13.07.2021 йилдаги 439-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 декабрдаги 774-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2021 й., 09/21/774/1198-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 декабрдаги 774-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2021 й., 09/21/774/1198-сон)

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

ПДХХ

Аутсорсерни танлаш учун (хизмат турлари рўйхати, орган ва бўлинмалар, таъминланувчилар сони ва бошқалар кўрсатилган ҳолда) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига талабномалар тақдим қилиш.

Зарурат туғилганда

2-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

1. Аутсорсер талабгорларини ўрганиш ва энг яхши таклифларни танлаб олиш.

2. Ғолиб аутсорсерни аниқлаш ва баённомани расмийлаштириш.

1-2. Талабнома қабул қилгандан сўнг 10 кун муддатда

3. Баённомадан кўчирмани ПДХХга юбориш (аутсорсерлар танлови натижаларини).

3. Баённома тасдиқланган кундан кейинги кундан кечиктирмай

3-босқич

ПДХХ

1. Аутсорсер билан жорий йилнинг охирига қадар амал қилиш муддати билан шартномалар тузиш.

1. 3 иш куни давомида

2. Аутсорсерга биноларни, ускуналарни, жиҳозларни, мебелларни ва ошхонанинг бошқа моддий воситаларини далолатномага асосан топшириш.

2. 3 иш куни давомида

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

1. Тегишли ҳудудларда озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг бозордаги ўртача кўрсаткичларини ўрганиш.

2. Ўрганиш натижаларига кўра озиқ-овқат маҳсулотларининг бозордаги ўртача нархлари кўрсатилган баённомани расмийлаштириш.

1-2. Ҳар ойда жорий ойнинг 1-санасида

3. ПДХХга озиқ-овқат маҳсулотлари нархи ҳақидаги баённомани етказиш.

3. Бир кун мобайнида

2-босқич

Аутсорсер

1. Кўрсатилган хизматларнинг асосланган ҳужжатларини расмийлаштириш.

2. ПДХХ билан ўзаро ҳисоб-китоб қилиш учун амалда кўрсатилган хизматлар ҳисоб-фактурасини (бажарилган ишлар далолатномаларини) тақдим этиш.

Ҳар ойнинг 5-санасига қадар

3-босқич

ПДХХ

Аутсорсер билан кўрсатилган хизматлар учун ўзаро ҳисоб-китобларни қуйидаги тартибда амалга ошириш:

асословчи ҳужжатларни (ҳисоб-фактуралар, бажарилган ишлар далолатномалари) текшириш, маълумотларни озиқ-овқат маҳсулотларининг нархи оширилган ҳолат мавжудлиги бўйича таққослаш;

Уч кун мобайнида

аутсорсинг хизматларини кўрсатишнинг тегишли жадвалида кўрсатиб ўтилган ойлик сумманинг 15% миқдоридаги дастлабки тўловни аутсорсернинг банк ҳисобрақамига ўтказиш;

Ҳар ойнинг 10-санасига қадар

тузилган шартнома шартларига мувофиқ қолган 85% суммани хизматлар кўрсатиш ойи тугагандан сўнг тўлаш.

Ҳар ойнинг 20-санасига қадар

(ўтган ой учун)