08.07.2021 йилдаги 430-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Халқаро ҳунармандчилик фестивалини ўтказиб боришга оид чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 3 октябрдаги ПФ-5841-сон Фармони ва «Халқаро ҳунармандчилик фестивалини ўтказиш тўғрисида» 2018 йил 1 ноябрдаги ПҚ-3991-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 октябрдаги ПФ-5841-сон Фармони 1-бандига мувофиқ Қўқон шаҳрида ҳар икки йилда бир марта сентябрь ойида Халқаро ҳунармандчилик фестивали (кейинги ўринларда — Фестиваль) ҳамда Фестиваль доирасида «Ҳунармандчилик ва халқ амалий санъатини ривожлантириш истиқболлари» мавзусида илмий-амалий конференция (кейинги ўринларда — Конференция) ўтказилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Халқаро ҳунармандчилик фестивалини ўтказиш тўғрисида» 2018 йил 1 ноябрдаги ПҚ-3991-сон қарори 11-бандига мувофиқ Фестивалга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизи — Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси маблағлари, 50 фоизи — Фарғона вилояти маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

1.

А. Абдухакимов

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари — туризм ва спорт вазири, Ташкилий қўмита раиси

2.

Х. Бозаров

Фарғона вилояти ҳокими, Ташкилий қўмита раиси ўринбосари

3.

А. Икрамов

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси, Ташкилий қўмита раиси ўринбосари

4.

У. Абдуллаев

«Ҳунарманд» уюшмаси раиси, Ташкилий қўмита раиси ўринбосари

5.

О. Назарбеков

маданият вазири

6.

А. Хаджибаев

соғлиқни сақлаш вазири

7.

Ш. Собиров

ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари

8.

О. Насритдинходжаев

молия вазирининг биринчи ўринбосари

9.

Ф. Арзиев

ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари

10.

А. Аккулов

туризм ва спорт вазири ўринбосари

11.

А. Абдувалиев

Автомобиль йўллари қўмитаси раиси

12.

А. Саъдуллаев

Ёшлар ишлари агентлиги директори

13.

Ж. Артикходжаев

Тошкент шаҳар ҳокими

14.

Б. Абдуҳалимов

Ўзбекистон Фанлар академияси вице-президенти

15.

Ш. Пидаев

Ўзбекистон Фанлар академияси Санъатшунослик институти директори

16.

И. Махкамов

«Uzbekistan Airways» АЖ бошқаруви раиси

17.

Х. Хасилов

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси в.б.

18.

А. Хаджаев

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси

19.

А. Нуридинов

Ўзбекистон Бадиий академияси раиси

20.

С. Саидов

Ёзувчилар уюшмаси раиси

21.

Р. Фатхуллаев

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомчилик ва дизайн институти доценти

22.

Лавозими бўйича

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг туризм ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарлари

23.

О. Қудратов

Вазирлар Маҳкамаси Туризм, спорт, маданият ва оммавий коммуникациялар масалалари котибияти мудири, Ташкилий қўмита котиби

Т/р

Чора-тадбирлар

Амалга ошириш механизми

Бажариш муддати

Ижро учун масъуллар

Вазирлик ва идоралардан

Вазирлар Маҳкамасидан

I. Ташкилий масалалар

1.

2022 йил сентябрь ойида Қўқон шаҳрида II Халқаро ҳунармандчилик фестивалини ўтказиш бўйича ташкилий қўмитанинг йиғилишини ўтказиш.

1. Ушбу чора-тадбирлар ижросини таъминлаш бўйича тегишли вазирлик ва идоралар, ҳокимликлар бўйича масъул ижрочиларни белгилаш, молиялаштириш манбаларини аниқлаш ҳамда смета харажатлари масалаларини муҳокама қилиш юзасидан Ташкилий қўмита йиғилишларини ўтказиш.

2022 йил февраль, май, август

Ташкилий қўмита аъзолари

А. Абдуҳакимов,

О. Қудратов,

Ш. Каримов

2. Фестиваль доирасида:

иштирокчиларни кутиб олувчи ва кузатувчи;

иштирокчиларни меҳмонхонага жойлаштирувчи ва транспорт билан таъминловчи;

иштирокчиларни овқатлантиришни ташкил этувчи;

тадбирларни оммавий-ахборот воситаларида ёритувчи;

маданий дам олишни ташкил этувчи;

таржимонлар ва волонтёрлар билан ишларни ташкил қилувчи гуруҳлар тузиш;

таржимон ва волонтёрларга йўриқнома бериш ва зарур малакаларга ўқитиш.

2022 йил март

Фарғона вилояти ҳокимлиги, «Ҳунарманд» уюшмаси, Туризм ва спорт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

2.

Фестиваль ўтказиладиган жойни тайёрлаш (Қўқон шаҳридаги «Худоёрхон» ўрдаси атрофидаги боғ ҳудуди).

1. Фестиваль ўтказиладиган жойни (шу жумладан, бино-иншоотларни) белгилаш тўғрисида Фарғона вилояти ҳокимининг тегишли қарорини қабул қилиш.

Бунда фестивалда иштирок этадиган маҳаллий (республиканинг 14 та ҳудуди бўйича ҳар бирига алоҳида) ҳамда хорижлик ҳунармандлар учун алоҳида павильонлар ташкил этишни, шунингдек, кўнгилочар тадбирлар, овқатланиш шохобчалари, автотураргоҳлар ва эко-ҳожатхоналар учун алоҳида жойлар ажратилишини назарда тутиш.

2022 йил март

Фарғона вилояти ҳокимлиги

А. Раматов,

Ш. Абидов,

О. Қудратов

2. Нуфузли ландшафт дизайнерларини жалб қилган ҳолда, фестиваль доирасида Қўқон шаҳрида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини амалга ошириш.

2022 йил июль-август

Фарғона вилояти ҳокимлиги, «Ўзсувтаъминот» АЖ, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ, «Ҳудудгазтаъминот» АЖ

3. Фестиваль ўтказиладиган ҳудудда муҳандислик-коммуникация тармоқларини соз ҳолатга келтириш ва уларнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш, шу жумладан, тунги ёритиш чироқлари устунларини тартибга келтириш.

3.

Фестиваль иштирокчиларини меҳмонхона билан таъминлаш.

1. Қўқон шаҳри ва унга чегарадош туман (шаҳар)ларда мавжуд меҳмонхоналардаги ўринлар сонини хатловдан ўтказиш.

2022 йил апрель

Фарғона вилояти ҳокимлиги, Туризм ва спорт вазирлиги, вазирлик ва идоралар, ташаббускор тадбиркорлик субъектлари

А. Раматов,

Ш. Абидов,

О. Қудратов

2. Меҳмонхоналарда меҳмонларни қабул қилиш имконияти етарли бўлмаган (шаҳар, туман миқёсида жами 2 500 ўриндан кам) тақдирда, ташаббускорларни жалб қилган ҳолда Қўқон, Марғилон, Риштон, Фарғона шаҳарларида 50 ўрингача бўлган янги меҳмонхоналар қуриш, шунингдек, ташаббускорларни белгилаган ҳолда қўшимча равишда меҳмон уйларини ташкил қилиш чораларини кўриш.

2022 йил давомида

4.

Фестивални ташкил этиш ва ўтказиш бўйича тарғибот ишларини ташкил этиш.

1. Фестиваль дастурини ишлаб чиқиш.

2022 йил апрель

«Ҳунарманд» уюшмаси, Маданият вазирлиги, Туризм ва спорт вазирлиги, Савдо-саноат Палатаси, Фарғона вилояти ҳокимлиги, Миллий телерадиокомпания

А. Абдуҳакимов,

О. Қудратов,

Э. Рустамов

2. Дастурни туристик ташкилотларга тақдим этиш ҳамда Интернет жаҳон ахборот тармоғи ва ижтимоий тармоқларга кенг жойлаштириш орқали тарғиб қилиш.

2022 йил май

5.

«Мен Қўқонга бораман» шиори остида икки босқичдан иборат кўргазма ва кўрик-танловни ташкил этиш.

1. Фестивалга иқтидорли ҳунармандлар ва истеъдодли ёшларни жалб қилиш мақсадида «Мен Қўқонга бораман» шиори остида икки босқичдан иборат кўргазма ва кўрик-танловни ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари режасини ишлаб чиқиш.

2021 йил октябрь

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Савдо-саноат палатаси, «Ҳунарманд» уюшмаси, Маданият вазирлиги, Бадиий академия, Туризм ва спорт вазирлиги, Миллий телерадиокомпания, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

А. Абдуҳакимов,

О. Қудратов,

Э. Рустамов,

Ш. Абидов

2. Кўргазма ва кўрик-танловнинг:

биринчи — туман (шаҳар)лар;

иккинчи — Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқичини ўтказиш.

2022 йил апрель, июнь

3. «Мен Қўқонга бораман!» шиори остида кўргазма ва кўрик-танловнинг кенг ёритилишини таъминлаш.

2022 йил март-апрель

6.

Эсдалик буюмларини тайёрлаш.

Фестивални тарғиб этувчи эсдалик буюмлари ва босма маҳсулотлар (брендбук, памфлет, буклет ва бошқалар) тайёрлаш.

2022 йил февраль

«Ҳунарманд» уюшмаси, Савдо-саноат палатаси, Бадиий академия, Туризм ва спорт вазирлиги

А. Абдуҳакимов,

О. Қудратов,

Э. Рустамов

7.

Қўқон шаҳрида умумий овқатланиш хизматларининг тўлақонли кўрсатилишини таъминлаш.

1. Фестиваль давомида Қўқон шаҳридаги мавжуд умумий овқатланиш корхоналарининг меҳмонларни қамраб олиш имкониятларини ўрганиб чиқиш.

2022 йил апрель

Фарғона вилояти ҳокимлиги, вазирлик ва идоралар, ташаббускор тадбиркорлик субъектлари

А. Абдуҳакимов,

О. Қудратов,

Ш. Абидов

2. Заруратга кўра, янги кафе ва ресторанлар ташкил қилиш чораларини кўриш.

2022 йил апрель — август

3. Замон талаблари асосида миллий услубдаги умумий овқатланиш хизматларининг кўрсатилишини таъминлаш.

Фестиваль кунлари

8.

Йўловчи ташиш хизмати кўрсатишни ташкил этиш.

1. Қўқон шаҳридаги барча такси хизмати кўрсатувчи корхоналарни хатловдан ўтказиш, уларнинг техник тайёргарлик ҳолатини ўрганиб чиқиш.

2022 йил май

Фарғона вилояти ҳокимлиги, Транспорт вазирлиги

А. Раматов,

Ш. Абидов,

О. Қудратов

2. Заруратга кўра, Фарғона вилоятининг бошқа ҳудудларидан Қўқон шаҳрига такси хизмати кўрсатувчи субъектларни шартнома асосида жалб қилиш.

Фестиваль кунлари

3. Ташаббускорларнинг таклифига биноан уларга йўловчи ташиш транспортларини имтиёзли шартларда сотиб олишга (шу жумладан кредит, лизинг асосида) кўмаклашиш.

2022 йил давомида

9.

Маҳаллий темир йўл вокзаллари ва аэропортларда меҳмонларни муносиб кутиб олиш ва кузатиш.

1. Хориждан ташриф буюрадиган фестиваль иштирокчиларини маҳаллий темир йўл вокзаллари ва аэропортларда кутиб олиш, кузатиш бўйича махсус штаблар ташкил қилиш.

2. Меҳмонларни кутиб олиш жойларида фестиваль тўғрисидаги маълумотномаларни ўрнатиш.

3. Фестиваль кунлари Тошкент шаҳридан Қўқон ҳамда Фарғона шаҳарларига ҳаракатланувчи фестиваль иштирокчилари учун йўловчи поездларига белгиланган тартибда жойлар ажратилиши ва зарур ҳолларда қўшимча поездлар қўйилишини таъминлаш.

4. Фестивалга мўлжалланган алоҳида янги туризм маршрутларини ишлаб чиқиш.

Фестиваль кунлари

Фарғона вилояти ҳокимлиги, «Ҳунарманд» уюшмаси, Туризм ва спорт вазирлиги, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, «Uzbekistan Airports» АЖ, «Uzbekistan Airways» АЖ, туристик ташкилотлар

А. Раматов,

Ш. Абидов,

О. Қудратов

10.

Хавфсизликни таъминлаш, тез тиббий ёрдам кўрсатишни ташкил этиш ва фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш чораларини кўриш.

Фестиваль ўтказиш даврида жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш, тез тиббий ёрдам кўрсатилишини ташкил этиш ва фавқулодда вазиятларни олдини олиш чораларини кўриш.

Фестиваль кунлари

Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Фарғона вилояти ҳокимлиги

Б. Мусаев,

Х. Бердибаев,

Ш. Каримов

II. Маданий-маърифий тадбирлар

11.

Фестиваль сайтини қайта кўриб чиқиш ва такомиллаштириш.

Тадбирни юқори савияда ёритиш мақсадида фестиваль сайтини такомиллаштириш ва унда ахборотларни уч тилда (ўзбек, рус, инглиз) мунтазам ёритиб бориш.

Бунда фестивалда иштирок этишни истаган хорижий давлатлар ҳунармандларининг ушбу сайт орқали онлайн тарзда ариза топширишлари ва рўйхатдан ўтишлари учун имконият яратиш.

2022 йил апрель — сентябрь

«Ҳунарманд» уюшмаси, Савдо-саноат палатаси,

А. Абдуҳакимов,

О. Қудратов,

Э. Рустамов

12.

Маҳаллий ҳамда хорижий оммавий ахборот воситаларида II Халқаро ҳунармандчилик фестивалини мунтазам ёритиш.

1. Фестиваль доирасида ўтказиладиган тадбирлар, унинг мақсади ва вазифаларини маҳаллий ва хорижий ОАВларда мунтазам ёритиш бўйича медиа-режа ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2022 йил май

Ахборот ва оммавий коммуникация агентлиги, Миллий Ахборот агентлиги, «Дунё» ахборот агентлиги, Миллий телерадиокомпания, Савдо-саноат палатаси, «Ҳунарманд» уюшмаси, Ташқи ишлар вазирлиги, Туризм ва спорт вазирлиги, вазирлик ва идоралар

А. Абдухакимов,

О. Қудратов,

Э. Рустамов

2. Фестивални тарғиб этувчи камида 3 та реклама роликларини тайёрлаш, марказий ва барча маҳаллий телеканалларда мунтазам намойиш қилиш.

2022 йил июнь

3. Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги элчихоналари ва консуллик идораларини фестивални тарғиб қилувчи фото ва видеоматериаллар билан таъминлаш, шунингдек, чет эл ОАВлари орқали сайёҳлар ҳамда ҳунармандларни фестивалда иштирок этишга ундовчи тарғибот материалларини намойиш этиш.

2022 йил давомида

4. Фестивални хорижлик сайёҳлар экскурсия маршрутига киритиш.

13.

Фестивалда миллий ҳунармандчилик намуналарининг кенг тақдимотини ташкил қилиш учун шароитлар яратиш.

1. Ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос миллий ҳунармандчилиги ва маданий ҳаётини акс эттирувчи ҳунармандлар шаҳарчалари макетини тайёрлаш.

2022 йил август

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, «Ҳунарманд» уюшмаси, Савдо-саноат палатаси, Бадиий академия

А. Абдуҳакимов,

О. Қудратов,

Э. Рустамов

Ш. Абидов

2. Республиканинг ҳар бир (14 та) ҳудудидан камида 60 нафардан ҳунарманд иштирокини таъминлаш.

Фестиваль кунлари

3. Фестиваль учун ажратилган майдон ҳудудида рассомлар хиёбони ташкил этиш ва фестиваль иштирокчиларига маҳорат дарсларини намойиш этиш.

4. Республиканинг барча туман (шаҳар)ларида фестиваль рекламасини ташкил этиш (биллборд, LED панеллар, транспорт воситалари ва ер ости ўтиш жойларида, йирик савдо марказларида).

2022 йил март, май, август

14.

Хорижлик меҳмонларни Ўзбекистоннинг тарихий, маданий ва маърифий ҳаёти билан таништириш.

1. Хорижлик фестиваль иштирокчилари ва меҳмонларни шаҳарнинг тарихий обидалари ва диққатга сазовор жойлари билан яқиндан таништириш мақсадида экскурсия маршрутини ишлаб чиқиш.

2022 йил июль

Туризм ва спорт вазирлиги, «Ҳунарманд» уюшмаси

А. Абдухакимов,

О. Қудратов,

Ш. Абидов

2. Экскурсия маршрутига киритилган жойларни белгиланган тарзда ободонлаштириш, таъмирлаш ҳамда меҳмонларни қабул қилиш учун шай ҳолатга келтириш.

2022 йил август

Фарғона вилояти ҳокимлиги

3. Халқимизнинг маданий ва тарихий ҳаёти, ҳунармандлар турмуш тарзини ўзида акс эттирувчи театрлаштирилган очилиш ва ёпилиш маросимлари, концерт дастурлари сценарийсини тайёрлаш.

Саҳналаштириш жараёнларига тажрибали режиссёрлар, ёзувчи ва шоирлар, театр намояндалари, санъат ва маданият арбобларини жалб этиш.

2022 йил июль

Маданият вазирлиги, Ёзувчилар уюшмаси

4. Ўзбекистон ҳунармандчилиги ва амалий санъатининг тарихи ва бугунги ҳолатини акс эттирувчи махсус ҳужжатли фильм суратга олиш ва барча миллий телеканаллар орқали уч тилда намойиш этиш.

2022 йил август

Кинематография агентлиги, Миллий телерадиокомпания

15.

«Wi-Fi» ҳудудларини ташкил этиш.

Ташкилий қўмита мурожаатига асосан фестиваль ўтказиладиган ҳудудда бепул «Wi-Fi» хизматини ташкил этиш.

Фестиваль кунлари

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Фарғона вилояти ҳокимлиги

А. Абдухакимов,

О. Умаров

III. Халқаро тадбирлар

16.

Жаҳон ҳунармандлар Кенгаши (World craft council) ҳамкорлигида халқаро тадбирларни ташкил этиш.

Фестиваль доирасида Жаҳон ҳунармандлар Кенгашининг (World Crafts Council):

1. Бошқарув кенгаши йиғилишини муносиб тарзда ўтказиш;

2. «Жаҳон ҳунарманд шаҳарлари» форумини ташкил этиш ва ўтказиш.

2022 йил сентябрь

«Ҳунарманд» уюшмаси, Савдо-саноат палатаси, Фарғона вилояти ҳокимлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Туризм ва спорт вазирлиги, вазирлик ва идоралар

А. Абдуҳакимов,

О. Қудратов,

Э. Рустамов,

Ш. Абидов,

Ф. Раҳимов

IV. Фестиваль тадбирларини молиялаштириш

17.

Фестивални молиялаштириш

1. Фестиваль харажатлари сметасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2021 йил декабрь

Фарғона вилояти ҳокимлиги, «Ҳунарманд» уюшмаси, Савдо-саноат палатаси, Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, вазирлик ва идоралар

А. Абдуҳакимов,

О. Қудратов,

Э. Рустамов

Ш. Абидов

2. Тасдиқланган смета харажатлари асосидаги маблағларни фестиваль жараёнлари бошланмасдан олдин тўлаб бериш чораларини кўриш.

2022 йил май

3. Белгиланган тартибда муайян тадбирларни молиялаштиришга давлат-хусусий шериклик шартларида ташаббускор тадбиркорлик субъектларини кенг жалб қилиш.

2022 йил давомида