1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.01.00 Умумий қоидалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.09.00 Тадбиркорларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш берувчиларга улар томонидан 25 ёшдан ошмаган ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ суммасини Давлат бюджетидан тўлиқ қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 26 апрелдаги ПФ-61-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.04.2023 й., 06/23/61/0231-сон)
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 26 апрелдаги ПФ-61-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.04.2023 й., 06/23/61/0231-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Иш берувчиларга улар томонидан 25 ёшдан ошмаган ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ суммасини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан тўлиқ қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иш берувчиларга 25 ёшдан ошмаган ходимлари учун тўланган ижтимоий солиқ суммасини маълум бир давр учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан тўлиқ қоплаб бериш тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иш берувчига Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитаси томонидан ижтимоий солиқ суммасини тўлаб бериш ёки тўлаб беришни рад этиш асослари;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 26 апрелдаги ПФ-61-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.04.2023 й., 06/23/61/0231-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иш берувчи томонидан имтиёздан фойдаланиш учун топшириладиган солиқ ҳисоботлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан қоплаб бериладиган маблағларни иш берувчининг банкдаги ҳисобварағига ўтказиб бериш тартиби.
(2-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 26 апрелдаги ПФ-61-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.04.2023 й., 06/23/61/0231-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Иш берувчиларга ижтимоий солиқ суммасининг қоплаб берилиши 2021 йилда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ажратиладиган трансфертлар ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Иш берувчиларга ижтимоий солиқ суммасининг қоплаб берилиши 2023 йилда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ажратиладиган трансфертлар ҳисобидан амалга оширилади.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 26 апрелдаги ПФ-61-сонли Фармонига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.04.2023 й., 06/23/61/0231-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2022 йил ва 2023 йил учун Давлат бюджетини шакллантиришда ижтимоий солиқ ҳисоботи ортиб борувчи якун билан ҳар ойда ҳисобот давридан кейинги ойнинг 15 санасидан кечиктирмасдан топширилишини инобатга олиб, 2022 йил ва 2023 йилнинг I чорагида иш берувчиларга ижтимоий солиқ суммасини қоплаб бериш харажатларини алоҳида қаторда режалаштиришни назарда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2024 йил ва 2025 йил учун Давлат бюджетини шакллантиришда ижтимоий солиқ ҳисоботи ортиб борувчи якун билан ҳар ойда ҳисобот давридан кейинги ойнинг 15-санасидан кечиктирмасдан топширилишини инобатга олиб, 2024 йил ва 2025 йилнинг I чорагида иш берувчиларга ижтимоий солиқ суммасини қоплаб бериш харажатларини алоҳида қаторда режалаштиришни назарда тутсин.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 26 апрелдаги ПФ-61-сонли Фармонига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.04.2023 й., 06/23/61/0231-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси иш берувчиларга қоплаб бериладиган ижтимоий солиқ суммаси тўғри ҳисобланиши устидан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ солиқ назоратини амалга оширсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 24 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
460-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 июлдаги 460-сон қарорига ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш берувчиларга улар томонидан 25 ёшдан ошмаган ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ суммасини Давлат бюджетидан тўлиқ қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Вақтинчалик низом (кейинги ўринларда — Низом) иш берувчиларга улар томонидан 25 ёшдан ошмаган ходимлар (кейинги ўринларда — ёш ходимлар) учун тўланган ижтимоий солиқ суммасини Давлат бюджетидан тўлиқ қоплаб бериш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Низом бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари, устав жамғармаси (капитали)да давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахсларга, шунингдек, ижтимоий солиқни 1 фоиз ставкада тўловчиларга нисбатан татбиқ этилмайди.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 26 апрелдаги ПФ-61-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.04.2023 й., 06/23/61/0231-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автоматлаштирилган дастур — иш берувчиларга улар томонидан ёш ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ суммасини қоплаб бериш ёки қоплаб беришни рад этиш асосларини текширадиган, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Давлат молиясини бошқаришнинг ахборот тизимига (кейинги ўринларда — ДМБАТ) интеграция қилинган Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг автоматлаштирилган дастури;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 26 апрелдаги ПФ-61-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.04.2023 й., 06/23/61/0231-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иш берувчининг аризаси — иш берувчининг ижтимоий солиқ суммаси кўрсатилган, Солиқ органларининг электрон давлат хизматлари порталидаги (my.soliq.uz) солиқ тўловчининг шахсий кабинети (кейинги ўринларда — солиқ тўловчининг шахсий кабинети) орқали ушбу Низомга 1-иловада келтирилган намунага мувофиқ аризаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ижтимоий солиқ ҳисоботи ортиб борувчи якун билан ҳар ойда ҳисобот давридан кейинги ойнинг 15 санасидан кечиктирмасдан топширилишини инобатга олиб, ушбу Низом 2021 йил 1 майдан 2023 йил 15 январга қадар тўланган ижтимоий солиқ суммасини Давлат бюджетидан қоплаб беришга нисбатан татбиқ этилади. Бунда, 2022 йил декабрь ойи учун тўланган ижтимоий солиқ суммасини қоплаб бериш учун иш берувчи томонидан ариза беришнинг охирги муддати 2023 йил 1 апрель куни этиб белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Ижтимоий солиқ ҳисоботи ортиб борувчи якун билан ҳар ойда ҳисобот давридан кейинги ойнинг 15-санасидан кечиктирмасдан топширилишини инобатга олиб, ушбу Низом 2023 йил 1 майдан 2025 йил 15 январга қадар тўланган ижтимоий солиқ суммасини Давлат бюджетидан қоплаб беришга нисбатан татбиқ этилади. Бунда, 2024 йил декабрь ойи учун тўланган ижтимоий солиқ суммасини қоплаб бериш учун иш берувчи томонидан ариза беришнинг охирги муддати 2025 йил 1 апрель куни этиб белгиланади.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 26 апрелдаги ПФ-61-сонли Фармонига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.04.2023 й., 06/23/61/0231-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Иш берувчиларга нисбатан улар томонидан тўланган ижтимоий солиқ суммасини қоплаб бериш шаклидаги қўллаб-қувватлаш чораси қўлланилиши учун уларнинг ёш ходимлари қуйидаги талабларга мос келиши шарт:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
узлуксиз 6 ой давомида меҳнат фаолиятини амалга оширган ҳамда иш берувчи томонидан белгиланган тартибда ижтимоий солиқ узлуксиз тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат (электрон қайд) мавжудлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш берувчининг аризасини ушбу бандда назарда тутилган талаблардан бошқа асосларга кўра рад этиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Иш берувчиларга улар томонидан ёш ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ суммасини Давлат бюджетидан тўлиқ қоплаб бериш ушбу Низомга 2-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Иш берувчи томонидан ариза тақдим этиш ҳамда уни кўриб чиқиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Иш берувчи томонидан ариза у солиқ тўловчи сифатида рўйхатда турган солиқ органига (кейинги ўринларда — солиқ органи) ижтимоий солиқ ҳисоботи тақдим этилганидан кейин 3 ойдан кечиктирмасдан солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Иш берувчининг аризаси келиб тушган санадан бошлаб 5 иш куни мобайнида солиқ органи томонидан автоматлаштирилган дастур ёрдамида аризанинг ушбу Низом талабларига мувофиқ ёки мувофиқ эмаслиги ўрганилади. Бунда, иш берувчининг аризасидаги маълумотлар ва тўланган ижтимоий солиқ суммаси қоплаб берилиши сўралаётган ҳисобот ойидаги ҳисобот маълумотлари ўртасида фарқ аниқланса, солиқ органи томонидан солиқ тўловчининг шахсий кабинетига иш берувчининг аризаси кўрилмасдан қолдирилганлиги ҳақида хабар юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Тўланган ижтимоий солиқ суммасини қоплаб бериш тўғрисида қарор қабул қилинганда, автоматлаштирилган дастурда 1 иш кунида солиқ органининг хулосаси шакллантирилади, шаклланган хулоса билан иш берувчининг аризаси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасига (кейинги ўринларда — Ғазначилик) юборилади ҳамда бу ҳақда иш берувчи солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали хабардор қилинади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 26 апрелдаги ПФ-61-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.04.2023 й., 06/23/61/0231-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Солиқ органи тўланган ижтимоий солиқ суммасини қоплаб беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилганда, ушбу қарор автоматлаштирилган дастур орқали солиқ тўловчининг шахсий кабинетига ижтимоий солиқ суммасини қоплаб беришни рад этишни сабаблари асослантирилган ҳолда юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Иш берувчи ижтимоий солиқ суммасини қоплаб беришни рад этиш тўғрисидаги қарор устидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилишга ҳақли.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси, «Судлар тўғрисида»ги Қонуннинг 14-моддаси, «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонун.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Иш берувчининг аризаси келиб тушганда, унинг солиқлар бўйича қарздорлиги мавжуд бўлса, ижтимоий солиқ суммаси мавжуд қарздорликлар тўлалигича бартараф этилгандан сўнг ушбу Низом талаблари доирасида қоплаб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Ижтимоий солиқ суммасини иш берувчининг банкдаги ҳисобварағига ўтказиб бериш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ғазначилик автоматлаштирилган дастур орқали ДМБАТга келиб тушган ҳужжатларни 3 иш куни давомида кўриб чиқади ва қоплаб бериладиган ижтимоий солиқ суммасини иш берувчининг банкдаги ҳисобварағига ўтказиб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ғазначилик иш берувчининг банкдаги ҳисобварағига ўтказиб берилган ижтимоий солиқ суммаси тўғрисидаги маълумотларни ДМБАТ орқали автоматлаштирилган дастурга юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Ҳисоб ва ҳисоботни юритиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Солиқ органи иш берувчиларга Давлат бюджетидан тўлиқ қоплаб берилган ижтимоий солиқ суммасининг ҳисоби ва ҳисоботини юритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Иш берувчиларга Давлат бюджетидан тўлиқ қоплаб берилган ижтимоий солиқ суммасига доир чораклик ҳисобот Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитаси томонидан ҳар чоракда ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-санасига қадар Иқтисодиёт ва молия вазирлигига киритиб борилади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 26 апрелдаги ПФ-61-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.04.2023 й., 06/23/61/0231-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Иш берувчи томонидан қайта ҳисобот бериш орқали умумий иш ҳақи фонди доирасида ходимларга ҳисобланган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар қайта тақсимланган тақдирда, қоплаб берилган ижтимоий солиқ суммаси иш берувчи ёки солиқ органининг ташаббусига кўра ўзаро қайта ҳисоб-китоб қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Ушбу Низом 2025 йил 1 январга қадар амал қилади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 26 апрелдаги ПФ-61-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.04.2023 й., 06/23/61/0231-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Ушбу Низом талабларини бузган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш берувчиларга улар томонидан 25 ёшдан ошмаган ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ суммасини Давлат бюджетидан тўлиқ қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомга 1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Намуна
25 ёшдан ошмаган ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ суммасини Давлат бюджетидан тўлиқ қоплаб бериш тўғрисидаги АРИЗА
Сиздан ташкилотда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ёш ходимлар учун 20 ___ йилнинг ______ ой(лар)и учун тўланган ижтимоий солиқ суммасини Давлат бюджетидан тўлиқ қоплаб беришингизни сўрайман.
Ёш ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ суммаси тўғрисидаги маълумотлар
Олти ой давомида узлуксиз меҳнат фаолиятини амалга ошираётганлар ёш ходимлар ________ нафар;
(сони)
Олти ой давомида узлуксиз меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ёш ходимлар учун 20 ___ йил _____ ой(лари)и учун тўланган ижтимоий солиқ суммаси _______________ сўм.
Иш берувчининг банк реквизитлари:
Банк номи: __________________________________________________ Банк МФО: __________________________________________________ Банкдаги ҳисобварағи: _________________________________________
Ушбу ариза ва илова қилинган ҳужжатларда келтирилган маълумотлар тўлиқ ва ишончли эканлигини тасдиқлайман.
Илова.25 ёшдан ошмаган ва олти ой давомида узлуксиз меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ёш ходимлар рўйхати.
Ташкилот раҳбари
_______________
_________________________________________
(имзо)
(Ф.И.О.)
Бош бухгалтер
_______________
_________________________________________
(имзо)
(Ф.И.О.)
Сана
Аризага илова
25 ёшдан ошмаган ва олти ой давомида узлуксиз меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ёш ходимлар РЎЙХАТИ
Т/р
Ёш ходимнинг Ф.И.О.
ЖШШИР ёки СТИР
1.
2.
3.
4.
...
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш берувчиларга улар томонидан 25 ёшдан ошмаган ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ суммасини Давлат бюджетидан тўлиқ қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомга 2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш берувчилар томонидан ёш ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ суммасини Давлат бюджетидан тўлиқ қоплаб бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ

Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Ижро муддати
1-босқич
Иш берувчи
Солиқ тўловчи сифатида рўйхатда турган солиқ органига солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали ариза тақдим этади.
Ҳисобот тақдим этиш муддатидан сўнг, лекин 3 ойдан кечиктирмасдан
2-босқич
Солиқ органи
Келиб тушган аризада кўрсатилган маълумотларнинг Иш берувчиларга улар томонидан 25 ёшдан ошмаган ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ суммасини Давлат бюджетидан тўлиқ қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом талабларига мувофиқ ёки мувофиқ эмаслигини ўрганади.
5 иш кунида
3-босқич
Автоматлаштирилган дастур
Ижтимоий солиқ суммасини қоплаб бериш тўғрисида қарор қабул қилинганда, автоматлаштирилган дастур 1 иш кунида солиқ органининг хулосасини шакллантиради ва шаклланган хулоса билан иш берувчининг аризасини Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасига юборади ҳамда бу ҳақда иш берувчини солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали ҳабардор қилади.
1 иш кунида
4-босқич
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси
Автоматлаштирилган дастур орқали ДМБАТга келиб тушган ҳужжатларни кўриб чиқади ва қоплаб бериладиган ижтимоий солиқ суммасини иш берувчининг банкдаги ҳисобварағига ўтказиб беради ва бир вақтнинг ўзида ўтказиб берилган ижтимоий солиқ суммаси тўғрисидаги маълумотларни автоматлаштирилган дастурга юборади.
3 иш кунида
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 26 апрелдаги ПФ-61-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.04.2023 й., 06/23/61/0231-сон)
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.07.2021 й., 09/21/460/0699-сон; 26.04.2023 й., 06/23/61/0231-сон)