26.08.2021 йилдаги ПҚ-5234-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сунъий интеллект технологияларини қўллаш бўйича махсус режимни жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 17 февралдаги «Сунъий интеллект технологияларини жадал жорий этиш учун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4996-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, сунъий интеллект технологиялари асосидаги инновацион бизнес-моделлар, маҳсулотлар ва хизмат кўрсатиш усуллари ривожланиши учун қулай ва мақбул экотизим яратиш, уларни белгилаб берилган устувор тармоқлар ва соҳаларда тезкорлик билан жорий этиш ва амалиётга татбиқ этиш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлигининг экспериментал инновацион тадқиқотлар доирасида Сунъий интеллект технологияларини қўллаш бўйича махсус режимни (кейинги ўринларда — махсус режим) жорий қилиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) махсус режим этиб унинг доирасида сунъий интеллект технологияларига асосланган тажриба-синов ишларини амалга ошириш, дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқиш ва хизматларни кўрсатиш (кейинги ўринларда — тажриба-синов лойиҳалари) билан боғлиқ фаолият юритувчи юридик шахслар ҳамда илмий ташкилотлар учун зарурий ташкилий-ҳуқуқий шароит яратиш, дастурий маҳсулотларни тажрибадан ўтказиш ва амалиётга жорий қилиш жараёнида юзага келадиган ҳуқуқий муносабатларда енгиллик яратиш тушунилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) махсус режим Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик паркининг (кейинги ўринларда — IT-парк) алоҳида бўғини бўлиб, унинг иштирокчилари IT-парк резидентлари ҳисобланади ва улар ўз фаолиятини экстерриториаллик принципи асосида амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тажриба-синов лойиҳалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 17 февралдаги ПҚ-4996-сон қарори билан тасдиқланган Сунъий интеллект технологияларини жорий этиш бўйича 2021-2022 йилларда амалга ошириладиган тажриба-синов лойиҳалари ҳамда устувор тармоқлар ва соҳалар доирасида амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) махсус режим талабгорлари учун тажриба-синов лойиҳалари доирасида фаолиятга рухсат этиш хусусиятига эга тегишли ҳужжатларни тезлаштирилган ва соддалаштирилган ҳолда олиш тизими жорий қилинади. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус режим талабгорларининг аризалари беш иш куни ичида тезлаштирилган тартибда кўриб чиқилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рухсат этиш хусусиятига эга тегишли ҳужжатларни олиш учун талаб этиладиган ҳужжатлар рўйхати ваколатли давлат органи томонидан қисқартирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рухсат этиш хусусиятига эга тегишли ҳужжатларни олиш учун белгиланган тўлов миқдорлари 2 бараварга камайтирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатли давлат органи тегишли фаолиятни амалга оширишнинг камайтирилган талаблари ва шартларини белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) махсус режим иштирокчиларига тажриба-синов лойиҳаларини амалга ошириш доирасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 июндаги «Республикада ахборот технологиялари соҳасини ривожлантириш учун шарт-шароитларни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5099-сон Фармони билан IT-парк резидентларига берилган имтиёзлар ва преференциялар татбиқ этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ходимлари малакасини ошириш ва қайта тайёрлашга кетган харажатлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 13 октябрдаги «Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш тизимини такомиллаштириш ва тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4862-сон қарорида белгиланган тартибда давлат томонидан компенсация қилинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарур бўлган маълумот ҳамда ҳужжатларни (давлат сирлари ва қонун билан қўриқланадиган бошқа сир белгиларига эга бўлган маълумотлар бундан мустасно), шунингдек, шахсга доир эгасизлаштирилган маълумотларни вазирлик, идора ва ташкилотлардан олиш ҳуқуқи берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) махсус режим фаолиятининг муддати беш йилни ташкил этади ҳамда унинг фаолият муддатини узайтириш «Рақамли Ўзбекистон — 2030» стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштириш комиссияси (кейинги ўринларда — Мувофиқлаштириш комиссияси)нинг қарори асосида амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) тажриба-синов лойиҳалари бир йилдан кўп бўлмаган муддатда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) махсус режим иштирокчилари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳалар тажриба-синовдан муваффақиятли ўтказилгандан сўнг уларни тўлиқ амалиётга жорий қилишга рухсат олиши мумкин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳсулотни реализация қилишда ва хизматларни кўрсатишда буюртмачиларни тажриба-синовдан ўтказилаётганлиги тўғрисида огоҳлантиради ва уларнинг тегишли рўйхатини юритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тезлаштирилган ва соддалаштирилган тартибда олинган рухсат этиш хусусиятига эга тегишли ҳужжатларда белгилаб берилган талаблар ва мажбуриятларга тўлиқ риоя қилиши шарт;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) махсус режим ва унинг иштирокчилари фаолиятини ўзаро мувофиқлаштиришни таъминлашга масъул — Мувофиқлаштириш комиссияси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) махсус режим фаолиятини ҳуқуқий тартибга солиш ва бошқариш соҳасидаги ишчи орган — Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, махсус режим иштирокчиларининг илмий фаолиятини кузатиб боришга Рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти ходимлари жалб қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилаб қўйилсинки, махсус режим фаолияти бўйича масъул органлар ва тузилмалар қуйидаги асосий функцияларни бажаради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Мувофиқлаштириш комиссияси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органлари ва ташкилотлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан махсус режим доирасида амалга ошириладиган ишларнинг ўз вақтида бажарилишини тизимли назорат қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли ваколатли давлат органи билан тузилган шартномалар асосида махсус режим иштирокчилари томонидан шахсга доир эгасизлаштирилган маълумотларни қайта ишлаш тартиби ва шартларини, шунингдек, уларга қўйиладиган талабларни белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли ваколатли давлат органи билан биргаликда махсус режим иштирокчиларига сунъий интеллект технологияларига асосланган дастурий маҳсулотларни тажрибадан ўтказиш ва амалиётга жорий қилиш жараёнида енгиллик яратиш ҳамда иштирокчиларнинг рухсат этиш хусусиятига эга тегишли ҳужжатларни тезлаштирилган ва соддалаштирилган тартибда олишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амалдаги қонуности ҳужжатларининг тегишли нормаларини тажриба-синов лойиҳалари муддатида истисно қилиш ҳақида қарор қабул қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сунъий интеллект технологияларини ишлаб чиқиш, яратиш, амалга ошириш ва фойдаланишнинг алоҳида шартлари ҳамда тартибини белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ишчи орган:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амалдаги қонуности ҳужжатларининг тегишли нормаларини тажриба-синов лойиҳалари муддатида истисно қилиш тартиблари бўйича таклифларни тайёрлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус режим иштирокчиларига тажриба-синов лойиҳалари доирасида зарур бўладиган маълумотлар рўйхатини шакллантиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус режимнинг эксперт кенгашлари низоми, шунингдек, унинг иштирокчиси билан тузиладиган фаолият шартлари тўғрисидаги шартнома шаклини тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тажриба-синов лойиҳаларини татбиқ этишда юзага келадиган тўсиқларни бартараф этиш мақсадида иштирокчиларга махсус режим доирасида енгиллик яратиш бўйича таклифларни тайёрлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус режим жараёнида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида таклифлар тайёрлайди ҳамда кўриб чиқиш учун ваколатли давлат органига тақдим қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус режим таркибига иштирокчиларни киритиш ва чиқариш бўйича таклифларни кўриб чиқиш учун Мувофиқлаштириш комиссиясига тақдим қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус режим иштирокчиларини тажриба-синов лойиҳалари муддати давомида ташкилий-ҳуқуқий, консультатив қўллаб-қувватлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Мувофиқлаштириш комиссияси ва тегишли ваколатли давлат органнинг қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида давлат органлари ва ташкилотлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунчилик талабларига тўлиқ риоя қилган ҳолда, шахсга доир эгасизлаштирилган маълумотларни тақдим этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рухсат этиш хусусиятига эга тегишли ҳужжатларни тезлаштирилган ва соддалаштирилган тартибда беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Вазирлар Маҳкамаси йигирма кун муддатда қуйидагиларни назарда тутадиган Сунъий интеллект технологияларини қўллаб-қувватлаш учун махсус режимни ташкил этиш ва фаолиятини йўлга қўйиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқласин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус режим ишчи органининг фаолиятини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабгорлар томонидан махсус режимда иштирок этиш учун ариза билан мурожаат қилиш, аризани кўриб чиқиш, уларни махсус режим иштирокчилари сифатида рўйхатдан ўтказиш тартиби ва иштирокчи мақомидан маҳрум қилиш асослари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабгорларга қўйиладиган талаблар, махсус режим иштирокчиларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, уларга берилаётган имтиёзлар ва преференциялар рўйхати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
устувор йўналишлардаги соҳалар бўйича эксперт кенгашлари таркиблари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ушбу қарорнинг мақсад ва вазифаларини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш бўйича ишларни ташкил этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Бош вазир маслаҳатчиси О.М. Умаров ҳамда ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш.М. Садиков белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарор ижросини ҳар чоракда муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 26 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-5234-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 августдаги ПҚ-5234-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 октябрдаги «Рақамли Ўзбекистон — 2030» стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6079-сон Фармонида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.3-параграфнинг ўн биринчи хатбошисидаги «Интернет буюмлар» сўзлари «Буюмлар интернети» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.5-параграфнинг йигирма саккизинчи хатбошисидаги «Интернет буюмлар» сўзлари «Буюмлар интернети» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 17-илованинг I-бўлими 1-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

«

1.

Агросаноат мажмуида сунъий интеллект технологиялари элементларини ўз ичига олган ягона интеграцион платформани ташкил қилиш бўйича «Рақамли қишлоқ хўжалиги» ахборот тизимини яратиш.

1. Қишлоқ хўжалиги ва шу мақсадларда фойдаланиш учун берилган бошқа тоифадаги ерларнинг интеграциялашган ягона ахборот тизимини яратиш.

2021 йил ноябрь

Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида ва бюджетдан ташқари маблағлар, халқаро молия институтлари маблағлари

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(Қ. Юлдашев),

Ахборот технологиялари вазирлиги

(О. Пекось),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар томонидан агрегатлашган ахборотларни қабул қилиш тажриба лойиҳасини амалга ошириш.

2022 йил июль

3. Тизимда хўжалик юритувчи субъектлар, банклар ва суғурта компанияларининг ишини таъминлаш. Экспортни ташкил этиш платформаси ва бошқа интернет тармоқлари (техникаларни бошқариш) платформаси фаолиятини йўлга қўйиш. «Рақамли дала», «Рақамли боғ» ва «Рақамли пода» каби бир қатор платформаларнинг иловаларини жорий этиш. «Ижтимоий муҳим турдаги озиқ-овқат» платформасини яратиш.

2023 йил январь

»;

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) 17а-илованинг 1-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

«

1.

Космик аппаратлар ва учувчисиз учиш аппаратлари орқали олинадиган, ерни масофадан зондлашнинг катта ҳажмдаги маълумотлари асосида сунъий интеллект технологияларидан фойдаланиб, тупроқнинг ва қишлоқ хўжалиги экинларининг ҳолатини, шунингдек, қишлоқ хўжалиги техникаси ишини мониторинг қилиш бўйича тажриба-синов лойиҳаларини амалга ошириш.

1. Лойиҳа-техник ҳужжатини ишлаб чиқиш ва уни белгиланган тартибда келишиш.

2021 йил сентябрь

ХМИ ва ХҲМТ маблағлари ва грантлар,

ижрочилар маблағлари

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(Қ. Юлдашев),

Ахборот технологиялари вазирлиги

(О. Пекось),

«Ўзбеккосмос» агентлиги (Ш. Кадиров),

Инновацион ривожланиш вазирлиги (И. Абдурахмонов),

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

(Л. Кудратов),

Тошкент давлат аграр университети

(Б. Сулайманов),

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти

2. Дастурий таъминот ва аппарат-дастурий комплекслари ишлаб чиқарувчиси ва интеграторини аниқлаш.

2021 йил октябрь

3. Дастурий таъминотни ишлаб чиқиш ва тажриба-синов лойиҳасини жорий этиш.

2021 йил декабрь

»;

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-позициясидаги «Интернет буюмлар» сўзлари «Буюмлар интернети» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34-позициясидаги «Интернет буюмлар» сўзлари «Буюмлар интернети» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 ноябрдаги ПФ-6108-сон Фармони билан тасдиқланган Ахборот технологиялари, биология, кимё ва геология-минералогия фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (Dsc) илмий даражаларини бериш ваколати тақдим этиладиган илмий-тадқиқот ва олий таълим ташкилотлари рўйхатининг «Ахборот-коммуникация технологиялари» бўлими қуйидаги мазмундаги 2-позиция билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

«

2.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти

».

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 мартдаги «Тошкент ахборот технологиялари университетининг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2834-сон қарорида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 3 ва 4-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи хатбошидаги «Университет ва Марказнинг» сўзлари «Университетнинг» сўзи билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўртинчи хатбошидаги «Университетда дарс бериш ва Марказда» сўзлари «Университетда дарс бериш ва» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-3549-сон қарори 5-бандининг биринчи хатбошисидаги «129» рақами «142» рақами билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 22 августдаги ПФ-194-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.08.2022 й., 06/22/194/0766-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 февралдаги «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-5006-сон қарори 7-иловасининг 3-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2021 й., 07/21/5234/0826-сон; 23.08.2022 й., 06/22/194/0766-сон)