12.08.2002 йилдаги 289-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ЎЗМЕВАСАБЗАВОТУЗУМСАНОАТХОЛДИНГ» КОМПАНИЯСИНИНГ ШИША ИДИШ ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИ ЗАВОДИ ҚУРИЛИШИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жаҳон андозаларига жавоб берувчи шиша идиш ишлаб чиқаришни таъминлаш, мана шу асосда рақобатбардош мева-сабзавот ва вино-ароқ маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш ва тармоқнинг экспорт салоҳиятини кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» компанияси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва «Сифат» акциядорлик лойиҳа-қурилиш бирлашмасининг Тошкент шаҳар Сирғали туманида «Сифат» акциядорлик лойиҳа-қурилиш бирлашмасининг «Каркас» корхонасининг бўш майдонлари негизида бир кеча-кундузда 150 тонна шиша массаси ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган, жаҳон андозалари талабларига жавоб берадиган шиша идиш ишлаб чиқарувчи завод қурилиши тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Asl Oyna» очиқ акциядорлик жамияти билан «HEYE international GmbH/GLASTECHNIK WINKLER & Co» фирмаси (Германия) ўртасида умумий қиймати 22.551,55 минг Евро бўлган, 2004 йилда фойдаланишга топшириладиган шиша идиш ишлаб чиқарувчи қурилаётган заводни бутлаш учун технология асбоб-ускуналари ва сарфлаш материаллари етказиб беришга контракт тузилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» компанияси ва «Asl Oyna» очиқ акциядорлик жамияти 1-иловага* мувофиқ шиша идиш ишлаб чиқарувчи заводни фойдаланишга топшириш жадвали бажарилишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1-илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки, шиша идиш ишлаб чиқарувчи завод қурилиши лойиҳасини маблағ билан таъминлаш қуйидаги миқдорларда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
контракт қийматининг суғурта мукофоти суммаси қўшилган 85 фоизи «Hermes» экспорт-кредит агентлигининг суғурта қопламаси остида «Vereins- und Westbank AG» банкининг (Германия) Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки томонидан қайта молиялаштирилган кредити ҳисобига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумий суммаси 3.382,73 минг Евро бўлган контракт қийматининг 15 фоизи миқдоридаги аванс тўлови — «Ўзмевасабзавотузумсаноат- холдинг» компаниясининг ўз маблағлари ҳисобига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шиша идиш ишлаб чиқариш заводи қурилишига ва молиявий чиқимларга ҳақ тўлашга 1,5 млрд сўм миқдоридаги миллий валютадаги сарф-харажатлар – «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» компаниясини реконструкция қилиш ва ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
асосий қарзни қайтариш, фоизлар тўлаш, воситачилик ҳақи ва кредитга хизмат кўрсатиш бўйича харажатлар шиша идиш ишлаб чиқариш заводининг ишлаб чиқариш фаолияти ҳисобига «Asl Oyna» очиқ акциядорлик жамияти томонидан, етишмайдиган қисми эса — 2-иловага* мувофиқ прогноз жадвалга биноан «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» компаниясининг маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 2-илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки «Vereins- und Westbank AG» банки билан қарз битими ва «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» компаниясининг таъминлаш остида «Asl Oyna» очиқ акциядорлик жамиятига қарз маблағларини қайта молиялаш учун уч томонлама субқарз битимини белгиланган тартибда тузсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Молия вазири «Vereins- und Westbank AG» банки олдида Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг тўлов мажбуриятлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан белгиланган тартибда кафолат беришга вакил қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг кафолати юзасидан белгиланган тартибда юридик хулоса берсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Заводни ишга туширишни жадаллаштириш зарурлигини ҳисобга олган ҳолда қурилиш лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш билан бир вақтда олиб борилишига рухсат берилсин, лойиҳа-смета ҳужжатлари ваколатли органларда белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилиш таъминлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги шиша идиш ишлаб чиқарувчи завод қурилишини Ҳукумат кафолати остидаги хорижий инвестициялар ва кредитлар ҳисобига амалга ошириладиган 2002 йилги инвестиция лойиҳаларининг аниқ йўналтирилган дастурига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси шишани фақат газ ёқилғисида қайнатиш технологиясининг ўзига хос шарт-шароитларини ҳисобга олган ҳолда «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» компанияси билан биргаликда шиша идиш заводига табиий газдан фойдаланиш учун белгиланган тартибда рухсатнома олинишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари М.З.Усмонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2002 йил 12 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
289-сон