Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БАНКЛАРИДА АРХИВ ИШЛАРИНИ ЮРИТИШ ТЎҒРИСИДАГИ ҚОИДАГА ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 8 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 841-1]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2021 йил 15 июлдаги 17/4-сонли «Ўзбекистон Республикаси банкларида архив ишларини юритиш тўғрисидаги қоида, шунингдек унга ўзгартиришлар ва қўшимчани ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 841-2, 10.08.2021 й.) асосан 2021 йил 11 ноябрдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда) ва «Архив иши тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 24-25-сон, 192-модда) қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Марказий банк раиси Ф.М. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2010 йил 14 август,
27/1-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2010 йил 14 августдаги 27/1-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси банкларида архив ишларини юритиш тўғрисидаги Қоидага киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
1. Муқаддимада «Архивлар тўғрисида»ги» деган сўзлар «Архив иши тўғрисида»ги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 4.35-банд қуйидаги таҳрирдаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Архив ҳужжатларини кириб кўриш фойдаланувчига илмий-маълумотнома аппаратини, шунингдек тегишли архив ҳужжатларини ёки уларнинг кўчирма нусхаларини тақдим этиш орқали таъминланади.».
3. 6.2-бандда «Ўзбошархив» деган сўз ««Ўзархив» агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. Мазкур ўзгартиришлар ва қўшимча Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги билан келишилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги Бош директори А.Х. АБДУЛЛАЕВ
2010 йил 28 август
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 35-36-сон, 312-модда)