30.07.2021 йилдаги ПҚ-5205-сон
б) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 мартдаги «Вақтинчалик меҳнат фаолиятини олиб бориш учун республика ҳудудидан транспорт орқали чет элга жўнаб кетиш вақтида ўзбекистон республикаси фуқароларининг хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3584-сон қарорига мувофиқ 2021 йил 8 июнга қадар меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларга Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳузуридаги махсус кассалар орқали авиабилетларни имтиёзли тарифлар бўйича сотиб олиш ҳуқуқи берилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 мартдаги ПҚ-149-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.03.2022 й., 07/22/149/0186-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 мартдаги ПҚ-149-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.03.2022 й., 07/22/149/0186-сон)
1. 2-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
2. 6-банд қуйидаги мазмундаги еттинчи ва саккизинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
еттинчи — тўққизинчи хатбошилар тегишинча тўққизинчи — ўн биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
3. Низомга илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

Т/р

Жамғарма маблағларидан фойдаланиш йўналишлари

Харажатларни тўлаш учун талаб этиладиган ҳужжатлар

Назарда тутиладиган чоралар

Молиялаштириш лимити**

1.

Хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш даврида зўравонликка, мажбурий меҳнатга дучор бўлган ва камситилган, меҳнат ва бошқа ҳуқуқлари бузилган, мураккаб молиявий аҳволда қолган ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатларсиз, яшаш учун маблағсиз қолган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоя қилиш, уларга моддий ёрдам бериш.

1. Ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоя, моддий ёрдам сўраб Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги (Агентлик) бошлиғи номига ариза.

2. Ариза берувчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар (ҳужжатлар йўқолган ҳоллар бундан мустасно).

3. Хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш тўғрисидаги тасдиқловчи ҳужжатлар (меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун рухсатнома ёки хорижий давлатга меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кириб келганлигини тасдиқловчи ҳужжат ёки меҳнат шартномаси ёхуд меҳнат соҳасидаги назорат бўйича ваколатли орган маълумотномаси).

4. Мурожаат қилган шахс хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш даврида зўравонликка, мажбурий меҳнатга дучор бўлгани ва камситилгани, меҳнат ва бошқа ҳуқуқлари бузилгани, мураккаб молиявий аҳволда қолгани ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатларсиз, яшаш учун маблағсиз қолгани тўғрисида ишга жойлаштирилган мамлакат суди ёки ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, ваколатли халқаро ташкилотлар тасдиқномаси (агар мавжуд бўлса).

1. Мурожаат қилганларни ҳимоя қилиш мақсадида адвокатнинг, юридик хизматлар кўрсатувчи ташкилотларнинг ёки ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилотларининг хизматларига ҳақ тўлаш.

3 минг АҚШ долларигача

2. Хостеллар ва суткалик меҳмонхоналар томонидан кўрсатилган хизматларга ҳақ тўлаш (маблағсиз ва яшаш жойисиз қолган фуқаролар учун).

0,3 минг АҚШ долларигача

3. Мурожаат қилган фуқароларни ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоя қилиш масалалари бўйича ишга жойлаштириладиган мамлакатнинг ваколатли органларига мурожаатлар юбориш.

4. Ўзбекистон Республикасига қайтиш учун авиа (экономкласс) ва темир йўл (плацкарт вагонлар) чипталари ҳақини тўлаш.

Транспорт компаниялари нархларига мувофиқ

5. Хорижий иш берувчиларда мавжуд бўлган бўш иш ўринларини таклиф қилиш.

6. Бир марталик моддий ёрдам тўлаш.

Базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида

2.

Меҳнат миграциясида бўлган даврида жароҳат олган, бахтсиз ҳодисага дуч келган, ўткир ёки оғир касалга чалинган фуқароларга, агар улар меҳнат мигранти маблағлари ёки тиббий суғурта ҳисобига кўрсатилган тиббий хизматлар ҳақини тўлай олмаса, тиббий хизмат кўрсатиш.

1. Маблағлар ёки тиббий суғурта полиси йўқлиги сабабларини кўрсатган ҳолда Агентлик бошлиғи номига ариза (шошилинч тиббий хизмат кўрсатилган ҳоллар мустасно).

2. Ариза берувчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар.

3. Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини кесиб ўтиш муддати 7 ва ундан ортиқ кунни ташкил этса, хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш тўғрисидаги тасдиқловчи ҳужжатлар (меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун рухсатнома ёки хорижий давлатга меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кириб келганлигини тасдиқловчи ҳужжат ёки меҳнат шартномаси ёхуд меҳнат соҳасидаги назорат бўйича ваколатли орган маълумотномаси).

4. Ишга жойлаштирилган мамлакатнинг соғлиқни сақлаш органлари томонидан берилган тиббий ёрдам олиш заруратини тасдиқловчи маълумотнома (ҳужжат).

1. Ишга жойлаштирилган мамлакатнинг соғлиқни сақлаш муассасаларига кўрсатилган тиббий хизматлар ҳақини тўлиқ ёки қисман тўлаш, шу жумладан меҳнат миграциясига юборилаётган/ундан қайтаётган шахслар йўл-транспорт ҳодисаларига учраган бўлса, уларга шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш.

1,5 минг АҚШ долларигача

2. Суғурта полиси ҳисобига харажатлар тўланмаганлиги сабаби тўғрисида хорижий иш берувчига ва суғурта компаниясига сўров юбориш.

3. Ўзбекистон Республикасига қайтиш учун, шу жумладан оғир касалга чалинган одамлар ҳамда уларнинг вояга етмаган фарзандлари ташилишини ҳисобга олган ҳолда транспорт компаниялари (заруратга қараб, тез тиббий ёрдамнинг кўчма бригадалари) ҳақини тўлаш.

Транспорт компаниялари, тиббий муассасалар нархларига мувофиқ

4. Тиббиёт ходими кузатуви остида фуқароларни Ўзбекистон Республикасига қайтаришда тиббиёт ходимининг хизмат сафари ҳақини тўлаш.

Транспорт, яшаш
ва суткалик харажатларни белгиланган нормаларга мувофиқ

3.

Меҳнат миграциясида бўлган даврда вафот этган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари жасадларини, шунингдек, меҳнат фаолияти вақтида майиб бўлган ёки оғир жароҳатлар олган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини олиб келиш.

1. Агентлик бошлиғи номига ариза (фуқаролар вафот этган бўлса — яқин қариндошлар ёки бошқа шахслар мурожаати, бунда уларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар ҳам тақдим этилади).

2. Вафот этган фуқаро паспортининг нусхаси.

3. Агар меҳнат мигранти ишга жойлаштирилган мамлакат ҳудудида вафот этган бўлса, ушбу мамлакатнинг ваколатли органи томонидан берилган ўлимни тасдиқловчи маълумотнома.

4. Хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш тўғрисидаги тасдиқловчи ҳужжатлар (меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун рухсатнома ёки хорижий давлатга меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кириб келганлигини тасдиқловчи ҳужжат ёки меҳнат шартномаси ёхуд меҳнат соҳасидаги назорат бўйича ваколатли орган маълумотномаси).

5. Оғир жароҳатлар олганлиги ва майиб бўлганлиги тўғрисида тиббиёт муассасасининг маълумотномаси (кўчирмалар, хулосалар, касаллик тарихи).

1. Вафот этган шахс жасадини олиб кетиш учун уни урф-одатларга кўра тайёрлаш хизматлари ва бошқа хизматлар ҳақини тўлаш.

1 минг АҚШ долларигача

2. Вафот этган шахснинг жасадини Ўзбекистон Республикасига ташиш бўйича транспорт компаниялари хизматлари ҳақини тўлаш.

Транспорт
компаниялари
нархларига мувофиқ

3. Ўзбекистон Республикасига қайтиш учун, шу жумладан оғир касалга чалинган одамлар ташилишини ҳисобга олган ҳолда транспорт компаниялари ҳақини тўлаш.

Транспорт
компаниялари
нархларига мувофиқ

4.

Аввал хорижга уюшган ҳолда олиш доирасида ишлашга юборилган ва ишга жойлаштирилган мамлакат қонун ҳужжатларини бузиши натижасида депортация қилинган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини қайтариш, тўланган маблағларни кейинчалик мазкур фуқаролар ҳисобидан қоплаш, шунингдек, хорижий иш берувчилар томонидан
ишга жойлаштириш
бўйича келишилган шартлар бажарилмаган бўлса, Ўзбекистон Республикаси фуқароларини қайтариш.

1. Агентлик бошлиғи номига ариза.

2. Ариза берувчи шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар.

3. Хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш тўғрисидаги тасдиқловчи ҳужжатлар (меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун рухсатнома, меҳнат шартномаси ёки меҳнат соҳасидаги назорат бўйича ваколатли орган маълумотномаси).

4. Ишга жойлаштирилган мамлакат суди ёки ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг депортацияни (чиқариб юборишни) тасдиқлаши (қарор, хулоса, маълумотнома ва бошқалар).

5. Хорижий иш берувчилар томонидан ишга жойлаштириш бўйича келишилган шартлар бузилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (Агентлик, Ўзбекистон рекрутинг ташкилотлари, ишга жойлаштирилган мамлакатнинг меҳнат соҳасидаги назорат бўйича ваколатли органлари хулосалари).

1. Ўзбекистон Республикасига қайтгунга қадар меҳмонхоналар ва суткалик меҳмонхоналар хизматлари ҳақини тўлаш (маблағсиз ва яшаш жойисиз қолган фуқаролар учун).

1 минг АҚШ
долларигача

2. Фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича ишга жойлаштирилган мамлакатнинг ваколатли органларига мурожаатлар юбориш (хорижий иш берувчи ишга жойлаштириш шартларини бузганда).

3. Ўзбекистон Республикасига қайтиш учун авиа (экономкласс) ва темир йўл (плацкарт вагонлар) чипталари ҳақини
тўлаш.

Транспорт
компаниялари
нархларига мувофиқ

4. Хорижий иш берувчиларда мавжуд бўлган бўш иш ўринларини таклиф қилиш (депортация ва чиқариб юбориш ҳолатлари бундан мустасно).

5. Фуқаролар Ўзбекистон Республикасига қайтиб келгач, уларни қайтаришга сарфланган маблағларни қоплаш тўғрисида шартнома тузиш.

5.

Кетишдан олдин мослаштириш, касбга тайёрлаш, ўқитиш ва чет тилларни билишини синаш марказларини ташкил этиш, жиҳозлаш ва таъминлаш, меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга жўнаб кетаётган фуқароларнинг касбий малакасини тасдиқлаш.

1. Агентликнинг марказ ташкил этиш зарурати тўғрисидаги илтимоси.

2. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг кетишдан олдин мослаштириш, касбга тайёрлаш, ўқитиш ва чет тилларни билишини синаш марказларини ташкил этиш тўғрисидаги қарори, меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга жўнаб кетаётган фуқароларнинг касбий малакасини тасдиқлаш.

3. Қуриш, реконструкция қилиш, капитал
ва жорий таъмирлаш (зарур бўлса) ва жиҳозлаш бўйича харажатлар сметаси, шунингдек, асбоб-ускуналар етказиб бериш учун контрактлар (лойиҳалаштирувчилар, пудратчилар ва етказиб берувчи белгиланган тартибда саралангандан кейин).

1. Қуриш, реконструкция қилиш,
капитал ва жорий таъмирлаш бўйича лойиҳалаштирувчилар ва пудратчиларни, шунингдек, асбоб-ускуналар етказиб берувчиларни танлаш.

2. Молиялаштириш:

тасдиқланган режаларга мувофиқ зарур бўлса, параллел лойиҳалаштириш ва қуриш шартлари асосида қуриш, реконструкция қилиш, капитал ва жорий таъмирлаш
ишлари;

тасдиқланган шартномаларга мувофиқ асбоб-ускуналар етказиб бериш.

Тасдиқланган сметалар
ва тузилган контрактларга мувофиқ

6.

«lаbоr-migrаtiоn» дастурий мажмуасида рўйхатдан ўтган, хорижий тиллар ёки касбларга ўқиган ва уюшган ҳолда танлаш тартибида меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларга хорижий тиллар ёки касб бўйича муваффақиятли топширилган малака имтиҳони харажатларини тўлаб бериш, хорижга кетиш учун йўл транспорт чиптасини харид қилишга компенсация тўлаш.

1. Агентлик бошлиғи номига ариза.

2. Ариза берувчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар.

1. Хорижий тиллар ёки касб бўйича муваффақиятли топширилган малака имтиҳони харажатларини тўлаб бериш.

Базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида

2. Хорижга кетиш учун йўл транспорт чиптасини харид қилишга компенсация тўлаш ***.

Базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида

7.

Ривожланган давлатларга уюшган ҳолда танлаш тартибида меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларга мазкур мамлакатларда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун «ишчи виза»ни расмийлаштириш харажатларини қоплаб бериш.

1. Агентлик бошлиғи номига ариза.

2. Ариза берувчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар.

«Ишчи виза»ни расмийлаштириш харажатларини қоплаб бериш.

Базавий ҳисоблаш миқдорининг
беш баравари миқдоригача

8.

Хорижда фуқароларни уюшган ҳолда ишга жойлаштиришни кенгайтириш, ноқонуний меҳнат миграциясининг олдини олиш масалалари бўйича ахборот-маърифий тадбирлар ўтказиш

1. Агентликнинг ахборот-маърифий тадбирлар ўтказиш тўғрисидаги илтимосномаси.

2. Ахборот-маърифий маҳсулотлар тайёрлаш ва жойлаштириш учун шартномалар (роликлар, мақолалар, эълонлар, флаерлар, рисолалар, буклетлар, баннерлар ва бошқалар).

1. Реклама-маърифий маҳсулотлар тайёрловчиларни танлаш.

2. Тузилган шартномаларга мувофиқ ахборот-маърифий маҳсулотлар тайёрлаш ва жойлаштиришни молиялаштириш.

10 минг АҚШ долларигача

9.

Хорижда Агентлик ваколатхоналарини ташкил этиш, жиҳозлаш ва сақлаб туриш

1. Агентликнинг хориждаги ваколатхоналарни ташкил этиш тўғрисидаги илтимосномаси.

2. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг буйруғи.

3. Ваколатхона ташкил этишга сарфланадиган харажатлар сметаси.

4. Ваколатхонанинг штат жадвали.

1. Агентликнинг ваколатхона ташкил этиш, жиҳозлаш ва сақлаб туриш тўғрисидаги илтимосномаси.

2. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг ваколатхона ташкил этиш тўғрисида ТИВ билан келишилган қарорлари.

3. Молиялаштириш:

ваколатхона бинолари ва хоналарини капитал ҳамда жорий таъмирлаш (зарур бўлса);

ваколатхона ходимлари учун автотранспорт воситаларини харид қилиш;

мебель ва идора техникаси билан жиҳозлаш, тузилган ижара шартномаларига мувофиқ ваколатхона бинолари ва хоналари ҳамда ходимларнинг уй-жойи учун ижара ҳақи тўлаш.

Тасдиқланган сметаларга
ва тузилган шартномаларга
мувофиқ

10.

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ишга жойлаштирилаётган жойларни бориб кўриш орқали мониторинг ўтказиш.

1. Агентликнинг Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ишга жойлаштирилаётган жойларни бориб кўриш орқали мониторинг ўтказиш тўғрисидаги илтимосномаси.

2. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан келишилган ҳолда Агентликнинг мониторинг ўтказиш тўғрисидаги буйруғи.

3. Сафарга юбориш учун режа-вазифа
ва харажатлар сметаси.

Харажатларни 5 суткадан кўп бўлмаган муддатга тўлашни молиялаштириш.

Транспорт, яшаш
ва суткалик харажатларни белгиланган нормаларга мувофиқ