ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
Қарори
Ўзбекистон Республикаси банкларида архив ишларини юритиш тўғрисидаги қоида, шунингдек унга ўзгартиришлар ва қўшимчани ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2021 йил 10 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 841-2]
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги ва «Архив иши тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:
1. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан 1999 йил 21 августда 147-сон билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси банкларида архив ишларини юритиш тўғрисидаги қоида (рўйхат рақами 841, 1999 йил 25 ноябрь);
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2010 йил 14 августдаги 27/1-сон «Ўзбекистон Республикаси банкларида архив ишларини юритиш тўғрисидаги қоидага ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 841-1, 2010 йил 8 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 35-36-сон, 312-модда).
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси «Ўзархив» агентлиги билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.
Марказий банк раиси М.Б. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 15 июль,
17/4-сон
«Ўзархив» агентлиги директори У.М. ЮСУПОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 6 июль
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.08.2021 й., 10/21/841-2/0777-сон)