13.08.2021 йилдаги 520-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Андижон вилоятининг Асака ва Шаҳрихон туманларида кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Андижон вилоятининг Асака ва Шаҳрихон туманларида яшовчи аҳолининг турмуш тарзини яхшилаш ва тадбиркорликни янада ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш, бу борада ипотека кредитларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг (кейинги ўринларда — Кадастр агентлиги) маълумотлар базасида Андижон вилоятининг Асака туманида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилмаган 38 446 та, Шаҳрихон туманида — 32 309 та кўчмас мулк объектлари мавжудлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролик кодексининг 187-моддасига мувофиқ мулкдор бўлмаган, лекин кўчмас мол-мулкка ўн беш йил давомида ўзиники каби ҳалол, ошкора ва узлуксиз эгалик қилган шахс бу мол-мулкка мулк ҳуқуқини олиши (эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 8 июндаги ПФ-6243-сон Фармонига мувофиқ 2021 йил 1 августдан бошлаб мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик ҳуқуқи билан ер ажратиш тартиби бекор қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Кадастр агентлиги Давлат кадастрлари палатаси, Андижон вилоят ҳокимлиги, туман сектор раҳбарлари, туман солиқ, ички ишлар ва адлия органлари, қурилиш бўлими, маҳалла фуқаролар йиғини вакилларидан иборат ишчи гуруҳ тузган ҳолда уч ой муддатда Асака ва Шаҳрихон туманларида барча кўчмас мулк объектларини хатловдан (кейинги ўринларда — хатлов) ўтказсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Андижон вилояти ҳокимлиги, Адлия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Кадастр агентлигининг хатлов натижасига кўра аниқланган Андижон вилоятининг Асака ва Шаҳрихон туманларида кўп йиллар давомида фуқаролар томонидан фойдаланилиб келаётган ва ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатлари мавжуд бўлмаган турар жойлар (кейинги ўринларда — аввал қурилган турар жойлар) жойлашган ер участкасига ижара ҳуқуқи ҳамда бино ва иншоотларга мулк ҳуқуқини эътироф этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, аввал қурилган турар жойларга мазкур банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган ҳуқуқларни эътироф этиш учун:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бино ва иншоот жойлашган ер участкаси камида ўн беш йил мобайнида ўзиники каби ҳалол, ошкора ва узлуксиз фойдаланилган ва ушбу ҳолат сўнгги ўн беш йил мобайнида мазкур кўчмас мулк объекти учун ер ва мол-мулк солиқлари тўланганлиги билан тасдиқланган бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўчмас мулк объектлари бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини ва қонун билан муҳофаза қилинадиган манфаатларини бузмаслиги ёки фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдирмаслиги, шунингдек, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя қилинган ҳолда қурилган бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўчмас мулк объектлари аҳоли пункти ерлари тоифасига кирмайдиган ерларда, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда ва муҳофаза этиладиган ҳудудларда жойлашган бўлмаслиги шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарорнинг 3-бандида назарда тутилган шартларга мос бўлган турар жойлар жойлашган ер участкасига ижара ҳуқуқи ҳамда бино ва иншоотларга мулк ҳуқуқини эътироф этиш қуйидаги кетма-кетликда амалга оширилиши белгилаб қўйилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аввал қурилган турар жойларнинг номма-ном рўйхати туман ҳокимлиги, туман сектор раҳбарлари, Кадастр агентлиги Давлат кадастрлари палатасининг Андижон вилояти бошқармаси, туман қурилиш бўлими, туман адлия бўлими томонидан тасдиқланади ва Андижон вилоят ҳокимлигига тақдим этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Андижон вилоят ҳокимлиги кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш ёки рад этиш тўғрисидаги қарорни қабул қилиш учун халқ депутатлари Андижон вилояти Кенгашига белгиланган тартибда таклиф киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
низоли бўлган ер участкаси ҳамда бино ва иншоотларга ҳуқуқни эътироф этиш ёки рад этиш тўғрисидаги қарорни қабул қилиш учун туман ҳокимликлари томонидан судларга даъво аризалар киритилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқ депутатлари Андижон вилояти Кенгаши ёки суднинг кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқни эътироф этиш тўғрисидаги қарори улар томонидан Кадастр агентлиги Давлат кадастрлари палатасининг Андижон вилояти бошқармасига тақдим этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқ депутатлари Андижон вилояти Кенгаши ёки суд томонидан қабул қилинган ер участкасига ижара ҳуқуқи, шунингдек, бино ва иншоотларига мулк ҳуқуқини эътироф этиш тўғрисидаги қарорга асосан, ер участкаси ҳамда бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун тегишли давлат хизматлари марказига мурожаат қилинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатга олинган фуқароларга тегишли ер участкасини ҳамда бино ва иншоотларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича харажатлар туман бюджетининг қўшимча даромадлари ҳисобидан қоплаб берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кадастр агентлиги тегишли давлат хизматлари маркази орқали йўлланган мурожаатлар асосида кадастр паспортини тайёрлайди ҳамда ер участкалари, бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказади. Бунда аввал қурилган турар жойлар эгалари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ўртасида ер участкасига нисбатан ижара шартномасини тузиш талаб этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аввал қурилган турар жойлар жойлашган ер участкасига ижара ҳуқуқи ҳамда бино ва иншоотларга мулк ҳуқуқи мазкур қарорга иловага мувофиқ схема асосида эътироф этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси амалга оширилган ишлар тўғрисида 2021 йил 25 декабрга қадар Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Ш.Д. Кудбиев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 13 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
520-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 13 августдаги 520-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Андижон вилоятининг Асака ва Шаҳрихон туманларида кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Ишчи гуруҳ

Аввал қурилган турар жойларнинг номма-ном рўйхатини тасдиқлайди ва Андижон вилоят ҳокимлигига тақдим этади.

3 ой муддатда

3-босқич

Андижон вилояти ҳокимлиги

Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш ёки рад этиш тўғрисидаги қарорни қабул қилиш учун Халқ депутатлари Андижон вилояти Кенгашига таклиф киритади (низоли объектлар бўйича судга даъво аризалари киритади).

Уч иш кунида

4-босқич

Халқ депутатлари Андижон вилояти Кенгаши,

суд

Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисидаги қарорларини Кадастр агентлиги Давлат кадастрлари палатасининг Андижон вилояти бошқармасига тақдим этади.

Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатларда

5-босқич

Мулкдор

Ер участкасига ижара ҳуқуқи, шунингдек, бино ва иншоотларга мулк ҳуқуқини эътироф этиш тўғрисидаги қарорга асосан ер участкаси ҳамда бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун тегишли давлат хизматлари марказига мурожаат қилади.

1 ой муддатда

6-босқич

Давлат хизматлари маркази

Аризани Давлат кадастрлари палатасининг Андижон вилояти бошқармасига юборади.

Ахборот тизими орқали автоматик тарзда

 

7-босқич

Давлат кадастрлари палатасининг Андижон вилояти бошқармаси

Ариза асосида кадастр паспорти тайёрланади ҳамда ер участкалари, бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказади.

Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатларда

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.08.2021 й., 09/21/520/0796-сон)