Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг
буйруғи
«Дипломатик корпус, халқаро ноҳукумат ҳамда маҳаллий нодавлат ва нотижорат ташкилотлар, оммавий ахборот воситалар вакилларини жазони ижро этиш тизими муассасаларига ташрифини ташкиллаштириш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2021 йил 10 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1425-1]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 февралдаги 85-сон «Дипломатик корпус, халқаро ва маҳаллий нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакилларининг жазони ижро этиш муассасаларига ташрифини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ, буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2004 йил 1 ноябрдаги «Дипломатик корпус, халқаро ноҳукумат ҳамда маҳаллий нодавлат ва нотижорат ташкилотлар, оммавий ахборот воситалари вакилларини жазони ижро этиш тизими муассасаларига ташрифини ташкиллаштириш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги (рўйхат рақами 1425, 2004 йил 20 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 47-сон, 487-модда) буйруғи ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, Бош прокуратураси ва Ташқи ишлар вазирлиги билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир П. БОБОЖОНОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 5 август,
239-сон
Келишилган:
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Н. ЙУЛДОШЕВ
Тошкент ш.,
2021 йил 12 июль,
Ўзбекистон Республикаси ДХХ раиси А. АЗИЗОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 30 июль,
Ташқи ишлар вазири А. КАМИЛОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 19 июль
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.08.2021 й., 10/21/1425-1/0776-сон)