Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг
буйруғи
«Ички аудит хизмати ходимларини сертификатлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартиришлар ва қўшимчани ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2021 йил 17 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2361-2]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 5 майдаги 280-сон «Ички аудит хизмати ходимларини тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2012 йил 2 апрелдаги 90-сон «Ички аудит хизмати ходимларини сертификатлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2361, 2012 йил 12 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 20-сон, 220-модда);
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2018 йил 29 мартдаги 66-сон «Ички аудит хизмати ходимларини сертификатлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2361-1, 2018 йил 10 апрель) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.04.2018 й., 10/18/2361-1/1054-сон).
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциацияси, Ўзбекистон аудиторлар палатаси ва Ўзбекистон бухгалтерлар федерацияси билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Т. ИШМЕТОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 11 август,
49-сон
Келишилди:
Ўзбекистон аудиторлар палатаси Кенгаши раиси А. БАБАМУХАМЕДОВ
2021 йил 19 июль
Ўзбекистон бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциацияси Кенгаши раиси Ж. МИРЗАЕВ
2021 йил 13 июль
Ўзбекистон бухгалтерлар федерацияси Бошқаруви раиси Д. СУЛТАНОВА
2021 йил 11 август
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2021 й., 10/21/2361-2/0812-сон)