Ўзбекиcтон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн еттинчи ялпи мажлисини чақириш тўғрисида
«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунининг 16-моддасига, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қилади:
I. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн еттинчи ялпи мажлиси 2021 йил 30 июль куни чақирилсин.
Белгилансинки, пандемия даврида мамлакатимизда карантин чора-тадбирлари амал қилаётганлигини инобатга олиб, ялпи мажлис видеоконференцалоқа режими орқали ўтказилади.
II. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн еттинчи ялпи мажлиси муҳокамасига қуйидаги масалалар киритилсин:
1. «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» халқаро конференцияси (Тошкент, 2021 йил 15-16 июль) якунларидан келиб чиқадиган вазифалар тўғрисида.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши
2. «Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳақида.
Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси
3. «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни тўғрисида.
Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси
4. «Интеллектуал мулк объектларининг ҳуқуқий муҳофазаси янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳақида.
Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси
5. «Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси фаолияти такомиллаштирилаётганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳақида.
Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси
6. «Зайтун мойи ва зайтун меваси тўғрисидаги халқаро битимга (Женева, 2015 йил 9 октябрь) Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни тўғрисида.
Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси
7. 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастурининг 2021 йилнинг биринчи ярим йиллигидаги ижроси бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи ҳақида.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши
8. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларнинг профилактикаси ҳолати тўғрисидаги ахбороти ҳақида.
Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси
9. Боёвут, Қарши, Бўстон, Тўрақўрғон, Олот туманлари ҳамда Каттақўрғон шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари доирасида белгиланган чора-тадбирлар ижроси тўғрисида.
Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси
10. Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг айрим қарорларини ўрганиш натижалари тўғрисида.
Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси
11. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталарнинг кесилишига доир масала юзасидан ахбороти тўғрисида.
Ахборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари қўмитаси,
Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси
12. Қонунларнинг ижроси ҳолати, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш ва қонуности ҳужжатларининг қабул қилиниши юзасидан амалга оширилган мониторинг натижалари тўғрисида.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши
13. Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш бўйича парламент назоратини кучайтириш масалалари тўғрисида.
Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси
14. Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашининг намунавий регламентини ва халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашининг доимий комиссиялари тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши
15. Ёшларга оид давлат сиёсатининг ҳудудларда амалга оширилиши бўйича рейтинг тизимини жорий этиш тўғрисида.
Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси
16. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитасининг 2020 йилдаги ва 2021 йилнинг биринчи ярим йиллигидаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи ҳақида.
Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси
17. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг қарорларини тасдиқлаш тўғрисида.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши
III. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн еттинчи ялпи мажлисига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш ишларини мувофиқлаштириб бориш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари С. Сафоев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Тошкент ш.,
2021 йил 26 июль,
КҚ-246-IV-сон