Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 декабрдаги «Жисмоний ва юридик шахслар мулкининг қўриқланишини таъминлаш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4060-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармасининг фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2021 йил 20 февралдаги ПҚ-4997-сон қарорига мувофиқ:
2. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони Р.М. Джураев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2021 йил 22 июль,
ПҚ-5190-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 22 июлдаги ПҚ-5190-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 декабрдаги «Жисмоний ва юридик шахслар мулкининг қўриқланишини таъминлаш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4060-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Муқаддиманинг учинчи хатбошисидаги «Ички ишлар органларининг» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармасининг» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. 1-бандда:
учинчи хатбошидаги «қўриқлаш хизматининг» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармаси қўриқлаш бўлинмаларининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбошидаги «ички ишлар органлари» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармаси ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. 2-банднинг «б» кичик бандида:
иккинчи хатбошидаги «ички ишлар органлари қўриқлаш хизматларидан» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармасининг қўриқлаш хизматларидан» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «ички ишлар органлари қўриқлаш хизмати» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармасининг қўриқлаш бўлинмалари» сўзлари билан алмаштирилсин.
4. 3-банднинг иккинчи хатбошисидаги «қўриқлаш хизмати» сўзлари «Қўриқлаш бош бошқармаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
5. 4-банддаги «қўриқлаш хизмати» сўзлари «Қўриқлаш бош бошқармаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
6. 6-бандда:
иккинчи хатбошидаги «қўриқлаш хизмати» сўзлари «Қўриқлаш бош бошқармаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбошидаги «қўриқлаш хизматининг» сўзлари «Қўриқлаш бош бошқармасининг» сўзлари билан алмаштирилсин.
7. 8-банднинг олтинчи хатбошисидаги «қўриқлаш хизмати» сўзлари «Қўриқлаш бош бошқармаси қўриқлаш бўлинмалари» сўзлари билан алмаштирилсин».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.07.2021 й., 07/21/5190/0689-сон)