24.07.2021 йилдаги 459-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 28 ноябрдаги ПФ-5886-сон Фармони билан даромади юқори бўлмаган ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож аҳолига уй-жой сотиб олиш учун ажратиладиган ипотека кредитлари бўйича бошланғич бадал ва фоиз тўловларининг бир қисмини тўлаш учун субсидия ажратилиши йўлга қўйилганлиги;
2021 йил 1 августдан бошлаб Вазирлар Маҳкамасининг «Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2020 йил 25 мартдаги 182-сон қарорига асосан субсидия олиш учун ўртача ойлик даромади етмайдиган ипотека кредитини олиш истагида бўлган фуқароларнинг рўйхатини (кейинги ўринларда — рўйхат) шакллантириб бориш;
рўйхат — Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитларини ажратиш орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 11 мартдаги ПФ-6186-сон Фармони билан ташкил этилган «Халқпарвар» комиссиялари (кейинги ўринларда — «Халқпарвар» комиссияси) томонидан шакллантириладиган ҳамда ўртача ойлик даромади Вазирлар Маҳкамасининг «Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2020 йил 25 мартдаги 182-сон қарорига асосан субсидия олиш учун белгиланган мезонлардан кам бўлган фуқаролар рўйхати;
6. Кафиллик ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича ҳокимликлар томонидан берилади.
7. Кафилликни олиш учун қарз олувчи ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича аризани ҳамда унга илова сифатида шахсий идентификация рақами маълумотлари ва шахсни тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхасини ҳокимликка тақдим этади.
ушбу Низомнинг 7-бандида кўрсатилган ҳужжатларни «Халқпарвар» комиссиясига;
а) ушбу Низомнинг 7-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганда;
14. «Халқпарвар» комиссиясидан танқидий мулоҳаза келиб тушганда ҳокимлик (мазкур Низомнинг 9-бандида назарда тутилган ҳолларда — банк) уч иш куни мобайнида қарз олувчига кафиллик тақдим этилмаслик сабабларини ва камчиликларни бартараф қилган ҳолда ҳужжатларни қайта топшириш муддатини кўрсатган ҳолда (агар бартараф этиш имкони мавжуд бўлса) рад этиш хатини юборади.

Босқичлар

Субъектлар

Чора-тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Қарз олувчи

Кафиллик олиш учун ариза ва зарур тегишли ҳужжатларни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига (кейинги ўринларда — ҳокимлик), кредит бўйича қарздорлиги мавжуд ҳолларда эса тегишли банк филиалига тақдим этади.

Заруратга кўра

2-босқич

Ҳокимлик / Банк филиали

1. Кафиллик олиш учун тақдим этилган ариза ва ҳужжатларни қабул қилиб олади.

Ҳужжатлар қабул қилинган кунда.

2. Кафиллик учун зарур ҳужжат ва маълумотларни «Халқпарвар» комиссиясига ва қарз олувчи ва унинг оила аъзоларининг шахсий идентификация рақамига доир маълумотларини вилоят Солиқ бошқармасига юборади.

Ҳужжатлар келиб тушган кундан кейинги иш кунидан кечиктирмай

3-босқич

Солиқ бошқармаси

1. Қарз олувчи ва унинг оила аъзоларининг шахсий идентификация рақамига доир маълумотларини қабул қилиб олади.

Ҳужжатлар келиб тушган кунда

2. Қарз олувчи ва унинг оиласи ўртача ойлик даромадлари тўғрисидаги маълумотномани «Халқпарвар» комиссиясига юборади.

Уч иш кун давомида

4-босқич

«Халқпарвар» комиссияси

1. Кафиллик бўйича Ҳокимлик ва банк томонидан тақдим этилган ҳужжатларни ҳамда Солиқ бошқармаси томонидан тақдим этилган маълумотномани қабул қилади.

Ҳужжатлар келиб тушган кунда

2. Олинган ҳужжатларни кўриб чиқади ва Ҳокимликка кафиллик ажратишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида ижобий хулоса беради ва қарз олувчини Рўйхатга киритади ёки улар бўйича танқидий мулоҳазалар Ҳокимлик ёки банкка юборади.

Солиқ бошқармаси маълумотнома тақдим этган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида

5-босқич

Ҳокимлик

Кафиллик ажратиш тўғрисида қарор қабул қилади ва қарордан кўчирмани қарз олувчига юборади (ижобий хулоса бўлганда).

Уч иш куни мобайнида

Ҳокимлик / Банк филиали

Кафиллик тақдим этилмаслиги бўйича рад этиш хатини қарз олувчига юборади (танқидий мулоҳазалар бўлганда).

6-босқич

Қарз олувчи

1. Кафиллик бериш тўғрисида қарордан нусхани қабул қилинганда, тегишли банк филиалига қарор нусхасини тақдим этади.

Беш иш куни мобайнида

2. Танқидий мулоҳазалар билдирилган бўлса, уларни бартараф этиш ва таклифларни ҳисобга олган ҳолда ҳужжатларни қайта тақдим этади.

Танқидий мулоҳазаларда кўрсатилган муддат мобайнида (заруратга кўра)

7-босқич

Банк филиали

Кредит шартномаси нусхасини ҳамда банк ва қарз олувчи томонидан уч нусхада имзолаган кафиллик шартномаси лойиҳасини Ҳокимликка юборади.

Уч иш куни мобайнида

8-босқич

Ҳокимлик

Кафиллик шартномаси Ҳоким ёки унинг биринчи ўринбосари томонидан имзоланади ҳамда кафиллик шартномасини қарз олувчи ва тегишли банк филиалига бир нусхадан юборади.

Кафиллик шартномаси лойиҳалари келиб тушган кундан кейинги иш кунидан кечиктирмай

______________________________
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят (Тошкент шаҳар) ҳокимлигига

Ипотека кредитлари бўйича маҳаллий ҳокимликларнинг кафиллигини олиш учун

АРИЗА

1. Фуқаронинг фамилияси, исми, отасининг исми______________________________________

2. Яшаш манзили____________________________________________________________

3. Телефон рақами (код билан)_____________________________________________________

4. Паспорт (ID-карта) маълумотлари _____________________________________________

5. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШ ШИР)_____________________

6. Асосий фаолияти тури______________________________________________________

7. Оила аъзолари ҳақида маълумот

___________________

___________________

___________________

(Ф.И.О.)

(қариндошлик алоқаси)

(ЖШ ШИР)

___________________

___________________

___________________

(Ф.И.О.)

(қариндошлик алоқаси)

(ЖШ ШИР)

___________________

___________________

___________________

(Ф.И.О.)

(қариндошлик алоқаси)

(ЖШ ШИР)

8. Кафиллик остида жалб этилган (этилаётган) ипотека кредити суммаси: _______________ минг сўм.

9. Кафиллик олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар ушбу аризага илова қилинади, _________ варақда.

Сиздан ушбу аризани унга илова қилинадиган ҳужжатлар билан биргаликда кўриб чиқишингизни ва мен томонидан жалб қилинган (қилинадиган) ипотека кредити бўйича _________________ ҳокимлигининг кафиллиги берилишини илтимос қиламан.

Фуқаронинг Ф.И.О.
имзо____________
сана____________