23.08.2021 йилдаги 536-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳудудларда ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги муаммоларнинг ҳал этилиши, аҳоли билан очиқ, тўғридан-тўғри мулоқотни кучайтириш, ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторларнинг «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари» билан ишлаш юзасидан фаолиятига баҳо бериш ҳамда ўзининг фидокорона меҳнати билан намуна кўрсатган секторларни муносиб рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Ёшлар ишлари агентлигининг ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар (кейинги ўринларда — секторлар) фаолияти самарадорлигини баҳолаш, намунали ва ташаббускор секторларни рағбатлантириш тизимини жорий этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Секторлар фаолияти самарадорлигини баҳолашга оид асосий индикаторлар, уларни ҳисоблаш ва баҳолаш ҳамда баҳолаш натижалари юзасидан секторларни рағбатлантиришни назарда тутувчи Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан баҳолаш бир йилда бир маротаба — ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 февралига қадар амалга оширилиб, натижаси бўйича таҳлилий маълумотнома Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси ва халқ депутатлари Кенгашларига киритилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
баҳолаш натижаларига кўра туман, шаҳар секторлари ўртасида республика даражасида — «энг намунали сектор» ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри даражасида — «энг ташаббускор сектор» номинациялари бўйича ғолиблар аниқланади ва рағбатлантирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«энг намунали сектор» ва «энг ташаббускор сектор»ни рағбатлантириш — сектор раҳбарининг идоравий бўйсунувига қараб тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари ҳамда Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
секторлар фаолиятига баҳо бериш бўйича маълумотларнинг ўз вақтида тақдим этилиши ва ҳаққонийлиги учун манфаатдор вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари шахсан жавобгар бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигига, зарурат бўлганда, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда баҳолаш кўрсаткичлари тизими ҳамда уларни ҳисоблаш усулларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ваколати берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда секторлар фаолияти самарадорлиги кўрсаткичларини ҳисоблаш ва баҳолаш бўйича «sektor.reyting.uz» автоматлаштирилган онлайн ахборот тизими ишлаб чиқилишини ва ишга туширилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги билан биргаликда «Энг намунали сектор» ва «Энг ташаббускор сектор»нинг ижобий иш тажрибасини бошқа ҳудудлар ўртасида оммалаштириш бўйича оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини ташкил этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 23 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
536-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 августдаги 536-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низом ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар (кейинги ўринларда — секторлар) фаолияти самарадорлигини баҳолаш, «энг намунали сектор» ва «энг ташаббускор сектор»ни аниқлаш (кейинги ўринларда — баҳолаш) тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
индикатор — секторлар фаолияти самарадорлигини аниқлашда баҳоланиши лозим бўлган асосий кўрсаткич;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
расмий статистик маълумотлар — баҳолашга ва аниқлашга маълумотларни тақдим этиш учун масъул бўлган ваколатли ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигига тақдим этилган ва ушбу ташкилотларнинг раҳбарлари томонидан тасдиқланган статистик ва таҳлилий маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«sektor.reyting.uz» автоматлаштирилган онлайн ахборот тизими (кейинги ўринларда «sektor.reyting.uz» ААТ) — ҳудудларда секторлар фаолияти самарадорлиги кўрсаткичларини ҳисоблаш ва баҳолаш бўйича автоматлаштирилган дастурий таъминот.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Секторлар фаолиятини баҳолаш йил якуни бўйича мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ схема асосида ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Баҳолаш натижасига кўра туман, шаҳар секторларининг (кейинги ўринларда — ҳудудий секторлар) рейтинги тузилиб, баҳолаш икки даражада амалга оширади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) республика даражасида — барча туман, шаҳар секторлари ўртасида рейтингда юқоридан пастга тамойили асосида 3 та сектор аниқланади ва моддий рағбатлантирилади. Бунда энг юқори кўрсаткичга эга сектор — «энг намунали сектор» деб эътироф этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри даражасида — Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри даражасида энг юқори кўрсаткичга эга бўлган 3 тадан секторлар аниқланади ва моддий рағбатлантирилади. Бунда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри даражасида энг юқори кўрсаткичга эга сектор — «энг ташаббускор сектор» деб эътироф этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Секторлар фаолияти самарадорлигини баҳолашга оид асосий индикаторлар ҳамда уларни ҳисоблаш ва баҳолаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Баҳолаш қуйидаги устувор йўналишлар асосида амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Темир дафтар», «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари» билан ишлаш натижадорлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«маҳаллабай» ишлаш тизимининг юритилиши ҳолати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иқтисодий ривожланиш ва ижтимоий хизматлардан фойдаланиш даражаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорликни ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жиноятчиликни камайтириш ва ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мурожаатлар билан ишлаш самарадорлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги индикаторларни баҳолашда ташкилотлар ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан зарур маълумотларни бепул олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Секторлар фаолиятининг самарадорлик кўрсаткичлари мазкур Низомга 2-иловада кўрсатилган расмий статистик маълумотларга асосан ҳисобланади ва уларга мувофиқ сектор учун энг юқори балл 100 баллни ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур Низомнинг 5-бандида кўрсатилган ҳар бир устувор йўналиш учун максимал балл уларнинг таркибий рейтинг кўрсаткичлари бўйича тенг тақсимланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Расмий статистик маълумотлар масъул ташкилотлар томонидан йил якуни бўйича келгуси йил 15 январга қадар «sektor.reyting.uz» ААТга киритилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Баҳолашда фойдаланиладиган расмий статистик кўрсаткичлар ҳам ижобий, ҳам салбий тоифада бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ижобий тоифадаги кўрсаткичлар бўйича баллар қуйидаги формула асосида ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Xball =

X

* Y max ball

Xmax

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бунда: Xball — секторнинг муайян кўрсаткич бўйича балли; X — сектор кўрсаткичи; Xmax — секторлар орасида ушбу кўрсаткичнинг максимал қиймати; Y max ball — ушбу Низомнинг 2-иловасида берилган кўрсаткичнинг энг юқори балли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Салбий тоифадаги кўрсаткичлар бўйича баллар қуйидаги формула асосида ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Xball =Y max ball

Y max ball

* X

Xmax

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бунда: Xball — секторнинг муайян кўрсаткич бўйича балли; X — сектор кўрсаткичи; Xmax — секторлар орасида ушбу кўрсаткичнинг максимал қиймати; Y max ball — ушбу Низомнинг 2-иловасида берилган кўрсаткичнинг максимал балли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Сектор учун жами балл — статистик кўрсаткичлар балларини жамлаш йўли билан ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Баҳолаш натижалари бўйича секторларни рағбатлантириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Баҳолаш натижалари бўйича республика даражасида — «энг намунали сектор» номинациясида ғолиб бўлган секторлар қуйидаги тартибда рағбатлантирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-ўрин учун — базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ)нинг 500 баравари миқдорида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-ўрин учун — БҲМнинг 400 баравари миқдорида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-ўрин учун — БҲМнинг 300 баравари миқдорида пул маблағи.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Баҳолаш натижалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри даражасида — «энг ташаббускор сектор» номинациясида ғолиб бўлган секторлар қуйидаги тартибда рағбатлантирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-ўрин учун — БҲМнинг 200 баравари миқдорида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-ўрин учун — БҲМнинг 150 баравари миқдорида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-ўрин учун — БҲМнинг 100 баравари миқдорида пул маблағи.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. «Энг намунали сектор» ва «энг ташаббускор сектор» деб топилган ҳудудий секторларнинг фаолият самарадорлигига таъсир этувчи ташкилотлар ходимлари (сектор аъзолари) фақат ўзлари масъул бўлган кўрсаткичлардан келиб чиқиб тақдирланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Баҳолаш якунлари бўйича «энг намунали сектор» деб топилган секторнинг ижобий иш тажрибасини республика ҳамда «энг ташаббускор сектор»нинг ижобий иш тажрибасини тегишли ҳудуд миқёсида оммалаштириш бўйича тегишли чора-тадбирлар амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги баҳолаш натижалари бўйича ҳар йил якуни бўйича кейинги йилнинг 1 февралига қадар таҳлилий маълумотнома тайёрлайди ҳамда Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа аҳволини ўрганишнинг янги механизмларини жорий этиш бўйича комиссияга киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Секторлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш натижалари ҳар йили халқ депутатлари Кенгашлари мажлисларида муҳокама қилиб борилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Ушбу Низом талабларини бузишда айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган тартибда жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш тартиби тўғрисида низомга
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Секторлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Босқичлар

Тадбирлар

Масъуллар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Расмий статистик маълумотларни «sektor.reyting.uz» ААТга киритиш.

Низомнинг 2-иловасида назарда тутилган масъул ташкилотлар

15 январга қадар

2-босқич

«Sektor.reyting.uz» ААТ орқали секторларнинг самарадорлик кўрсаткичини ҳисоблаш васекторлар кесимида натижани аниқлаш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

25 январга қадар

3-босқич

Расмий статистик маълумотлар натижалари асосида секторлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш якунларини умумлаштириш, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси ҳамда халқ депутатлари Кенгашларига тақдим қилиш, ўз расмий веб-сайтларида эълон қилиб бориш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

1 февралга қадар

4-босқич

Халқ депутатлари Кенгашлари мажлисларида секторлар фаолияти самарадорлигининг баҳолаш натижаларини муҳокама қилиш.

Вилоят, туман ва шаҳар халқ депутатлари Кенгашлари

15 февралга қадар

5-босқич

Баҳолаш натижаларига кўра туман, шаҳар секторлари ўртасида республика даражасида — «энг намунали сектор» ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри даражасида — «энг ташаббускор сектор» номинациялари бўйича ғолиблар рағбатлантирилади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, тегишли вазирлик ва идоралар

15 февралга қадар

6-босқич

Баҳолаш якунлари бўйича «энг намунали сектор» деб топилган секторнинг ижобий иш тажрибасини республика ҳамда «энг ташаббускор сектор»нинг ижобий иш тажрибасини тегишли ҳудуд миқёсида оммалаштириш бўйича чора-тадбирлар кўриш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

1 мартга қадар

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш тартиби тўғрисида низомга
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Расмий статистик кўрсаткичларга асосан секторлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТИЗИМИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Кўрсаткичлар номи

Ўлчов бирлиги

Кўрсаткичларни ҳисоблаш методикаси

Масъул орган*

Индикатор тоифаси ва баллари

Жами максимал балл

100,0

1. «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари» билан ишлаш натижадорлиги кўрсаткичлари

60,0

а) «Темир дафтар» билан ишлаш натижадорлиги

16,0

1.

«Темир дафтар»дан чиқарилган оилалар

фоиз

«Темир дафтар»дан чиқарилган оилаларнинг «Темир дафтар»га киритилган оилалардаги улуши

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

Ижобий

2.

«Темир дафтар»даги оилаларнинг касб-ҳунарга ўқитилган аъзолари

фоиз

«Темир дафтар»даги оилаларнинг касб-ҳунарга ўқитилган аъзоларининг жами ўқиш истаги мавжуд аъзолар сонидаги улуши

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

Ижобий

3.

Расмий ўзини ўзи банд қилишга жалб қилинган «Темир дафтар»даги оила аъзолари

фоиз

Расмий ўзини ўзи банд қилган «Темир дафтар»даги оила аъзоларининг жами бандлиги таъминланган аъзолар сонидаги улуши

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

Ижобий

4.

«Темир дафтар»даги оилаларга тиббий хизмат кўрсатиш даражаси

фоиз

Тиббий хизмат кўрсатилган «Темир дафтар»даги оилаларнинг жами тиббий хизматга муҳтож оилалар сонидаги улуши

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

Ижобий

б) «Аёллар дафтари» билан ишлаш натижадорлиги

24,0

5.

«Аёллар дафтари»дан чиқарилган аёллар

фоиз

«Аёллар дафтари» рўйхатидан чиқарилган аёлларнинг «Аёллар дафтари»га киритилган аёллар сонидаги улуши

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси

Ижобий

6.

«Аёллар дафтари»даги касб-ҳунарга ўқитилган аёллар

фоиз

«Аёллар дафтари»даги касб-ҳунарга ўқитилган аёлларнинг жами ўқиш истаги мавжуд аёллар сонидаги улуши

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси

Ижобий

7.

«Аёллар дафтари»даги расмий ўзини ўзи банд қилишга жалб қилинган аёллар

фоиз

Расмий ўзини ўзи банд қилган «Аёллар дафтари»даги аёлларнинг жами бандлиги таъминланган аёллар сонидаги улуши

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси

Ижобий

8.

«Аёллар дафтари»даги аёлларга тиббий хизмат кўрсатиш даражаси

фоиз

Тиббий хизмат кўрсатилган «Аёллар дафтари»даги аёлларнинг жами тиббий хизматга муҳтож аёллар сонидаги улуши

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси

Ижобий

9.

«Аёллар дафтари»даги аёлларга психологик хизмат кўрсатиш даражаси

фоиз

Психологик хизмат кўрсатилган «Аёллар дафтари»даги аёлларнинг жами психологики хизматга муҳтож аёллар сонидаги улуши

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси

Ижобий

10.

«Аёллар дафтари»даги аёллар томонидан тадбиркорликнинг йўлга қўйилиши

фоиз

Тадбиркорликни йўлга қўйган «Аёллар дафтари»даги аёлларнинг жами тадбиркорлик қилиш истаги мавжуд аёллар сонидаги улуши

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси

Ижобий

в) «Ёшлар дафтари» билан ишлаш натижадорлиги

20,0

11.

«Ёшлар дафтари»дан чиқарилган ёшлар

фоиз

«Ёшлар дафтари» рўйхатидан чиқарилган ёшларнинг «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшлар сонидаги улуши

Ёшлар ишлари агентлиги

Ижобий

12.

«Ёшлар дафтари»даги касб-ҳунарга ўқитилган ёшлар

фоиз

«Ёшлар дафтари»даги касб-ҳунарга ўқитилган ёшларнинг жами касб-ҳунарга ўқиш истаги мавжуд ёшлар сонидаги улуши

Ёшлар ишлари агентлиги

Ижобий

13.

«Ёшлар дафтари»даги расмий ўзини ўзи банд қилишга жалб қилинган ёшлар

фоиз

Расмий ўзини ўзи банд қилган «Ёшлар дафтари»даги ёшларнинг жами бандлиги таъм?нланган ёшлар сонидаги улуши

Ёшлар ишлари агентлиги

Ижобий

14.

«Ёшлар дафтари»даги ёшларга тиббий хизмат кўрсатиш даражаси

фоиз

Тиббий хизмат кўрсатилган «Ёшлар дафтари»даги ёшларнинг жами тиббий хизматга муҳтож ёшлар сонидаги улуши

Ёшлар ишлари агентлиги

Ижобий

15.

«Ёшлар дафтари»даги ёшлар томонидан тадбиркорликнинг йўлга қўйилиши

фоиз

Тадбиркорликни йўлга қўйган «Ёшлар дафтари»даги ёшларнинг жами тадбиркорлик қилиш истаги мавжуд ёшлар сонидаги улуши

Ёшлар ишлари агентлиги

Ижобий

2. «Маҳаллабай» ишлаш тизимининг юритилиши

8,0

16.

Маҳаллалардаги муаммоларнинг ҳал этилиши

фоиз

Доимий вакиллар томонидан аниқланган жами муаммолардаги ҳал этилган муаммоларнинг улуши

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

Ижобий

17.

Маҳалланинг «ўсиш нуқтаси» (драйвери)нинг амалга оширилиши

фоиз

Амалга оширилган «ўсиш нуқталари» (драйвери)нинг жами аниқланган «ўсиш нуқталари» (драйвери)даги улуши

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

Ижобий

3. Иқтисодий ривожланиш ва ижтимоий хизматлардан фойдаланиш даражаси

8,0

18.

Инвестиция лойиҳаларининг (саноат, хизматлар ва қишлоқ хўжалиги йўналишидаги) амалга оширилиши

фоиз

Ҳудудий инвестиция дастурларидаги ишга туширилган лойиҳаларнинг жами лойиҳалардаги улуши

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

Ижобий

19.

Мактабгача таълим муассасалари билан қамраб олиш даражаси

фоиз

Мактабгача таълим муассасаларида тарбияланаётган болаларнинг 3 — 6 ёшдаги болалар умумий сонидаги улуши

Мактабгача таълим вазирлиги, Миллий статистика қўмитаси

Ижобий

4. Тадбиркорликни ривожлантириш кўрсаткичлари

12,0

20.

Кичик тадбиркорлик (бизнес) субъектлари сонининг ўсиши

фоиз

Кичик тадбиркорлик (бизнес) субъектларининг ўтган йилги мос даврига нисбатан ўсиши

Миллий  статистика қўмитаси, Адлия вазирлиги

Ижобий

21.

Тадбиркорлик субъектларига кредитлар ажратилиши ҳолати

сўм

Тадбиркорлик субъектларига ажратилган кредит миқдорининг сектордаги ҳар мингта фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектига тўғри келадиган кредит миқдори

Марказий банк, Миллий статистика қўмитаси

Ижобий

22.

Тадбиркорлик субъектлари учун ўқув-семинарлар ташкил қилинганлиги

бирлик

Савдо-саноат палатаси, Адлия бўлимлари томонидан тадбиркорлик субъектлари учун ташкил этилган солиқ, молия, бухгалтерия, банк, ҳуқуқий ва бошқа соҳалар бўйича ўқув-семинарлар умумий сонининг ҳар мингта тадбиркорлик субъектларига тўғри келадиган миқдори

Савдо-саноат палатаси, Адлия вазирлиги

Ижобий

5. Жиноятчиликни камайтириш ва ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш

8,0

23.

Содир этилган жиноятларнинг камайиши

бирлик

Ҳар минг кишига тўғри келадиган жиноятларнинг ўтган йилнинг мос даврига нисбатан фарқи

Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги

Ижобий

24.

Оилавий ажримларни қисқартириш

фоиз

Никоҳдан ажралганлик ҳақидаги далолатномалар сонининг (суд томонидан бедарак йўқолган, муомалага лаёқатсиз деб топилган, содир қилган жинояти учун уч йилдан кам бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилинганлиги сабабли қайд этилган ажралганлик ҳолатлари бундан мустасно) ўтган йилнинг мос даврига нисбати

Адлия вазирлиги

Ижобий

6. Мурожаатлар билан ишлаш самарадорлиги

4,0

25.

Қаноатлантирилган мурожаатлар улуши

фоиз

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал, Халқ қабулхоналари ва Бош вазир қабулхоналари орқали келиб тушган жами мурожаатлардаги қаноатлантирилган мурожаатлар улуши

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Кадрлар сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлинмалари, Бош вазир қабулхонаси

Ижобий

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Ахборот тизимига маълумотларни жойлаштириш (киритиш) учун биринчи кўрсатилган ижрочи масъул ҳисобланади. Кўрсаткичларни шакллантириш учун жавобгарлик ҳар бир кўрсатилган давлат бошқаруви органи ва муассасасига юклатилади.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 октябрдаги 627-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.10.2025 й., 09/25/627/0901-сон)
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.08.2021 й., 09/21/536/0817-сон; 10.08.2022 й., 09/22/438/0726-сон; 29.09.2022 й., 09/22/541/0859-сон; 11.12.2024 й., 09/24/833/1016-сон; 07.10.2025 й., 09/25/627/0901-сон)