15.07.2021 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Покистон Ислом Республикаси Ҳукумати ўртасида Битим
Кучга кириш санаси
14.08.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Покистон Ислом Республикаси Ҳукумати ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим

Ишбилармон доиралар вакиллари ва туристик гуруҳлар учун виза жараёнларини соддалаштириш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Покистон Ислом Республикаси Ҳукумати, кейинги ўринларда алоҳида «Томон» ва биргаликда «Томонлар» деб аталувчилар,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки мамлакат ўртасидаги дўстона муносабатларни янада мустаҳкамлашга интилиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тенглик ва ўзаро манфаатдорлик принципларига мувофиқ,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
савдо, иқтисодиёт, инвестиция ва туризм соҳаларидаги икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар, ўзаролик шартларида ҳамда ўз давлатларининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ, Томонлар давлатларининг ишбилармон доиралари вакиллари ва туристик гуруҳлари учун визалар беришнинг соддалаштирилган жараёнини жорий этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битим мақсадларида қуйидаги атамалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ишбилармон доиралар вакиллари» — бир Томон давлати ҳудудида инвестиция ва тадбиркорлик фаолиятини олиб борувчи бошқа Томон давлатининг фуқаролари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Туристик гуруҳ» — 5 (беш) ёки ундан ортиқ киши бўлиб саёҳат қилувчи ва бир вақтнинг ўзида бир Томон давлати ҳудудига туризм мақсадда кирувчи бошқа Томон давлатининг фуқаролари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ваколатли органлар» — мазкур Битимни амалга ошириш учун масъул бўлган Томонларнинг давлат органлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар давлатларининг ваколатли органлари, Томонлар давлатлари қонунларида талаб қилинган тегишли ҳужжатларни қабул қилинганидан сўнг, уларни 3 (уч) иш кунида (ҳужжат қабул қилинган кундан ташқари) кўриб чиқадилар ва маъқуллаган тақдирда, виза бериш учун тасдиқнома расмийлаштирадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар давлатларининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари виза бериш тасдиқномасига асосан қуйидагиларни расмийлаштирадилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир Томон давлатига тадбиркорлик мақсадида ташриф буюрувчи бошқа Томон давлатининг тадбиркор доиралари вакиллари учун 6 (олти) ойгача амал қиладиган кўп марталик виза;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир Томон давлатига туристлар гуруҳлари таркибида, турист сифатида ташриф буюрувчи бошқа Томон давлатининг фуқароларига 30 (ўттиз) кунгача туристик виза;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Истисно ҳолларда, қўшимча кўриб чиқиш талаб этилса, визани расмийлаштириш 10 (ўн) кундан ошмаган муддатга узайтирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битим қоидаларини амалга ошириш учун Томонлар давлатларининг ваколатли органлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси номидан — Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Покистон Ислом Республикаси номидан — Покистон Ислом Республикаси Ички ишлар вазирлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Башарти мазкур ваколатли органларнинг расмий номи ва функциялари ўзгартирилса, Томонлар дипломатик каналлар орқали бир-бирини ўз вақтида хабардор қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битим Томонларнинг бир Томон давлати ҳудудида бўлиши номақбул деб топилган бошқа Томон давлати фуқароларининг киришини тақиқлаш ёки ўз ҳудудида бўлишини чеклаш ҳуқуқига дахл қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битимнинг 1-моддасида кўрсатилган Томонлар давлатлари фуқаролари бошқа Томон давлатининг миллий қонунчилиги ва қоидаларини, шу жумладан чет эл фуқароларининг кириш, чиқиш ва бўлиш жараёнларини ҳурмат қилишлари ва уларга риоя қилишлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар мазкур Битимни миллий хавфсизлик, жамоат тартиби ва аҳоли саломатлиги сабабларига кўра вақтинча, қисман ёки тўлиқ тўхтатиб қўйиш ҳуқуқини сақлаб қоладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай чораларни кўрувчи Томон имкон қадар тезроқ, аммо камида 24 (йигирма тўрт) соат олдин, дипломатик каналлар орқали ушбу чораларнинг кўрилиши ҳамда тегишлича унинг бекор қилиниши тўғрисида бошқа Томонни хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битим Томонлар давлатлари иштирокчи бўлган бошқа халқаро шартномалардан келиб чиқадиган Томонларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятларига таъсир қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонларнинг ўзаро розилиги асосида мазкур Битимга унинг ажралмас қисми ҳисобланадиган, алоҳида баённомалар билан расмийлаштириладиган ва мазкур Битимнинг 11-моддасида белгиланган тартибда кучга кирадиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битим қоидаларини талқин қилиш ёки қўллаш бўйича низо ва келишмовчиликлар юзага келган тақдирда, Томонлар уларни икки томонлама музокаралар ва маслаҳатлашувлар орқали ҳал қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битим у имзоланган санадан 30 (ўттиз) кун ўтгач кучга киради ва бир Томон мазкур Битимни бекор қилиш нияти тўғрисида бошқа Томоннинг расмий хабарномасини олган кундан бошлаб 90 (тўқсон) кунга қадар амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрида 2021 йил 15 июлда, икки асл нусхада, ҳар бири ўзбек ва инглиз тилларида тузилди, бунда барча матнлар тенг аутентикдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битим қоидаларини талқин қилишда келишмовчиликлар юзага келган тақдирда, Томонлар инглиз тилидаги матндан фойдаланадилар.

(имзолар)