Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИНИ МУСТАҲКАМЛАШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги 321-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 10 апрелдаги ПФ-5005-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Жиноятчиликка қарши курашни кучайтириш, Қамчиқ довонида ва Наманган вилоятининг довон яқинидаги аҳоли яшайдиган пунктларда жамоат тартибини сақлаш ва халқ хўжалиги объектларини қўриқлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Наманган вилоятининг Поп туманидаги Қамчиқ шаҳарчасида Поп туман ички ишлар бўлими таркибида штатдаги ходимлар сони иловага мувофиқ 50 нафардан иборат бўлган Қамчиқ милиция бўлинмаси ташкил этилсин.
2. Шу йилнинг биринчи ярим йиллигида янгидан ташкил этилган бўлинма харажатлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига 1997 йил учун назарда тутилган умумий маблағлар ҳисобидан амалга оширилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 1997 йилнинг иккинчи ярим йиллигидан бошлаб, штатдаги ходимлар сони 50 нафардан иборат бўлган янги милиция бўлинмаси ташкил этилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигини маблағ билан таъминласин.
4. «Ўзулгуржибиржасавдо» уюшмаси Қамчиқ милиция бўлинмаси ташкил этилиши муносабати билан Ички ишлар вазирлигини зарур моддий-техника ресурслари билан таъминласин.
5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ажратилган штатлар сонини бутлаш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўрсин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг биринчи ўринбосари И.Ҳ. Жўрабеков зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1997 йил 27 май,
266-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 27 майдаги 266-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Наманган вилояти Поп тумани ички ишлар бўлимининг Қамчиқ шаҳарча милиция бўлинмасини ташкил этиш учун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига ажратилаётган ходимларнинг
ҚЎШИМЧА СОНИ
| | |
| Ҳаммаси |
- 50 нафар |
| Шу жумладан: | |
| - катта ва ўрта бошлиқлар таркиби |
- 24 нафар |
| - кичик бошлиқлар ва оддий ходимлар таркиби |
- 22 нафар |
| - ишчи ва хизматчилар |
- 4 нафар |
| | |