30.07.2021 йилдаги СҚ-345-IV-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастурининг 2021 йилнинг биринчи ярим йиллигидаги ижроси бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастурининг (кейинги ўринларда — Дастур) 2021 йилнинг биринчи ярим йиллигидаги ижроси бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботини (кейинги ўринларда — Ҳукумат ҳисоботи) ўрганиб чиқиб, муайян ишлар амалга оширилганлигини қайд этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, Дастурнинг 2021 йил биринчи чорагидаги ижроси бўйича Ҳукумат ҳисоботи ҳақидаги Олий Мажлис Сенатининг қарори (кейинги ўринларда — Сенат қарори) Вазирлар Маҳкамасининг Раёсатида муҳокама қилинган ҳамда дастурда белгиланган топшириқларни ўз вақтида бажармаган мутасадди вазирлик ва идора раҳбарлари жиддий огоҳлантирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастурда 2021 йилнинг биринчи яримида ижроси таъминланиши белгиланган 116 та банддаги топшириқнинг 89 таси тўлиқ бажарилган, 2 та банднинг ижро муддати белгиланган тартибда узайтирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастурнинг 7 та бандидаги вазифалар муддатидан аввал бажарилиб, йил давомида ижро этилиши белгиланган 82 та банд юзасидан тегишли ишлар амалга оширилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот даврида ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 106,2 фоизни ташкил этган. Савдо айланмаси ҳажми 104 трлн 400 млрд сўмни ташкил қилиб, ўтган йилга нисбатан 109,0 фоизга ўсган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат бюджети даромадлари 74 трлн 900 млрд сўмга ижро этилган, жами харажатлари 79 трлн 300 млрд сўмни, шундан ижтимоий соҳаларга йўналтирилган харажатлар 40 трлн 400 млрд сўмни ташкил қилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 16,6 фоизга ошган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори асосида 2021 йилда жами 7794 та қишлоқ ва маҳаллада 20 трлн 800 млрд сўмлик қурилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларини амалга оширишни назарда тутувчи параметрлар тасдиқланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йилнинг 30 июнь ҳолатига 209,2 мингта янги иш ўрни яратилган, 78,5 минг нафар фуқаро касб-ҳунарга ўқитилган, 24 мингдан ортиқ фуқароларга субсидиялар ажратилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот даврида 4 млрд 800 млн доллар миқдорида хорижий инвестициялар ўзлаштирилган, экспорт ҳажмлари 7 млрд 55 млн долларни — ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 112,3 фоизни ташкил этган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 июлдаги «Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони ҳамда 2021 йил 21 апрелдаги «Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари фаолиятини ташкил этиш ҳамда ёшларнинг тадбиркорликка оид ташаббусларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилиниб, янги устувор вазифалар белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси фаолияти йўлга қўйилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги барча секторлар ва маҳаллалар кесимида алоҳида режалар тасдиқланган ҳамда жами 425 минг 662 нафардан ортиқ ёшларнинг бандлиги таъминланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотларни янада жадаллаштириш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2 та фармони, 5 та қарори қабул қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Коронавирус пандемиясига қарши курашиш тадбирларини самарали ташкил этиш учун 660 минг доза AstraZeneca, 6 млн 500 минг доза ZF-UZ-VAK 2001, 370 минг доза «Спутник-V» вакциналари олиб келинган ҳамда ҳисобот даврида аҳоли жами 5 млн 300 минг доза вакцина билан эмланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2 — 10 ёшдаги 6 млн 100 минг нафар болага гельминтоз профилактикаси бўйича махсус препаратлар етказиб берилган ва дегельминтизация тадбирлари ўтказилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳолининг саломатлик ва физиологик ҳолатидан келиб чиқиб, саломатлик кўрсаткичлари 4 та гуруҳ бўйича таснифланиб, 32 млн 458 минг 30 нафар фуқаро хатловдан ўтказилиб, мақсадли скрининг ва патронаж ишлари йўлга қўйилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Барча республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари ва уларнинг 211 та ҳудудий филиали ҳамда йўналиш бўйича илмий-услубий ёрдам кўрсатувчи бўлим ва диспансерларда телемедицина алоқаси ўрнатилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастур ижросини таъминлаш юзасидан амалга оширилган ишлар билан бирга айрим камчиликлар ҳам мавжудлиги аниқланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, ҳар бир ҳудудда ташқи қарз ҳисобига амалга оширилаётган инфратузилма лойиҳалари бўйича халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига ахборот киритиш амалиёти талаб даражасида йўлга қўйилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастурда 2021 йилнинг биринчи ярмида бажарилиши қайд этилган 7 та, жумладан, 30, 142, 231, 234, 237, 242-бандлардаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари белгиланган муддатларда қабул қилинмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Натижада Дастурнинг қуйидаги муҳим вазифалари ижроси ўз вақтида таъминланмаган:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижга ташкиллаштирилган меҳнат миграциясига кетаётган ва хорижий тил ҳамда касблар бўйича малака имтиҳонларини муваффақиятли топширган фуқароларни рағбатлантириш тизимини жорий қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
алоҳида эътиборга муҳтож 18 ёшгача бўлган болаларнинг таълим олиши, аниқ бир касбни эгаллаши учун кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий таълим муассасалари ва таълим тизимининг қуйи бўғинлари ўртасидаги узвийликни кучайтириш мақсадида 65 та академик лицейларнинг олий таълим муассасалари билан узвий боғланишини таъминлаш, 187 та техникумни ўз йўналиши бўйича турдош олий таълим муассасалари ва тармоқ корхоналарига бириктириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий таълим муассасасида икки ва ундан ортиқ фарзанди шартнома асосида ўқиётган оилаларга таълим кредити бериш тартибини жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муқобил энергетика ҳамда электротехника саноатини ривожлантириш, яримўтказгичлар физикаси ва микроэлектроника соҳасидаги илмий тадқиқотлар натижадорлигини ошириш давлат томонидан қўллаб-қувватланишини кенгайтириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари, Дастурда йил давомида бажарилиши назарда тутилган айрим вазифалар ижроси юзасидан ишлар талаб даражасида олиб борилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, Дастурнинг 209-бандида спортнинг юриш, югуриш, мини-футбол, велоспорт, бадминтон, стритбол ва «Workout» (маҳалла ва кўча фитнеси) турларини оммавийлаштириш ва ривожлантириш мақсадида аҳоли пунктларида, ҳар бир маҳалла ва туман (шаҳар)да жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан шуғулланишга шарт-шароитлар яратиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилиш белгиланган. Бу борада ижрочилар томонидан 2021 йил 25 май куни Вазирлар Маҳкамасига киритилган Ҳукумат қарори лойиҳаси бугунги кунга қадар қабул қилинмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридагилардан келиб чиқиб, «Парламент назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 81-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастурининг 2021 йил биринчи ярим йиллигидаги ижроси бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастурда жорий йилнинг биринчи ярмида бажарилиши белгиланган, бироқ ижроси ўз вақтида таъминланмаган 7 та банддаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда қабул қилинишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастурда 2021 йилнинг учинчи чорагида ижроси белгиланган топшириқларнинг ҳамда йил давомида бажариладиган вазифаларнинг ўз вақтида ижро қилиниши устидан қатъий назоратни кучайтириш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастурнинг 2021 йил учинчи чоракдаги ижроси бўйича ҳисоботи доирасида ушбу Қарорнинг бажарилиши юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига ахборот тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги масалалари комплекси (А. Раматов) жорий йилда жами 7794 та қишлоқ ва маҳаллада 20 трлн 800 млрд сўмлик қурилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларини бажариш назарда тутилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорининг ҳудудлардаги ижроси юзасидан ҳар чорак якунлари бўйича Сенатга ахборот киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари комплекси (С. Умурзаков) ҳудудларга ҳукумат кафолати остида жалб қилинган хорижий инвестицияларни ўзлаштириш натижалари, уларни қайтариш муддатлари ва кафолатлари ҳақида Ҳукумат ҳисоботларида алоҳида маълумотлар таҳлилини тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари комплекси (Ж. Кучкаров):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бюджет тизими шаффофлигини ошириш мақсадида бюджет ташкилотлари ва давлат мақсадли жамғармаларининг депозитлар, берилган қарзлар ҳамда қарз мажбуриятлари тўғрисидаги маълумотларини ўз веб-сайтларида изчил эълон қилиб боришини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эҳтиёжманд оилаларни уй-жой билан таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар кўламини янада кенгайтириш, жумладан, 900 нафар чин етимга уй-жой ажратилишини қатъий назоратга олиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ижтимоий ривожлантириш масалалари комплекси (Б. Мусаев):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижга ташкиллаштирилган меҳнат миграциясига кетаётган ва хорижий тил ҳамда касблар бўйича малака имтиҳонларини муваффақиятли топширган фуқароларни рағбатлантириш тизимини жорий қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий мамлакатлардаги Ўзбекистон меҳнат мигрантларига хизмат кўрсатиш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини самарали ҳимоя қилиш, жумладан, ҳаёти, соғлиғи, меҳнат шароитлари ва шартномада белгиланган иш ҳақи ўз вақтида берилаётганлиги ҳақида доимий мониторинг олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
алоҳида эътиборга муҳтож 18 ёшгача бўлган болаларнинг таълим олиши, аниқ бир касбни эгаллаши учун кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий таълим муассасалари ва таълим тизимининг қуйи бўғинлари ўртасидаги узвийликни кучайтириш мақсадида 65 та академик лицейларнинг олий таълим муассасалари билан узвий боғланишини таъминлаш, 187 та техникумни ўз йўналиши бўйича турдош олий таълим муассасалари ва тармоқ корхоналарига бириктириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий таълим муассасасида икки ва ундан ортиқ фарзанди шартнома асосида ўқиётган оилаларга таълим кредити бериш тартибини жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муқобил энергетика ҳамда электротехника саноатини ривожлантириш, яримўтказгичлар физикаси ва микроэлектроника соҳасидаги илмий тадқиқотлар натижадорлигини оширишни давлат томонидан қўллаб-қувватлашни кенгайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш мақсадида жорий этилган карантин чекловларига амал қилиниши устидан назоратни кучайтириш, аҳолини коронавирусга қарши эмлаш жараёнини халқаро талаблар ва стандартларга мос равишда ташкил этиш ҳамда жадаллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш ҳамда оғир турмуш шароитида яшаётган, ногиронлиги бўлган аёлларга ёрдам бериш юзасидан Дастурда белгиланган ишлар ўз вақтида сифатли бажарилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Туризм, спорт, маданият ва оммавий коммуникациялар масалалари комплекси (А. Абдуҳакимов) спортнинг юриш, югуриш, мини-футбол, велоспорт, бадминтон, стритбол ва «Workout» (маҳалла ва кўча фитнеси) турларини оммавийлаштириш ва ривожлантириш мақсадида аҳоли пунктларида, ҳар бир маҳалла ва туман (шаҳар)да жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан шуғулланишга шарт-шароитлар яратиш бўйича Ҳукумат қарорини қабул қилиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қўмиталари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли комплекслари билан биргаликда Дастурдаги ўз вақтида бажарилмаган бандлар ижросини таъминлаш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастурда 2021 йилнинг учинчи чорагида ижроси белгиланган топшириқларнинг ҳамда йил давомида бажариладиган вазифаларнинг ўз вақтида ижро қилиниши юзасидан тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда иш олиб борсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар чоракда «Обод қишлоқ», «Обод маҳалла» дастурларининг жойлардаги ижросини халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари билан қўшма тадбирларда муҳокама қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига ҳудудларда ташқи қарз ҳисобига амалга оширилаётган инфратузилма лойиҳалари юзасидан мутасадди раҳбарлар ахборотларини ҳар чоракда эшитиб бориш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мазкур Қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари С. Сафоев ҳамда Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси Б. Сайфуллаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 30 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СҚ-345-IV-сон