Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг «Сайлов қонунчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2021 йил 8 февралдаги ЎРҚ-670-сон, «Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2021 йил 31 майдаги ЎРҚ-691-сон қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14 ва 16-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.
3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари Б. Кучкаров зиммасига юклансин.
Раис З. НИЗАМХОДЖАЕВ
Тошкент ш.,
2021 йил 16 июнь,
1073-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2021 йил 16 июндаги 1073-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2024 йил 5 июндаги 1339-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
2. Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 11 сентябрдаги 935-сон қарори билан тасдиқланган Сиёсий партиянинг ваколатли вакили тўғрисидаги низомда:
а) Низомнинг бутун матни бўйича тегишли келишик ва сондаги «гувоҳнома (мандат)» деган сўзлар тегишли келишик ва сонда «мандат» деган сўз билан алмаштирилсин.
б) 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«6. Сиёсий партиянинг ҳудудий органи раҳбари сайловга камида ўн кун қолганида ариза билан тегишли сайлов комиссиясига сиёсий партиянинг ваколатли вакиллари рўйхатини (исми-фамилияси, лавозими, яшаш манзили ва телефон рақами кўрсатилган ҳолда) тақдим этади. Бунда ариза:
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида — Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи округ сайлов комиссиясига;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари сайловида — Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини ўтказувчи округ сайлов комиссиясига;
халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари депутатлари сайловида — мазкур Кенгашларга сайлов ўтказувчи округ сайлов комиссиясига;
халқ депутатлари туман, шаҳар (бундан Тошкент шаҳри мустасно) Кенгашлари депутатлари сайловида — туман, шаҳар (бундан Тошкент шаҳар сайлов комиссияси мустасно) сайлов комиссиясига;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳамда халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари сайлови бир вақтда ўтказилган тақдирда — Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини ўтказувчи округ сайлов комиссиясига тақдим этилади.
Аризага ваколатли вакилликка номзоднинг паспорт нусхаси, 2 дона 3 х 4 см ҳажмдаги фотосурати илова қилинади».
в) 8-банднинг учинчи хатбошисидаги «ўн беш кундан» деган сўзлар «ўн кундан» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
г) 13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Сиёсий партиянинг ваколатли вакили сайлов комиссияларининг ҳаракатлари ва қарорлари устидан қонунда белгиланган тартибда судга шикоят қилиши мумкин».
д) 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«СИЁСИЙ ПАРТИЯ ВАКОЛАТЛИ ВАКИЛИНИНГ МАНДАТ НАМУНАСИ
Изоҳ: 140 х 100 мм. ўлчамдаги мандат бир тарафли ўзбек тилида намунавий бланкда расмийлаштирилади».
е) 2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«СИЁСИЙ ПАРТИЯ ВАКОЛАТЛИ ВАКИЛИНИНГ МАНДАТ НАМУНАСИ
Изоҳ: 140 х 100 мм. ўлчамдаги мандат бир тарафли ўзбек тилида намунавий бланкда расмийлаштирилади.
Бўшаб қолган ўринларга халқ депутатлари туман, шаҳар (бундан халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши мустасно) Кенгашига сайлов ўтказилганида мандат туман, шаҳар (бундан Тошкент шаҳар сайлов комиссияси мустасно) сайлов комиссияси раиси томонидан имзоланади».
3. Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 11 сентябрдаги 936-сон қарори билан тасдиқланган Номзодларнинг ишончли вакиллари тўғрисидаги низомда:
а) 6-бандда:
биринчи хатбошидан «округ» деган сўз чиқариб ташлансин;
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари депутатлигига номзод томонидан халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига сайлов ўтказувчи округ сайлов комиссиясига»;
қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«халқ депутатлари туман, шаҳар (бундан Тошкент шаҳри мустасно) Кенгаши депутатлигига номзод томонидан туман, шаҳар (бундан Тошкент шаҳар сайлов комиссияси мустасно) сайлов комиссиясига тақдим этилади»;
тўртинчи — олтинчи хатбошилар тегишинча бешинчи — еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
олтинчи хатбошидан «округ» деган сўз чиқариб ташлансин.
б) 13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ишончли вакиллар сайлов комиссияларининг ҳаракатлари ва қарорлари устидан қонунда белгиланган тартибда судга шикоят қилиши мумкин».
в) 2в-илова матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТУМАН (ШАҲАР) КЕНГАШИ ДЕПУТАТЛИГИГА НОМЗОД ИШОНЧЛИ ВАКИЛИНИНГ ГУВОҲНОМА НАМУНАСИ
140 х 100 мм. ўлчамдаги гувоҳнома бир тарафли ўзбек тилида намунавий бланкда расмийлаштирилади.».
4. Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 5 октябрдаги 951-сон қарори билан тасдиқланган Сиёсий партиялар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан кузатувчилар тўғрисидаги низомда:
«5. Сиёсий партиянинг туман (шаҳар) ташкилоти Ўзбекистон Республикаси Президентлигига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлигига ушбу сиёсий партиядан кўрсатилган номзод рўйхатга олинган кундан бошлаб, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари эса округ сайлов комиссияси тузилганидан кейин ўз кузатувчилари тўғрисида тегишли сайлов комиссиясига ариза билан мурожаат қилади. Бунда ариза:
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида — Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи округ сайлов комиссиясига;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари сайловида — Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини ўтказувчи округ сайлов комиссиясига;
халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари депутатлари сайловида — мазкур Кенгашларга сайлов ўтказувчи округ сайлов комиссиясига;
халқ депутатлари туман, шаҳар (бундан Тошкент шаҳри мустасно) Кенгашлари депутатлари сайловида — туман, шаҳар (бундан Тошкент шаҳар сайлов комиссияси мустасно) сайлов комиссиясига;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳамда халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари сайлови бир вақтда ўтказилган тақдирда — Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини ўтказувчи округ сайлов комиссиясига тақдим этилади.
Аризага кузатувчиларнинг рўйхати (исми-фамилияси, лавозими, яшаш манзили ва телефон рақами кўрсатилган ҳолда), уларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхалари, 3х4 см. ўлчамдаги икки дона фотосурат илова қилинади.
6. Сиёсий партиялар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ўз кузатувчилари тўғрисида тегишли сайлов комиссиясига сайловга камида ўн кун қолгунга қадар мурожаат қилиши мумкин».
б) 7-банддаги «Округ» деган сўз «Тегишли» деган сўз билан алмаштирилсин.
в) 8-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мандат намунаси тегишинча Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 23 июлдаги 924-сон ва 2021 йил 14 апрелдаги 1065-сон қарорлари билан тасдиқланган низомлар билан белгиланади».
г) 9-банддаги «округ» деган сўз «тегишли» деган сўз билан алмаштирилсин.
д) 10-банднинг учинчи хатбошисидаги «ўн беш кундан» деган сўзлар «ўн кундан» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
е) 13-бандда:
ўн иккинчи хатбошидаги «округ сайлов комиссияси томонидан» деган сўзлар «тегишинча округ, туман, шаҳар (бундан Тошкент шаҳар сайлов комиссияси мустасно) сайлов комиссиялари томонидан» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
ўн учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«ҳарбий қисмларда, қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойларида тузилган сайлов участкаларига бориши ҳақида камида уч кун олдин тегишли участка сайлов комиссиясини белгиланган тартибда хабардор қилиш».
ж) 16-бандда «округ сайлов комиссияси» деган сўзлар «тегишинча округ сайлов комиссияси, туман, шаҳар (бундан Тошкент шаҳар сайлов комиссияси мустасно) сайлов комиссияси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
з) 17-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Кузатувчи сайлов комиссияларининг ҳаракатлари ва қарорлари устидан қонунда белгиланган тартибда судга шикоят қилиши мумкин».