18 сентябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги ПФ-5831-сон Фармонига 1-илованинг 2, 3, 7 ва 8-бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги «Яширин иқтисодиётни қисқартириш ва солиқ органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-6098-сон Фармонига 9-илованинг 1-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 августдаги «Таълим ва тиббиёт муассасаларини молиялаштириш механизмини ҳамда давлат молиявий назорати тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги ПҚ-3231-сон қарорида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 1-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошиларидан «ва молиявий назорат» сўзлари чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 2-банднинг «б» кичик бандида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи хатбошидан «ва молиявий назорат» сўзлари чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўртинчи хатбошидаги «тақдимномалар» сўзи «кўрсатмалар» сўзига алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи ва тўртинчи хатбошилардан «ва молиявий назорат» сўзлари чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи хатбошидан «ва молиявий назорат» ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда» сўзлари чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) 6-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) 9-банднинг тўртинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) 4-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сон қарори билан тасдиқланган Бюджет ташкилотларини харажатларини молиялаштириш (тўлаш) тартибининг 35-бандидан «ва молиявий назорат» сўзлари чиқариб ташлансин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2021 й., 06/21/6300/0834-сон; 12.07.2024 й., 06/24/100/0502-сон; 28.07.2025 й., 06/25/117/0653-сон; 19.12.2025 й., 06/25/252/1176-сон)