11.08.2021 йилдаги ПҚ-5220-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ватандошлар» жамоат фондини ташкил этиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижда истиқомат қилаётган ватандошларни тарихий Ватани атрофида янада жипслаштириш, уларнинг қалби ва онгида юрт билан фахрланиш туйғусини юксалтириш, миллий ўзликни сақлаб қолиш, ватандошлар ва улар томонидан тузилган жамоат бирлашмаларини қўллаб-қувватлаш, турли соҳаларда фаолият юритаётган ватандошларимизнинг салоҳиятини мамлакатимиз тараққиётига самарали йўналтириш мақсадида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ташқи ишлар вазирлиги, Маданият вазирлиги, Молия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмитаси, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси, «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати, «Тараққиёт стратегияси» марказининг улар муассислигидаги нодавлат нотижорат ташкилоти — «Ватандошлар» жамоат фондини (кейинги ўринларда — Фонд) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 мартдаги ПФ-52-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.03.2025 й., 06/25/52/0262-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Фонд фаолиятининг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланиши маълумот учун қабул қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар ва улар томонидан тузилган жамоат бирлашмалари билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш ва ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принциплари ва нормалари, ватандошлар истиқомат қилаётган мамлакатларнинг қонунлари ва Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида хорижда истиқомат қилаётган ватандошларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишга кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижда мураккаб ҳаётий вазиятга тушиб қолган ватандошларни белгиланган тартибда моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларга ахборот жиҳатидан ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижда ўзбек тили, маданияти ва анъаналарини сақлаб қолиш ва ривожлантиришга қаратилган фаолиятни қўллаб-қувватлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижда юртимизнинг бой илмий, маданий ва маънавий меросини кенг тарғиб қилиш ва оммалаштириш, ватандошларга маданий-маърифий тадбирларни ташкил этишда кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ватандошлар томонидан ташкил этилган жамоат бирлашмалари фаолиятини рағбатлантириш, уларга хорижда ўзбек миллий маданий марказларини ташкил этишда амалий ёрдам кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий давлатларнинг таълим ўзбек тилида олиб борилаётган муассасаларида педагог кадрларга бўлган мавжуд эҳтиёждан келиб чиқиб, хорижда истиқомат қилаётган иқтидорли ватандошларимизнинг республика олий таълим муассасаларида таълим олишларига кўмак кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ривожланган хорижий давлатларда яшаб келаётган олим ва ижодкор ватандошларимизнинг юртимиз нуфузини оширишга қаратилган илмий, ижодий изланишларини қўллаб-қувватлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижда ватандошлар томонидан ташкил этиладиган нуфузли тадбирларда мамлакатимизнинг таниқли ёзувчи ва шоирлари, фан арбоблари, диний уламолари, маданият ва санъат вакиллари, спортчилари иштирокини таъминлашда кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижда истиқомат қилаётган ватандошларни Ўзбекистон ҳудудида тадбиркорлик, инвестициявий, илмий, маърифий ва маданий фаолият билан шуғулланишга фаол жалб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижда истиқомат қилаётган ватандошларни Ўзбекистоннинг тарихи, маданияти, сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ҳаётига оид маълумотлар билан таъминлашга қаратилган интерфаол электрон портални юритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар дуч келаётган муаммоларни тизимли асосда таҳлил қилиб бориш ва уларнинг ечими юзасидан аниқ таклифлар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
миграция ва таълим соҳаларида шартномавий-ҳуқуқий ҳамкорликни кенгайтириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш ва тегишли давлат органларига киритиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фонд Уставига мувофиқ бошқа вазифаларни амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ватандошлар» жамоат фондининг васийлик кенгаши (кейинги ўринларда — Фонднинг Васийлик кенгаши) — Фонднинг олий органи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Васийлик кенгаши томонидан шакллантириладиган Фонд Бошқаруви — Фонднинг ижро органи ҳисобланиши инобатга олинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Ватандошлар» жамоат фондининг васийлик кенгаши таркиби иловага мувофиқ маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Фонднинг Васийлик кенгашига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда Фонднинг Устави, ташкилий тузилмаси ва Фонд Бошқаруви аъзоларини тасдиқлаш, шунингдек, Фонд Бошқарувини малакали кадрлар билан тўлдириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар йили Фонд маблағларидан фойдаланишнинг асосий йўналишларини, даромад ва харажатлари бўйича прогноз кўрсаткичларни тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фонд зиммасига юкланган вазифаларни амалга ошириш учун манфаатдор давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотлари, шунингдек, ҳомийларни жалб этиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қуйидагилар Фонд маблағларини шакллантириш манбалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат субсидияси ва давлат ижтимоий буюртмаларидан келиб тушадиган маблағлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муассислар томонидан ажратиладиган маблағлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик ва жисмоний шахслар, хорижий ва халқаро ташкилотлар, хорижий давлатларнинг грантлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фонд маблағларини тижорат банкларида депозитга қўйишдан олинадиган даромадлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фонднинг тадбиркорлик фаолиятидан олинадиган даромадлар (фойда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссиясига ҳар йили асосланган буюртманома асосида Фонднинг асосий вазифаларини бажариш доирасидаги тадбирларни ташкил этиш ва ўтказишни молиялаштириш учун субсидия шаклида зарур маблағлар ажратилишини таъминлаш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Фондни ташкил этиш учун зарур бўлган дастлабки маблағ сифатида Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан 5 миллиард сўм миқдорда маблағ ажратилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, ушбу бандда назарда тутилган маблағ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда Молия вазирлиги томонидан муассислардан бири сифатида ўз номидан Фондга ўтказилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фонд жойлаштириладиган хизмат хоналарини таъмирлаш, уларнинг зарур техника билан жиҳозланиши, автотранспорт воситалари, офис анжомлари, мебель ва алоқа воситалари билан таъминланиши, шу жумладан кенг полосали Интернет жаҳон ахборот тармоғига уланиши, шунингдек, тижорат банклари депозитларига маблағ қўйиб, даромад олиш учун сарфланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш ва ўқитиш шартларига кўра Ўзбекистон Республикаси фуқароларига тенглаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бир ой муддатда мазкур бандни амалга ошириш мақсадида қонунчиликка ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчилари Ш.Ш. Миноваров ва А.А. Абдувахитов — Фонднинг фаолиятини самарали ташкил этиш, ушбу масалада барча давлат органлари фаолиятини мувофиқлаштиришда;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири (Б.А. Мусаев) — Фонднинг хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини қўллаб-қувватлаш бўйича вазифаларини амалга оширишда;
(10-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 октябрдаги ПФ-186-сонли Фармони таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи ишлар вазирлиги (Ф.Н. Арзиев) — Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги дипломатик ваколатхоналари орқали Фонднинг хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар билан узвий ҳамкорлигини йўлга қўйиш ҳамда хориждаги тадбирларни ташкил этишда;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмитаси (Р.Ж. Курбанов) — Фонднинг ватандошлар ва улар томонидан тузилган жамоат бирлашмалари билан алоқаларини йўлга қўйишда, шунингдек, хорижий давлатларда фаолият юритаётган ўзбек миллий маданий марказлари ва жамиятлари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишда;
(10-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 мартдаги ПФ-52-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.03.2025 й., 06/25/52/0262-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ таълими вазирлиги (Ш.Х. Шерматов) — Фонд маблағлари ҳисобидан хорижда ўзбек тилида таълим олиб бориладиган мактаб ўқувчиларини дарслик ва бадиий адабиётлар билан таъминлаш, педагог ходимлар учун малака ошириш курсларини ташкил этиш ҳамда мактабларни қуриш, таъмирлаш ва жиҳозлашда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маданият вазирлиги (О.А. Назарбеков), Бадиий академия (А.В. Нуриддинов), Ёзувчилар уюшмаси (С.С. Саидов) — хорижда ватандошлар билан биргаликда ўтказиладиган маданий-маърифий тадбирларни ташкил этишда ҳамда уларда маданият ва санъат вакиллари, таниқли ёзувчи ва шоирларнинг иштирок этишини Фонд маблағлари ҳисобидан таъминлашда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Б.Н. Абидов), Инновацион ривожланиш вазирлиги (И.Ю. Абдурахмонов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А.Х. Тошкулов) — Фонд томонидан республика ҳудудида тадбиркорлик, инвестициявий, илмий, маърифий ва маданий фаолият билан шуғулланишга жалб қилинган ватандошларга тегишли лойиҳаларни амалга оширишда ҳар томонлама амалий ёрдам кўрсатсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ташқи ишлар вазирлиги бошқа муассислар ва Адлия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда Фонднинг белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Фонднинг Васийлик кенгашига икки ой муддатда Фонднинг 2021 йилга мўлжалланган фаолият дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Фонд Ташқи ишлар вазирлиги биносига вақтинчалик текин фойдаланиш ҳуқуқи билан жойлаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Фонднинг мурожаатига асосан, уни телекоммуникация хизматлари, шу жумладан ҳукумат алоқаси билан белгиланган тартибда таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ташқи ишлар вазирлиги бошқа муассислар билан биргаликда бир ой муддатда қонунчиликка ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил этишга масъул ва шахсий жавобгар қилиб Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси М.А. Хайриддинов ва ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Ф.Н. Арзиев белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идора ва ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчилари Ш.Ш. Миноваров ва А.А. Абдувахитов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 11 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-5220-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 августдаги ПҚ-5220-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ватандошлар» жамоат фонди Васийлик кенгашининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

1.

Лавозими бўйича

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси, Васийлик кенгаши раиси

2.

Лавозими бўйича

Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмитаси раиси, Васийлик кенгаши раиси ўринбосари

3.

Бахтиёр Саидов

ташқи ишлар вазири

4.

Конгратбай Шарипов

олий таълим, фан ва инновациялар вазири

5.

Озодбек Назарбеков

маданият вазири

6.

Адхам Икрамов

спорт вазири

7.

Бехзод Мусаев

Миграция агентлиги директори

8.

Умид Шадиев

Туризм қўмитаси раиси

9.

Алишер Саъдуллаев

Ёшлар ишлари агентлиги директори

10.

Қудратилла Рафиков

Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши раиси

11.

Шавкат Аюпов

Ўзбекистон Фанлар академияси президенти

12.

Сирожиддин Саидов

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси

13.

Адхам Бекмуродов

«Эл-юрт умиди» жамғармаси директори в.б.

14.

Бобур Бекмуродов

«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати раиси

15.

Элдор Туляков

«Тараққиёт стратегияси» маркази ижрочи директори

16.

Акмал Нуридинов

Ўзбекистон Бадиий академияси раиси

17.

Олимжон Давлатов

Алишер Навоий номидаги халқаро жамоат фонди ижрочи директори, адабиётшунос олим

18.

Ёдгор Сагдиев

Ўзбек миллий академик драма театри директори

19.

Маҳмуд Тоир

Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Тошкент вилояти бўлими раҳбари

20.

Эркин Комилов

Ўзбекистон халқ артисти

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ватандошлар» жамоат фондининг Васийлик кенгаши аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юклатилган шахслар киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ватандошлар» жамоат фондининг Васийлик кенгаши қарори билан унинг таркибига хориждаги ватандошлар киритилиши мумкин.
(илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 мартдаги ПФ-52-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.03.2025 й., 06/25/52/0262-сон)
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 07/21/5220/0786-сон; 21.03.2025 й., 06/25/52/0262-сон)