24.07.2021 йилдаги 1187-IV-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қарори, 24.07.2021 йилдаги 1187-IV-сон
Кучга кириш санаси
24.07.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» мавзусидаги халқаро конференцияда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев томонидан баён этилган ғоялар ва ташаббусларни илгари суриш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўнгги йилларда Ўзбекистон халқаро миқёсда тинчликпарварлик, бағрикенглик ва ҳамдўстлик сиёсатини илгари сураётган мамлакат сифатида дунё ҳамжамиятининг эътиборини ўзига қаратмоқда. Бу айниқса, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларнинг изчиллик билан амалга оширилиши, глобал миқёсда давлат раҳбари томонидан илгари сурилаётган ташаббусларнинг рўёби натижасида минтақада кузатилаётган ижобий ўзгаришларда яққол намоён бўлмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев ташаббуси билан жорий йилнинг 15-16 июль кунлари Тошкент шаҳрида «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» мавзусида халқаро конференция ўтказилганлиги мамлакатимизнинг Марказий Осиё минтақаси давлатлари билан яхши қўшничилик, дўстлик ришталарини мустаҳкамлаш, минтақанинг улкан тарихий-маданий ва ижтимоий-сиёсий салоҳиятини юзага чиқариш йўлидаги ташаббускорлигини ҳамда Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги янги стратегик қарашларини ўзида ифода этди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатимизда кечаётган ижтимоий-сиёсий, социал-иқтисодий ислоҳотлар натижаси ўлароқ жамиятимизда юз бераётган ўзгаришлар, сайловчиларнинг катта қизиқиши ва эътиборига сабаб бўлган масалаларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг мажлисларида муҳокама қилиш бўйича қарор топган анъанага мувофиқ Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан мазкур нуфузли халқаро конференция якунлари атрофлича муҳокама қилиниб, жами 44 та мамлакат ва 30 га яқин халқаро ташкилот делегациялари, нуфузли хорижий илмий-тадқиқот ва таҳлил марказлари раҳбарлари иштирок этган ушбу конференция халқаро майдонда Ўзбекистоннинг янгиланган ва конструктив ташқи сиёсатини ифодалашда муҳим платформа вазифасини бажарганлиги эътироф этилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент конференциясидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг тарихий нутқида Марказий ва Жанубий Осиё минтақалари ўртасидаги тарихий яқинлик, уни бугунги кунда ўзаро ишонч ҳамда манфаатдорлик асосида мустаҳкамлаш бўйича бир қатор аниқ ва конструктив таклифлар илгари сурилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жумладан, икки минтақанинг транспорт ва транзит салоҳиятидан амалда фойдаланиш, истиқболли бозорларга чиқиш, экспортни кенгайтириш, инвестициялар, инновациялар ва технологияларни жалб этиш, илмий, маданий-гуманитар ва сайёҳлик соҳаларидаги ўзаро алоқаларни фаоллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек бугунги кунда долзарб масалага айланиб улгурган озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, экологияни асраш, «яшил» иқтисодиётни ривожлантириш зарурлиги алоҳида таъкидланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бутун дунёда ёшларга қаратилган эътиборни янада кучайтириш масаласида самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида доимий фаолият юритадиган Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатлари ёшлари кенгашини тузиш таклиф қилинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон раҳбарининг Тошкент конференциясида илгари сурган барча ташаббуслари минтақалараро бирдамликни, тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, ҳар икки минтақа давлатлари ҳаётида туб бурилиш ясаш, азалий қардош халқларни жипслаштиришга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу нуқтаи назардан, мамлакатимиз Президенти нутқида илгари сурилган ғоя ва ташаббусларни илгари суришда парламент олдида турган вазифаларни аниқ белгилаб олиш, бу борада парламент дипломатияси имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш талаб этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган ташаббусларни парламентлараро ҳамкорлик механизмлари орқали фаол тарғиб этиш, иқтисодиёт, инвестициялар, энергетика, инновациялар ва «яшил» технологиялар соҳасида ҳамкорлик қилишнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш, экологик муаммоларни ҳал этиш ҳамда табиий офатларни бартараф этиш бўйича аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишга кўмаклашиш борасидаги ташаббусларнинг рўёбга чиқарилиши устидан таъсирчан парламент назоратини ўрнатиш муҳим аҳамият касб этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек мамлакатимиз Президенти томонидан илгари сурилган ташаббусларни ҳаётга татбиқ этишнинг ҳуқуқий асосларини яратиш ва уларнинг амалда самарали ишлашини таъминлаш ҳам парламентнинг муҳим вазифаларидан биридир. Мазкур ташаббусларни рўёбга чиқаришда депутатлар корпусининг фаол иштирок этиши ва сайлов округларида сайловчилар билан ўтказиладиган учрашувларда халқаро конференциянинг давлатимиз ҳамда минтақа истиқболи учун долзарб аҳамиятга эга эканлигини кенг жамоатчиликка тушунтириш, уларнинг мазмун-моҳиятини халқимизга етказишга алоҳида эътибор қаратиш талаб этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга Марказий ва Жанубий Осиё минтақалари мамлакатлари билан парламентлараро алоқаларни Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган ғоялар ва ташаббуслар нуқтаи назаридан янада такомиллаштириш ҳамда кенгайтириш ва янги босқичга олиб чиқиш бўйича зарур чораларни амалга ошириш муҳим аҳамият касб этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда билдирилган таклифларни инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» мавзусидаги халқаро конференцияда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев томонидан баён этилган ғоялар ва ташаббуслар тўлиқ қўллаб-қувватлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мамлакатимиз Президенти томонидан «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» мавзусидаги халқаро конференцияда баён этилган ғоялар ва ташаббусларни илгари суриш бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларидан иборат ишчи гуруҳ иловага мувофиқ таркибда тузилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ишчи гуруҳ «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» мавзусидаги халқаро конференцияда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев томонидан баён этилган ғоялар ва ташаббусларни илгари суриш бўйича «йўл харитаси» лойиҳасини қисқа муддатда ишлаб чиқсин ҳамда уни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгашига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари А. Саидов зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 24 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1187-IV-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2021 йил 24 июлдаги 1187-IV-сонли қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» мавзусидаги халқаро конференцияда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев томонидан баён этилган ғоялар ва ташаббусларни илгари суриш бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларидан иборат ишчи гуруҳ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

ФАЙЗИЕВА

Дилором Хуснитдиновна

—

Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси раиси, «ЎзЛиДеп» фракцияси аъзоси

ДЖУРАЕВ

Қодир Асадович

—

Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси раисининг ўринбосари, «Адолат» СДП фракцияси аъзоси

ЖУМАЕВ

Нодир Хосиятович

—

Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси аъзоси, «ЎзЛиДеп» фракцияси аъзоси

АСЛОНОВ

Абдулло Убайдуллоевич

—

Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси аъзоси, «ЎзЛиДеп» фракцияси аъзоси

ВАФАЕВ

Улугбек Назарович

—

Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси аъзоси, «ХДП» фракцияси аъзоси

АГЗАМОВА

Гульрух Анваровна

—

Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси аъзоси, «Адолат» СДП фракцияси аъзоси

КАРИМОВ

Тулкинжон Пайзиевич

—

Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси аъзоси, «ЎзЛиДеп» фракцияси аъзоси

АБДУХАЛИМОВ

Шухрат Абдухалимович

—

Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси аъзоси, «Экологик партия» фракцияси аъзоси

ДЖАББОРОВ

Умиджон Рахмонович

—

Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси аъзоси, «Миллий тикланиш» ДП фракцияси аъзоси

ОТАХОНОВ

Фозилжон Хайдарович

—

Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти директори