04.01.2002 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1093
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта махсус, касб-ҳунар марказининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг қарори, 04.01.2002 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1093
Кучга кириш санаси
14.01.2002
Ҳужжат кучини йўқотган 07.04.2005
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 4 октябрдаги 400-сон қарорига мувофиқ «Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимида раҳбар ва ўқитувчиларнинг бўш лавозимларини эгаллаш учун уларни танлов асосида танлаб олиш тўғрисида»ги Низомни тасдиқлаш ҳақида қарор:
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 4 октябрдаги 400-сон «Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари учун педагог кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ва 1998 йил 13 майдаги 204-сон «Ўзбекистон Республикасида ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорлари асосида ишлаб чиқилган бўлиб, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимидаги академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари (таълим муассасалари)даги бўш (вакант) раҳбар, педагог ва муҳандис-педагог (раҳбар ва ўқитувчи) лавозимларига танлов ўтказиш тартибини белгилайди.