Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги Савдо ваколатхонаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 июлдаги ПФ-111-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2023 й., 06/23/111/0509-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 15 мартдаги ПҚ-5026-сон қарорига асосан, шунингдек, йирик корхоналар, инвестиция фондлари ва молия институтлари билан тўғридан-тўғри алоқаларни йўлга қўйиш, Ўзбекистон Республикасига Россия Федерациясидан жалб этиладиган тўғридан-тўғри инвестициялар ҳажмларини кўпайтириш, Россия Федерацияси бозорига маҳаллий товарлар ва хизматлар экспорти ҳажмини ошириш ва таркибини диверсификация қилиш, икки мамлакат тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги ҳамкорликни фаоллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 15 мартдаги ПҚ-5026-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси билан Россия Федерацияси ўртасида савдо-иқтисодий, инвестициявий ва молиявий-техник ҳамкорлик лойиҳаларини сифатли тайёрлаш ва амалга ошириш бўйича тизимли ишларни таъминлаш мақсадида Москва шаҳрида ходимларнинг чекланган сони 7 кишидан иборат Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги Савдо ваколатхонаси (кейинги ўринларда — Ваколатхона) ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 июлдаги ПФ-111-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2023 й., 06/23/111/0509-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар Ваколатхонанинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий даражадаги ташрифлар якунлари бўйича «йўл хариталари»га киритилган Россия Федерацияси билан савдо-иқтисодий, инвестиция ва молиявий-техник ҳамкорлик соҳасидаги аниқ лойиҳалар ва дастурларнинг амалга оширилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг иқтисодиёт тармоқлари ҳамда инфратузилмасини ривожлантириш ва модернизация қилиш учун хорижий инвестициялар, шу жумладан, Россия Федерациясининг тўғридан-тўғри хорижий инвестициялари, илғор технологиялари ва молиявий-техник кўмак дастурлари, инвестиция фондлари ва молия институтлари маблағларининг жалб этилиши ва ўзлаштирилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
салоҳиятли инвесторларни топишда узоқ муддатли шериклик алоқаларини ўрнатиш, савдо ва инвестиция шартномаларини тузиш, ишбилармон доиралар иштирокида музокаралар ва бошқа тадбирларни ташкил этиш, ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек, хорижий инвестицияларни жалб қилиш учун лойиҳа таклифлари ва бошқа зарур материалларни тайёрлашда тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Россия Федерацияси бозорига маҳаллий маҳсулотлар ва хизматлар экспорти ҳажмларини ошириш ва ўзаро товар айланмаси номенклатурасини кенгайтиришга кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси иқтисодиётлари тармоқларининг саноат кооперациясини ривожлантириш ҳамда ҳудудлараро ҳамкорликдаги саноат ярмаркаси ва кўргазмаларини самарали ўтказишни ташкиллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташқи савдо инфратузилмасини ривожлантириш, транзит салоҳиятини ошириш, логистика ва транспорт йўлакларини такомиллаштириш, экспорт йўналишларини диверсификация қилиш, Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо юкларини ташиш ва транзит қилиш учун имтиёзли режимларни қўллаш бўйича таъсирчан чоралар кўриш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги Савдо ваколатхонаси тузилмаси ва штат жадвали 1ва 2-иловаларга мувофиқ;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 июлдаги ПФ-111-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2023 й., 06/23/111/0509-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги Савдо ваколатхонасини сақлаш учун 2021 йилнинг олти ойидаги харажатлар сметаси 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 июлдаги ПФ-111-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2023 й., 06/23/111/0509-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда ваколатхона ходимларига йиллик меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг 10 фоизи миқдорида моддий рағбатлантириш тўловлари назарда тутилсин. Моддий рағбатлантириш тўловлари миқдори Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан Ваколатхона ходимларига фаолиятининг аниқ натижалари учун белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар Ваколатхона фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваколатхонани 2021 йилда сақлаш харажатларини 3-иловага мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига 2021 йилда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида хориждаги ваколатхоналарни сақлаш учун ажратилган маблағлар доирасида молиялаштирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг сўровига асосан 2022 йилдан бошлаб Ваколатхонани сақлаш харажатлари учун зарур бюджет маблағларини Ўзбекистон Республикаси бюджети параметрларида назарда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваколатхонага тўртта автотранспорт воситасини сақлаш учун лимит ажратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги бир ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваколатхона раҳбари ва ходимларининг масъулияти, жавобгарлиги ва фаолиятини баҳолаш мезонларини назарда тутувчи Ваколатхона тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваколатхонани штатлар жадвалига мувофиқ мутасаддилик қилинадиган йўналишлар бўйича малакали мутахассислар билан тўлдирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда Ваколатхонанинг Москва шаҳрида жойлаштирилиши ва жиҳозланишини таъминласин, халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган нормаларига мувофиқ унинг фаолиятини ташкил этиш, Ваколатхона ходимларига дипломатик мақом беришни ҳамда бошқа масалаларни ҳал этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваколатхона Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига ҳисобот беради ва ўз фаолиятини вазирнинг умумий раҳбарлигида амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваколатхонага Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган раҳбар бошчилик қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваколатхона раҳбари ўз даражаси бўйича Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги элчихонаси маслаҳатчиси лавозимига тенглаштирилади ва ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг хориждаги муассасалари билан яқин ҳамкорликда амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзаков зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 26 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
463-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 26 июлдаги 463-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги Савдо ваколатхонаси

тузилмаси
(1-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 июлдаги ПФ-111-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2023 й., 06/23/111/0509-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Раҳбар
1
Инвестиция масалалари бўйича менежер
2
Бош ҳисобчи
1
Молия институтлари билан ишлаш бўйича менежер
1
Ташқи савдо масалалари бўйича менежер
2
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги Савдо ваколатхонаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ШТАТ ЖАДВАЛИ
(2-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 июлдаги ПФ-111-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2023 й., 06/23/111/0509-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги Савдо ваколатхонасини сақлаш учун 2021 йилнинг олти ойидаги харажатлар сметаси
(3-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 июлдаги ПФ-111-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2023 й., 06/23/111/0509-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Зарурат бўлганда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги тасдиқланган бюджет доирасида ушбу харажатлар сметасига ўзгартиришлар киритиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
** Тўловлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки курси бўйича миллий валютада амалга оширилади.