03.08.2021 йилдаги 494-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мобиль гуруҳлар базасида мактабгача таълим хизматларини кўрсатиш тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика ҳудудларидаги мактабгача таълим ёшидаги болаларнинг қамровини янада кенгайтириш ҳамда мобиль гуруҳлар базасида мактабгача таълим хизматларини кўрсатиш тизимини янада ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Мобиль гуруҳлар базасида мактабгача таълим хизматларини кўрсатиш бўйича тажриба-синов лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида» 2019 йил 18 сентябрдаги 786-сон қарорига асосан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб, республиканинг тегишли вилоятлари 13 та туманларида замонавий талабларга жавоб берадиган ва қайта жиҳозланган ISUZU НC 40 автобуслар мобиль гуруҳлар базасида мактабгача таълим хизматларини кўрсатиш тизими (кейинги ўринларда — мобиль гуруҳлар) тажриба-синов тариқасида ташкил этилганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ўтказилган тажриба-синов натижаларида қуйидагилар муваффақиятли амалга оширилганлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мобиль гуруҳлар мактабгача таълим ташкилотларини қуриш имконсиз бўлган, олис ва чекка аҳоли манзилларида жойлашган 44 та маҳалла фуқаролар йиғинларида ташкил этилиб, ушбу ҳудудларга яқин жойлашган 16 та давлат мактабгача таълим ташкилотларига бириктирилганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
93 та мобиль гуруҳлар ташкил этилиб, жами 1 556 нафар мактабгача бўлган ёшдаги болалар мактабгача таълим билан қамраб олинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг 2021-2022 ўқув йилидан бошлаб, республиканинг барча ҳудудларида (Тошкент шаҳри бундан мустасно) мобиль гуруҳлар базасида мактабгача таълим хизматларини кўрсатиш тизимини кенг жорий этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мобиль гуруҳлар мактабгача таълим тизимининг ажралмас қисми ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мобиль гуруҳлар замонавий талабларга жавоб берадиган ва ушбу қарор билан тасдиқланган Низомнинг 2-иловасида белгиланган нормативларга мувофиқ қайта жиҳозланган махсус автотранспорт воситалари — автобуслар базасида ташкил этилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда доимий равишда республика бўйича мактабгача таълим ташкилотларини қуриш имконсиз бўлган, олис ва чекка ҳудудларни аниқлаб, улардаги мактабгача бўлган ёшдаги болаларнинг мактабгача таълим билан қамраб олинганлигини таҳлил қилган ҳолда мобиль гуруҳлар ташкил этиладиган манзиллар рўйхатини тасдиқлайди;
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 декабрдаги 848-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2024 й., 09/24/848/1049-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг мобиль гуруҳлар фаолиятини ташкил этиш борасидаги асосий вазифалари этиб белгилансин:
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 декабрдаги 848-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2024 й., 09/24/848/1049-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мобиль гуруҳларни мактабгача таълим ташкилотларини қуриш имконсиз бўлган, олис ва чекка аҳоли манзилларида ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мобиль гуруҳларни мактабгача таълим билан қамраб олинмаган болалардан шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мобиль гуруҳлардаги таълим-тарбия жараёнига инновацион педагогик технологияларни, таълим-тарбиянинг самарали шакллари ва усулларини жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мобиль гуруҳларни ўқув-методик, дидактик материаллар, ривожлантирувчи ўйин ва ўйинчоқлар, миллий маданий-тарихий бойликларни акс эттирадиган ҳамда болаликдан китоб ўқишга қизиқишни оширадиган бадиий адабиётлар билан таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илғор хорижий тажрибани инобатга олган ҳолда, илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган давлат талабларига мувофиқ мактабгача таълим билан қамраб олинмаган болаларнинг ҳар томонлама етук, интеллектуал, маънавий-эстетик ва жисмоний камол топиши учун шарт-шароитлар яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мактабгача таълим ташкилотларига бормайдиган болаларнинг ижтимоий мослашувини таъминлаш ва уларни бошланғич таълимга тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ота-оналарга болаларнинг ривожланиши, уларга таълим-тарбия бериш масаласида маслаҳат ва тавсиялар бериш, методик кўрсатмалар тақдим этиш орқали амалий ёрдам кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мобиль гуруҳларни юқори малакали педагог кадрлар билан таъминлаш, шунингдек, уларнинг жисмоний тарбия ва биринчи ёрдам кўрсатиш бўйича малакасини ошириш юзасидан қисқа муддатли ўқув курсларини бепул ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мактабгача таълимнинг муқобил шаклларини ривожлантириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қуйидагиларни назарда тутувчи Мактабгача таълим мобиль гуруҳлар фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мобиль гуруҳларни ташкил этиш, уларни ҳудуддаги энг яқин давлат мактабгача таълим ташкилотларига тегишли туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимларининг буйруғига асосан бириктириш тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мобиль гуруҳларни болалар ўзини қулай ҳис этишига, илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган давлат талабларига мувофиқ жиҳозлаш нормативлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мобиль гуруҳларнинг таълим бериш ва ўйин фаолиятини ташкил этиш учун ўйин майдончаларини жиҳозлаш нормативлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мобиль гуруҳларга болаларни қабул қилиш тартиби.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари мобиль гуруҳлар ташкил этиладиган манзиллар рўйхати тасдиқлангандан кейин бир ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мобиль гуруҳлар учун таълим бериш ва ўйин майдончаларини ташкил этиш мақсадида қонунчиликда белгиланган тартибда ер майдонларини ажратиш, зарурат бўлганда, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талабларига мувофиқ усти ёпиқ ўйин майдончаларини қуриш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёқилғи мойлаш материаллари сарфи учун зарур маблағларнинг йиллик лимитини тасдиқласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан биргаликда мобиль гуруҳларнинг таълим-тарбия жараёни сифатини тизимли назорат қилиш ва фаолиятини ташкил қилиш мониторингини амалга оширсин.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 декабрдаги 848-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2024 й., 09/24/848/1049-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети харажатларини шакллантиришда ушбу қарор доирасидаги тадбирларни амалга ошириш учун зарур маблағларни назарда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги қайта жиҳозланган автобуслари бепул расмийлаштирилиши, рўйхатдан ўтказилиши, уларга давлат рақами белгилари ажратилиши, шунингдек, улардан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган бошқа тартиб-таомиллар амалга оширилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Мобиль гуруҳлар базасида мактабгача таълим хизматларини кўрсатиш бўйича тажриба-синов лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида» 2019 йил 18 сентябрдаги 786-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги бир ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мобиль гуруҳлар бириктирилган мактабгача таълим ташкилотларининг намунавий штатлар жадвалига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев ва Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазири А.В. Шин зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 3 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
494-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 августдаги 494-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мактабгача таълим мобиль гуруҳлар фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низом мактабгача таълим мобиль гуруҳлар (кейинги ўринларда — мобиль гуруҳлар) фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мобиль гуруҳлар ташкил этиш тартиби ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мобиль гуруҳлар юридик шахс ҳисобланмайди ва улар фаолиятини мувофиқлаштириш ва такомиллаштириш Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан амалга оширилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 декабрдаги 848-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2024 й., 09/24/848/1049-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Мобиль гуруҳлар мақсади ва вазифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мобиль гуруҳлар мақсади болаларни мактабгача таълим билан қамраб олишни кенгайтириш, мактабгача таълим ташкилотларига бормайдиган болаларга таълим хизматлари кўрсатишдан иборат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мобиль гуруҳларнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган давлат талабларига мувофиқ мактабгача таълим билан қамраб олинмаган болаларнинг ҳар томонлама етук, интеллектуал, маънавий-эстетик ва жисмоний камол топиши учун шарт-шароитлар яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мактабгача таълим ташкилотларига бормайдиган болаларнинг ижтимоий мослашувини таъминлаш ва уларни бошланғич таълимга тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
болаларнинг соғлиғини муҳофаза қилиш ва мустаҳкамлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
болаларни миллий маданият ва умуминсоний қадриятлар билан таништириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бола шахсининг асосларини шакллантириш, унинг билим орттиришга бўлган қизиқишларини ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим-тарбия жараёнига инновацион педагогик технологиялар, таълим-тарбиянинг самарали шакллари ва услубларини жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ота-оналарга болаларнинг илк ривожланиши ва уларга таълим-тарбия бериш масаласида маслаҳат ва услубий ёрдам кўрсатиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Мобиль гуруҳларда таълим-тарбия жараёнининг иштирокчилари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мобиль гуруҳлардаги таълим-тарбия жараёни иштирокчилари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мобиль гуруҳ тарбияланувчиси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
боланинг қонуний вакиллари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
педагог кадрлар (тарбиячи ва тарбиячининг ёрдамчиси).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мобиль гуруҳларда тегишли касбий маълумотга, тайёргарликка, юксак ахлоқий ва маънавий фазилатларга эга бўлган шахслар педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эгадир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мобиль гуруҳларда фаолият кўрсатадиган педагог кадрлари (тарбиячи, тарбиячининг ёрдамчиси) ва ҳайдовчи мобиль гуруҳлар бириктирилган давлат мактабгача таълим ташкилотининг штатида ҳисобда туради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мобиль гуруҳларда фаолият кўрсатадиган педагог кадрлари (тарбиячи, тарбиячининг ёрдамчиси) давлат мактабгача таълим ташкилоти директорига ҳисобот беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мобиль гуруҳлар ходимлари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳар йили тиббий кўрикдан ўтади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Боланинг қонуний вакиллари мобиль гуруҳлардаги таълим-тарбия жараёни билан танишиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Мобиль гуруҳлардаги таълим-тарбия жараёни иштирокчилари ҳуқуқ ва мажбуриятлари қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Мобиль гуруҳларни ташкил этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда доимий равишда республика бўйича мактабгача таълим ташкилотларини қуриш имконсиз бўлган, олис ва чекка ҳудудларни аниқлайди ва уларда мактабгача бўлган ёшдаги болаларнинг мактабгача таълим билан қамраб олинганлигини таҳлил қилган ҳолда мобиль гуруҳлар ташкил этиладиган манзиллар рўйхатини тасдиқлайди.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 декабрдаги 848-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2024 й., 09/24/848/1049-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Мобиль гуруҳлар замонавий талабларга жавоб берадиган ва ушбу Низомнинг 2-иловасида белгиланган нормативларга мувофиқ қайта жиҳозланган махсус автотранспорт воситалари — автобуслар базасида ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Қайта жиҳозланган автобусларнинг ички қисми унда болалар ўзини қулай ҳис этишига, мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган давлат талабларига мувофиқ бўлиши зарур.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Қайта жиҳозланган автобуслар билан таъминлаш ва уларни манзиллар рўйхатига асосан ҳудудларга тақсимлаш бўйича чоралар Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан амалга оширилади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 декабрдаги 848-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2024 й., 09/24/848/1049-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Мобиль гуруҳлар ташкил этиладиган манзиллар рўйхати тасдиқлангандан кейин бир ой муддатда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари томонидан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мобиль гуруҳларда таълим-тарбияни ташкил этиш учун санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ фақат фанларни ривожлантирувчи муҳит ва ўйин фаолиятини ташкил этиш мақсадида қонунчиликда белгиланган тартибда ер майдонлари ажратилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарурат бўлганда, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талабларига мувофиқ усти ёпиқ ўйин майдончаларини қуриш чоралари кўрилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёқилғи мойлаш материаллари сарфи учун зарур маблағларнинг йиллик лимити тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Мобиль гуруҳларда таълим бериш ва ўйин фаолиятини ташкил этиш учун ажратилган ер майдончалари ушбу Низомнинг 3-иловасида белгиланган нормативларини инобатга олган ҳолда жиҳозланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Мобиль гуруҳларга қабул қилинадиган болалар рўйхати туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимлари томонидан ҳудудлардаги мактабгача таълимга қамраб олинмаган болалардан шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Мобиль гуруҳлар ҳудуддаги энг яқин давлат мактабгача таълим ташкилотларига тегишли туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимларининг буйруғига асосан бириктирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Мобиль гуруҳлар ўз фаолиятини бириктирилган мактабгача таълим ташкилоти раҳбарининг буйруғига асосан амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Мобиль гуруҳларига болаларни қабул қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Бир мобиль гуруҳдаги болалар сони қайта жиҳозланган автобуснинг кўзда тутилган характеристикасидан (ўриндиқлар сони) келиб чиққан ҳолда камида ўн олти нафар, кўпи билан ўттиз нафар бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Мобиль гуруҳларга бир хил ёки турли ёшдаги болалар мобиль гуруҳларга бириктирилган давлат мактабгача таълим ташкилоти директорининг буйруғи билан қабул қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Мобиль гуруҳларга қабул қилинадиган болалар ҳамда улардаги бўш ўринлар тўғрисидаги маълумотлар туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг Мактабгача ва мактаб таълимини бошқариш ахборот тизимига киритилади.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 декабрдаги 848-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2024 й., 09/24/848/1049-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Мобиль гуруҳларга болалар қуйидагилар асосида қабул қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
боланинг қонуний вакиллари аризаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимлари томонидан бериладиган йўлланма;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бола соғлиғи тўғрисидаги тиббий маълумотнома.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Боланинг қонуний вакиллари аризасига қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
боланинг қонуний вакиллари фуқаролик паспорти нусхаси (идентификация ID-картаси нусхаси);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
боланинг туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
боланинг 2 дона 3х4 ҳажмидаги фотосурати.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Мобиль гуруҳларда бўш ўринлар мавжуд бўлган тақдирда, мобиль гуруҳларга болалар ўқув йили давомида қабул қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Мобиль гуруҳларда бўш ўринлар мавжуд бўлмаган тақдирда, болалар уларнинг қонуний вакиллари томонидан мобиль гуруҳларга қабул қилиш бўйича туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимларида навбатга қўйилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Мобиль гуруҳларга болаларни навбатга қўйиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг буйруғи билан белгиланади.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 декабрдаги 848-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2024 й., 09/24/848/1049-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Болаларни бир гуруҳдан иккинчи гуруҳга ўқув йили давомида боланинг қонуний вакиллари аризаси асосида бўш ўрин бўлган тақдирда ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Мактабгача таълим ташкилотларига бормайдиган алоҳида таълим олиш эҳтиёжлари бўлган болалар мобиль гуруҳларда тиббий салбий кўрсатмалар бўлмаганда таълим олишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Тиббий салбий кўрсатмалар ва бўш ўрин бўлмаслиги болани мобиль гуруҳга қабул қилиш тўғрисидаги аризани рад этиш учун асос бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган мезонларга мувофиқ, болада тиббий салбий кўрсатмалар мавжуд бўлганда, боланинг яшаш жойидаги тиббиёт ташкилоти томонидан мобиль гуруҳга боришга рухсат этиш тўғрисида хулоса берилади ва унда ота-онасининг бири ёки боланинг бошқа яқин қариндоши бўлиши зарурлиги кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Мобиль гуруҳларда таълим-тарбия жараёнини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Мобиль гуруҳларда ўқув йили ҳар йили 2 сентябрдан келгуси йилнинг 31 майигача ҳамда ёзги соғломлаштириш даври 1 июндан 31 августгача ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, 1 сменадаги машғулотлар давомийлиги 3 соатгача бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Мобиль гуруҳларда давлат мактабгача таълим хизматлари бепул кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Мобиль гуруҳлардаги таълим-тарбия жараёни ўзига хос алоҳида хусусиятлари инобатга олинган ҳолда ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Мобиль гуруҳларнинг иш тартиби 1 кунда 3 сменагача, ҳафта давомида 6 кунгача амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Мобиль гуруҳларда таълим-тарбия жараёни мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган давлат талаблари асосида ташкил этилади ва овқатлантиришни мажбурий ташкил этмаган ҳолда, битта майдончада ташкил этилган ҳар бир гуруҳга бир ҳафтада 9 соатдан кам бўлмаган таълим бериш назарда тутилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Мобиль гуруҳларда боланинг қонуний вакиллари хоҳишига кўра, болаларни тез бузилмайдиган маҳсулотлар билан туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлими ва санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати билан келишилган ҳолда тўлов асосида енгил таомлантириш ташкил этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Қайта жиҳозланган автобусда болалар бўлган вақтда унинг ҳаракатланишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-боб. Мобиль гуруҳларнинг фаолиятини молиялаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Мобиль гуруҳлар фаолиятини кенгайтириш, шу жумладан, қайта жиҳозланган махсус автотранспорт воситаларини сотиб олиш ва жиҳозлаш билан боғлиқ харажатлар халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грантлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига молиялаштирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мобиль гуруҳларни ташкил этиш учун жорий этиладиган штат бирликларини сақлаш, мобиль гуруҳлар ташкил этилган автобусларни ёқилғи-мойлаш ва эҳтиёт қисмлари билан таъминлаш, шунингдек, автобуслар ҳаракатини кузатиш тизими (GPS навигация) учун ойлик абонент тўловини амалга ошириш харажатлари ҳар йилги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Мобиль гуруҳлар фойдаланишидаги мол-мулк қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда бириктирилган давлат мактабгача таълим ташкилотининг мол-мулки ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Мобиль гуруҳлар фаолияти тасдиқланган сарф-харажатлар сметаси ва белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган штатлар жадвалига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Мобиль гуруҳлар ўқув-услубий, дидактик материаллар, ривожлантирувчи ўйин ва ўйинчоқлар, бадиий адабиётлар билан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан мазкур мақсадлар учун ажратилган маблағлар доирасида таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Ёқилғи мойлаш материаллари сарфи учун зарур маблағлар маҳаллий бюджет ҳисобидан мазкур мақсадлар учун ажратилган маблағлар доирасида таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. Мобиль гуруҳлар педагог кадрлари (тарбиячи, тарбиячининг ёрдамчиси) ва ҳайдовчи меҳнатига ҳақ давлат мактабгача таълим ташкилоти учун белгиланган тартибда тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-боб. Якунловчи қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мактабгача таълим мобиль гуруҳлар фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида низомга
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мактабгача таълим мобиль гуруҳлар фаолиятини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддати

1-босқич

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда доимий равишда республика бўйича мактабгача таълим ташкилотларини қуриш имконсиз бўлган, олис ва чекка ҳудудларни аниқлаш ва уларда мактабгача бўлган ёшдаги болаларнинг мактабгача таълим билан қамраб олинганлигини таҳлил қилган ҳолда, мактабгача таълим мобиль гуруҳлар ташкил этиладиган манзиллар рўйхатини тасдиқлаш.

Доимий равишда

2-босқич

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Ташкил этилаётган мактабгача таълим мобиль гуруҳларни белгиланган нормативларга мувофиқ қайта жиҳозланган автобуслар билан таъминлаш ва уларни манзиллар рўйхатига асосан ҳудудларга тақсимлаш бўйича чоралар кўриш.

Заруратга кўра

3-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари

Мактабгача таълим мобиль гуруҳлар учун таълим бериш ва ўйин майдончаларини ташкил этиш мақсадида ер майдонларини танлаш ва уларни қонунчиликда белгиланган тартибда ажратиш.

Зарурат бўлганда, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талабларига мувофиқ усти ёпиқ ўйин майдончаларини қуриш ва уларни белгиланган нормативларга мувофиқ жиҳозлаш бўйича чоралар кўриш.

Ёқилғи мойлаш материаллари сарфи учун зарур маблағларнинг йиллик лимитини тасдиқлаш.

Мобиль гуруҳлар ташкил этиладиган манзиллар рўйхати тасдиқланганидан сўнг бир ой муддатда

4-босқич

Туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари

Мактабгача таълим мобиль гуруҳларга қабул қилинадиган болалар рўйхатини туман (шаҳар)лардаги мактабгача таълимга қамраб олинмаган болалардан шакллантириш.

Заруратга кўра

5-босқич

Туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари

Мактабгача таълим мобиль гуруҳни ҳудуддаги энг яқин давлат мактабгача таълим ташкилотига буйруқ асосида бириктириш.

Қайта жиҳозланган автобуслар билан таъминланганидан ва ажратилган ер майдончалари тайёр бўлганидан сўнг

6-босқич

Туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари

Мактабгача таълим мобиль гуруҳларга қабул қилинадиган болалар ҳамда улардаги бўш ўринлар тўғрисидаги маълумотни Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг Мактабгача таълимни бошқариш ахборот тизимига киритиш.

Доимий равишда

7-босқич

Давлат мактабгача таълим ташкилоти

Мобиль гуруҳлар фаолиятини амалга ошириш тўғрисида буйруқ чиқариш.

Мактабгача таълим мобиль гуруҳларини бириктирилганидан сўнг

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 декабрдаги 848-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2024 й., 09/24/848/1049-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мактабгача таълим мобиль гуруҳлар фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида низомга
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мактабгача таълим мобиль гуруҳларни жиҳозлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НОРМАТИВЛАРИ*
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Номи

Ўлчов бирлиги

Миқдори (сони)

16 нафар бола бўлган гуруҳлар учун

16 нафар боладан ортиқ гуруҳлар учун

I. Мебель

1.

Болалар столи — 6 ўринли

дона

3

<5

2.

Болалар стули

дона

16

<30

3.

Ўқув материаллар учун жавон

дона

1

1

4.

Ўйинчоқлар учун жавон

дона

1

1

5.

Магнит-маркер доскаси

дона

1

1

6.

Пол ёстиқ (бин бэг)

дона

6

<10

7.

Болалар каравоти (топчан)

дона

1

1

II. Ўйинчоқлар

1.

Қўғирчоқлар (кўзи ёпиладиган)

дона

2

2

2.

Машиналар (турли хил)

тўплам

1

2

3.

Уй ҳайвонлари ва уларнинг болалари

тўплам

4

6

4.

Ёввойи ҳайвонлар ва уларнинг болалари

тўплам

4

6

5.

Болалар идишлари тўплами

тўплам

2

4

6.

«Лего» конструктори

тўплам

4

6

7.

Болалар лотоси

тўплам

2

4

8.

«Дорихона» тўплами

тўплам

2

4

9.

Қурилиш асбоблари тўплами

тўплам

2

4

10.

Пазллар

тўплам

10

15

11.

Мозаикалар

тўплам

4

6

III. Дидактик материаллар

1.

Ҳисоб таёқчалари

тўплам

16

30

2.

Геометрик шакллар (геометрик мозаика)

тўплам

16

30

3.

Мактабгача ёшдаги болалар учун алифбо

дона

16

30

4.

Рақамлар

тўплам

16

30

5.

Йил фасллари тасвири туширилган расмлар

тўплам

1

2

6.

Уй ҳайвонлари ва уларнинг болалари тасвири туширилган карточкалар

тўплам

4

6

7.

Ёввойи ҳайвонлар ва уларнинг болалари тасвири туширилган карточкалар

тўплам

4

6

8.

Уй паррандалари тасвири туширилган карточкалар

тўплам

4

6

9.

Қушлар тасвири туширилган карточкалар

тўплам

4

6

10.

Сабзавотлар тасвири туширилган карточкалар

тўплам

4

6

11.

Мевалар ва реза мевалар тасвири туширилган карточкалар

тўплам

4

6

12.

«Ҳаёт хавфсизлиги асослари» карточкалари

тўплам

1

3

13.

«Касблар» карточкалари

тўплам

1

3

14.

Ҳуснихат

дона

16

30

IV. Спорт инвентарлари

1.

Болалар арғимчоқлари

дона

4

6

2.

Болалар боулинг кеглиси

тўплам

2

4

3.

Турли катталикдаги тўплар

дона

4

6

4.

Турли ҳажмдаги чамбараклар

дона

4

6

5.

Улоқтириб тушириладиган ҳалқалар

дона

2

2

V. Болалар адабиёти

1.

Жаҳон халқ эртаклари

дона

5

5

2.

Ўзбек халқ эртаклари

дона

5

5

3.

Шеърлар, топишмоқлар

дона

5

5

V. Биринчи ёрдам учун дори воситалари**

Дорини номи

Дозаси

Упаковкадаги сони

Миқдори

(100 нафар тарбияланувчи ҳисобига қараб)

1.

Адреналин

0,1%-1,0

№10

1 уп

2.

Димедрол

1%-1,0

№10

1 уп

3.

Супрастин

2%-1,0

№5

1 уп

4.

Преднизолон

30 мг

№3

1 уп

5.

Магния сулфат

25%-5,0

№10

1 уп

6.

Анальгин

25%-2,0

№10

1 уп

7.

Новакаин

0,5%-5,0

№10

1 уп

8.

Эуфиллин

2,4%-10,0

№10

1 уп

9.

Кальция глюконат

10%-10,0

№10

1 уп

10.

Аммиак эритмаси

10%-20,0

Фл

2 фл

11.

Йод эритмаси

5%-5,0

Фл

4 фл

12.

Бриллиант кўки

1%-30,0

Фл

4 фл

13.

Валериана таблеткаси

№10

№10

2 уп

14.

Но-шпа

2%-2,0

№5

1 уп

15.

Парацетамол

0,5

№10

2 уп

16.

Тиббий пахта

200 гр.

200 гр.

2 дона

17.

Бинт

20 дона

18.

Шприц

2,0-5,0-10,0

10 дона

10 донадан

19.

Спирт

70%-100,0

25, 40, 50 мл.

4 дона

20.

Зарарсизлантириш воситалари

1 та болага 2 граммдан кунига

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*битта автобус учун ҳисоблаб чиқилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
**биринчи ёрдам учун дори воситаларига оид кўрсатмаларга ва талабларга мувофиқ тўғридан тўғри қуёш нурларини олдини олиш учун чоралар кўриш шарти билан шкаф ёки махсус қутичада сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мактабгача таълим мобиль гуруҳлар фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида низомга
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мактабгача таълим мобиль гуруҳларнинг таълим бериш ва ўйин фаолиятини ташкил этиш учун майдончаларни жиҳозлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НОРМАТИВЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Номи

Ўлчов бирлиги

Миқдори

16 нафар бола бўлган гуруҳлар учун

16 нафар боладан ортиқ гуруҳлар учун

1.

Арғимчоқ (икки томонлама)

дона

1

2

2.

Қумдон

дона

1

2

3.

Скамейка

дона

4

8

4.

Сирпанчиқ

дона

1

2

5.

Сюжетли уй

дона

1

1

6.

Балансир

дона

1

2

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.08.2021 й., 09/21/494/0760-сон; 23.12.2024 й., 09/24/848/1049-сон)