14.04.2021 йилдаги 1067-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзодни қўллаб-қувватловчи имзоларни тўплаш ва имзо варақалари тўғри тўлдирилганлигини текшириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14 ва 16-моддаларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзодни қўллаб-қувватловчи имзоларни тўплаш ва имзо варақалари тўғри тўлдирилганлигини текшириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг «Сиёсий партиялар томонидан имзоларни тўплаш ва имзо варақалари тўғри тўлдирилганлигини текшириш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш тўғрисида» 2016 йил 23 сентябрдаги 740-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида, шунингдек, бошқа манбаларда эълон қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари Б. Кучкаров зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Раис З. НИЗАМХОДЖАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 14 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1067-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2021 йил 14 апрелдаги 1067-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзодни қўллаб-қувватловчи имзоларни тўплаш ва имзо варақалари тўғри тўлдирилганлигини текшириш тартиби тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг (бундан буён матнда Сайлов кодекси деб юритилади) 38 ва 39-моддаларига мувофиқ сиёсий партиялар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзодни қўллаб-қувватловчи имзоларни тўплаш ва имзо варақалари (бундан буён матнда имзо варақалари деб юритилади) тўғри тўлдирилганлигини Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси (бундан буён матнда МСК деб юритилади) томонидан текшириш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I боб. Сиёсий партиялар томонидан имзолар тўплаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Сайловда иштирок этишига ижозат берилган сиёсий партия Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзодни (бундан буён матнда номзод деб юритилади) қўллаб-қувватлаб, Ўзбекистон Республикаси жами сайловчиларининг умумий сони камида бир фоизининг имзосини тўплаши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битта маъмурий-ҳудудий тузилмада (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, Тошкент шаҳри) сиёсий партия тегишинча имзолар умумий сонининг кўпи билан саккиз фоизини тўплаши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Сиёсий партия ўзининг ваколатли вакилига МСК томонидан рўйхатга олинганлик тўғрисида гувоҳнома берилганидан кейингина номзодни қўллаб-қувватлаш юзасидан сайловчиларнинг имзосини тўплашга ҳақли. Бу санага қадар тўпланган имзолар ҳисобга олинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Сайловчилар имзоларини тўплаш учун МСК сиёсий партиянинг ваколатли вакилига мазкур Низом иловасига мувофиқ намунадаги имзо варақаларининг бланкаларини беради. Имзо варақалари бланкалари МСК томонидан босмахона усулида, икки томонлама кўринишда тайёрланади. Имзо варақалари бланкалари ҳар бир сиёсий партияга Ўзбекистон Республикасининг барча сайловчилари умумий сонининг 1,4 фоизи ҳисобида берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сиёсий партиялар сўровига кўра, имзо тўплаш учун қўшимча имзо варақалари бланкалари берилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Имзолар тўпланишини ташкил этиш учун сиёсий партияларнинг туман, шаҳар кенгашлари ва ижроия қўмиталари аъзолари ёхуд партияларнинг туман, шаҳар ташкилотлари девони штатидаги ходимлари орасидан масъул шахслар тайинланади. Шунингдек, сиёсий партиялар бошланғич ташкилотлари раҳбарлари ҳам имзолар тўплашни уюштириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Сайловчилар битта ёки бир нечта номзодларни қўллаб-қувватлаб имзо қўйишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда сайловчи ўз фамилиясини, исмини, отасининг исмини, туғилган йилини (ёши ўн саккизда бўлса, қўшимча равишда туғилган куни ва ойини), яшаш жойи манзилини, паспорт ёхуд идентификация ID-картасининг серияси ва тартиб рақамини, шунингдек, имзо қўйган санани кўрсатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур маълумотлар қўлда ёзиб киритилади. Имзо варақасига ўз имзосини қўядиган сайловчи тўғрисидаги маълумотлар сайловчининг илтимосига кўра имзо тўплашни амалга ошираётган шахс томонидан киритилиши мумкин. Бироқ, имзони айнан сайловчининг ўзи қўяди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Сайловчиларнинг имзосини тўплаш иш, хизмат, ўқиш, яшаш жойида, сайловолди тадбирларида, шунингдек, ташвиқот юритиш ва имзо тўплаш қонун билан тақиқланмаган бошқа жойларда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Имзо тўплаётган шахс томонидан сайловчиларни мажбурлаш ва ўзига оғдириб олишнинг ҳар қандай шакли қонунда белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Имзо варақаси имзони тўплаган шахс томонидан ўз фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилган ҳолда имзоланади, шунингдек, тегишли сиёсий партиянинг туман, шаҳар тузилмаси раҳбари томонидан муҳр босиб тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Имзо тўплаш тамомланганидан сўнг сиёсий партиянинг ваколатли вакили Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича алоҳида-алоҳида қилиб тикилган имзо варақаларини МСКга топширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II боб. Имзо варақалари тўғри тўлдирилганлигини текшириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. МСКга текшириш учун жами сайловчилар умумий сонининг камида бир фоизи миқдорида имзолар тақдим этилиши лозим. Агар сиёсий партиялар томонидан жами сайловчилар умумий сонининг бир фоизидан кўпроқ имзолар тўпланган бўлса, қолган имзо варақалари сиёсий партияда захира сифатида қолдирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Сиёсий партиялар тақдим этган имзо варақаларининг тўғри тўлдирилганлиги МСК томонидан беш кунлик муддатда текширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. МСК текширув ўтказиладиган вақт ва жой ҳақида сиёсий партияларни олдиндан хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Сиёсий партияларнинг ваколатли вакиллари имзо варақалари тўғри тўлдирилганлигининг МСК томонидан текширилиши жараёнида иштирок этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. МСК имзо варақалари тўғри тўлдирилганлигини текширувчи Эксперт гуруҳини (бундан буён матнда Эксперт гуруҳи деб юритилади) тузиши мумкин. Эксперт гуруҳи таркибига ички ишлар органларининг, адлия органларининг мутахассислари, шунингдек, хатшунос экспертлари, фуқаролик жамияти институтлари вакиллари жалб этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Сайловчилар имзолари зарур сонининг камида ўн беш фоизи ва имзо варақаларига имзоларини қўйган сайловчилар тўғрисидаги тегишли маълумотлар текширилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Текшириш учун сайловчиларнинг ҳар бир номзодни қўллаб-қувватлаб берилган имзолари бир хил миқдорда, ҳар бир маъмурий-ҳудудий тузилмадан (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, Тошкент шаҳридан) тенг нисбатда танлаб олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Имзо варақаларини текширишда Эксперт гуруҳи аъзолари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
касбий одоб қоидаларига риоя қилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зиммасига юклатилган вазифаларни қонун ҳужжатларида ва ички ҳужжатларда белгиланган ўз лавозим ваколатлари доирасида холисона, виждонан, сифатли бажариши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хабарлар ва хизмат ахборотини тақдим этиш бўйича МСКда белгиланган қоидаларга риоя қилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Эксперт гуруҳи аъзолари имзо варақасининг тўғри тўлдирилганлигига, тузатишларга йўл қўйилганига, ўчириб ёзилган тузатишлар борлигига, турли шахслар томонидан тўлдирилганлигига, ўхшаш имзолар борлигига, тасдиқланган тузатишлар борлигига эътибор берган ҳолда ҳар бир имзо варақасини кўздан кечиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Визуал текширувда нуқсонлар ёки шубҳали ҳолатлар аниқланган имзо варақалари пухтароқ, шу жумладан махсус асбоблар ёрдамида текшириш учун саралаб олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Қуйидаги имзолар ҳақиқий эмас деб топилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сиёсий партия ваколатли вакилига МСК томонидан рўйхатга олинганлик тўғрисида гувоҳнома берилгунга қадар тўпланган имзолар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
имзо варақасидаги сайловчи тўғрисидаги маълумотлар сайловчининг ўзи ёки сайловчилар имзоларини тўплаган масъул шахс томонидан киритилмасдан қўйилган имзолар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сайлаш ҳуқуқига эга бўлмаган шахслар томонидан қўйилган имзолар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
имзо варақасида кўрсатилиши лозим бўлган маълумотлардан бирортаси кўрсатилмасдан қўйилган, шу жумладан санаси кўрсатилмасдан қўйилган имзолар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқа шахснинг номидан қўйилган имзолар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МСК томонидан берилган имзо варақаларидан бошқа имзо варақаларида қўйилган имзолар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сайловчининг имзоси ва у ҳақда маълумотлар қалам ёки ёзув қуроли ҳисобланмайдиган бошқа воситалар билан киритилган имзолар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
имзо варақасида кўрсатилиши лозим бўлган маълумотларга тузатишлар киритилган ҳолда қўйилган имзолар, башарти ушбу тузатишлар сайловчи ёки имзо варақасини тасдиқловчи шахслар томонидан қўшимча имзо билан тасдиқланмаган бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Агар МСК томонидан танлаб олинган имзо варақаларининг чорак қисмидан кўпроғини текшириш натижасида имзо варақалари қонун бузилган ҳолда тузилганлиги аниқланса:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур имзо варақалари сиёсий партиянинг ваколатли вакилига қайтарилади ва унга камчиликларни бартараф этиш учун икки кунлик муддат берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сиёсий партия томонидан МСКга тақдим этилган барча имзо варақалари текширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Сиёсий партиялар томонидан имзо варақаларидаги камчиликлар икки кунлик муддатда бартараф этилмаса ёхуд қўшимча имзо варақалари тақдим этилмаса, барча топширилган имзо варақаларидан ҳақиқий деб топилганлари инобатга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. МСКга камчиликлари бартараф этилиб (қўшимча тўпланиб), тақдим этилган имзо варақалари тўлиқ текширилади ва уларнинг ҳақиқий деб топилганлари аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Мазкур Низомнинг 20 ва 22-бандларида назарда тутилган олдиндан тақдим этилган ва қўшимча тақдим этилган имзо варақаларининг ҳақиқий деб топилганлари қўшилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар қўллаб-қувватловчи сайловчиларнинг имзолари сони жами сайловчилар умумий сонининг бир фоизидан яна оз бўлиб чиқса, мазкур имзо варақалари тўлиғича ҳақиқий эмас деб топилади ва МСК сиёсий партия томонидан кўрсатилган номзодни рўйхатга олишни рад этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Текширув якунлангач, номзодни ёқлаб берилган имзо варақаларини тақдим этган ҳар бир сиёсий партия бўйича Эксперт гуруҳи томонидан Имзо варақалари тўғри тўлдирилганлигини текшириш якунлари тўғрисида хулоса (бундан буён матнда Хулоса деб юритилади) тузилади. Унда қуйидагилар кўрсатилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сайловчилар имзолари қўйилган ва тақдим этилган имзо варақалари сони;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сайловчиларнинг текширилган имзолари сони;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сайловчилар имзоларининг ҳақиқий эмас деб топилган сони.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Хулосанинг қаламда тўлдирилишига ва унга бирон-бир тузатишлар киритилишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Хулосанинг нусхаси сиёсий партиянинг ваколатли вакилига берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Эксперт гуруҳи хулосалари МСК томонидан тегишли қарор қабул қилиниши учун асос бўлиб хизмат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Имзоларни такроран текшириш Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодни рўйхатга олишни рад этиш тўғрисида МСКнинг қарори қабул қилинганидан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг қарори асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III боб. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Эксперт гуруҳининг хулосаси асосида МСК Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 64-моддасига мувофиқ қуйидагилардан бири тўғрисида қарор қабул қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
номзодни рўйхатга олиш тўғрисида — сиёсий партия томонидан тақдим этилган ҳужжатлар қонун талабларига мувофиқ келса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
номзодни рўйхатга олишни рад этиш тўғрисида — сиёсий партия томонидан тақдим этилган ҳужжатлар қонун талабларига мувофиқ келмаса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. МСКнинг қарорлари устидан ушбу қарорлар қабул қилинган кундан эътиборан беш кун ичида Ўзбекистон Республикаси Олий судига шикоят қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзодни қўллаб-қувватловчи имзоларни тўплаш ва имзо варақалари тўғри тўлдирилганлигини текшириш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Олд томони

‎Сиёсий партиянинг рамзи

‎ Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган
‎номзодни кўллаб-қувватлашга доир

ИМЗО ВАРАҚАСИ

________________________________________________________________________________

(имзолар тўпланган маъмурий-ҳудудий тузилма номи)‎

Биз, қуйида имзо қўювчилар, _____________________________________________________ дан

(сиёсий партиянинг номи)

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзод

______________________________________________________________ни қўллаб-қувватлаймиз:

(номзоднинг фамилияси, исми ва отасининг исми)

‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Т/р‎‎
‎

‎‎‎Сайловчининг фамилияси, исми, отасининг исми‎‎

Туғилган йили (агар 18 ёшда бўлса, туғилган ойи ва куни)

‎Яшаш жойи (манзили)

Паспорт ёки
‎
ID-карта серияси ва тартиб рақами

‎‎Шахсий имзо ва имзо қўйилган сана‎

1.

‎‎

‎‎

‎‎

‎‎

‎‎

2.

3.

4.

5.

6.

7.

8.

9.

10.

11.

12.

13.

14.

15.


‎Орқа томони

‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

16.

17.

18.

19.

20.

21.

22.

23.

24.

25.

26.

27.

28.

29.

30.

31.

32.

33.

34.

35.

36.

37.

38.

39.

40.

‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Тўпланган имзоларнинг умумий сони ________

‎

‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎
‎ _________________________________________________________________ ‎
‎

(сайловчилар имзосини тўплаган шахс Ф.И.О., яшаш жойи манзили, паспорти ёки ID-картасининг серияси ва тартиб рақами, имзоси)

‎

‎

‎

‎

‎

‎

‎

‎

‎

‎

‎

‎

‎

‎

‎

‎

‎

‎

‎

‎

‎

‎

‎

‎

‎ ‎
‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

М.Ў.

‎ ‎
‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎
‎

Имзо варақасини тасдиқлайман _________________________________________________

‎
‎

(сиёсий партия туман, шаҳар бўлинмаси раҳбарининг Ф.И.О. ва имзоси)

‎