26.08.2002 йилдаги 303-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

САМАРҚАНД, НАВОИЙ ВА БУХОРО ВИЛОЯТЛАРИДА ЗАРАФШОН ДАРЁСИНИНГ СУВНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ЗОНАЛАРИНИ ВА ҚИРҒОҚ БЎЙИ МИНТАҚАСИНИ БЕЛГИЛАШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг «1999 — 2005 йилларда Ўзбекистон Республикасининг атроф муҳитни муҳофаза қилиш ишлари дастури тўғрисида» 1999 йил 20 октябрдаги 469-сон қарорига мувофиқ ва Зарафшон дарёсининг сув ресурсларини ифлосланишдан муҳофаза қилишни кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Самарқанд, Навоий ва Бухоро вилоятлари ҳудудида Зарафшон дарёсининг сувни муҳофаза қилиш зонаси ва қирғоқ бўйи минтақасининг умумий майдони тегишли равишда 1-иловага* мувофиқ 29789,3 гектар ва туманлар бўйича 3710,2 гектар этиб белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1-илова рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Самарқанд, Навоий ва Бухоро вилоятлари ҳокимликлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2002—2004 йиллар мобайнида экологик ва санитария-эпидемиологик вазиятни яхшилаш, шунингдек дарё сувлари ифлосланишига қарши кураш бўйича қирғоқни мустаҳкамлаш, ўрмон-мелиоратив тадбирлари ва бошқа сувни муҳофаза қилиш тадбирларини амалга ошириш мақсадида 2-иловага* мувофиқ 3710,2 гектар майдонда Зарафшон дарёсининг қирғоқ бўйи минтақаси ерларини белгиланган тартибда ер эгалари ва ердан фойдаланувчилардан олиб қўйсинлар ва фойдаланиш учун Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг сув хўжалиги ташкилотларига берсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*2-илова рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари давлат қўмитаси билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг сув хўжалиги ташкилотларига белгиланган тартибда ер ажратсинлар ва уларга ердан доимий равишда фойдаланиш ҳуқуқини берувчи Давлат далолатномаларини берсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда, Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси билан келишган ҳолда, 2003 йилгача потенциал экологик хавфли объектларни сувни муҳофаза қилиш зоналаридан, истисносиз барча объектларни қирғоқ бўйи минтақасидан чиқариш чора-тадбирларини ишлаб чиқсинлар ва амалга оширсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ер ресурслари давлат қўмитаси билан биргаликда ўрмон плантациялари барпо этиш учун сувни муҳофаза қилиш зоналаридан ер ажратиш имкониятини кўриб чиқсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.С. Юсупов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.СУЛТОНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2002 йил 26 август,

303-сон