Ҳужжат кучини йўқотган 07.04.2005 04.01.2002 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1094
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг қарори, 04.01.2002 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1094
Кучга кириш санаси
14.01.2002
Ҳужжат кучини йўқотган 07.04.2005
Ҳужжат 14.01.2002 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ ЎРТА МАХСУС, КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ МАРКАЗИнинг
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ДАВЛАТ ТЕСТ МАРКАЗИнинг
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори

«ЎРТА МАХСУС, КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ ТИЗИМИ РАҲБАРЛАР ТАРКИБИНИ, ПЕДАГОГ ВА МУҲАНДИС-ПЕДАГОГ КАДРЛАРИНИ АТТЕСТАЦИЯДАН ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА»ГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2002 йил 4 январда 1094-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги давлат тест маркази, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2005 йил 24 март 04/ҚҚ-сон, 01-77-сон ва 01/1185-сон қарори (рўйхат рақами 1462, 28.03.2005 й.) асосида ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 4 октябрдаги 400-сон қарорига мувофиқ «Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими раҳбарлар таркибини, педагог ва муҳандис-педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тўғрисида»ги Низомни тасдиқлаш ҳақида қарор:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими раҳбарлар таркибини, педагог ва муҳандис-педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тўғрисида»ги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Низом барча ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармалари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларига етказилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб 10 кун ўтгандан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази раҳбари Ж. ХУСАНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,

2002 йил 3 январь,

4-сон

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директори М. МУҲИТДИНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2002 йил 3 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-сон

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири О. ОБИДОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2002 йил 3 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази,
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази,
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг
2002 йил 3 январдаги 4-сон, 18-сон ва 18-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими раҳбарлар таркибини, педагог ва муҳандис-педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги, «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 11 мартдаги 109-сон «Давлат тест маркази таркибида Кадрлар тайёрлаш сифатини назорат қилиш, педагог кадрлар ва таълим муассасалари аттестацияси бошқармасини ташкил этиш тўғрисида»ги, 1998 йил 13 майдаги 204-сон «Ўзбекистон Республикасида ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, 2001 йил 4 октябрдаги 400-сон «Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари учун педагог кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорлари асосида ишлаб чиқилган бўлиб, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимидаги академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари (таълим муассасалари)нинг раҳбар, педагог ва муҳандис-педагог (раҳбар ва педагог) кадрларини аттестациядан ўтказиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аттестация таълим муассасаларида ўқув жараёнларини такомиллаштиришга йўналтирилиб, раҳбар ва педагог кадрларнинг касбий салоҳиятларини холисона баҳолаш, уларни эгаллаб турган лавозимларига қўйилган талабларга мосликларини аниқлаш мақсадида ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
§ 1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Таълим муассасалари раҳбарлари ва педагоглари уч йилда бир марта аттестациядан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аттестация мазкур Низом асосида тузиладиган таълим муассасалари раҳбарлари ва педагогларини аттестациядан ўтказиш комиссияси (Аттестация комиссияси) томонидан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Аттестация комиссияларининг фаолиятларини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази таркибидаги Кадрлар тайёрлаш сифатини назорат қилиш, педагог кадрлар ва таълим муассасалари аттестацияси бошқармаси (Бошқарма) томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ишга меҳнат шартномаси асосида янги қабул қилинган раҳбарлар ва педагоглар камида бир йилдан кейин аттестациядан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳомиладор аёллар ва уч ёшга тўлмаган боласи бор аёллар аттестациядан ўтказилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Таълим муассасалари раҳбарлари ва педагогларини аттестациядан ўтказиш бўйича тахминий тест саволлари мажмуи ва аттестация ўтказиш графиги Бошқарма томонидан ишлаб чиқилади ва аттестация бошланишидан бир ой олдин таълим муассасаларига етказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
§ 2. АТТЕСТАЦИЯ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Аттестация комиссияси 7 кишидан иборат тузилади ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармасининг буйруғи билан тасдиқланади. Аттестация комиссиясининг фаолияти уни аъзоларининг камида 5 нафари қатнашган тақдирда ваколатли ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Комиссия раиси Бошқарма экспертларидан, котиби Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази (Марказ) мутахассисларидан тайинланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аттестация комиссияси таркибига Бошқарма экспертлари, Марказ ёки унинг ҳудудий бошқармалари, шунингдек касаба уюшмаларининг вакиллари киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ бўйсинувида бўлмаган таълим муассасаларининг раҳбар ва педагогларини аттестациядан ўтказишда аттестация комиссиясининг таркибига тегишли вазирлик ёки идоранинг 2 нафар вакиллари киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аттестация комиссияси таркибига таълим муассасаларининг малакали мутахассислари ҳам киритилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Аттестация комиссияси зарур ҳолларда педагогларнинг тегишли соҳа ва мутахассисликлари бўйича эксперт гуруҳларини тузиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Аттестация комиссиясига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сўровнома (кадрларни ҳисобга олиш варақаси);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнат фаолияти ҳақида тавсифнома;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маълумоти тўғрисидаги ҳужжатнинг нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аттестациялар оралиғида чоп этилган илмий ишлари ва ўқув-методик қўлланмалари рўйхати (мавжуд бўлса);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий даража, илмий унвон ва малакасини оширганлиги, тоифалари ҳақидаги ҳужжатларнинг нусхалари (мавжуд бўлса);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аттестация оралиғидаги фаолияти тўғрисида ҳисобот (раҳбар ходимлар учун).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу ҳужжатларни аттестация комиссияга раҳбар ходимлар бўйича ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармалари, педагоглар бўйича таълим муассасаларининг раҳбарлари жамлаб тоширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Аттестация тест синовлари, суҳбат ёки ёзма ишлар шаклида ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
§ 3. АТТЕСТАЦИЯ ЎТКАЗИШ НАТИЖАЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Аттестация комиссияси очиқ овоз бериш асосида кўпчилик овоз билан аттестациянинг якуний хулосасини қабул қилади. Овозлар тенг бўлган тақдирда комиссия раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Аттестация комиссияси аттестация натижаларига кўра таълим муассасалари раҳбарлари ва педагогларини эгаллаб турган лавозимига «лойиқ» ёки «нолойиқ»лиги ҳақида хулоса чиқаради ва ушбу хулосани аттестация жараёни тугаши билан эълон қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Аттестация комиссиясининг хулосаси аттестация варақасига ёзилиб, кадрларнинг шахсий ҳужжатлар жамланмасида сақланади. Аттестация комиссияси баённомасининг асл нусхаси Бошқармада, қолган нусхалари эса Марказ ва унинг ҳудудий бошқармаларида сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Аттестациядан ўтиши лозим бўлган таълим муассасасининг раҳбарлари ва педагоглари узрли сабабларга кўра аттестацияга келмаган тақдирда, комиссиясининг қарорига биноан бошқа муддатда аттестациядан ўтказилади. Аттестацияга узрсиз сабабга кўра келмаган таълим муассасасининг раҳбарлари ва педагоглари аттестациядан ўтмаган ҳисобланади ва эгаллаб турган лавозимига «нолойиқ» деб топилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Марказ, унинг ҳудудий бошқармалари, тегишли вазирлик ва идоралар ҳамда таълим муассасасининг раҳбарлари аттестация комиссияларининг хулосаларини инобатга олишлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Аттестация комиссияси хулосасидан норози бўлган шахслар юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилишлари мумкин.
(Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2002 й., 1-2-сон, 2002 й., 9-сон)