Ўзбекистон Руспубликаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг
буйруғи
«Риэлторнинг малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 5 август 2021 йилда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2236-5]
Ўзбекистон Республикасининг «Риэлторлик фаолияти тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 декабрдаги 805-сон «Баҳоловчилар ва риэлторларнинг малака имтиҳонини ўтказиш ва уларга малака сертификатини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Директор А. ОРТИКОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 19 июль,
01/11-14/08-сон
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг 2021 йил 19 июлдаги 01/11-14/08-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг 2011 йил 17 майдаги 01/19-18/02-сон «Риэлторнинг малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2236, 2011 йил 10 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 24-сон, 252-модда).
2. Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2014 йил 5 мартдаги 01/27-26/08-сон «Риэлторнинг малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 2236-1, 2014 йил 26 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 13-сон, 146-модда).
3. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2017 йил 6 июлдаги 01/19-10/14-сон «Риэлторнинг малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2236-2, 2017 йил 24 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 30-сон, 748-модда).
4. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2018 йил 23 январдаги 01/19-10/06-сон «Риэлторнинг малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат рақами 2236-3, 2018 йил 12 февраль) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.02.2018 й., 10/18/2236-3/0689-сон).
5. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2018 йил 18 майдаги 01/19-10/22-сон «Риэлторнинг малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2236-4, 2018 йил 5 июнь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.06.2018 й., 10/18/2236-4/1326-сон).
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.08.2021 й., 10/21/2236-5/0758-сон)