1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.04 Боғдорчилик.;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.05 Сабзавотчилик]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Қишлоқ хўжалиги бирлашмаларининг аъзолари, мева-сабзавот кластерлари иштирокчилари ва тадбиркорлик субъектларига маҳаллий шароитда етиштирилган интенсив кўчатлар (пакана ва ярим пакана) ҳамда пайвандтагларни сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мева-сабзавотчилик ва узумчилик тармоғини янада ривожлантириш, соҳада қўшилган қиймат занжирини яратишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 11 декабрдаги ПҚ-4549-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, кўчатчилик соҳасини интенсив технологиялар асосида ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Қишлоқ хўжалиги бирлашмаларининг аъзолари, мева-сабзавот кластерлари иштирокчилари ва тадбиркорлик субъектларига маҳаллий шароитда етиштирилган интенсив кўчатлар (пакана ва ярим пакана) ҳамда пайвандтагларни сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратиш тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.02.00 Агросаноат ишлаб чиқаришнинг давлат бошқаруви / 09.14.02.01 Бошқарув ва тартибга солишнинг умумий масалалари]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий шароитда етиштирилган интенсив кўчатлар (пакана ва ярим пакана) ҳамда пайвандтагларни (кейинги ўринларда — кўчатлар ва пайвандтаглар) сотиб олиш харажатларининг бир қисмини субсидия ажратиш йўли билан қоплаб бериш тартиби;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўчатлар ва пайвандтаглар учун субсидиянинг базавий ҳисоблаш миқдорлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўчатлар ва пайвандтаглар турлари (ток кўчатлари, уруғли ва данакли мевалар, ёнғоқ мевалари) бўйича коэффициентларни аниқлаш тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республикада кўчатлар ва пайвандтагларни экиш шартлари;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.04 Боғдорчилик.]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари томонидан интенсив боғ ва токзор барпо этиш бўйича лойиҳаларнинг манзилли рўйхатларини шакллантириш тартиби;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.05.00 Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўчатлар ва пайвандтагларни етиштириш ва етказиб бериш мажбуриятларининг бажарилиши бўйича мониторинг олиб бориш тартиби.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги бирлашмаларининг аъзолари, мева-сабзавот кластерлари иштирокчилари ва тадбиркорлик субъектларига кўчатлар ва пайвандтагларни сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги қошидаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) ҳисобидан субсидия ажратилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги бирлашмаларининг аъзолари, мева-сабзавот кластерлари иштирокчилари ва тадбиркорлик субъектларига кўчатлар ва пайвандтагларни сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун ажратиладиган маблағлардан самарали фойдаланилиши Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати департаменти томонидан назорат қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 июндаги 481-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги қошидаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомга2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев ҳамда Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 24 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
458-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 июлдаги 458-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги бирлашмаларининг аъзолари, мева-сабзавот кластерлари иштирокчилари ва тадбиркорлик субъектларига маҳаллий шароитда етиштирилган интенсив кўчатлар (пакана ва ярим пакана) ҳамда пайвандтагларни сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом қишлоқ хўжалиги бирлашмаларининг аъзолари, мева-сабзавот кластерлари иштирокчилари ва бошқа тадбиркорлик субъектларига маҳаллий шароитда етиштирилган интенсив кўчатлар (пакана ва ярим пакана) ҳамда пайвандтагларни (кейинги ўринларда — кўчатлар ва пайвантаглар) сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) қошидаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) ҳисобидан субсидия ажратиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.04 Боғдорчилик.]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
интенсив боғ — интенсив кўчатлар (пакана ва ярим пакана) ҳамда пайвандтаглардан етиштирилган кўчатларни зич экиш схемасида ресурстежамкор агротехнологик тадбирларни амалга ошириш асосида ташкил этилган ва сув тежовчи суғориш технологиялари жорий этилган мевали боғ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«In-vitro» лабораторияси — ўсимлик организми тўқималарини микроклонал кўпайтириш усули орқали «соғлом», вируслардан ҳоли бўлган пайвандтаг етиштириш учун ихтисослашган, махсус жиҳозланган лаборатория;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўчатчилик хўжалиги — Ўзбекистон Республикасида мева кўчатларини етиштирувчи мақомга ва кўчатчиликка ихтисослашган камида 2 гектар ер майдонига эга бўлган хўжалик юритувчи субъект;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.05.00 Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги бирлашмаси — фермер хўжаликлари, деҳқон хўжаликлари ҳамда томорқа ер эгаларини, шунингдек, мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш ва уларни тайёрлаш, ташиш, сақлаш ва сотиш бўйича фаолият олиб борувчи жисмоний ва юридик шахсларни ўз ичига олган юридик шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳа ташаббускори — янги интенсив боғ ва/ёки токзор барпо этиш юзасидан субсидия олиш учун мурожаат қилган қишлоқ хўжалиги бирлашмаси аъзоси, мева-сабзавот кластери иштирокчиси ёки тадбиркорлик субъекти;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.06.00 Фермер хўжаликлари. Кластер ва иссиқхона хўжаликлари]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мева-сабзавот кластери — бир ёки бир неча юридик ва жисмоний шахслар томонидан битим асосида замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда уруғлик, мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш, сақлаш, тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш бўйича қўшилган қиймат занжири яратиш юзасидан ҳамкорликни амалга оширишга қаратилган фаолият шакли;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пайвандтаг — «In-vitro» лабораториясида ёки вегетатив йўл билан кўпайтирилган илдиз тизимига эга бўлган ўсимлик пояси;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.04 Боғдорчилик.]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
плантация — қишлоқ хўжалиги бирлашмаларининг ёки мева-сабзавот кластерининг аъзолари томонидан туташ ҳудудда 10 гектардан кам бўлмаган майдонларда бир хил мева ёки узум тури экилган интенсив боғ ва/ёки токзор.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.17.00 Қишлоқ хўжалигидаги шартномалар / 09.14.17.03 Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларини моддий-техник жиҳатдан таъминлаш]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Субсидиялар кўчатлар ва пайвандтагларни сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун берилади, данак ва уруғдан кўпайтирилган пайвандтаглар (кўчатлар) бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Субсидиянинг базавий ҳисоблаш миқдори сотиб олинадиган кўчатлар ва пайвандтагларнинг ҳар бир донаси учун қуйидаги миқдорларда белгиланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
интенсив мева ва узум кўчати учун — 8 000 сўм;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзолари, мева-сабзавот кластерлари иштирокчилари ва бошқа тадбиркорлик субъектларига кўчатлар ва пайвандтагларни сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун ҳар бир дона кўчатга бериладиган субсидия миқдори унинг базавий ҳисоблаш миқдорига мевали кўчат тури учун белгиланган коэффициентни кўпайтириш йўли билан қуйидагича аниқланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Номланиши
Кўчат турлари бўйича коэффициентлар
ток кўчатлари
(хўраки ва кишмишбоп)
уруғли мевалар
данакли мевалар
ёнғоқ мевалар
Интенсив кўчатлар (пакана ва ярим пакана) ҳамда пайвандтаглар
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.02.00 Агросаноат ишлаб чиқаришнинг давлат бошқаруви / 09.14.02.01 Бошқарув ва тартибга солишнинг умумий масалалари]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Лойиҳа ташаббускорлари мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ интенсив боғ ва токзорларда кўчатларни экиш шартларига риоя қилишлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Маҳаллий шароитда етиштирилган интенсив кўчатлар (пакана ва ярим пакана) ҳамда пайвандтагларни сотиб олиш харажатларининг бир қисми ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ схема бўйича қоплаб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Маҳаллий шароитда етиштирилган интенсив кўчатлар (пакана ва ярим пакана) ҳамда пайвандтагларни сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари ҳар йили 1 ноябрга қадар плантация асосида барпо этиладиган боғ ва токзорлар учун ажратилган ёки ажратиладиган ер майдонларидан келиб чиқиб, лойиҳа ташаббускорларининг интенсив кўчатлар турлари, навлари ва миқдорига бўлган талабини аниқлаш мақсадида интенсив боғ ва токзор барпо этиш бўйича лойиҳаларнинг манзилли рўйхатини мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ шакллантиради.
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.02.00 Агросаноат ишлаб чиқаришнинг давлат бошқаруви / 09.14.02.01 Бошқарув ва тартибга солишнинг умумий масалалари]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари шакллантирилган манзилли рўйхатни ўн иш кунида Агентликка тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Агентлик тақдим этилган манзилли рўйхат асосида ўн иш кунида «in-vitro» лабораториялари ва кўчатчилик хўжаликларининг маҳаллий шароитда етиштирилган интенсив кўчатлар етказиб бериш имкониятини ўрганиб, олинган маълумотларни Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари орқали лойиҳа ташаббускорига етказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Лойиҳа ташаббускори интенсив кўчатлар сотиб олишга субсидия олиш учун Агентлик ва кўчат етказиб берувчи кўчатчилик хўжалиги ўртасида уч томонлама шартномани имзолашга Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги қошидаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси кенгашининг (кейинги ўринларда — Кенгаш) қарорини олиш учун Агентликка қуйидаги ҳужжатларни ёзма ёки электрон шаклда тақдим қилади:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.07.00.00 Маъмурий-ҳуқуқий тартиблар (режимлар) / 02.07.08.00 Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахснинг номи, солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР), ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган жойи (почта манзили), сўралаётган субсидиянинг мақсади, миқдори, интенсив боғ ва/ёки токзор барпо этилиши режалаштирилган ер майдони, хизмат кўрсатувчи тижорат банкининг номи ва банкдаги ҳисобварағи кўрсатилган субсидия ажратиш тўғрисидаги ариза;
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.02.00 Ахборотни ҳужжатлаштириш. Электрон ҳужжат айланиши / 12.03.02.04 Ҳужжатларнинг мажбурий нусхаси]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
интенсив боғ ва/ёки токзор барпо этиш учун ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шаклда лойиҳа тўғрисида маълумот.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.02.00 Ахборотни ҳужжатлаштириш. Электрон ҳужжат айланиши / 12.03.02.03 Электрон рақамли имзо]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар электрон рақамли имзо билан тасдиқланади.

Лойиҳани молиялаштиришнинг аниқ манбалари (ўз маблағи, банк кредити, хорижий инвестиция) кўрсатилмаган аризалар кўриб чиқилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Агентлик тақдим этилган ҳужжатларни беш иш кунида Кенгашнинг навбатдаги йиғилишларида кўриб чиқиш учун киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Кенгаш Агентлик томонидан лойиҳа ташаббускорига интенсив кўчатларни сотиб олиш учун бериладиган буюртмага аванс тўлови сифатида субсидия ажратиш ёки ажратишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Субсидия ажратишни рад этиш учун қуйидагилар асос ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳа ташаббускори ушбу Низомнинг 11-бандида белгиланган шартларга мос келмаса;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.17.00 Қишлоқ хўжалигидаги шартномалар / 09.14.17.03 Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларини моддий-техник жиҳатдан таъминлаш]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўчат етказиб берувчи хўжалик мевали ва узум кўчати етиштириш учун кўчатчиликка ихтисослашган камида 2 гектар ер майдонига эга бўлмаса, шунингдек, кўчатчиликка ихтисослашган хўжалик бўлмаса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳа ташаббускори томонидан тақдим этилган ҳужжатларда Агентлик томонидан ўтказиладиган ўрганишлар орқали ишончсиз ва нотўғри маълумотлар мавжудлиги ёки маълумотларни бузиб кўрсатиш ҳолатлари аниқланганда.
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу бандда қайд этилганидан бошқа ҳолатлардан ташқари лойиҳа ташаббускорига субсидия ажратишни рад этишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Кенгашнинг субсидия ажратиш тўғрисидаги ижобий қарори Агентлик, лойиҳа ташаббускори ва кўчатчилик хўжалиги ўртасида субсидия ажратиш тўғрисидаги уч томонлама шартномани расмийлаштириш учун асос ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгашнинг йиғилишлари, заруратга кўра, бир ойда камида бир маротаба ўтказилади.

16. Агентлик Кенгаш томонидан қабул қилинган қарорлар тўғрисида лойиҳа ташаббускорини уч иш кун мобайнида ёзма (электрон) равишда хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лойиҳа ташаббускори Кенгашнинг қарори ҳақида хабардор қилингандан сўнг беш иш кунида Агентлик, лойиҳа ташаббускори ва кўчатчилик хўжалиги ўртасида интенсив кўчатлар етиштириш, етказиб бериш ва субсидия ажратиб бериш бўйича уч томонлама шартнома имзоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик шартнома имзолангандан сўнг Жамғарма ҳисобварағида маблағлар мавжуд бўлган тақдирда бир ой муддатда, бироқ узоғи билан олти ойдан ошмаган муддатда интенсив кўчатлар етказиб бериш учун лойиҳа ташаббускори номидан кўчатчилик хўжалигига шартномада белгиланган миқдордаги маблағларни ўтказиб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ажратилган маблағлардан бошқа мақсадларда фойдаланиш ҳолатлари аниқланган тақдирда, Агентлик молиялаштиришни тўхтатади ва маблағнинг молиялаштирилган қисмини ундириш чораларини кўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Кўчатчилик хўжалиги лойиҳа ташаббускорига етказиб берилаётган интенсив кўчатлар учун Жамғарма томонидан молиялаштирилган маблағларни мос равишда ҳар бир кўчат нархидан чегириб қолади.
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу кўчат нархидан чегирилган маблағлар лойиҳа ташаббускорига тақдим этилган субсидия деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-§. Маҳаллий шароитда етиштирилган пайвандтагларни сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Кўчатчилик хўжалиги маҳаллий шароитда етиштирилган пайвандтагларни сотиб олиш харажатларининг бир қисмини «in-vitro» лабораториясига субсидия ҳисобига олдиндан тўловни амалга ошириш учун Агентликка қуйидаги ҳужжатларни ёзма ёки электрон шаклда тақдим қилади:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.02.00 Ахборотни ҳужжатлаштириш. Электрон ҳужжат айланиши / 12.03.02.04 Ҳужжатларнинг мажбурий нусхаси]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат нусхаси (пайвандтаглар академик М.Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институтининг илмий-тажриба станцияларида етиштирилган ҳоллар бундан мустасно).
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.02.00 Ахборотни ҳужжатлаштириш. Электрон ҳужжат айланиши / 12.03.02.03 Электрон рақамли имзо]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар электрон рақамли имзо билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Агентлик кўчатчилик хўжалиги томонидан тақдим этилган ҳужжатларни беш иш кунида Кенгашнинг навбатдаги йиғилишларида кўриб чиқиш учун киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгашнинг йиғилишлари, заруратга кўра, бир ойда камида бир маротаба ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Кенгаш кўчатчилик хўжалигига «in-vitro» лабораториясидан пайвандтаглар сотиб олишга олдиндан буюртма бериш учун субсидия ажратиш ёки ажратишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Субсидия ажратишни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳа ташаббускори ушбу Низомнинг 19-бандида белгиланган шартларга мос келмаса;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.04 Боғдорчилик.]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пайвандтаг етказиб берувчи кўчатчилик хўжалиги мевали ва узум кўчат етиштириш учун кўчатчиликка ихтисослашган камида 2 гектар ер майдонига эга бўлмаса, шунингдек, кўчатчиликка ихтисослашган хўжалик бўлмаса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳа ташаббускори томонидан тақдим этилган ҳужжатларда Агентлик томонидан ўтказиладиган ўрганишлар орқали ишончсиз ва нотўғри маълумотлар мавжудлиги ёки маълумотларни бузиб кўрсатиш ҳолатлари аниқланганда.
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу бандда қайд этилганидан бошқа ҳолатларда субсидия олувчига субсидия ажратишни рад этишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Кенгашнинг субсидия ажратиш тўғрисидаги ижобий қарори Агентлик, «in-vitro» лабораторияси ва кўчатчилик хўжалиги ўртасида субсидияни аванс тўлови сифатида тўлаб бериш тўғрисида уч томонлама шартномани расмийлаштириш учун асос ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Агентлик Кенгаш томонидан қабул қилинган қарорлар тўғрисида кўчатчилик хўжалигини уч иш куни мобайнида ёзма (электрон) равишда хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўчатчилик хўжалиги Кенгашнинг қарори ҳақида хабардор қилингандан сўнг беш иш кунида Агентлик, «in-vitro» лабораторияси ва кўчатчилик хўжалиги ўртасида пайвандтагларни етказиб бериш ва субсидияни аванс тўлови сифатида тўлаб бериш бўйича уч томонлама шартнома имзоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Агентлик «in-vitro» лабораторияга имзоланган уч томонлама шартнома асосида Жамғарма ҳисобрақамида маблағлар мавжуд бўлган тақдирда бир ой муддатда, бироқ узоғи билан олти ойдан ошмаган муддатда пайвандтагларни етиштириш ва етказиб бериш учун кўчатчилик хўжалиги номидан субсидияни ўтказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. «In-vitro» лабораторияси кўчатчилик хўжаликларига етказиб берилган пайвандтаглар учун Жамғарма томонидан молиялаштирилган маблағни мос равишда ҳар бир пайвандтаг нархидан чегириб қолади.
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу пайвандтаг нархидан чегирилган маблағлар кўчатчилик хўжалигига тақдим этилган субсидия деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Маҳаллий шароитда интенсив кўчатлар (пакана ва ярим пакана) ҳамда пайвандтагларни етиштириш ва етказиб бериш мажбуриятларининг бажарилиши бўйича мониторингини олиб бориш
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.05.00 Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Шартномада кўрсатилган параметрлар ўз вақтида бажарилишини таъминлаш мақсадида Агентлик, академик М. Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти томонидан лойиҳа ташаббускори ёки кўчатчилик хўжалиги иштирокида ҳар чорак якуни бўйича субсидия олган кўчатчилик хўжалиги даласига ва «in-vitro» лабораториясига ташриф буюрган ҳолда мониторинг ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мониторинг якунлари бўйича шартномада кўрсатилган параметрларнинг бажарилиш ҳолати ва кўчатлар етиштириш стандартларга мослиги тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган ҳолда уч нусхада далолатнома расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Далолатнома Агентлик, академик М. Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти вакили, лойиҳа ташаббускори ёки кўчатчилик хўжалиги раҳбари томонидан имзоланади. Далолатнома бир нусхадан Агентлик, кўчатчилик хўжалиги ва «in-vitro» лабораториясида сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Мониторинг жараёнида қишлоқ хўжалиги бирлашмаларининг аъзолари, мева-сабзавот кластерлари иштирокчилари ва бошқа тадбиркорлик субъектлари, лойиҳа ташаббускори, кўчатчилик хўжалиги ёки «in-vitro» лабораторияси томонидан шартнома шартлари бажарилмаганлиги аниқланган тақдирда, Агентлик ўтказиб берилган маблағларни қайтариш юзасидан уларга ёзма равишда талабнома юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лойиҳа ташаббускори, кўчатчилик хўжалиги ёки «in-vitro» лабораторияси ушбу талабномани олган кундан эътиборан бир ой мобайнида олинган маблағларни Агентликнинг тегишли махсус шахсий ғазна ҳисобварағига қайтариши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар олинган маблағлар белгиланган муддатда қайтариб берилмаса, Агентлик маблағларни қайтариш бўйича белгиланган тартибда судга мурожаат қилиши мумкин. Бунда лойиҳанинг бажарилмаган қисмига тенг бўлган субсидия қайтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. «In-vitro» лабораториялари ва кўчатчилик хўжаликларининг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Агентликнинг расмий веб-сайтларида эълон қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Агентлик ҳар чорак якуни билан ажратилаётган субсидиядан фойдаланиш самарадорлигини ўрганиш, таҳлил қилиш ва таҳлил натижалари бўйича Вазирлар Маҳкамаси ва Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ахборот киритиб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Қишлоқ хўжалиги бирлашмаларининг аъзолари ва мева-сабзавот кластерлари иштирокчиларига кўчатлар ва пайвандтагларни сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун ажратиладиган маблағлардан самарали фойдаланилиши юзасидан назорат Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат молиявий назорати департаменти томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Маҳаллий шароитда интенсив кўчатлар (пакана ва ярим пакана) ҳамда пайвандтаглар етиштириб бериш учун субсидия олган «in-vitro» лабораториялари ва кўчатчилик хўжаликлари субсидиянинг мақсадли ва самарали ишлатилиши учун жавобгар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги бирлашмаларининг аъзолари, мева-сабзавот кластерлари иштирокчилари ва тадбиркорлик субъектларига маҳаллий шароитда етиштирилган интенсив кўчатлар (пакана ва ярим пакана) ҳамда пайвандтагларни сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратиш тўғрисида низомга 1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги бирлашмаларининг аъзолари, мева-сабзавот кластерлари иштирокчилари ва тадбиркорлик субъектларига маҳаллий шароитда етиштирилган интенсив кўчатлар (пакана ва ярим пакана) ҳамда пайвандтагларни сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратиш тўғрисида низомга
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллий шароитда етиштирилган интенсив кўчатлар (пакана ва ярим пакана) ҳамда пайвандтагларни сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ

Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Муддатлар
1-босқич
Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари
Плантация асосида барпо этиладиган боғ ва токзорлар учун ажратилган ёки ажратиладиган ер майдонларидан келиб чиқиб, лойиҳа ташаббускорларининг интенсив кўчатлар тури, нави ва сонига бўлган талабни аниқлаш мақсадида интенсив боғ ва токзор барпо этиш бўйича лойиҳаларнинг манзилли рўйхатини шакллантиради.
Ҳар йили 1 ноябрга қадар
Шакллантирилган манзилли рўйхатни Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлигига тақдим этади.
10 иш кунида
2-босқич
Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги
Тақдим этилган манзилли рўйхат асосида «in-vitro» лабораториялари ва кўчатчилик хўжаликларининг маҳаллий шароитда интенсив кўчатлар етказиб бериш имкониятини ўрганиб, олинган маълумотларни Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари орқали лойиҳа ташаббускорларига етказади.
10 иш кунида
3-босқич
Лойиҳа ташаббускори
1. Субсидияни олиш учун зарур ҳужжатларни тайёрлайди.
2. Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги ҳужжатларни ёзма ёки электрон шаклда тақдим қилади.
Ташаббус кўрсатиш тартибида
4-босқич
Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги
Лойиҳа ташаббускорлари томонидан субсидия олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатларни Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси кенгашининг навбатдаги йиғилишларида кўриб чиқиш учун киритади.
5 иш кунида
5-босқич
Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси кенгаши
Кенгаш томонидан қабул қилинган қарорлар тўғрисида лойиҳа ташаббускорларини ёзма (электрон) равишда хабардор қилади.
3 иш кунида
6-босқич
Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги
Лойиҳа ташаббускорлари кенгашнинг қарори ҳақида хабардор қилингандан сўнг, лойиҳа ташаббускори ва кўчатчилик хўжалиги ўртасида интенсив кўчатлар етиштириш, етказиб бериш ва субсидия маблағларини ажратиб бериш бўйича уч томонлама шартномани имзолайди.
5 иш кунида
7-босқич
Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги
Шартнома имзолангандан сўнг Агентлик интенсив кўчатлар етказиб бериш учун кўчатчилик хўжаликларига шартномада белгиланган миқдордаги маблағларни ўтказиб беради.
Маблағлар кўчатчилик хўжаликларининг хизмат кўрсатувчи тижорат банкларида очилган махсус 22626-махсус ҳисобварақларига ўтказилади.
Жамғарма ҳисобрақамида маблағлар мавжуд бўлган тақдирда бир ой муддатда, акс ҳолда узоғи билан олти ойдан ошмаган муддатда
8-босқич
Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги
Лойиҳа ташаббускори ёки кўчатчилик хўжалиги иштирокида субсидия олган кўчатчилик хўжалиги даласига ва «in-vitro» лабораториясига ташриф буюрган ҳолда мониторинг ўтказилади.
Мониторинг якунлари бўйича шартномада кўрсатилган параметрларнинг бажарилиш ҳолати ва кўчатлар етиштириш стандартларига мослиги тўғрисидаги уч нусхада далолатнома расмийлаштирилади.
Мониторинг давомида шартнома шартлари бажарилмагани аниқланган тақдирда, ўтказиб берилган маблағларни қайтариш юзасидан ёзма равишда талабнома юборади.
Ҳар чорак якуни бўйича
9-босқич
Лойиҳа ташаббускори
Маблағларни Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлигининг тегишли махсус шахсий ғазна ҳисобварағига қайтаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги бирлашмаларининг аъзолари, мева-сабзавот кластерлари иштирокчилари ва тадбиркорлик субъектларига маҳаллий шароитда етиштирилган интенсив кўчатлар (пакана ва ярим пакана) ҳамда пайвандтагларни сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратиш тўғрисида низомга 3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
__________ вилоятида қишлоқ хўжалиги бирлашмаларининг аъзолари ва мева-сабзавот кластерлари иштирокчилари ва тадбиркорлик субъектлари томонидан интенсив боғ ва токзор барпо этиш бўйича лойиҳаларнинг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МАНЗИЛЛИ РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Т/р
Қишлоқ хўжалиги бирлашмаси ёки мева-сабзавот кластери номи
Лойиҳа ташаббускорининг СТИР рақами
Ҳудуд, массив
Интенсив боғ/токзор майдони (гектар)
Контур рақами
Мевали дарахт
Талаб этиладиган интенсив (пакана ва ярим пакана) кўчат сони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги бирлашмаларининг аъзолари, мева-сабзавот кластерлари иштирокчилари ва тадбиркорлик субъектларига маҳаллий шароитда етиштирилган интенсив кўчатлар (пакана ва ярим пакана) ҳамда пайвандтагларни сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратиш тўғрисида низомга 4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Интенсив боғ ва токзор (хўраки ва кишмишбоп) барпо этиш лойиҳаси тўғрисида
3. Лойиҳа амалга оширилаётган жойнинг манзили ва контур рақами: ________________.
4. Мевали кўчат тури ва нави, туп сони, экиш схемаси: __________.
5. Кўчатчилик хўжалигининг номи, манзили, телефон рақами.
6. Лойиҳани амалга ошириш муддати: _________ .
7. Яратиладиган иш ўрни: ___ киши.
8. Лойиҳанинг умумий қиймати — ________ млн сўм ёки _____ АҚШ доллари, шундан:
Т/р
Амалга ошириладиган ишлар
Лойиҳанинг умумий қиймати (млн сўм), шундан:
Молиялаштириш манбалари, млн сўм
лойиҳа ташаббускорининг маблағлари
Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси субсидиялари
Тижорат банклари кредитлари, бошқа манбалар ҳисобига
1.
Агротехник тадбирлар (жумладан, ер ҳайдаш, чизеллаш, ерни текислаш) амалга ошириш
2.
Тупроққа минерал ўғитлар ва бошқа кимёвий моддалар билан ишлов бериш
3.
Интенсив кўчат сотиб олиш ва уларни экиш
4.
Кўчатларни экиш
5.
Сув чиқариш учун қудуқлар ва насос станцияси қуриш
6.
Томчилаб суғориш тизимини жорий қилиш
7.
Бошқа харажатлар
ЖАМИ:
Келтирилган маълумотлар ишончли (ҳаққоний) бўлиб, лойиҳа тўлиқ ҳажмда ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишига кафолат бераман.
Лойиҳа ташаббускори
_______________________
___________
(Ф.И.О.)
(имзо)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 июлдаги 458-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги қошидаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«кооперацияларга бирлашган лимон етиштирувчи фермер ва деҳқон хўжаликлари, қишлоқ хўжалиги корхоналари ва тадбиркорлик субъектларига янги лимонзорларни барпо этиш ва кўчатларни харид қилиш билан боғлиқ бўлган харажатларнинг ҳар бир гектари учун 30 миллион сўмдан ошмайдиган миқдорда»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши қўшилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзолари ва мева-сабзавот кластерлари иштирокчиларига маҳаллий шароитда ҳар бир интенсив (пакана ва ярим пакана) кўчат учун 8 000 сўм ҳамда пайвандтагнинг ҳар бир донаси учун 2 500 сўм миқдорида»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Агар шартномада сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этишга, шунингдек, янги лимонзорларни барпо этиш ва интенсив кўчатларни (пакана ва ярим пакана) ҳамда пайвандтагларни харид қилиш билан боғлиқ сарфланган харажат мазкур кичик бандда белгиланган суммадан кам бўлган тақдирда субсидия шартномада назарда тутилган суммага ажратилади».