15.03.2021 йилдаги ПҚ-5026-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий-техник, маданий-гуманитар соҳаларидаги ўзаро манфаатли, амалий шерикликни кенгайтириш ҳамда стратегик ҳамкорлик ва иттифоқчилик муносабатларини сифат жиҳатидан янги даражага кўтариш ва уни аниқ мазмун билан янада бойитишни таъминлаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги марказий аппарати тузилмасига Россия Федерацияси билан ташқи иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш учун масъул бўлган инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари — Инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш маркази директори лавозими киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги марказий аппарати тузилмасида вазирликнинг белгиланган штатлари доирасида 5 штат бирлигидан иборат Россия Федерацияси билан ҳамкорликни ривожлантириш бошқармаси ташкил қилинсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси билан Россия Федерацияси ўртасида савдо-иқтисодий, инвестициявий ва молиявий-техник ҳамкорлик лойиҳаларини сифатли тайёрлаш ва амалга ошириш бўйича тизимли ишларни таъминлаш мақсадида Москва шаҳрида ходимларнинг чекланган сони 7 кишидан иборат Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги Савдо ваколатхонаси (кейинги ўринларда — Ваколатхона) ташкил этилсин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 июлдаги ПФ-111-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2023 й., 06/23/111/0509-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари — Инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш маркази директорининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Россия Федерацияси билан савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий-техник ҳамкорлик лойиҳалари ва дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда амалда рўёбга чиқариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Россия Федерацияси билан юқори технологиялар, инновациялар, саноат, энергетика, инфратузилмани ривожлантириш, транспорт, логистика, қишлоқ хўжалиги, туризм ва бошқа йўналишларда амалий ҳамкорликни кенгайтириш бўйича аниқ таклифлар тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Россия Федерацияси билан амалга оширилган олий даражадаги ташрифлар якунлари бўйича эришилган савдо-иқтисодий, инвестициявий ва молиявий-техник ҳамкорлик соҳасидаги келишувларнинг сўзсиз ва сифатли ижро этилиши устидан доимий ҳамда тизимли мониторинг ва назоратни ташкил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Россия Федерацияси билан савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий-техник ҳамкорлик соҳаларидаги амалий чора-тадбирлар режалари («йўл хариталари»)ни сўзсиз амалга ошириш бўйича масъул ижрочилар — вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро ҳокимияти органларининг фаолиятини мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Россия Федерацияси Саноат ва савдо вазирлиги ўртасида ташкил этилган «Лойиҳа офиси» фаолияти доирасида янги саноат лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Россия томони билан ҳамкорликда амалга оширишни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш маркази директорига юкланган вазифа ва функцияларни амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Ташқи ишлар вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваколатхонани ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига тегишли қарор лойиҳасини киритсин. Бунда, Ваколатхона тузилмаси, харажатлар сметаси, молиялаштириш манбалари, ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш даражаси (фаолиятининг аниқ натижалари учун мукофотлашни ҳисобга олган ҳолда) ҳамда моддий-техник таъминоти билан боғлиқ масалалар акс этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваколатхонани малакали мутахассислар билан тўлдириш ҳамда унинг фаолият бошлаши билан боғлиқ барча ташкилий масалаларни ҳал этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг Жаҳон савдо ташкилоти (кейинги ўринларда — ЖСТ) билан ҳамкорлик қилиш бошқармаси негизида вазирликнинг белгиланган штатлари доирасида Халқаро ва минтақавий ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш ҳамда ташқи иқтисодий интеграция жараёнларини мувофиқлаштириш бошқармаси ташкил қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагилар Халқаро ва минтақавий ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш ҳамда ташқи иқтисодий интеграция жараёнларини мувофиқлаштириш бошқармасининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўп томонлама савдо алоқалари соҳасидаги давлат сиёсатини шакллантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда Ўзбекистон Республикасини халқаро ва минтақавий савдо ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш ва интеграциялашув жараёнларида давлат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқий ҳужжатлари, халқаро шартномалари ва уларнинг лойиҳалари халқаро ва минтақавий савдо ташкилотлари билан интеграциялашув ва ўзаро ҳамкорлик доирасидаги талаб ва меъёрларга мувофиқлигини кўриб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Евроосиё иқтисодий иттифоқи (кейинги ўринларда — ЕОИИ) ва ЖСТ билан ўзаро ҳамкорлиги доирасида миллий манфаатларни илгари суриш мақсадида интеграция жараёнларини чуқурлаштириш чораларини олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг ЕОИИ ва ЖСТга аъзо бўлиши билан боғлиқ масалаларни чуқур таҳлил қилиш ҳамда мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро ташкилотларга аъзо бўлишнинг иқтисодий афзалликларини ўрганиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташқи иқтисодий сиёсатни мамлакат ички иқтисодий сиёсатига мувофиқлаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
интеграцион салоҳият ва рақобатбардош устунликлардан фойдаланган ҳолда иқтисодий самарага эришишни таъминлаш бўйича аниқ чоралар кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
интеграция жараёнлари доирасида иқтисодий сиёсатни олдиндан прогнозлаштиришни таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги уч ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 апрелдаги «Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасидаги икки томонлама стратегик ҳамкорлик ва иттифоқчилик муносабатларини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2885-сон ва 2018 йил 3 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасидаги икки томонлама стратегик ҳамкорлик ва иттифоқчилик муносабатларини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3997-сон қарорлари ижросини пухта таҳлил қилган ҳолда ушбу қарорлар билан тасдиқланган «йўл хариталари»ни бирлаштириш тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.У. Умурзаков зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 15 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-5026-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.03.2021 й., 07/21/5026/0212-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2023 й., 06/23/111/0509-сон)