ИЛОВА
1-ИЛОВА
| | | | | | | | | | | | | | | | | | | | |
|
Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик | |||||||||||||||||||
| | | | | | | | | | | | | | | | | | | | |
| | __________ шаҳри | | | | | | | | |
20___ йил «____» ________ | |||||||||
|
Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати номидан Низом асосида фаолият юритувчи _______-ҳарбий қисм командири ________________________________________________________ | |||||||||||||||||||
| | | | | | | | |
(Ф.И.О.) | |||||||||||
| (кейинги ўринларда — Буюртмачи) бир томондан ва _________________________________________________ | |||||||||||||||||||
| | | | | | | | | | |
(ташкилот номи) |
| ||||||||
| номидан Устав (ишончнома) асосида фаолият юритувчи директор ______________________________________ | |||||||||||||||||||
| | | | | | | | | | | | |
(Ф.И.О.) | |||||||
|
(кейинги ўринларда — Аутсорсер), иккинчи томондан, кейинчалик Томонлар деб аталади, ушбу Шартномани қуйидагилар тўғрисида туздилар. | |||||||||||||||||||
|
| |||||||||||||||||||
|
1.1. Пулли хизмат кўрсатиш Шартномасига кўра Аутсорсер Буюртмачининг топшириғи бўйича мазкур Шартноманинг 1.2-бандида кўрсатиб ўтилган хизматларни кўрсатиш, Буюртмачи эса ушбу хизматлар учун пул тўлаш мажбуриятини олади. 1.2. Аутсорсер мазкур Шартноманинг 1.3-бандида кўрсатилган муддатдан бошлаб, у тугагунига қадар ҳар куни _______-ҳарбий қисм шахсий таркибининг озиқ-овқат паёкларининг белгиланган нормалари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари билан белгиланган санитария-гигиена нормалари ва қоидаларига риоя этган ҳолда, Буюртмачи билан келишилган таомномага мувофиқ уч маҳал иссиқ овқат билан таъминлаш мажбуриятини, кейинги ўринларда Хизматлар деб аталади, ўз зиммасига олади. 1.3. Хизмат кўрсатиш муддати: 20 ___ йил «____» _____________дан. 20 ___ йил «____» _____________гача. 1.3.1. Томонлар бажарилган ишларнинг йиғма далолатномаси ва Аутсорсер томонидан амалда кўрсатилган Хизматлар учун белгиланган тартибда расмийлаштирилган ҳисоб-фактура имзоланиб, Буюртмачи Аутсорсернинг мазкур Шартномада кўрсатилган банк ҳисобрақамига пул маблағлари ўтказгандан сўнг Хизматлар кўрсатилган деб ҳисобланади. | |||||||||||||||||||
|
| |||||||||||||||||||
|
2.1. Аутсорсер қуйидагиларга мажбур: 2.1.1. Таомни ва тайёр маҳсулотни сифатли тайёрлаш бўйича санитария қоидалари, гигиена нормалари, ҳарбий хизматчиларнинг тегишли тоифалари учун таъминот нормалари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг таом тайёрлаш ва овқатланишни ташкил этишга тааллуқли қисмларидаги талабларга тўлиқ мос келадиган Хизматларни кўрсатиши. 2.1.2. Шахсий таркибнинг овқатланишини ташкил этишда тегишли сифат сертификатлари билан тасдиқланган сифатли озиқ-овқат маҳсулотларидан фойдаланиши. 2.1.3. Давлат стратегик захирасини янгилаши, шунингдек, Буюртмачининг бўлинмаларида етиштирилган айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини белгиланган тартибда харид қилиши. 2.1.4. Хизматларни сифатли, мазкур Шартноманинг 1.3-бандида кўрсатилган муддатда ва тўлиқ ҳажмда кўрсатиши. 2.1.5. Хизматлар кўрсатиш жараёнида Аутсорсер мазкур шартнома шартларига амал қилмасдан, овқат сифатининг ёмонлашувига олиб келган барча камчиликларни Буюртмачининг талаби бўйича бир кун давомида бепул тўғирлаши. Таомнинг (озиқ-овқат маҳсулотларининг) сифатсизлиги, таом тайёрлаш ва истеъмол қилиш жойларининг ҳолати, шунингдек, ошхона идишларининг санитария қоидаларига жавоб бермаслиги аниқланганда, Аутсорсер зудлик билан Буюртмачининг аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича қонуний талабини бажариши. 2.1.6. Малакали, тажрибали, қўйилган вазифани (хизматни, ишни) амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тегишли ҳужжатлари мавжуд бўлган, шунингдек, белгиланган тартибда ва муддатда тиббий текширувдан (кўрикдан) ўтган ходимларга Буюртмачи билан келишган ҳолда таом тайёрлаш жараёнига рухсат этиши. 2.1.7. Ходимлар зиммасига Буюртмачининг ҳудудида одоб-ахлоқ қоидаларига, шунингдек, ички тартибга риоя қилиш мажбуриятини юклаши. 2.1.8. Хизмат кўрсатиш бўйича ишларни шахсан бажариши, мазкур Шартнома шартларини бажаришни учинчи шахсга топширмаслиги. 2.1.9. Мазкур Шартнома шартларини бажариш доирасида Буюртмачи томонидан вақтинча фойдаланишга топширилган ускуналар, жиҳозлар, идишлар, асбоблар, мебеллар, инвентарлар ва бошқалар моддий воситаларни соз ҳолда сақлаши, таъмирлаши, шунингдек, биноларни таъмирлаши. 2.1.10. Томонлар имзолайдиган тегишли қабул қилиш-топшириш далолатномасини расмийлаштирган ҳолда, Буюртмачидан биноларни (ошхона, омборхона ва бошқалар), ускуналарни, жиҳозларни, идишларни, асбобларни, мебелларни, инвентарлар ва бошқалар моддий воситаларни қабул қилиб олиши. 2.1.11. Мазкур Шартномани бекор қилиш ҳақида Буюртмачини икки ой олдин ёзма равишда огоҳлантириши, ушбу муддат тугагунига қадар эса Буюртмачи шахсий таркибининг овқатланишини узлуксиз ташкил этишни таъминлаши. 2.1.12. Мазкур шартномага асосан Хизмат кўрсатиш ишларига жалб этилган ошпазларни ва бошқа ходимларни ўқитишни (малакасини оширишни) амалга ошириши. 2.2. Буюртмачи қуйидагиларга мажбур: 2.2.1. Бажарилган ишларнинг йиғма далолатномаси ва расмийлаштирилган ҳисоб-фактура асосида кўрсатилган хизматлар учун амалдаги нархлар бўйича бир ойда камида бир марта Хизматлар ҳақини тўлаши. 2.2.2. Аутсорсерга мазкур Шартнома шартларини бажариш доирасида биноларни (ошхона, омборхона ва бошқалар), ускуналарни, жиҳозларни, идишларни, асбобларни, мебелларни, инвентарлар ва бошқалар моддий воситаларни вақтинча фойдаланишга бериши. 2.3. Буюртмачи қуйидаги ҳуқуқларга эга: 2.3.1. Аутсорсернинг фаолиятига аралашмаган ҳолда, бажарилаётган Хизматларнинг юритилиши ва сифатини исталган вақтда текшириш. 2.3.2. Шартномани бекор қилиш тўғрисида 10 кун олдин Аутсорсерни ёзма равишда огоҳлантириш, бунда кўрсатилган хизматларнинг қийматини белгиланган тартибда тўлаш. | |||||||||||||||||||
|
| |||||||||||||||||||
|
3.1. Мазкур Шартномага 1-иловага мувофиқ хизматлар нархи _____________________________________ | |||||||||||||||||||
| | | | | | | | | | | | |
(сумма сон ва сўз билан) | |||||||
| _______________________сўмни ташкил этади. | |||||||||||||||||||
|
3.2. Аутсорсер томонидан кўрсатилган хизматлар учун ўзаро ҳисоб-китоблар бажарилган ишларнинг йиғма далолатномаси ва расмийлаштирилган ҳисоб-фактура асосида кўрсатилган хизматларнинг амалдаги қиймати бўйича бир ойда камида бир марта амалга оширилади. 3.2.1. Овқатланадиган бир киши учун кўрсатиладиган хизматларнинг амалдаги нархи озиқ-овқат маҳсулотларининг ўртача бозор нархи ва тасдиқланган тегишли нормалар бўйича Буюртмачи томонидан белгиланади ва шахсий таркиб сонига кўпайтирилади. Ҳосил бўлган якуний сумма 20 фоиз устама ҳақ миқдорига кўпайтирилади. 3.2.2. Овқатланувчиларнинг амалдаги сони ҳақидаги маълумотлар ва овқатланадиган бир кишига кўрсатиладиган хизматларнинг амалдаги нархи асосида Буюртмачи кундалик таомномага (озиқ-овқат маҳсулотларининг тақсимотига) мувофиқ Аутсорсер билан биргаликда ҳар ўн кунда, тўланиши лозим бўлган суммаси кўрсатилган, Аутсорсер ва Буюртмачи томонидан имзоланадиган бажарилган ишларнинг йиғма далолатномаси тузилади ва ҳисоб-фактура расмийлаштиради. 3.2.3. Буюртмачи томонидан амалда кўрсатилган хизматлар нархи белгиланган тартибда расмийлаштирилган бажарилган ишлар далолатномаси ва ҳисоб-фактура олинган вақтдан бошлаб, 10 банк куни давомида Шартномада белгиланган суммадан ортиқ бўлмаган миқдорда тўланади. 3.2.4. Мазкур Шартномага 2-иловада кўрсатилган, Шартноманинг прогноз суммасини ҳисоблаш учун озиқ-овқат маҳсулотларининг нархлари Томонлардан бирининг ташаббуси билан одатда бир ойда камида бир марта қайта кўриб чиқилади. | |||||||||||||||||||
|
| |||||||||||||||||||
|
4.1. Аутсорсер шартнома мажбуриятларини ўз вақтида бажармаган ҳолларда, Буюртмачига муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмининг 0,5 фоиз миқдорида пеня тўлайди, бунда пенянинг умумий суммаси кўрсатилмаган хизматлар ойлик нархининг 50 фоизидан ошмаслиги керак. 4.2. Пеня (жарима) тўлаш Томонларнинг зиммасидаги мажбуриятларини бажаришдан ёки бузилишларни бартараф қилишдан озод этмайди. 4.3. Мазкур Шартнома шартларининг бажарилмаслиги ёки тегишли даражада бажарилмаслиги учун Томонлар Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси талабларида, «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикасининг бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларида назарда тутилган тартибда жавоб берадилар. 4.4. Томонларнинг мазкур Шартномада назарда тутилмаган жавобгарлик чоралари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалда бўлган фуқаролик қонунчилиги нормаларига мувофиқ қўлланилади. | |||||||||||||||||||
|
| |||||||||||||||||||
|
5.1. Мазкур Шартномани бажаришда юзага келиши мумкин бўлган низолар ва келишмовчиликлар имкон қадар Томонлар ўртасида музокара ўтказиш йўли билан ҳал этилади. 5.2. Низолар ва келишмовчиликларни Томонлар ўртасида музокара ўтказиш йўли билан ҳал этиб бўлмайдиган ҳолатларда, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида назарда тутилган келишмовчиликларни суддан олдин бартараф қилиш тартиб-таомили амалга оширилгандан сўнг улар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда судга кўриб чиқиш учун берилади. | |||||||||||||||||||
|
| |||||||||||||||||||
|
6.1. Томонлар мажбуриятлар қисман ёки тўлиқ бажарилмаганлиги учун, агар бундай ҳолатлар енгиб бўлмас куч, яъни табиий офатлар, табиий ва техноген тусдаги фавқулодда ҳолатлар ва алоҳида давр оқибати ҳисобланса ва давлатнинг тегишли органлари томонидан тасдиқланса, жавобгарликдан озод қилинади. Бунда мазкур шартнома бўйича мажбуриятларни бажариш муддати мутаносиб равишда ушбу ҳодисалар рўй берган муддатга сурилади. | |||||||||||||||||||
|
| |||||||||||||||||||
|
7.1. Ушбу Шартномага ҳар қандай ўзгартириш ва қўшимчалар фақат улар ёзма шаклда расмийлаштирилиб, Томонларнинг ваколатли вакиллари томонидан имзолангандан сўнг ҳақиқий ҳисобланади. Мазкур Шартноманинг барча иловалари унинг ажралмас қисмини ?ашкил этади. 7.2. Томонларнинг ҳеч бири мазкур Шартнома бўйича ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини бошқа Томоннинг ёзма шаклдаги розилигисиз бирор-бир учинчи томонга бериб юбориши мумкин эмас. 7.3. Ушбу шартнома икки нусхада тузилган. Иккала нусха айнан бир хил бўлиб, бир хил юридик кучга эга. Томонларнинг ҳар бирида мазкур Шартноманинг бир нусхаси бўлади. | |||||||||||||||||||
|
| |||||||||||||||||||
|
8.1. Ушбу Шартнома имзоланган пайтдан кучга киради ва бир календарь йил давомида ёки муддатидан олдин бекор қилингунига қадар амал қилади. | |||||||||||||||||||
|
| |||||||||||||||||||
| | | | | | | | | | | | | | | | | | | | |
|
«Аутсорсер» |
«Буюртмачи» | ||||||||||||||||||
| | | | | | | | | | | | | | | | | | | | |
|
------------------------------------------- |
------------------------------------------- | ||||||||||||||||||
| | | | | | | | | | | | | | | | | | | | |
1-ИЛОВА
|
|
(сўм) | ||||
|
Ойлар |
Ойдаги кунлар сони |
4-меъёр «Махсус паёги» |
Жами умумий сумма | ||
|
одам сони |
паёк қиймати |
умумий сумма | |||
|
январь |
31 |
||||
|
февраль |
28/29 |
||||
|
март |
31 |
||||
|
апрель |
30 |
||||
|
май |
31 |
||||
|
июнь |
30 |
||||
|
июль |
31 |
||||
|
август |
31 |
||||
|
сентябрь |
30 |
||||
|
октябрь |
31 |
||||
|
ноябрь |
30 |
||||
|
декабрь |
31 |
||||
|
Шартноманинг жами суммаси |
365/366 |
||||
2-ИЛОВА
(ҳокимлик баённомасига мувофиқ)
|
|
|
|
|
|
(сўм) |
|
Т/р |
Озиқ-овқат маҳсулотларининг номи |
Ўлчов бирлиги |
Норма бўйича бир суткада 1 кишига |
1 кг нархи |
Умумий сумма |
|
1. |
1-нав буғдой унидан тайёрланган нон |
гр. |
|||
|
2. |
2-нав буғдой уни |
гр. |
|||
|
3. |
Турли ёрма (крупа) |
гр. |
|||
|
4. |
Дуккакли ўсимлик маҳсулотлари |
гр. |
|||
|
5. |
Гуруч |
гр. |
|||
|
6. |
Макарон маҳсулотлари |
гр. |
|||
|
7. |
Гўшт |
гр. |
|||
|
8. |
Балиқ |
гр. |
|||
|
9. |
Ўсимлик ёғи |
гр. |
|||
|
10. |
Сигир ёғи |
гр. |
|||
|
11. |
Ҳайвон ёғи |
гр. |
|||
|
12. |
Товуқ тухуми (1 ҳафталик сони) |
дона |
|||
|
13. |
Сут |
гр. |
|||
|
14. |
Шакар |
гр. |
|||
|
15. |
Ош тузи |
гр. |
|||
|
16. |
Чой |
гр. |
|||
|
17. |
Дафна барги |
гр. |
|||
|
18. |
Қалампир |
гр. |
|||
|
19. |
Хантал кукуни |
гр. |
|||
|
20. |
Сирка (уксус) |
гр. |
|||
|
21. |
Томат пастаси |
гр. |
|||
|
22. |
Сабзавотлар, шу жумладан: |
гр. |
|||
|
картошка |
гр. |
||||
|
карам |
гр. |
||||
|
лавлаги |
гр. |
||||
|
сабзи |
гр. |
||||
|
пиёз |
гр. |
||||
|
бодринг, помидор, кўкат ва саримсоқ пиёз |
гр. |
||||
|
қовоқ, турп, шолғом |
гр. |
||||
|
23. |
Мевалар |
гр. |
|||
|
24. |
Мева-сабзавотлардан тайёрланган шарбат |
гр. |
|||
|
25. |
Таркибида витамин бўлган дорилар, драже |
дона |
|||
|
26. |
Доривор ўсимликлардан тайёрланган аралашма (концентрат) |
гр. |
|||
|
Паёкнинг якуний суммаси: |
|||||
|
20 фоиз устама: |
|||||
|
20 фоиз устама билан паёкнинг якуний суммаси: |
|||||
2-ИЛОВА
|
Босқичлар |
Субъектлар |
Тадбирлар |
Муддатлар | |||
|
1-босқич |
ПДХХ |
Аутсорсерни танлаш учун (хизмат турлари рўйхати, орган ва бўлинмалар, таъминланувчилар сони ва бошқалар кўрсатилган ҳолда) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига талабномалар тақдим қилиш. |
Зарурат туғилганда | |||
|
2-босқич |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
1. Аутсорсер талабгорларини ўрганиш ва энг яхши таклифларни танлаб олиш. 2. Ғолиб аутсорсерни аниқлаш ва баённомани расмийлаштириш. |
1-2. Талабнома қабул қилгандан сўнг 10 кун муддатда | |||
|
3. Баённомадан кўчирмани ПДХХга юбориш (аутсорсерлар танлови натижаларини). |
3. Баённома тасдиқланган кундан кейинги кундан кечиктирмай | |||||
|
3-босқич |
ПДХХ |
1. Аутсорсер билан жорий йилнинг охирига қадар амал қилиш муддати билан шартномалар тузиш. |
1. 3 иш куни давомида | |||
|
2. Аутсорсерга биноларни, ускуналарни, жиҳозларни, мебелларни ва ошхонанинг бошқа моддий воситаларини далолатномага асосан топшириш. |
2. 3 иш куни давомида |
3-ИЛОВА
|
Босқичлар |
Субъектлар |
Тадбирлар |
Муддатлар | |||
|
1-босқич |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
1. Тегишли ҳудудларда озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг бозордаги ўртача кўрсаткичларини ўрганиш. 2. Ўрганиш натижаларига кўра озиқ-овқат маҳсулотларининг бозордаги ўртача нархлари кўрсатилган баённомани расмийлаштириш. |
1-2. Ҳар ойда жорий ойнинг 1-санасида | |||
|
3. ПДХХга озиқ-овқат маҳсулотлари нархи ҳақидаги баённомани етказиш. |
3. Бир кун мобайнида | |||||
|
2-босқич |
Аутсорсер |
1. Кўрсатилган хизматларнинг асосланган ҳужжатларини расмийлаштириш. 2. ПДХХ билан ўзаро ҳисоб-китоб қилиш учун амалда кўрсатилган хизматлар ҳисоб-фактурасини (бажарилган ишлар далолатномаларини) тақдим этиш. |
Ҳар ойнинг 5-санасига қадар | |||
|
3-босқич |
ПДХХ |
Аутсорсер билан кўрсатилган хизматлар учун ўзаро ҳисоб-китобларни қуйидаги тартибда амалга ошириш: |
| |||
|
асословчи ҳужжатларни (ҳисоб-фактуралар, бажарилган ишлар далолатномалари) текшириш, маълумотларни озиқ-овқат маҳсулотларининг нархи оширилган ҳолат мавжудлиги бўйича таққослаш; |
Уч кун мобайнида | |||||
|
аутсорсинг хизматларини кўрсатишнинг тегишли жадвалида кўрсатиб ўтилган ойлик сумманинг 15% миқдоридаги дастлабки тўловни аутсорсернинг банк ҳисобрақамига ўтказиш; |
Ҳар ойнинг 10-санасига қадар | |||||
|
тузилган шартнома шартларига мувофиқ қолган 85% суммани хизматлар кўрсатиш ойи тугагандан сўнг тўлаш. |
Ҳар ойнинг 20-санасига қадар (ўтган ой учун) |