2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.07.00.00 Нафақалар. Компенсация тўловлари / 06.07.03.00 Кам таъминланганлар, «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари», «Темир дафтар» ва бошқа тоифалардаги фуқароларга моддий ёрдам кўрсатиш]
2.Ижтимоий-маданий масалалар / Ижтимоий суғурта, ижтимоий таъминот ва ижтимоий ҳимоя]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кам таъминланган оилалар фарзандларининг умумтаълим муассасаларидаги куни узайтирилган гуруҳларда ўқишини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республикада кам таъминланган оилалар, хотин-қизлар ва ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг билим олиш имкониятларини кенгайтириш ҳамда кам таъминланган оилалар фарзандларининг умумтаълим муассасаларида куни узайтирилган гуруҳларда ўқишини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда Ёшлар ишлари агентлигининг кам таъминланган оилалар фарзандларининг умумтаълим муассасаларидаги куни узайтирилган гуруҳларда болалар таъминоти учун ота-оналар тўловини «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси, «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ва «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки, умумтаълим муассасаларидаги куни узайтирилган гуруҳларда болалар таъминоти учун ота-оналар тўловлари «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали кам таъминланган деб эътироф этилган:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 25 октябрдаги 656-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.10.2021 й., 09/21/656/0996-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Темир дафтар»га киритилган оилаларнинг фарзандлари учун — «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари» ва «Темир дафтар»га киритилмаган оила (шахс)ларнинг фарзандлари ва ёшлар учун — «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагиларни назарда тутувчи Кам таъминланган оилалар фарзандларининг умумтаълим муассасаларидаги куни узайтирилган гуруҳларда болалар таъминоти учун ота-оналар тўловини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кам таъминланган оилалар фарзандларининг умумтаълим муассасаларидаги куни узайтирилган гуруҳларда ўқишга хоҳиш ва имкониятларини ўрганиш ҳамда ўқиш истагида бўлганларнинг рўйхатларини шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кам таъминланган оилалар фарзандларининг умумтаълим муассасаларидаги куни узайтирилган гуруҳларда ўқиши учун ота-оналар тўловини «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси, «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳамда «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш тартиби.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари раҳбарлари, кам таъминланган оилалар фарзандларининг умумтаълим муассасаларидаги куни узайтирилган гуруҳларда болалар таъминоти учун ота-оналар тўловлари ўз вақтида қоплаб берилишини ва куни узайтирилган гуруҳларда болаларнинг қатновини ҳар чоракда камида бир марта пухта таҳлил қилган ҳолда, жойларда кўрилаётган чоралар самарадорлиги тўғрисида масъул ташкилотлар раҳбарлари билан биргаликда тегишли халқ депутатлари маҳаллий кенгашларида ҳисобот бериб борсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 16 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
523-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 16 августдаги 523-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кам таъминланган оилалар фарзандларининг умумтаълим муассасаларидаги куни узайтирилган гуруҳларда болалар таъминоти учун ота-оналар тўловини қоплаб бериш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низом «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали кам таъминланган деб эътироф этилган оила (шахс)ларнинг (кейинги ўринларда — кам таъминланган оилалар) фарзандларини умумтаълим муассасалари ва айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларидаги (кейинги ўринларда — умумтаълим муассасалари) куни узайтирилган гуруҳларда болалар таъминоти учун ота-оналар тўловини (кейинги ўринларда — тўлов) «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси, «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳамда «Саховат ва кўмак» жамғармаси (кейинги ўринларда — жамғармалар) маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Тўлов жамғармалар маблағлари ҳисобидан ҳар бир болага ўқув йили давомида бир ой учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 фоизигача бўлган миқдорда қоплаб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 24 декабрдаги ПҚ-1449-сон қарорига асосан умумтаълим муассасаларидаги куни узайтирилган гуруҳларда болалар таъминоти учун ота-оналар тўловидан озод этилган кам таъминланган оилаларнинг фарзандларига нисбатан татбиқ этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Кам таъминланган оилалар фарзандлари рўйхатларини шакллантириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Кам таъминланган оилалар фарзандларининг рўйхатларини шакллантириш ва умумтаълим муассасаларидаги куни узайтирилган гуруҳларда болалар таъминоти учун ота-оналар тўловларни қоплаб бериш ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари умумтаълим муассасалари билан биргаликда ҳар йили 1 августга қадар Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг «Ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимида мавжуд бўлган ўқувчилар тўғрисидаги маълумотлар асосида тегишли умумтаълим муассасаларида таълим олаётган кам таъминланган оилалар фарзандларини аниқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари бўйсунувидаги умумтаълим муассасалари билан биргаликда ҳар йили 5 августга қадар ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ умумтаълим муассасаларидаги куни узайтирилган гуруҳларда ўқиш истагида бўлган ҳамда тўлов тўлашдан озод этилмаган кам таъминланган оилаларнинг фарзандлари рўйхатини шакллантиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рўйхатларни шакллантириш жараёнида умумтаълим муассасалари туман (шаҳар) маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими билан биргаликда кам таъминланган оилалар фарзандларининг умумтаълим муассасаларидаги куни узайтирилган гуруҳларда ўқишга бўлган хоҳиш ва имкониятларини улар билан суҳбат ўтказиш орқали ўрганади ва инобатга олади.
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 августдаги 438-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.08.2022 й., 09/22/438/0726-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Шакллантирилган рўйхатлар ҳар йили 10 августга қадар туман (шаҳар) маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими, Ёшлар ишлари агентлиги бўлими, «Маҳалла» хайрия жамоат фондининг бўлими билан келишилади ва халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгашига тасдиқлаш учун киритилади.
(7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 августдаги 438-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.08.2022 й., 09/22/438/0726-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, ушбу рўйхатлар туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари томонидан маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими, Ёшлар ишлари агентлиги бўлими, «Маҳалла» хайрия жамоат фондининг бўлими билан электрон равишда (электрон тизим орқали) келишилади ҳамда халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашига келишув хатларини илова қилган ҳолда киритади.
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 августдаги 438-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.08.2022 й., 09/22/438/0726-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Тўловни жамғармаларнинг маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгашининг кам таъминланган оилаларнинг умумтаълим муассасаларидаги куни узайтирилган гуруҳларда ўқийдиган фарзандларининг тўловларини қоплаб бериш тўғрисидаги қарори (кейинги ўринларда — қарор) қабул қилинганидан сўнг бир кун ичида туман (шаҳар) халқ таълими бўлими мазкур қарорни тегишли умумтаълим муассасаларига етказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умумтаълим муассасаси қарор келиб тушган кундан бошлаб уч кун ичида мазкур қарорда назарда тутилган ўқувчиларнинг ота-оналари (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар) билан шартнома тузади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тузилган шартномаларнинг нусхалари халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгаши қарори қабул қилингандан кейин ўн кун ичида жамланади ва тегишлилиги бўйича туман (шаҳар) ҳокимлиги ва «Маҳалла» хайрия жамоат фонди бўлимига белгиланган тартибда тўловларни амалга ошириш учун юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Аёллар дафтари»га киритилган ва кам таъминланган оиладаги хотин-қизларнинг фарзандлари учун — «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ёшлар дафтари»га киритилган ёшлар учун — «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Темир дафтар»га киритилган оилаларнинг фарзандлари учун тўловлар — «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари» ва «Темир дафтар»га киритилмаган оилаларнинг фарзандлари ва ёшлар учун тўловлар — «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Туман (шаҳар) ҳокимлиги ва «Маҳалла» хайрия жамоат фонди бўлимининг бухгалтерия бўлими томонидан тўлов ўқув йили (сентябрь — май ойлари) давомида ойма-ой тўлаб борилади. Жорий ой учун тўлов шу ойнинг ўнинчи санасидан кечиктирмасдан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Кам таъминланган оилалар фарзандлари куни узайтирилган гуруҳга ой давомида тўлиқ қатнашмаган ҳолларда, тўлов тўлиқ бўлмаган ой учун, яъни бола амалда куни узайтирилган гуруҳга қатнашган кунлар учун тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда боланинг куни узайтирилган гуруҳга келмаган кунлари сони бир кунлик тўлов миқдорига кўпайтирилиб, кейинги ой учун тўлов суммаси чиққан суммага камайтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Бир кунлик тўлов миқдори ойлик тўлов миқдорини куни узайтирилган гуруҳ иш кунларининг режадаги сонига бўлиш йўли билан аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Тўлов ота-оналар билан умумтаълим муассасаси ўртасида тузилган шартнома асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шартномалар бир ўқув йили учун тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Туман (шаҳар) халқ таълими бўлими умумтаълим муассасасидаги куни узайтирилган гуруҳга келмаган ўқувчилар, келмаган кунлар, ота-оналар (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар) билан умумтаълим муассасаси ўртасида тузилган шартноманинг бекор қилинганлиги ёки тўлов тўхтатилганлиги тўғрисидаги маълумотларни ҳар ўқув йили ойининг 5-санасига қадар умумтаълим мактаблари кесимида туман (шаҳар) ҳокимлиги ва «Маҳалла» хайрия жамоат фонди бўлимига тақдим этиб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ота-оналар томонидан шартнома шартларининг зарур даражада бажарилмаслиги, боланинг умумтаълим муассасасидаги куни узайтирилган гуруҳларда қатнашмаслиги ёки ўқишнинг бошқа муассасага ўтказилиши тўловни тўхтатиш учун асос бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Якунловчи қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавобгар бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кам таъминланган оилалар фарзандларининг умумтаълим муассасаларидаги куни узайтирилган гуруҳларда болалар таъминоти учун ота-оналар тўловини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кам таъминланган оилалар фарзандларининг рўйхатларини шакллантириш ва умумтаълим муассасаларидаги куни узайтирилган гуруҳларда болалар таъминоти учун ота-оналар тўловларни қоплаб бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Умумтаълим муассасаларининг куни узайтирилган гуруҳларида ўқиш истагида бўлган ҳамда тўлов тўлашдан озод этилмаган кам таъминланган оилаларнинг фарзандлари рўйхатини шакллантиради.
Ҳар йили 5 августга қадар
3. Шакллантирилган рўйхатларни Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими, Ёшлар ишлари агентлиги бўлими ҳамда «Маҳалла» хайрия жамоат фондининг бўлими билан келишади ва халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгашига тасдиқлаш учун киритади.
Ҳар йили 10 августга қадар
2-босқич
Туман (шаҳар) халқ таълими бўлими
1. Халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгаши қарорини умумтаълим муассасаларига етказади.
1. Кенгаш қарори қабул қилингандан кейин бир кун ичида
2. Умумтаълим муассасалари ва ота-оналар (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар) билан шартнома тузади.
2. Қарор келиб тушган кундан уч кун ичида
3. Тузилган шартномаларнинг нусхаларини жамлайди ва туман (шаҳар) ҳокимлиги, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими, Ёшлар ишлари агентлиги бўлими ҳамда «Маҳалла» хайрия жамоат фонди бўлимига юборади.
3. Кенгаш қарори қабул қилингандан кейин ўн кун ичида
4. Куни узайтирилган гуруҳга келмаган болалар, келмаган кунлар, ота-оналар билан умумтаълим муассасаси ўртасида тузилган шартноманинг бекор қилинганлиги ёки тўлов тўхтатилганлиги тўғрисидаги маълумотларни туман (шаҳар) ҳокимлиги ва «Маҳалла» хайрия жамоат фонди бўлимига тақдим этиб боради.
4. Ҳар ойнинг бешинчи санасига қадар
3-босқич
Туман (шаҳар) ҳокимлиги, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди бўлими
Халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгаши қарори ва шартномаларга асосан тўловларни амалга оширади.
Ҳар ойнинг
10-санасига қадар
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 августдаги 438-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.08.2022 й., 09/22/438/0726-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кам таъминланган оилалар фарзандларининг умумтаълим муассасаларидаги куни узайтирилган гуруҳларда болалар таъминоти учун ота-оналар тўловини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умумтаълим муассасаларидаги куни узайтирилган гуруҳларга қатнайдиган болалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ

Т/р
Ф.И.О.
Умумтаълим муассасаси
(рақами ва номи)
Боланинг яшаш манзили
«Дафтар»ларнинг қайси бирида рўйхатга туриши ёки турмаслиги
1.
2.
3.
...
1.
__________________________
(Ф.И.О.)
___________
(имзо)
___________________ туман (шаҳар) ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари
2.
__________________________
___________
___________________ туман (шаҳар) маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи
(Ф.И.О.)
(имзо)
3.
__________________________
___________
___________________ туман (шаҳар) «Маҳалла» хайрия жамоат фонди бошлиғи
(Ф.И.О.)
(имзо)
4.
__________________________
___________
___________________ Ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлими бошлиғи
(Ф.И.О.)
(имзо)
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 августдаги 438-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.08.2022 й., 09/22/438/0726-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 16 августдаги 523-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 11 мартдаги 132-сон қарорида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 3-банд қуйидаги мазмундаги ўн биринчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ёшлар дафтари»га киритилган кам таъминланган оилаларнинг умумтаълим муассасаларидаги куни узайтирилган гуруҳларга қатнаётган ҳар бир фарзанди учун тўловни ўқув йили давомида ҳар бир ой учун БҲМнинг 25 фоизигача бўлган миқдорда қоплашга;»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) 1-илованинг 5-банди қуйидаги мазмундаги ўн биринчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ёшлар дафтари»га киритилган кам таъминланган оилаларнинг умумтаълим муассасаларидаги куни узайтирилган гуруҳларга қатнаётган ҳар бир фарзанди учун тўловни ўқув йили давомида ҳар бир ой учун БҲМнинг 25 фоизигача бўлган миқдорда қоплашга;».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 апрелдаги 213-ф-сон фармойиши билан тасдиқланган «Саховат ва кўмак» жамғармаси тўғрисидаги низомнинг 6-банди«таъминлаш» сўзидан кейин «, шунингдек, «Темир дафтар»га киритилган ёки «Ёшлар дафтари», «Аёллар дафтари» ва «Темир дафтар»га киритилмаган кам таъминланган оилаларнинг фарзандлари учун умумтаълим муассасаларидаги куни узайтирилган гуруҳлардаги тўловни қоплаш» сўзлари билан тўлдирилсин.