27.07.2021 йилдаги 1225-IV-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қарори, 27.07.2021 йилдаги 1225-IV-сон
Кучга кириш санаси
27.07.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастурининг 2021 йил I ярим йиллигида бажарилиши юзасидан ҳисоботи тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастурининг (бундан буён матнда Давлат дастури деб юритилади) 2021 йил I ярим йиллигида бажарилиши юзасидан ҳисоботини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси таъкидлайдики, ҳисобот даврида Давлат дастурида белгиланган вазифаларни ҳаётга татбиқ этиш борасида қатор тизимли ишлар амалга оширилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳукумат томонидан ўз вақтида кўрилган амалий чора-тадбирлар макроиқтисодий барқарорликни таъминлашга хизмат қилган. Хусусан, ўтган даврда ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 106,2 фоизни ташкил этган, савдо айланмаси ҳажми 104,4 трлн. сўмни ташкил қилиб, ўтган йилга нисбатан 109 фоизга ўсган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети даромадлари 74,9 трлн. сўмга ижро этилиб, Давлат бюджетининг жами харажатлари 79,3 трлн. сўмни, шундан ижтимоий соҳага йўналтирилган харажатлар 40,4 трлн. сўмни ташкил қилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот даврида Ўзбекистон фуқаролигини бериш тартибини такомиллаштириш борасидаги ислоҳотлар изчил давом эттирилган. Жумладан, мамлакатимизга 2005 йил 1 январга қадар келиб, доимий яшаётган, шунингдек мамлакатимизда 15 йил давомида доимий яшаб турган фуқаролиги бўлмаган (чет давлат фуқаролигини қабул қилмаган) шахслар томонидан истак билдирилган тақдирда уларни Ўзбекистон Республикаси фуқароси деб тан олиш тартиби жорий қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот даврида давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш борасида ҳам сезиларли ишлар бажарилган. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ижросини назорат қилишнинг мутлақо янги тизими йўлга қўйилган, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг давлат органлари билан муносабатга киришишида қатор бюрократик тўсиқлар тубдан қисқартирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат органларида очиқлик ва ошкораликни таъминлаш механизмлари янада такомиллаштирилган. Жумладан, 2021 йил 1 июлдан бошлаб амалга оширилган давлат харидлари, шу жумладан тўғридан-тўғри шартномалар бўйича харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар), давлат органларининг йиллик харажатлари сметаси ва унинг ижроси, шу жумладан объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш борасидаги маълумотларни Очиқ маълумотлар порталига жойлаштириш ҳамда ҳар чоракда янгилаб бориш амалиёти жорий этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ҳамда ижтимоий соҳани ривожлантириш йўналишида ҳам бир қатор ишлар амалга оширилган. Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда жами 425 минг 662 нафар ёшнинг бандлиги таъминланган, 107 минг 241 нафар ёш касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитилган ҳамда 70 минг 424 нафар ёш «1+1» лойиҳаси асосида тадбиркор ва уста-ҳунармандларга бириктирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўтган даврда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотларни янада жадаллаштириш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2 та фармони, 5 та қарори қабул қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Барча республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари ва уларнинг 211 та ҳудудий филиали ва йўналиш бўйича илмий-услубий ёрдам кўрсатувчи бўлим ва диспансерларда телетиббиёт алоқаси ўрнатилган. Ҳисобот даврида телетиббиёт алоқаси орқали 34 586 нафар бемор маслаҳат олган, 348 та семинар, 312 та онлайн мастер класс дарси, 2 828 та онлайн консилиум, 176 та онлайн жарроҳлик амалиёти ўтказилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари мутахассислари томонидан ўтган даврда 759 та юқори технологик операция амалга оширилган, улар иштирокида ҳудудларда 32 677 та кўрик ўтказилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида Давлат дастуридаги бажарилиши белгиланган 116 та банддан 89 таси тўлиқ бажарилган, 2 тасининг бажарилиш муддати узайтирилган, 25 тасининг ижросини тўлиқ таъминлаш юзасидан зарур чоралар кўрилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат дастурида назарда тутилган тадбирларнинг ижросини таъминлаш борасида амалга оширилган ижобий ишлар билан бир қаторда, айрим бандларнинг бажарилиши кечикмоқда, қатор вазифаларнинг ижроси бугунги кунга қадар таъминланмасдан қолмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жумладан, Давлат дастурининг 7-бандига мувофиқ давлат фуқаролик хизматида кадрларни танлаш, уларнинг малакасини ошириш ва фаолиятини баҳолаш бўйича самарали ва очиқ тизимни жорий этишни, 149-бандига кўра, ҳар бир туманнинг имконияти ва ривожланиш йўналишидан келиб чиқиб, деҳқончилик билан шуғулланадиган эҳтиёжманд оилаларга 0,1 гектардан 1 гектаргача ер майдонлари ажратишни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш ишлари кечикмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат дастурининг 267-бандига асосан, чет элда истиқомат қилаётган ватандошларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларни Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий, маданий ва сайёҳлик салоҳиятини ошириш жараёнларига фаол жалб қилиш билан боғлиқ ишлар бугунги кунга қадар якунланмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек йил давомида ижро этилиши белгиланган айрим вазифаларнинг бажарилиши муддати кечикаётганлигига, Давлат дастури доирасида ажратилган маблағлар тўлиқ ўзлаштирилмаётганлигига ҳам депутатлар томонидан эътибор қаратилди. Жумладан, Давлат дастурининг 146-бандига мувофиқ, камбағал ва ишсиз фуқароларни доимий даромад манбаи билан таъминлаш мақсадида уларни касб-ҳунарга ва тадбиркорликка ўқитиш бўйича тизимни тўлиқ жорий этиш, ўқишга жалб қилинган фуқаролар қамровини кенгайтириш вазифаси учун ажратилиши назарда тутилган 140,5 млрд. сўмдан атиги 14,4 млрд. сўми ўзлаштирилганлиги (ёки 10,2 фоизи) бу борадаги ишларни йил якунига қадар якунлаш имконини пасайтиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат дастурининг кўриб чиқилаётган даврдаги ижросига оид ҳисоботни муҳокама қилиш чоғида Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракциялари Давлат дастурининг ижросини таъминлашда Ҳукумат аъзолари жамият ҳаётидаги бошқа бир қатор муҳим масалаларга ҳам алоҳида эътибор қаратиши лозимлигини қайд этдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жумладан, бугунги мураккаб шароитда коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарши курашиш, аҳолининг соғлиғини муҳофаза қилиш ва санитария-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш, аҳолини коронавирусга қарши эмлаш ишларини янада жадаллаштириш ҳамда ушбу жараённинг сифатли олиб борилиши устидан назоратни кучайтириш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўрилиши таъкидлаб ўтилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бир қаторда, коронавирус пандемияси даврида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, аҳоли бандлигини таъминлаш, таълим муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, таълим тизимига хусусий секторни жалб қилиш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг кескин ошиб кетишига йўл қўймаслик масалаларига эътиборни кучайтириш зарурлиги таъкидлаб ўтилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридагилардан келиб чиқиб, «Парламент назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 81-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастурининг 2021 йил I ярим йиллигида бажарилиши юзасидан ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги ПФ-6155-сонли Фармонида белгиланган устувор йўналишларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирликлар, идоралар ва ҳудудлар кесимида Давлат дастурининг бажарилиши ҳолатини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисларида доимий равишда муҳокама қилиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат дастурида ижро муддати узайтирилган 2 та ҳамда бажарилиши тўлиқ якунланмаган 25 та бандда белгиланган вазифаларни ўз вақтида амалга ошириш юзасидан мутасадди вазирлик ва идоралар раҳбарларининг шахсий масъулиятини янада кучайтириш чораларини кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат дастурида белгиланган тадбирларни амалга ошириш учун ажратилган маблағларни ўз вақтида ўзлаштириш ва улардан мақсадли фойдаланишни таъминлаш чораларини кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси таркибига кирмайдиган давлат органлари асосий ижрочи бўлган бандларнинг бажарилиши юзасидан ҳамкорликни кучайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат дастурида белгиланган тадбирларнинг амалга оширилишини тизимли мониторинг қилиш, уларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш юзасидан таъсирчан чораларни кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат дастурида кўзда тутилган қонун лойиҳалари белгиланган муддатларда тайёрлаш билан бирга уларнинг сифатли ва пухта ҳуқуқий экспертизадан ўтказилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат дастурида назарда тутилган ҳар бир тадбирнинг бажарилишини унинг натижадорлиги нуқтаи назаридан таҳлил қилиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат дастурининг бажарилишини муҳокама қилиш жараёнида сиёсий партиялар фракциялари томонидан кўтарилган масалаларни ҳал этиш юзасидан таъсирчан назорат ўрнатиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракцияларига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат дастури доирасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг моҳияти ва аҳамиятини кенг жамоатчиликка етказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
коронавирусга қарши эмлаш тадбирларининг ўз вақтида ва самарали ташкил этилиши, бу борада ажратилаётган бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланилиши устидан парламент ва депутат назоратини ўрнатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат дастурида белгиланган устувор йўналишларнинг самарали ижро этилиши устидан ўз партиявий мақсад ва вазифаларидан келиб чиқиб, таъсирчан жамоатчилик назоратини амалга ошириш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қўмиталари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат дастурининг 67 ва 95-бандларида белгиланган тадбирларнинг бажарилиш муддатлари мос равишда жорий йилнинг 1 ноябрь ва 1 сентябригача узайтирилганлигини инобатга олиб, ушбу бандларнинг ижроси юзасидан парламент назоратини ўрнатсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат дастурида ижроси тўлиқ таъминланмаган қуйидаги бандларнинг бажарилиши устидан самарали мониторинг ўрнатсин ва ушбу бандлар юзасидан амалга оширилган ишларнинг натижалари тўғрисида 2021 йил 1 октябрга қадар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгашига маълумот тақдим этсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси — 145-банд;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси — 1, 7, 27, 30, 34-бандлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси — 142-банд;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси — 267-банд;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси — 231, 234, 237-бандлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси — 67, 94, 95-бандлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси — 149-банд;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси — 5, 6, 12, 257-бандлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси — 17 ва 36-бандлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси — 242-банд.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу Қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари А. Хаитов зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 27 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1225-IV-сон