Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2021 йил 31 майдаги ЎРҚ-691-сон Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14 ва 16-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.
3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари Б. Кучкаров зиммасига юклансин.
Раис З. НИЗАМХОДЖАЕВ
Тошкент ш.,
2021 йил 2 июль,
1075-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2021 йил 2 июлдаги 1075-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2024 йил 5 июндаги 1339-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2024 йил 5 июндаги 1339-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
3. Марказий сайлов комиссиясининг 2021 йил 14 апрелдаги 1068-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларнинг сайловолди ташвиқотини олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомнинг 47-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«47. Номзодларнинг сайловчилар билан учрашувлари очиқ ва ошкора тарзда ўтказилади.
Сайловчилар билан учрашувлар каби оммавий тадбирлар уларнинг ўтказилиш жойи ва вақти ҳақида тегишли туман (шаҳар) ҳокимликлари камида уч кун олдин ёзма равишда хабардор қилинган ҳолда ўтказилади. Бунда ушбу оммавий тадбирларни ўтказиш учун рухсатнома талаб қилинмайди».